AL AHIRAT
Open in Telegram
Имом Шофеъий шундай деганлар: "Маслаҳат сўрамаганга маслаҳат берма... У сени ҳам ёқтирмайди, маслаҳатингни ҳам олмайди.
Show more1 163
Subscribers
No data24 hours
+77 days
+1230 days
Posts Archive
1 163
#ТАНБЕҲ
Бирор киши ҳақида сўз очмоқчи бўлсанг: албатта унинг аҳволини аниқ билгин ва у ҳақида гапираётган гапингда - адолат қилаолгин. Манашу инсофдир. Агар бундай бўлмаётган экан эҳтимол жар лабида турганингни ҳам билмаётирсан.
🔹@al_ahiratt
1 163
🚫Alloh vaʼda qilganki:
masjid al-Aqso sulh bilan emas, jihod yoʻli bilan fath qilinadi!
Al-Aqsoning eshigi qulf ham emas, kalit ham emas —
unga kirish faqat uni sindirib, qaytarib olishga iymon keltirganlar uchun.
Kalit izlab yurganlar emas, qoʻlida jasorat, qalbida iymon tuta olganlar uni ochadi!
Bu Allohning vaʼdasi, mardlar yoʻli!
Alloh bizlarni shu yoʻlda sobit qilsin!
Shayx Abdulaziz Torifiy
🔹@al_ahiratt
1 163
❗️Андалусда яшаган мусулмонларнинг байроғи. Ҳар йили испанлар мусулмонларни мағлубиятга учратишгани ва қириб ташлашганини мана шу шаклда тантанавор нишонлашади. Биз бўлсак Реал ёки Барселона ғалаба қилса, нишонлаб юрибмиз...
🔹@al_ahiratt
1 163
«Уйларингизда виқор ила ўтиринглар». (Аҳзоб: 33).
Саълабий ва бошқалар ҳам айтади: Оиша розиаллоҳу анҳо ушбу оятни ўқиганида йиғлаб рўмолларигача хўл бўлиб кетар экан.
Бир сафар Савдо розиаллоҳу анҳо онамизга айтган экан:
- Нега ҳаж, умра қилмайсиз дугоналарингиз каби?
Оиша онамиз жавоб бериб айтган экан:
- Ҳаж қилдим, умра ҳам қилдим. Ва Аллоҳ таоло уйимда ўтиришга амр қилди.
Ровий айтади: Аллоҳга қасам! То жанозаси олиб чиққунча, ўзи хонасининг эшигидан чиқмаган.
© «Тафсири Қуртубий», 181.
🔹@al_ahiratt
1 163
Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳга:
— Энг ибодатгўй одам ким? деб айтилганда:
— Гуноҳга қўл урган сўнг ҳар қачон гуноҳини ёдга олганда қилаётган амалини арзимас санаб, ўзини синиқ тутган одамдир, деб жавоб берди".
("Бидоя ва ниҳоя", 9/99)
🔹@al_ahiratt
1 163
САҲОБИЙ БЎЛИНГ
Улуғ тобеин Мужоҳид айтади:
Ибн Умарнинг хизматини қилай деб ёнида юрдим, у эса менга хизмат қилар эди.
Аллоҳ иккисини ҳам раҳматига олсин.
© Абу Бакр ал-Халлол, «Суннат», 1/174.
🔹@al_ahiratt
1 163
❗️#Фоида
#унутилган_суннат
Шайх Фавзон ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
“Агар ёш бола аксирса “Алҳамдулилла“ ёки “Ярҳамукаллоҳ“ дейилмайди, балки унга барака тилаб дуо қилинади. Чунки Набий ﷺнинг ҳузурларида бир ёш бола аксирган эди: “Баракаллоҳу фийк“ (Аллоҳ сенга барака берсин)- дедилар“
📚 Шарҳ адаб шариъаҳ (280).
🔹@al_ahiratt
1 163
❗️Агар оқил бўлишни истасанг, нарсаларни қўлингда турган пайтида қадрига етгин.
• Дўст ҳам шундай, олдингда бўлмангда қадри билинади, келса қадри қолмайди, бу дўстингни қиймати йўқлигидан эмас, балки эътиборинг озлигидан бўлади.
• Дунёда аёлингдан бошқа ҳамма аёл чиройли кўринади, бироқ иккинчисини олсанг, у ҳам биринчиси каби бўлади, расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтганларку: «Унда ҳам аёлингда бор нарсалар борда».
• Кийим кечалар ҳам шундай, эришдинг, қадри қолмайди.
• Бир устозни ҳавас қиласан, қани эди бир кўрсам, бир суҳбат қилсам дейсан, кўришсанг кейин қадрламай қўясан.
• Афсус, ёшлар ва ҳиммати пастлар бир нарсага эга бўлсалар уни қадрини йўқотишади.
📚 Муноқашату китоби ахлоқ ва сияр (Ибн Ҳазм).
✍️ Абу Қотада Фаластиний
🔹@al_ahiratt
1 163
❗️Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ деди:
«Ким гапираётган гапи учун савоб ёки гуноҳ ёзилишини билса, сўзи камайиб, фақат фойдали гапларнигина гапирадиган бўлиб қолади».
(«Баҳжатул мажолис», 4/488).
🔹@al_ahiratt
1 163
Аллоҳ билан суҳбатлашаётганингда нимани ҳикоя қилсанг ҳам хижолат чекма! Қизиғи шуки, аслида У Зот бу ҳикояларингни билади, аммо сени эшитаверади..
🔹@al_ahiratt
1 163
Абдуллоҳ ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу айтади:
Аллоҳ таоло тақдирда битган бирор нарсага - қани эди шу нарса бўлмаса, дейишимдан кўра: бир чўғни совуб қолгунча озиқ тишларим билан тишлаб туришим мен учун яхшироқдир.
© Абу Довуд, «Зуҳд», 136.
🔹@al_ahiratt
1 163
🔻Охир замонда ғариб мўминлар...
• Ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу айтади: «Одамлар бошига шундай замон келади, унда мўмин киши умматлар ичида энг бечора сифат киши бўлиб қолади». [Ибн Ражаб, «Кашфул курбати фи васфи аҳлил ғурба»].
• Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтади: «Одамлар бошига шундай замон келади - мўмин киши уларга нисбатан жирканч мурдага ўхшаб кўринади, шунда мунофиқ бармоғи билан унга ишора қилади». [Ибн Муфлиҳ, «Шарият одоблари», 1/193].
• Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади: «Охир замонда мўмин киши бечора сифат бўлиб қолишининг сабаби; шаҳват ва шубҳага кетган бузиқ одамлар ичидаги ғариблигидир. Ана уларнинг ҳаммаси унга озор беради, уни ёмон кўришади, чунки у уларнинг йўлига қарши чиқади, унинг ғояси уларнинг ғоясига тўғри келмайди, у улар турган нарсадан -ботилдан- ажраб олади». [Ибн Ражаб, «Кашфул курбати фи васфи аҳлил ғурба»].
🔹@al_ahiratt
1 163
❗️Juma namozidan oldin ham to'rt rakaat sunnat o'qiladimi?
Ustoz Yusuf Davron hafizahulloh🔹@al_ahiratt
