Ramazon
Open in Telegram
Ulamolar fikirlaridan iqtiboslar va shaxsiy fikirlar! 97 328 28 55.
Show more539
Subscribers
No data24 hours
+17 days
+1330 days
Posts Archive
539
Ҳақиқий ва комил инсон ёмон хислатлардан, номаъқул ва номарғуб хулқ-атвордан пок бўлади,
гўзал сифат ва ахлоқ билан ўзини ораста қилади, ҳалол меҳнат қилиб умр кечиради, ёмонлардан четланади, яхшилар қаторидан жой олади, ҳеч кимга озор бермайди.
✍️Жалолиддин Румий
https://t.me/Ramazon_ab
539
Сув каби бўл!
Сув боши узра оғир юкларни кўтаради, бағрида қимматбаҳо хазиналарни сақлайди, ўлик ерга тушса, уни тирилтиради, қаршисидан харсанг тошлар чиқса ҳам уни айланиб ёки ошиб ўтади, унга олтин қадаҳ хизмат қилса ҳам, сопол идиш хизмат қилса ҳам фарқи йўқ — ўзгармайди…
https://t.me/Ramazon_ab
539
Олмослар қалбни иситмайди.
Миллиардлар бахт келтирмайди.
Ёлғизлик инсонга кўрк бермайди.
Инсоннинг энг катта эҳтиёжи — ўзига ўхшаган инсоннинг меҳридир.
https://t.me/Ramazon_ab
539
Ҳамма ҳақиқатни ўзи томонида бўлишини хоҳлайди.
Лекин ҳамма ҳам ҳақиқат тарафида бўлишни истамайди.
https://t.me/Ramazon_ab
539
Яхшиларим, унутманг! Сизни бахтли қиладиган дунё эмас, Аллоҳдир...
Биз бугун дунё учун жанжал қилмоқдамиз, бир иш туфайли махлуқотга бўйсунишни истамадик балки. Тушунарсиз ҳамда хаёлга ҳам келмаган амаллар рўй бермоқда. Ҳа, сезганингиздек, биз катта синов ичрадирмиз.
Икки киши ҳеч қачон ўз юмушига тўймайди: илм толиби илмга, дунё талабгори дунёга.
Бадан касал бўлса, овқат ва сувни иштаҳа тортмайди. Худди шунингдек, қалбда дунё муҳаббати бўлса, насиҳатларни тинглашга иштаҳа тортмайди.
©Молик ибн Динор
https://t.me/Ramazon_ab
539
Ҳеч қачон одамларга айтмаслигингиз керак бўлган 6 та нарса:
1️⃣. Ўз режаларингизни ҳеч қачон одамларга айта кўрманг. Улар сизни безовта қиладилар.
2️⃣. Одамларга заиф томонингизни айтманг, Улар сизга қарши фойдаланадилар.
3️⃣.Муваффақиятсизлигингизни одамларга айтманг. Улар сизни доимо мувафиақтятсиз деб билишади ва сизга ҳеч қачон имконият беришмайди.
4️⃣. Одамларга кейинги катта ҳаракатингизни айтманг. Индаманг. Ҳаракат қилинг ва натижаларингиз билан уларни ҳайратда қолдиринг.
5️⃣. Одамларга сирларингизни айтманг. Фақат аҳмоқларгина сирларини очади.
6️⃣. Одамларга ҳеч қачон қанча пул топишингизни ёки қандай пул топишингизни айтманг. Уларни доимо ҳайратга солинг!
https://t.me/Ramazon_ab
539
Солиҳ дўст
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан: “Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир” (“Шуаро” сураси, 100-101) оятлари ҳақида сўралганда шундай дедилар:
“Бу қиёмат куни бўлади. Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кириб бўлгандан кейин, жаннат аҳлидан бўлган бир киши:
– Эй Роббим, фалончи ҳамроҳим қаерда, фалончи дўстим қаерда? Уни жаннатда кўрмаяпман-ку! - дейди. Шунда унга:
–У дўзахда, - дейилади. Шунда ҳалиги киши:
– Эй Роббим, ё Парвардигоро! Унинг ёнимда эмаслиги сабаб жаннат менга татимаяпти, - дейди.
Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини дўзахдан чиқарилишига буйруқ беради. У дўзахдан чиқиб, жаннатга кираркан, дўзах аҳли:
– Уни ким шафоат қилди, уни ким чиқарди?! Унинг солиҳ амали борми?! - дейдилар.
– Йўқ, - деб жавоб берилади.
– Унда шаҳид отаси ёки шаҳид акаси шафоат қилдими? - дейдилар.
– Йўқ, - дейилади.
– Унда, пайғамбарлар ва расуллар шафоат қилишдими? - дейдилар.
– Йўқ, уни солиҳ бир дўсти шафоат қилди, - дейилади.
Шунда дўзах аҳли фарёд қилишади ва “Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир. Бас қанийди яна бир марта (яшашнинг иложи) бўлса-ю, бизлар ҳам мўминлардан бўлсак, дейдилар. (“Шуаро” сураси, 100-102-оятлар).
Кошки дунёга бир зумга бўлсада қайтарилсагу, яхши инсонлар билан танишсак, дейдилар...
Жаннат эгалари жаннатга кирганларида дунёда эзгу йўлда бирга юрган дўстларини кўрмасалар иззат соҳиби (буюк Аллоҳ)дан “Эй Роббимиз, дунёда биз билан бирга намоз ўқиган рўза тутган дўст биродарларимиз бор эди, уларни кўрмаяпмиз”, деб сўрашади! Аллоҳ таоло: “Дўзахга боринглар, юрагида зарра оғирлигича иймони борларни олиб чиқинглар”, деб марҳамат қилар экан! Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: “Мўмин дўстларни кўпайтиринглар, қиёматда улар шафоат қиладилар” дедилар. Сизни жаннатга етаклаган дўст чин вафодордир!
https://t.me/Ramazon_ab
539
ҚАЙҒУРМА!
Касал тузалади, мусибат кетади. Гуноҳ кечирилади, қарз тўланади, маҳбус озод бўлади. Келажак келади осий - тавба қилади. Фақир эса вақти келганда бой бўлади...
Қайғурма!
Ахир қора булут қандай тарқалганини, қоронғу тун ниҳоясига етганини, кучли шамол қандай тин олганини, бўрон қандай тўхтаганини кўрмадингми?!
Демак, оғир кунларнинг ортидан, кенглик ва яхши бир ҳаёт бордир!
Қайғурма!
Чунки қуюқ соя қуёш алангасини ўчиради. Тоза сув иссиқдаги ташналикни совутади. Иссиқ нон қаттиқ очликни тўйдиради. Бедор ҳолда изтироб чекиш ортида лаззатли ором бордир. Дард аламларини соғлик лаззати кеткизур. Бунинг учун сен бир оз сабр қилмоғинг ва бир лаҳза кутишинг даркор!
© Шайх Оиз Ал-Қарний
ㅤㅤㅤㅤ
https://t.me/Ramazon_ab
539
АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР
1. Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...
2. Бизни севганларга озор берамизу - севмаган инсонларга поёндоз бўламиз...
3. Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан доим қолмаймиз...
4. Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар хар доим вақт топамиз...
5. Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин - халқни кўзига қозон - қозон ош қилиб зиёфат берамиз...
6. Ота - онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз...
7. Аёлимизга бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу - лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз...
8. Озгина пулимизни йўкотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу - аммо хеч кандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган кишилар, бекорчи бўш нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз...
https://t.me/Ramazon_ab
539
АГАР СИЗГА ҲЕЧ НАРСАНИ УДДАЛАЙ ОЛМАСЛИГИНГИЗНИ АЙТИШСА, ҚУЙИДАГИ ФАКТЛАРНИ ЁДГА ОЛИНГ:
👉 Уолт Дисней янги ғоялар ўйлаб топа олмагани учун газетадан ишдан ҳайдалган.
👉 Бетховеннинг бошланғич ўқитувчиси уни бутунлай қобилиятсиз деб ҳисоблаган.
👉 Эдисоннинг устози уни ақлсиз ва ҳеч нарсани ўргана олмайди, деган экан.
👉 Эйнштейн 4 ёшгача гапирмаган. Ўқитувчиси унинг ақлий салоҳияти ортда қолган, деб таъкидлаган.
👉 Буюк ҳайкалтарош Роденнинг отаси: "Менинг ўғлим аҳмоқ. У уч сафар ҳам санъат мактабига ўқишга кира олмади", деган экан.
👉 Менделеев химиядан" 3" баҳога ўқиган.
👉 Радиони ўйлаб топган Марко дўстларига овозни масофадан туриб ҳавода етказиб бераман, деганида ҳамма уни ақлдан озган, деб психиатрга бориши кераклигини айтган. Лекин бир неча ойдан сўнг унинг радиоси кўпчилик денгизчилар ҳаётини сақлаб қолган.
https://t.me/Ramazon_ab
539
Ибодатлар асли оғир, машаққатли эмас. Лекин қалбларни гуноҳлар хароб қилган чоғида уни оғир билиб, малолланади. Шундай экан, Аллоҳга истиғфор айтинглар...
https://t.me/Ramazon_ab
539
"Агар ҳамма нарса сен истагандек бўлаётган бўлса, бахтлисан.
Агар сен истагандек бўлмаётган бўлса, бахтлироқсан. Чунки Аллоҳнинг истагани бўлаяпти!".
Шайх Зулфиқор Аҳмад
Нақшбандий ҳазратлари.
https://t.me/Ramazon_ab
539
Бир вақтлар сиз яхшилик қилган инсонингиз бугун сизни бошқа бировга ёмон инсон деб таърифлаётган бўлса билингки, қилган яхшилигингиз қабул бўпти.
Чунки қабул бўлган яхшилик якунига етгач бир нарса бошланади — НОНКЎРЛИК.
https://t.me/Ramazon_ab
539
КИБРНИНГ БЕЛГИЛАРИ.
Такаббурлик кишининг шакл- шамойилидан билиниб туради. Уни кишининг юзидаги аломатлардан, назар солишидан, бошини тутишидан, ўтиришидан, овозининг оҳангидан, қадам олишидан ва барча ҳаракат ва саканотларидан билиб олиш мумкин.
Масалан:
- Одамларнинг ўз атрофида ёки ҳузурида тик туришини ёқтириш ҳам кибрнинг белгиларидан.
- Доимо ортидан одамларни эргаштириб юришни хуш кўриш ҳам кибрнинг аломатларидан саналади.
- Дин учун фойдали бўлсада, бировнинг зиёратига бормаслик ҳам кибрнинг сифатларидан биридир.
- Бировнинг ёнига ўтиришни хоҳламаслик ҳам кибрнинг кўринишларидан биридир.
- Ўз уйида ўз хизматини қилмаслик ҳам кибру ҳавога далолат қилади.
- Ўзига тегишли нарсани уйига ўзи олиб бормаслик ҳам кибрга киради.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг "Ҳикамул Атоийя" китобига қилган шарҳидан.
Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг:
https://t.me/Ramazon_ab
539
Фойда
🔖Сўз дори кабидир. Меъёрида бўлса шифо беради, ҳаддан ошса ҳалок қилади.
https://t.me/Ramazon_ab
539
Ўн нарсанинг ўн тоифа одамларда бўлиши қабиҳдир:
- султонларда қизиққонлик;
- бойларда бахиллик;
- уламоларда тамаъ;
- фақирларда ҳирс;
- ҳасаб эгасида ҳаёнинг камлиги;
- зоҳидларнинг аҳли дунёнинг эшигига бориши;
- қариларда йигитлик хулқи;
- обидларда жоҳиллик;
- ғозийларда қўрқоқлик;
- эркакларнинг аёлларга ўхшаши ва аёлларнинг эркакларга ўхшаши.
"Бўстонул орифийн" китобидан.
https://t.me/Ramazon_ab
539
Мўмина аёлнинг авло сифати
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мўмина аёлни ситтийра (беркитувчан) деб сифатлаганлар. Гап ташувчи деб эмас. Ҳақиқий мўмина аёл эрининг камчиликларини ҳар ёққа ёймайди..
Баъзида уйда аёл кишига оғир келадиган ишлар бўлиб туради. Эрини баъзида пули кам бўлиб, қизиққон бўлиб қолиши мумкин.
Тижоратда ҳам мушкилотлар бўлиб туради...
Вазифаларда ҳам оғир қийинчиликлар бор...
Ҳаётда қийинчиликлар жуда ҳам кўп...
Солиҳа аёл буларни ўзгартиришга қодир..
Шурайҳ Қози аёлига шундай деганлар: "Бирор яхшилик қўлингдан келса қил! Ҳар қандай ёмонликни беркитгин".
Шу сабабли мўмина аёлдаги энг авло сифат беркитувчанлигидир.
© Муҳаммад Ротиб Набулсий
https://t.me/Ramazon_ab
539
АЗИЗЛАР !!!
ЖУМА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !!!
АЛЛОҲ ТАОЛОДАН БАРЧАНГИЗГА МУСТАҲКАМ ИЙМОН, ДАВОМЛИ ОФИЯТ, ОИЛАЛАРИНГИЗГА ФАЙЗ, РИЗҚЛАРИНГИЗГА БАРАКА ТИЛАЙМАН !!!
ГУНОҲЛАРИНГИЗ МАҒФИРАТ, ДУОЛАРИНГИЗ ИЖОБАТ БЎЛСИН !!!
https://t.me/Ramazon_ab
539
ИЖТИМОИЙ ОДОБ — ТАОМЛАНИШ
🔸Таом иссиқ бўлса, унинг совушини кутиб туриш таомланиш одобларидандир.
Таом иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда ейилмайди, унга пуфланмайди, ҳидлаб кўрилмайди, хўриллатиб ёки чапиллатиб истеъмол қилинмайди.
Асмо бинту Абу Бакр розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«У кишига сарийд (таом) келтирилса, ҳовури босилгунча устини ёпиб қўйишга буюрар ва:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Шунда катта барака бор», деяётганларини эшитганман», дер эди».
Доримий ривоят қилган.
🔸Таомни пуфламаслик юксак исломий одобдандир.
Таом устида нафас олинмайди, агар у иссиқ бўлса, пуфлаб совутилмайди. Луқмани олиб бораётганда оғиз катта очилмайди. Таом ейилаётган қўл коса ёки товоққа, дастурхонга силкитилмайди.
Манба: "Ижтимоий одоблар" Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
https://t.me/Ramazon_ab
