cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Islom javobi

Ушбу каналда ислом динига нисбатан отилаётган шубҳалар ва бўҳтонларга илмий раддиялар бериб борилади. Агар сизда шубҳа пайдо бўлган бўлса, ўйланмасдан https://t.me/islomjavobi_bot га мурожаат қилинг, соҳа мутахассислари жавоб беради.

Show more
Advertising posts
197
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Repost from Mubaşşir Ahmad
- Агар Аллоҳ оламни яратган бўлса, унда Аллоҳни ким яратган? - Бу савол ё эътирозинг билан ҳамма нарсанинг яратгувчиси бўлиши керак, демоқчимисан?.. "Шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг мақолалари" китобидан @MubashshirAhmad
Show all...
Repost from Ixtiyor Marg'iloniy
Қайта тирилиш ва охиратнинг ҳақлигига ақлий далиллар Махлуқотларни ҳеч қандай мақсадсиз, фақат шундоқ йўқ бўлиб кетиш учун яратиш бир неча сабабларга кўра ҳикматдан ташқари иш ҳисобланади: Биринчидан, воқеликда келажакда умид қилинадиган ҳеч қандай фойдани кўзаламасдан, фақат бузиб ташлаш ва йўқ қилиш учун бино қуриш ҳикматдан ташқари иш ҳисобланади. Иккинчидан, дунёда дўст ва душманнинг ораси тенг қилинган бўлиб, ҳикматга кўра эса уларнинг оралари ажратилиши, баробар бўлмасликлари керак эди. Шу боис ҳам уларнинг орасини ажратиш учун қайта тирилиш ва бошқа дунё (охират) бўлмаса, бу (дунёнинг яартилиши) ҳикматдан ташқари бўлиб қолади. Учинчидан, ҳикматга кўра, яхши инсон ўз яхшилигига мукофот олиши, ёмон эса ёмонлигига жазо олмоғи даркор. Улар дунёда яшайдилар, лекин ундан кетаётган пайтларида яхшига яхшилиги учун мукофот, ёмонга эса ёмонлигига жазо етмаган ҳолда ўтадилар. Демак, ҳар бир шахс ўз амалига кўра мукофот ёки жазо олиши учун бошқа бир дунё (охират) бўлмоғи даркор. Ушбу айтган далилларимизда қайта тирилиш исботи бор Имом Мотуридий. Таъвилот ал-Қуръон, Рум сураси тафсири. 👉Ихтиёр Марғилоний👈
Show all...
Repost from Ixtiyor Marg'iloniy
Қатар жаҳон чемпионати олдидан турли жамоат жойларига инглиз тилига таржима қилинган Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадислари акс этган деворий расмлар жойлади. 👉Ихтиёр Марғилоний👈
Show all...
Repost from Mubaşşir Ahmad
"Ҳаётнинг маъноси нима?" деган саволга жавобни билиш учун киши диндор бўлиши керак. Альберт Эйнштейн @MubashshirAhmad
Show all...
Бугун (27.09.2022) 1444 ҳижрий йил Рабиъул аввал ойининг биринчи куни. Рабиъул аввал ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой. Аллоҳ ушбу ойни барча мусулмонларга муборак қилсин. 👉@islomjavobi
Show all...
Оятдаги "Руҳимдан пуфлаганимда" ибораси қандай тушунилади? (@islomjavobi га келган саволлардан): Assalomu alaykum. Men moturudiyman. Alloh taoloni hech maxluqlarga oʻxshatib boʻlmaydi, buni tushundim. Lekin menda savol paydo boʻldi. Har bir insonda ruh bor. Va Alloh taolo Sod surasi 72-oyatida "ruhimdan puflaganimda" dedi. Bizda ham Alloh taoloda ham ruh bor ekanligi meni chalkashtirib qoʻydi. Uzr Жавоб: Ва алайкум ассалом. Оятдаги "руҳим" ибораси "Мен яратган руҳ" маъносида бўлади. "Пуфлаш" ҳам пайдо қилиш маъносидадир. Шунда оятнинг маъноси: "Унда Мен Ўзим яратган руҳдан пайдо қилганимда" бўлади. "Руҳим" деганидаги "руҳ" сўзини Аллоҳга нисбат берилиши бошқа яралмишларнинг У зотга нисбати каби бўлаверади. Мисол учун "Менинг масжидим", "Аллоҳнинг туяси" каби иборалардагидек. Яъни бу ибораларда ҳам Аллоҳ яратган махлуқотлар тушунилади. (Мотуридий таълимоти асосида жавоб берилди) 👉@islomjavobi
Show all...
Набавий мўъжизалардан яна бири! Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизаларидан яна бири ўз исботини топди. Замонавий технологиялар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 1400 йил олдин "жаннат дарвозасининг кенглиги" борасида айтган сўзларини тасдиқлади. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Муҳаммаднинг жони Унинг измида бўлган Зотга қасамки, жаннат эшикларининг икки қаноти ораси(даги масофа) Макка ва Ҳажар ўртасидаги масофадек ёки худди Макка ва Бусро ўртасидаги масофадекдир. Имом Муслим ривояти. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам Жаннат эшиклари кенглиги худди шарқий йўналишда Макка ва ҳозирги Қатар давлатидаги Ҳажар шаҳри орасидагидек ёки шимолий йўналишда Макка ва Суриядаги Бусро шаҳри орасидагидек масофага тенг эканини хабар бердилар. Ушбу ҳадисдан бу икки масофа тенглиги тушунилади. XX асргача ушбу икки узоқ жой орасидаги масофани аниқ ўлчаш имкони мавжуд эмасди. Сунъий йўлдошлар орқали эса Макка ва Бусро, Макка ва Ҳажар вилояти орасидаги масофа ўлчаниб, бу икки масофа бир хил 794 мил, яъни 1273 км.га тенг эканлиги аниқланди. Субҳаналлоҳ!!! GOOGLE MAP орқали кўришингиз ҳам мумкин. 👉@islomjavobi
Show all...

Уксоритсид (uxoricide) - бир кишини ўзини аёлини ўлдиришга айтилади. Бу атама, лотинчадан олинган, арабчадан эмас. Ҳар ой (йилига эмас) АҚШда ўртача 74 та аёл ўз эри томонидан ўлдирилади. Бу ҳақида БМТнинг UNODC репортини ўқисангиз, бу глобал муамолигини англайсиз. Масалан ҳар 100 минг кишига нисбат олинганда, Литва ва Италия европада пешқадамлик қилса, Осиёда Мўғилистон туради. Айтмоқчи бўлганим, илтимос, бу нарсага диний тус беришга уринманг. Муаммо борми, албатта бор. Шуни ҳал қилайлик. Нима қиласиз буни динга боғлаб? Khurshidbekнинг твиттер саҳифасидан 👉@islomjavobi
Show all...

Дунёдаги энг биринчи университетга муслима аёл асос солган! "Ал-Қаровиййин" (جامعة القرويين) олий даргоҳи дунёдаги энг қадимги ва биринчи университетлардан бири бўлиб, унга мусулмон аёл Фотима Фиҳрия томонидан асос солинган. Университет асосчиси Фотима Фихрия милодий 880 йилда вафот этган. «Ал-Қаровиййин» университети Гиннеснинг рекордлар китоби тузувчилари томонидан «Дунёдаги энг қадимги доимий олий таълим муассасаси» сифатида эътироф этилган. ЮНЕСКО маълумотларига кўра, «Ал-Қаровиййин» дунёдаги энг қадимги ва доимий таълим муассасасидир. Бироқ, Европа анъаналаридан фарқли ўлароқ, қадимги араб университетлари яқин вақтгача муассаса номидан диплом бермаган ва алоҳида мураббийлардан ўрганишга урғу берилган. Фақат 1947 йилда «Ал-Қаровиййин» Европа маъносида университетга айланди ва 1963 йилда Марокашнинг замонавий давлат университетлари тизимига киритилди. Манба: Имом Мотуридий маркази 👉@islomjavobi
Show all...

Repost from Ixtiyor Marg'iloniy
Ибн Синонинг ўз қўли билан ёзган хатини кўрганмисиз? Қуйидаги икки қўлёзмада Машҳур табиб Ибн Синонинг ўз қўли билан ёзган хатини кўриш мумкин. 1. Париж Миллий кутубхонасида 2859 рақамда сақланадиган Галеннинг асари қўлёзмаси устки вароғида Ибн Синонинг қуйидаги хатини кўриш мумкин ёзилган: في حوز الفقير حسين بن عبد الله ابن سينا المتطبب في سنة سبع وأربعمائة “Табиб, фақир (муҳтож) Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн Синонинг қўлида, 407 йил (1016 йил)” Қўлёзмага ҳавола: https://gallica.bnf.fr/ark:/12148/btv1b11002054f 2. Туркиянинг Домад Иброҳим пошо кутубхонасида 822 рақамда сақланадиган Шифо китоби қўлёзмаси охирги бетида шундай дейилган: الحمد لله الذي هدانا لهذا بلغ قراءة ومقابلة وأنا مؤلفه أبو علي الحسن الشهير بابن سينا الراجي عفو ربه بثالث رجب سنة 412 “Бунга ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Буни ўқиб, муқобала қилинди (бошқа нусхага солиштирилди). Мен Унинг муаллифи Ибн Сино номи билан машҳур бўлган, Раббисининг афвини умид қилувчи Абу Али Ҳусайнман. 412 йил, ражаб ойи (1021 йил, апрел)”. Ёзилгандан кўриниб турибдики, асар 412 йилда ёзилган, лекин Шифо китоби ҳижрий 412 йилда эмас, балки 420 йилда ёзиб тугатилган. Ибн Синонинг ўқиши ва муқобаласи эса асар ёзиб бўлингандан кейин бўлганга ўхшайди. Абдулҳамид Туркмонийдан таржима 👉Ихтиёр Марғилоний👈
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.