en
Feedback
🌏 SPUTNIK_POP

🌏 SPUTNIK_POP

Open in Telegram

Мурожаат ва эълонлар учун саҳифа: @sputnikpop_admin Реклама хизмати: @sputnikpop_admin

Show more
4 166
Subscribers
-1324 hours
-407 days
-5130 days
Posts Archive
ПАХТА-2026: ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ — АСОСИЙ ЭЪТИБОРДА ПАХТА-2026 мавсумини беталафот ва хавфсиз ўтказиш мақсадида Поп тумани Фавқу
+6
ПАХТА-2026: ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ — АСОСИЙ ЭЪТИБОРДА ПАХТА-2026 мавсумини беталафот ва хавфсиз ўтказиш мақсадида Поп тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан пахта қабул қилиш масканлари ҳамда ғарамларида кенг кўламли профилактик-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Асосий эътибор — пахта ғарамларида ёнғин хавфини барвақт аниқлаш ва унинг олдини олишга қаратилмоқда. Ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Мақсад — мавсумни талефатларсиз ўтказиш, ҳосил ва инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш.

⚡️ Келачи ва Пахтакор маҳаллалари ҳудудида янги кўприклар қурилади! Жаҳон банки лойиҳаси асосида 2027 йилда Келачи ва Пахтако
⚡️ Келачи ва Пахтакор маҳаллалари ҳудудида янги кўприклар қурилади! Жаҳон банки лойиҳаси асосида 2027 йилда Келачи ва Пахтакор маҳаллалари ҳудудида янги кўприклар қурилиши режалаштирилган.
Кўприклар Айрон сотадиган жойдан Келачи тарафга, Ҳазрати Боб (Музей тепасидан) кўчасидан Пахтакор МФЙ (Медколлеж ёнидан чиқилади) тарафга йўл бўлади.
Лойиҳанинг асосий мақсади — туман марказидаги автомобиллар оқимини камайтириш ва ҳаракатни янада енгиллаштириш. ✍️ @popliklar

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ! 📍 Поп тумани 59-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти «Туман» МФЙда жойлашган. Қуйидаги ла
БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ! 📍 Поп тумани 59-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти «Туман» МФЙда жойлашган. Қуйидаги лавозимларга ишга таклиф этамиз: • Директор ўринбосариЖисмоний тарбия йўриқчисиМусиқа раҳбариТарбиячи 🎓 Талаб: мактабгача таълим йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумот (Олий маълумотлик устунлик беради) 🕢 Иш вақти: 07:30 дан 16:30 гача. 🗒Номзодларни рўйхати Поп туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан шакллантирилади. ☎️Мурожаат учун телефон рақами +998 94 503 32 08 Хужжатларни қабул қилиш охирги куни 10 сентябрь соат 12:00

Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, жиноятчиликни олдини олиш юзасидан тарғибот тадбирлари Поп туманида жойлашган 1-сон
+4
Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, жиноятчиликни олдини олиш юзасидан тарғибот тадбирлари Поп туманида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари иштирокида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолишни олдини олиш, миллий қадриятларимизга салбий таъсир кўрсатадиган таҳдидларга қарши курашиш бугунги кун талаби эканлигини иштирокчиларга тушунтириб ўтилди. Шунингдек, тадбирда Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, экстремизм ва терроризмнинг инсон онгига таъсири, ёшларни бузғунчи ва ёт ғоялар таъсиридан асраш, ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш борасида фикрлар билдирилди.

Янгиободда ўзгаришлар — амалда! Оғир тоифадаги Янгиобод маҳалласида бунёдкорлик ишлари жадал тус олмоқда. Маҳалла биноси ва м
+9
Янгиободда ўзгаришлар — амалда! Оғир тоифадаги Янгиобод маҳалласида бунёдкорлик ишлари жадал тус олмоқда. Маҳалла биноси ва моддий-техник базаси янгиланади, 4,3 км ички кўча асфальтланади, 1 км лотоклар ўрнатилади. 2,7 км пиёдалар йўлаги, 75 та тунги ёриткич, 10 та кузатув камераси ҳамда ёшлар учун Workout ва Streetball майдончалари барпо этилади. Энг муҳими — ўзгаришлар аҳоли ҳаётида сезилмоқда. Янги шароитлар, обод муҳит ва одамлар юзидаги мамнунлик — қилинган ишларнинг энг катта натижаси. Янгиобод обод бўлса — аҳоли кўнгли обод!

Попда тараққиётнинг янги манзиллари: 5 та маҳалла Жаҳон банки лойиҳасига киритилди Поп туманида маҳаллалар инфратузилмасини я
+9
Попда тараққиётнинг янги манзиллари: 5 та маҳалла Жаҳон банки лойиҳасига киритилди Поп туманида маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш, аҳоли учун муносиб ва қулай яшаш шароитларини яратиш борасида янги имкониятлар эшиги очилмоқда. Жаҳон банкининг Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳасининг навбатдаги фазасига Пахтакор, Келачи, Ғурумсарой, Шайхон ва Найман маҳаллалари танланди. Шу муносабат билан Поп тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев бошчилигида маҳаллалар еттилиги ҳамда масъул ташкилотлар иштирокида ишчи учрашув ўтказилиб, лойиҳани амалга ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Энг муҳими, бу лойиҳа — рақам ёки режа эмас, одамлар ҳаётида сезиладиган ўзгаришлар дегани. Йўллар, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, ижтимоий ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш орқали ушбу маҳаллалар қиёфаси янада ўзгаради, аҳоли учун қулайликлар ортади. Пахтакордан Наймангача, Келачидан Ғурумсарой ва Шайхонгача — Попда янгиланиш кўлами кенгаймоқда. Бу — маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантиришнинг янги босқичи. Поп ўзгаряпти. Поп янги босқичга кўтарилмоқда!

🤲 Мехрибонларим ўзингизни эхтиёт қилинг!!! ❤️🌹_ Хаёт бизга асли омонат, ❤️🌻_ Омонатга бўлмас хиёнат, ❤️🌷_ Тарк этмасин қалбни матонат, ❤️🌺_ Мехрибонларим ўзингизни эхтиёт қилинг. ✍️@sputnikpop

#ОБ_ҲАВО «Ўзгидромет» томонидан Наманган вилояти бўйича, 7 сентябр куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Унга кўр
#ОБ_ҲАВО «Ўзгидромет» томонидан Наманган вилояти бўйича, 7 сентябр куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Унга кўра: Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° бўлади. Тоғли ҳудудларда: Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° бўлади.

Нимадир ўхшамаётган бўлса эҳтимол яхшиликкадир. ✍️@sputnikpop
Нимадир ўхшамаётган бўлса эҳтимол яхшиликкадир. ✍️@sputnikpop

Эрим бой бўлсин десангиз. Аёлларга юбориб қўямиз ✍️@sputnikpop

⚡️ ПОП ТУМАНИДАГИ БАРЧА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ВАЗИФАНИ БАЖАРУВЧИГА ЎТКАЗИЛДИ! 📄 Поп тумани ҳокимлигининг 2026 йил 5 сентябрдаги
⚡️ ПОП ТУМАНИДАГИ БАРЧА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ВАЗИФАНИ БАЖАРУВЧИГА ЎТКАЗИЛДИ! 📄 Поп тумани ҳокимлигининг 2026 йил 5 сентябрдаги 422-6-84-Q/26-сон қарорига асосан, тумандаги маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари вазифани бажарувчи этиб ўтказилди. 🇺🇿 Бу ўзгариш Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида жорий йилнинг 3 сентябрь куни ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар асосида амалга оширилди. ❗️ Унга кўра, ҳоким ёрдамчилари фаолияти қайта кўриб чиқилиб, уларнинг иш натижалари баҳоланади ҳамда натижадор кадрларни саралаб олиш ишлари амалга оширилади. ✍️ @popliklar

🍓 ҲУРМАТЛИ ПОПЛИК ХАРИДОРЛАР! 📢 Эртага, 7-сентябрь — душанба куни эрталаб Поп шаҳрига янги ва сара малиналар олиб келамиз! Ширин ва мазали малиналардан харид қилишга шошилинг! 📍 Малиналар қуйидаги жойларда сотилади: 🔹 «Табассум» савдо мажмуаси олдида 🔹 Марказий поликлиника олдида 📞 Буюртма учун: +998913264091 ✍️ @popliklar

⚡️Ориф Нурли Келажак МЧЖ (Тоза ҳудуд) ОГОҲЛАНТИРАДИ! Чиқинди олиб кетиш хизматидан қарздорлиги мавжуд бўлган фуқаролардан чиқ
⚡️Ориф Нурли Келажак МЧЖ (Тоза ҳудуд) ОГОҲЛАНТИРАДИ! Чиқинди олиб кетиш хизматидан қарздорлиги мавжуд бўлган фуқаролардан чиқиндилар учун тўловларни жорий ойнинг 10 чи санасига қадар тўлаб қўйишларини сўраймиз. ⛔️ Қарздорлик ўз вақтида тўланмаган тақдирда хизмат кўрсатишда вақтинчалик чекловлар бўлиши мумкин. ‼️Ҳурматли фуқаролар, ўз вақтида тўлов қилиш орқали маҳалламизни тоза ва обод ҳолда сақлашга ҳамкорлик қилинг! ✅ Батафсил маълумот учун: 📞 +998552552100

☀️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин. ✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир... ✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин! Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин! ✍️@sputnikpop

⚡️ПОП ТУМАНИ ФУҚАРОЛАРИ ДИҚҚАТИГА! Наманган вилояти "ORIF NURLI KELAJAK" МЧЖ (Тоза ҳудуд) ўз хизмати ва иш фаолиятини яхшилаш
⚡️ПОП ТУМАНИ ФУҚАРОЛАРИ ДИҚҚАТИГА! Наманган вилояти "ORIF NURLI KELAJAK" МЧЖ (Тоза ҳудуд) ўз хизмати ва иш фаолиятини яхшилаш ҳамда график асосида йўналиш тўғрисида диспетчерлик маркази йўлга қўйилган. Агар Сизда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ муаммолар ёки тўловлар қарздорлик масалаларида мана шу рақамга 55-255-21-00,99-600-00-64 ёки 69-211-10-07қўнғироқ қилишингиз мумкин.ONK-Namangan@mail.ru Ушбу хабарни маҳалладошларга етказиб қўйилар, илтимос!

Ўзбекистонда 2030 йилгача камбағаллар қолмайди БМТнинг барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсадлари қаторига мамлакати
Ўзбекистонда 2030 йилгача камбағаллар қолмайди
БМТнинг барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсадлари қаторига мамлакатимизда камбағаллик даражасини 2030 йилгача икки баробарга қисқартириш мақсади киритилганди. Биз ушбу кўрсаткичга 2025 йилнинг ўзида эришдик. 2030 йилга бориб Ўзбекистонда камбағалликка мутлақ барҳам бериш асосий мақсад қилиб олинди.
Фаррух Тошпўлатов, Бандлик вазирлиги мутахассиси ✍️@sputnikpop

УЙҒУРСОЙДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК: МУАММО, ЕЧИМ ВА НАЗОРАТ Поп тумани Уйғурсой ҳудудидаги кўп қаватли уйларда куз-қиш
+9
УЙҒУРСОЙДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК: МУАММО, ЕЧИМ ВА НАЗОРАТ Поп тумани Уйғурсой ҳудудидаги кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати танқидий-таҳлилий ўрганилди. Ўрганиш жараёнида уй-жойлар ва уларга туташ ҳудудлардаги мавжуд камчиликлар аниқланиб, ҳар бир масала бўйича масъуллар белгиланди ҳамда уларни бартараф этиш муддатлари белгилаб олинди. Маҳалла фаоллари, масъул ташкилотлар ва ҳудуддаги ҳарбий қисм раҳбарияти иштирокида аҳолининг қиш мавсумини осойишта, хавфсиз ва муносиб шароитда ўтказишини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Белгиланган вазифаларнинг ижроси масъуллар зиммасига юклатилиб, уларнинг бажарилиши назоратга олинди.

⚡️Давлат хизматчилари маоши янги тизимга ўтади Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни давлат фуқаролик хизматчилари меҳнат
⚡️Давлат хизматчилари маоши янги тизимга ўтади Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини ўзгартиришга қаратилган ПФ–181-сонли фармонни имзолади. Янги тизим 2027 йил 1 январдан жорий этилади. Энди давлат хизматчисининг ойлиги асосан лавозим маоши, малака даражаси учун қўшимча ҳақ, KPI устамаси ва бонусдан шаклланади. Лавозим маоши ягона тариф коэффициентлари асосида белгиланади. Бунда ходимнинг қайси даражадаги давлат органида ишлаши, лавозими ва давлат хизматидаги стажи ҳисобга олинади. Иш натижаси маошга бевосита таъсир қилади. KPI бўйича яхши натижа кўрсатган ходимга ҳар ой лавозим маошининг 15, 20 ёки 25 фоизигача устама берилади. Малака даражасига эга давлат хизматчилар лавозим маошига 2 фоиздан 20 фоизгача қўшимча ҳақ олиши мумкин. Бундан ташқари, йил якунида бонус бериш сақланади. Мураккаб вазифа бажарган, иш вақтидан ташқари ёки дам олиш куни ишлаган ходимни қўшимча рағбатлантириш ҳам мумкин.

Кўп қаватли уйлар куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Поп туманида куз-қиш мавсумини муносиб ўтказиш ва аҳоли учун қулай шароит я
+9
Кўп қаватли уйлар куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Поп туманида куз-қиш мавсумини муносиб ўтказиш ва аҳоли учун қулай шароит яратиш мақсадида Анҳор ва Истиқбол маҳаллаларидаги кўп қаватли уйлар атрофида ободонлаштириш ҳамда ҳашар ишлари олиб борилмоқда. Жараёнда ҳудудлар тозаланиб, умумий фойдаланиш жойлари тартибга келтирилмоқда. Кўп қаватли уйларнинг мавсумга тайёргарлик ҳолати ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилмоқда. Асосий эътибор — аҳолига қулай ва шинам муҳит яратиш, уй-жойларни куз-қиш мавсумига пухта тайёрлашга қаратилмоқда.

🌸 Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин! 💐 Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! 🤗 Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин! Яқинларга юбориб қўйинг! ✍️@sputnikpop