🌏 SPUTNIK_POP
Open in Telegram
Мурожаат ва эълонлар учун саҳифа: @sputnikpop_admin Реклама хизмати: @sputnikpop_admin
Show more4 170
Subscribers
-624 hours
-207 days
-4330 days
Posts Archive
4 169
❗️Кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида савдо қилишга рухсат берилади
Кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хонадонларни нотурар жой тоифасига ўтказмасдан туриб, уларни савдо ва сервис фаолиятига мослаштиришга рухсат берилади.
✍️@sputnikpop
4 169
🎶 БАРЧАНГИЗНИ КОНЦЕРТ ДАСТУРИГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!
📅 9 сентябрь, Пайшанба куни соат 19:00 да Тошкент кўчасида жойлашган Ёшлар майдонида «Гўзал» вокал-чолғу халқ ансамббли ҳамда «Хазратибоб» фольклор-этнографик жамоаларининг 9 ойлик ҳисобот концерт дастури бўлиб ўтади.
🎤 Мазкур концертда туманимизда ижод қилиб келаётган ёш ва иқтидорли хонандаларимизнинг ранг-баранг чиқишларидан баҳраманд бўлинг!
✨ Барчангизни концертда кутамиз!
✍️ @popliklar
4 169
⚡️Jahon shaxmatining eng yirik olimpiadasi Samarqandda
Joriy yilning, 15-sentyabr kuni Samarqand shahridagi “Silk Road” xalqaro turizm markazida 46-Butunjahon shaxmat olimpiadasiga start beriladi.
1927-yildan buyon o‘tkazib kelinayotgan nufuzli musobaqa tarixida Markaziy Osiyo ilk bor shaxmat olamining eng yirik jamoaviy turniriga mezbonlik qiladi.
Bu yilgi olimpiada ishtirokchilar va jamoalar soni bo‘yicha rekord o‘rnatishi kutilmoqda. Musobaqada jami 396 ta jamoa ishtirok etadi. Shu tariqa, 2024-yil Budapeshtda qayd etilgan 380 ta jamoalik rekord yangilanadi.
Batafsil ma’lumot — turnirning rasmiy saytida.
#ChessOlympiad2026
🕊Telegram 📱Instagram 🔹 Facebook 🌍Veb sayt
4 169
🏡 КОТТЕЖ УЙ БАРЧА ЖИҲОЗЛАРИ БИЛАН СОТИЛАДИ!
⚡️ Кириб яшашга тайёр коттеж
📐 2 сотих, ремонти янги;
📶 Wi-Fi ❄️ Кондиционер
🔐 Ақлли қулфлар
💧 Сув | ⚡️ Свет | 🔥 Газ — бор
✔️ Бўлиб тўлаш, Ипотека кредитга ҳам берилади;
💰 Нархи: Келишилади;
📞 Мурожаат учун: +998990027100
📍 Манзил: Поп шаҳри, Пахтакор маҳалласи, Медколлеж ёнида
✍️ @popliklar
4 169
+9
Ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш
Поп тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев Хўжаобод маҳалласида жойлашган “Наманган Агро Логистика” МЧЖ фаолияти билан танишилди.
Ўрганиш давомида корхонада олма қиёми ишлаб чиқаришни кенгайтириш, мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда тайёр маҳсулот экспорт ҳажмини ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Тадбиркор билан мулоқотда маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва маҳсулотнинг ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Асосий мақсад — ишлаб чиқаришни кўпайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва туманнинг экспорт салоҳиятини янада юксалтириш.
4 169
+9
Камбағалликни қисқартириш — хонадонбай ишлашдан бошланади
Президентимиз томонидан белгилаб берилган топшириқлар ижроси доирасида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш штаби томонидан хонадонларда хатлов ишлари бошланди.
Дастлаб Хўжаобод маҳалласи «еттилиги» билан вазифалар муҳокама қилиниб, камбағал ва Ижтимоий реестрдаги оилалар билан манзилли ишлаш, уларнинг даромад манбаларини кенгайтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Мақсад — ҳар бир хонадонга кириб бориш, муаммони аниқлаш ва даромад манбасини яратиш.
4 169
🌦 Ассалому Алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин! 🍁
🍂 Қалбингиз иймонга
🍂 Уйингиз қувончга
🍂 Юзингиз нурга
🍂 Кунингиз хайрли амалларга бой бўлсин.
☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
✍️@sputnikpop
4 169
❗️Ўқитувчиларга 1 октябрь муносабати билан 1 млн 20 минг сўмгача мукофот берилиши мумкин
Педагог ва раҳбар ходимларга «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан бериладиган мукофот миқдори оширилди.
Президентнинг ПФ-51-сон фармонига кўра, мукофот миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача этиб белгиланди.
Ҳозир меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 1 млн 360 минг сўм.
Шунга кўра, педагог ва раҳбар ходимларга 1 млн 20 минг сўмгача мукофот пули берилиши мумкин.
Мукофот миқдори ўқитувчининг ойлик маошидан эмас, белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.
✍️@sputnikpop
4 169
+9
СОЛИҚ ТУШУМЛАРИ БЎЙИЧА ИЖРО ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
Поп тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев бошчилигида берилган топшириқлар ижроси юзасидан таҳлилий йиғилиш ўтказилди.
Унда туман Давлат солиқ инспекцияси, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирокида солиқ тушумлари ҳолати танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.
Солиқ тушумлари бўйича орқада қолаётган маҳаллаларда юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажаришини таъминлаш, яширин иқтисодиётга барҳам бериш ва мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Мақсад — ижрони кучайтириш, солиқ базасини кенгайтириш ва белгиланган кўрсаткичларга тўлиқ эришиш.
4 169
+9
Мурожаат — эътиборда, ижро — назоратда
Поп тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаевнинг навбатдаги шахсий қабулида фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди.
Қабул давомида 4 та масала жойида ҳал қилиниб, ижрога йўналтирилди. 7 та мурожаат бўйича ўрганиш ишлари белгиланди, 5 та мурожаат юзасидан амалдаги қонунчилик талаблари асосида тушунтириш берилди.
Шунингдек, қабулда берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш, масъулларнинг вазифаларини аниқ белгилаш ва белгиланган муддатларда натижага эришиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳар бир мурожаат — эътиборда, ҳар бир топшириқ — назоратда, натижа — асосий мезон.
4 169
💜🤍💜🤍💜🤍🤍
Уйимизнинг энг эркатойи,
Фариштаси, ҳур кичкинтойи,
Қувнатади кўнглимни доим,
Онам каби меҳрибон синглим.
Кўтарасан доимо кўнглим,
Мен деб доим дуода қўлинг,
Жаннатларда етаклар йўлим,
Онам каби меҳрибон синглим!
✍️@sputnikpop
4 169
Фарғона вилоятида ҳоким лавозимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.А. фуқаро И.Д.нинг ишончига кириб, унга ўзини Ўзбекистон Республикаси ҳакамлик суди судьясининг ёрдамчиси деб таништириб, гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали 210 000 АҚШ доллари эвазига уни Учкўприк тумани ҳокими лавозимига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, келишилган пулдан 100 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. ✍️@sputnikpop
4 169
#ОБ_ҲАВО
«Ўзгидромет» томонидан Наманган вилояти бўйича, 8 сентябр куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.
Унга кўра
Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 30-35° бўлади.
Тоғли ҳудудларда:
Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 23-28° бўлади.
✍️@sputnikpop
4 169
🍂🍂🍂🍂🍂
🍂🍂 ХАЙРЛИ ТОНГ!
🍂🍂 Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
✍️@sputnikpop
4 169
+6
ПАХТА-2026: ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ — АСОСИЙ ЭЪТИБОРДА
ПАХТА-2026 мавсумини беталафот ва хавфсиз ўтказиш мақсадида Поп тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан пахта қабул қилиш масканлари ҳамда ғарамларида кенг кўламли профилактик-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Асосий эътибор — пахта ғарамларида ёнғин хавфини барвақт аниқлаш ва унинг олдини олишга қаратилмоқда.
Ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Мақсад — мавсумни талефатларсиз ўтказиш, ҳосил ва инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш.
4 169
⚡️ Келачи ва Пахтакор маҳаллалари ҳудудида янги кўприклар қурилади!
Жаҳон банки лойиҳаси асосида 2027 йилда Келачи ва Пахтакор маҳаллалари ҳудудида янги кўприклар қурилиши режалаштирилган.
Кўприклар Айрон сотадиган жойдан Келачи тарафга, Ҳазрати Боб (Музей тепасидан) кўчасидан Пахтакор МФЙ (Медколлеж ёнидан чиқилади) тарафга йўл бўлади.Лойиҳанинг асосий мақсади — туман марказидаги автомобиллар оқимини камайтириш ва ҳаракатни янада енгиллаштириш. ✍️ @popliklar
4 169
БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!
📍 Поп тумани 59-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти
«Туман» МФЙда жойлашган.
Қуйидаги лавозимларга ишга таклиф этамиз:
• Директор ўринбосари
• Жисмоний тарбия йўриқчиси
• Мусиқа раҳбари
• Тарбиячи
🎓 Талаб: мактабгача таълим йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумот (Олий маълумотлик устунлик беради)
🕢 Иш вақти: 07:30 дан 16:30 гача.
🗒Номзодларни рўйхати Поп туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан шакллантирилади.
☎️Мурожаат учун телефон рақами +998 94 503 32 08
Хужжатларни қабул қилиш охирги куни 10 сентябрь соат 12:00
4 169
+4
Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, жиноятчиликни олдини олиш юзасидан тарғибот тадбирлари
Поп туманида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари иштирокида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолишни олдини олиш, миллий қадриятларимизга салбий таъсир кўрсатадиган таҳдидларга қарши курашиш бугунги кун талаби эканлигини иштирокчиларга тушунтириб ўтилди.
Шунингдек, тадбирда Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, экстремизм ва терроризмнинг инсон онгига таъсири, ёшларни бузғунчи ва ёт ғоялар таъсиридан асраш, ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш борасида фикрлар билдирилди.
4 169
+9
Янгиободда ўзгаришлар — амалда!
Оғир тоифадаги Янгиобод маҳалласида бунёдкорлик ишлари жадал тус олмоқда.
Маҳалла биноси ва моддий-техник базаси янгиланади, 4,3 км ички кўча асфальтланади, 1 км лотоклар ўрнатилади. 2,7 км пиёдалар йўлаги, 75 та тунги ёриткич, 10 та кузатув камераси ҳамда ёшлар учун Workout ва Streetball майдончалари барпо этилади.
Энг муҳими — ўзгаришлар аҳоли ҳаётида сезилмоқда. Янги шароитлар, обод муҳит ва одамлар юзидаги мамнунлик — қилинган ишларнинг энг катта натижаси.
Янгиобод обод бўлса — аҳоли кўнгли обод!
