en
Feedback
СЕКТОР

СЕКТОР

Open in Telegram

СЕКТОР - халқаро кун тартибидаги сўнгги воқеалар ҳақида Админ ➡️ @nerazzurri8080

Show more
9 797
Subscribers
-1324 hours
-627 days
-17130 days
Posts Archive
🇺🇸 Дональд Трамп АҚШ армияси ҳарбийларининг овқати билан мақтанди АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқларда а
🇺🇸 Дональд Трамп АҚШ армияси ҳарбийларининг овқати билан мақтанди АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқларда америкалик аскарларга берилаётган таомлар сифати ва ҳарбий таъминот ҳақида мақтовли пост қолдирди:
Бизнинг армиямиз энг яхши таомларни ейди! Ҳеч ким бизнинг довюрак қўшинларимизни мендан яхшироқ озиқлантира олмайди. Таом шунчаки ажойиб, бутун тарихдаги энг яхши ҳарбий таом! Бошқа мамлакатлар ўз аскарларини шундай яхши озиқлантириш имкониятига эга бўлишни орзу қилишади. Мутлақ ғалаба!
СЕКТОР | ЧАТ

🇮🇱🇵🇸 Араб оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Ғазо шаҳри марказида Исроилнинг дронлар орқали уюштирган навбатд
🇮🇱🇵🇸 Араб оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Ғазо шаҳри марказида Исроилнинг дронлар орқали уюштирган навбатдаги ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши жароҳат олди. СЕКТОР | ЧАТ

🇰🇵 Шимолий Корея ядро қуролига эга бўлишни тинчлик йўлидаги тўғри танлов деб атади: Бизнинг ядро қуролимиз суверенитетни ҳи
🇰🇵 Шимолий Корея ядро қуролига эга бўлишни тинчлик йўлидаги тўғри танлов деб атади:
Бизнинг ядро қуролимиз суверенитетни ҳимоя қилишнинг мутлақ кафолатидир, Корея Халқ Демократик Республикасининг ядро қуролига эга бўлиши ва уни изчил мустаҳкамлаб бориши эса минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун энг масъулиятли ва тўғри танловдир,
— дейилади Шимолий Корея ТИВ баёнотида.
Давлатнинг олий қонуни билан абадий мустаҳкамлаб қўйилган Корея Халқ Демократик Республикасининг ҳозирги мақоми АҚШнинг «ядросизлантириш» ҳақидаги такрорий баёнотлари сабабли заифлаштирилиши ёки пучга чиқарилиши мумкин эмас.
СЕКТОР | ЧАТ

🇸🇦🇹🇷🇵🇰 Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон мудофаа ҳамда ташқи ишлар вазирлари Истанбулда учрашди Саудия Арабистони, Туркия ва Покистоннинг мудофаа ва ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, қуролли кучлар бош штаблари раҳбарлари Истанбулдаги Сиёсий-стратегик мудофаа қўмитаси йиғилиши олдидан биргаликда суратга тушди. СЕКТОР | ЧАТ

🇹🇭 Пхукет оролида таиландлик сотувчи Фаластин байроғини исроилликларга қарата силкитиб уларни ҳайдаб юборди:
Бу Таиланд, сенинг еринг эмас, аҳмоқ исроиллик!
СЕКТОР | ЧАТ

🇺🇸 Трамп:
Агар мен президент бўлмаганида, Исроил ҳам, Яқин Шарқ ҳам қолмаган бўларди.
СЕКТОР | ЧАТ

🇹🇷 Истанбулнинг Фотиҳ туманида полиция кўчада спиртли ичимлик истеъмол қилаётган фуқароларни огоҳлантириш учун дронлардан фойдаланишни бошлади. Дронлар орқали қуйидаги хабар янграмоқда: «Бу полиция дрони. Бу ҳудудда спиртли ичимлик истеъмол қилиш тақиқланган. Бу ерни дарҳол тарк этинг». СЕКТОР | ЧАТ

🇺🇿🇰🇬🇨🇳 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига келди. ШҲТ саммити доирасида Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказди. СЕКТОР | ЧАТ

🇦🇫🇺🇸 Толибон АҚШ компанияларига Афғонистоннинг фойдали қазилмаларини ўзлаштиришни таклиф қилмоқда. Бу санкцияларни бекор қилиш ва музлатилган активларни қайтариш мақсадида амалга оширилмоқда. Афғонистон ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий тоғ-кон саноати, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги ва савдо соҳаларига АҚШ инвестицияларини мамнуният билан қабул қилишини маълум қилди. Мамлакатда мис, литий, кобальт ва олтин каби бир триллион доллардан ортиқ ўзлаштирилмаган бойликлар мавжуд. Айни пайтда расмийлар халқаро изоляциядан чиқишга ҳаракат қилмоқда. СЕКТОР | ЧАТ

🇳🇵 Непалда сув босган кўча бўйлаб сузиб юрган улкан илон тасвирланган видео тарқалмоқда. СЕКТОР | ЧАТ

🇳🇵 Непалдаги тошқинлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 903 нафардан ошди. Мамлакат табиий офатлар бошқармасининг маълум қилишича, яна 4247 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. СЕКТОР | ЧАТ

🇵🇰🇸🇦🇹🇷🇧🇩🇪🇬 Покистоннинг билдиришича, яна олти ёки еттита мусулмон давлати Покистон, Саудия Арабистони ва Туркия том
🇵🇰🇸🇦🇹🇷🇧🇩🇪🇬 Покистоннинг билдиришича, яна олти ёки еттита мусулмон давлати Покистон, Саудия Арабистони ва Туркия томонидан 7 августда имзоланган Макка мудофаа шартномасига қўшилиш истагини билдирмоқда. Бангладеш бу борада очиқ баёнот берган бўлса, Туркия Миср ҳам қўшилиши мумкинлигини маълум қилмоқда. 📰 Bloomberg СЕКТОР | ЧАТ

🇺🇸 АҚШдаги Катта Каньонда кутилмаганда сув тошқини содир бўлди. Хабарларга кўра, йигирмадан ортиқ одам бедарак йўқолган бўлиши мумкин. СЕКТОР | ЧАТ

🇮🇷🇮🇱🇺🇸 Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ироқчи Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяхуни иккиюзламачиликда айблади. Унинг сўз
🇮🇷🇮🇱🇺🇸 Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ироқчи Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяхуни иккиюзламачиликда айблади. Унинг сўзларига кўра, Нетаньяху иброний тилида Қўшма Штатлар маъмуриятини Исроил манфаатлари йўлидан урушга тортгани билан мақтанади, инглиз тилида эса Америка раҳбариятини мақтаб, кўзбўямачилик қилади. СЕКТОР | ЧАТ

🇺🇸🇨🇦 АҚШ президенти Трампнинг фармойишидан кейин Google Maps Онтарио кўли номини «Америка кўли» деб ўзгартирди. Энди фойд
🇺🇸🇨🇦 АҚШ президенти Трампнинг фармойишидан кейин Google Maps Онтарио кўли номини «Америка кўли» деб ўзгартирди. Энди фойдаланувчилар харитада янги номни кўришади. СЕКТОР | ЧАТ

🇬🇧 🇳🇱 🇮🇹 🇩🇪 🇺🇦 Буюк Британия, Нидерландия, Италия ва Германия ўз фуқароларини Украинага бормасликка чақирди. Давлат
🇬🇧 🇳🇱 🇮🇹 🇩🇪 🇺🇦 Буюк Британия, Нидерландия, Италия ва Германия ўз фуқароларини Украинага бормасликка чақирди. Давлатлар ҳужумлар кучайиши ҳамда свет, сув ва иссиқлик узоқ вақт ўчиши мумкин бўлган оғир қишдан огоҳлантирмоқда. СЕКТОР | ЧАТ

🇮🇱 Исроилнинг 14-канали: АҚШнинг Ларк оролига берган зарбаси оқибатида ўнлаб эронлик ҳарбийлар ҳалок бўлди Исроилнинг «14-к
🇮🇱 Исроилнинг 14-канали: АҚШнинг Ларк оролига берган зарбаси оқибатида ўнлаб эронлик ҳарбийлар ҳалок бўлди Исроилнинг «14-канал» маълумотларига кўра, АҚШнинг Эроннинг Ларк оролига берган ҳаво зарбаси оқибатида Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг ўнлаб ходимлари ҳалок бўлган. 100 га яқин киши жароҳат олган. СЕКТОР | ЧАТ

🇬🇧 Манчестер аэропортлар гуруҳи киберҳужум оқибатида мижозлар маълумотлари сизиб чиққанини маълум қилди. Ҳодиса Манчестер,
🇬🇧 Манчестер аэропортлар гуруҳи киберҳужум оқибатида мижозлар маълумотлари сизиб чиққанини маълум қилди. Ҳодиса Манчестер, Станстед ва Ист-Мидлендс аэропортларида парковка, бизнес-заллар, Fast Track брон қилиш ва Wi-Fi тармоғига уланиш маълумотларига таъсир қилди. Компания хавфни тезкорлик билан бартараф этиб, тергов бошлаганини билдирди. СЕКТОР | ЧАТ

🇺🇸 Трамп:
Биз дунёдаги энг қудратли мамлакатмиз. Ҳар бир давлат бизни бошқа ҳар қандай давлатдан кўпроқ ҳурмат қилади. Ҳеч ким бизга яқин ҳам кела олмайди.
СЕКТОР | ЧАТ

🇻🇪 🇺🇸 Дональд Трамп Венесуэладаги операцияни тарихдаги энг йирик ва ҳалокатли тезкор ҳужумлардан бири деб атади. Унинг сўзларига кўра, амалиёт давомида бирор киши ҳалок бўлмаган. СЕКТОР | ЧАТ