ҲАҚҚА САФАР
Open in Telegram
Бу ерда сўзлар шунчаки эмас, НАФС ва ИЙМОНИНГ курашидан дунёга келади.
Show more512
Subscribers
No data24 hours
-37 days
-2530 days
Data loading in progress...
Similar Channels
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '26
+5
in 0 channels
August '26
+14
in 0 channels
Get PRO
July '26
+10
in 0 channels
Get PRO
June '26
+24
in 0 channels
Get PRO
May '26
+46
in 0 channels
Get PRO
April '26
+40
in 0 channels
Get PRO
March '26
+44
in 0 channels
Get PRO
February '26
+21
in 0 channels
Get PRO
January '26
+18
in 0 channels
Get PRO
December '25
+15
in 0 channels
Get PRO
November '25
+33
in 1 channels
Get PRO
October '25
+35
in 0 channels
Get PRO
September '25
+25
in 1 channels
Get PRO
August '25
+33
in 0 channels
Get PRO
July '25
+40
in 0 channels
Get PRO
June '25
+36
in 0 channels
Get PRO
May '25
+35
in 1 channels
Get PRO
April '25
+32
in 1 channels
Get PRO
March '25
+84
in 4 channels
Get PRO
February '25
+73
in 0 channels
Get PRO
January '25
+70
in 1 channels
Get PRO
December '24
+55
in 3 channels
Get PRO
November '24
+66
in 1 channels
Get PRO
October '24
+48
in 1 channels
Get PRO
September '24
+79
in 3 channels
Get PRO
August '24
+69
in 2 channels
Get PRO
July '24
+215
in 1 channels
Get PRO
June '24
+101
in 0 channels
Get PRO
May '24
+154
in 1 channels
Get PRO
April '24
+154
in 0 channels
Get PRO
March '24
+167
in 0 channels
Get PRO
February '24
+166
in 0 channels
Get PRO
January '24
+163
in 3 channels
Get PRO
December '23
+235
in 2 channels
Get PRO
November '23
+127
in 0 channels
Get PRO
October '23
+372
in 0 channels
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 09 September | 0 | |||
| 08 September | +1 | |||
| 07 September | 0 | |||
| 06 September | +2 | |||
| 05 September | +1 | |||
| 04 September | 0 | |||
| 03 September | +1 | |||
| 02 September | 0 | |||
| 01 September | 0 |
Channel Posts
🕌 Maвлоно Жалолиддин Румий
🎬 6-бўлим
🇺🇿 Ўзбек тилида
📹 720p сифатида
"Кундуздек ёруғ бўлиб туришни истасанг,
тун каби қоронғи нафсингни ёқ."
"Шундай эмасми: сен — менсан,
мен ҳам сенман."
— Ҳазрати Мавлоно
| 2 | Бисмиллаҳ
Ҳақиқий бойлик қаердан бошланишини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Ҳар бир нарса фоний бўлган бу дунёда паноҳ топиладиган ягона макон — мутлақ бойлик Соҳиби бўлган Зотдир.
Я Ғоний!
Ҳеч нарсага, ҳеч кимга муҳтож бўлмаган; чексиз, нуқсонсиз ва мутлақ бойлик Соҳиби демакдир. У яратилганларнинг барча камчилик ва муҳтожликларидан покдир.
Я Муғний!
Ўзи хоҳлаган бандасини бойитувчи, унинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондирувчи, уни ҳеч кимга муҳтож қилмайдиган Зотдир.
Бу икки исм ўртасидаги буюк боғлиқлик шуки:
"Бошқани бойита олиш учун, аввало, Ўзининг ҳеч нарсага муҳтож бўлмаслиги керак."
У — чексиз ва туганмас хазиналар Соҳиби (Ғаний) ва хоҳлаган бандасининг қалби ҳамда ҳаётига ана шу хазинадан насиба беради (Муғний).
Дунё ва охират бойлиги ҳақида
Биз кўпинча бойликни фақат ҳамёндаги дунё матоҳлари билан ўлчаймиз. Ҳолбуки, "Я Ғаний" ва «Я Муғний" исмлари бизга бойликнинг икки қиррасини кўрсатади.
Дунёвий бойлик — ҳалол ризқ ва қаноат билан келади; қалбни дунёга бўлган очкўзликдан поклайди.
Охират бойлиги эса руҳнинг Аллоҳни таниб топган ҳузури ва абадий ҳаётда насиб этадиган туганмас жаннат неъматларидир."
"Қалби Аллоҳ билан тўлган, Унга сиғинган инсоннинг қўлида ҳеч нарса бўлмаса ҳам, у дунёдаги энг бой инсонлардандир. Чунки уни тўйдираётган Зот -- мутлақ бойлик Соҳибидир.
Сен қалбингни қайси бойлик билан тўйдиряпсан?"
Бу гўзал исмларнинг ҳаётингиздаги тасаллиси ва таъсирини ҳеч ҳис қилганмисиз?
Инсоннинг қўлида миллионлар бўлиши мумкин, аммо қалби муҳтожлик, қўрқув, ҳирс ва қониқмаслик билан тўла бўлса , у ҳақиқий маънода бой эмас.
Аксинча, бир инсоннинг дунёси кам бўлиши мумкин, лекин қалбида:
"Менга Аллоҳнинг Ўзи кифоя"
деган яқинлик, таваккул ва қаноат қарор топган бўлса, унинг қалбида улкан бойлик бор.
"Я Ғоний" -- Аллоҳ ҳеч кимга муҳтож эмас.
"Я Муғний" -- бандани Ўз фазли билан муҳтожликдан халос қилади.
Шунинг учун тасаввуф аҳли учун энг катта бойлик -- молнинг кўплиги эмас, қалбнинг Аллоҳдан бошқа нарсаларга муҳтожликдан озод бўлишидир.
Қалб дунёдан қанчалик бўшаса, унда Аллоҳга бўлган муҳаббат ва таваккулга шунчалик жой очилади.
Ва балки ҳақиқий "Ғино" ҳам шудир:
Қўлингда дунё бўлмаслиги мумкин,
аммо қалбингда Дунёларнинг Роббиси бор.
Шунда сен муҳтож эмассан.
Чунки сенинг суянганинг -- "Я Ғоний",
сени бойитувчи -- "Я Муғний" бор...
Наргиза Хуррам
🤍 ҲАҚҚА САФАР ИШҚУЛЛОҲ
https://t.me/soyasiz | 34 |
| 3 | Ҳақиқий бойлик қаердан бошланишини ҳеч ўйлаб кўрганмисан..?
"Қалби Аллоҳ билан тўлган, Унга сиғинган инсоннинг қўлида ҳеч нарса бўлмаса ҳам, у дунёдаги энг бой инсонлардандир. Чунки уни тўйдираётган Зот -- мутлақ бойлик Соҳибидир.
Сен қалбингни қайси бойлик билан тўйдиряпсан?"
Наргиза Хуррам
🤍 ҲАҚҚА САФАР ИШҚУЛЛОҲ
https://t.me/soyasiz | 38 |
| 4 | "Баъзан ҳаёт елкангизга қўядиган юклар сизни эзиш учун эмас, балки илдизларингизни янада чуқурроқ отишингиз учундир.
Ҳеч қандай қаршиликка дуч келмаган уруғ осонлик билан бўй чўзади, аммо биринчи бўрондаёқ қулаши мумкин".
Устида тош бўлган уруғ эса ёриқларни излашни, тўсиқни айланиб ўтишни ва ўзига тушган юкни кўтара оладиган даражада кучайишни ўрганади.
Ҳозир сизга оғирлик қилаётган ҳар қандай нарса, балки ўзингиз сезмаган ҳолда сизнинг энг мустаҳкам томонингизни шакллантираётгандир.
Тошни душман деб эмас,
илдизларингизни мустаҳкамлаётган бир сабаб деб билинг.
Сизнинг ҳаётингиздаги
"ўша тош" сизга энг муҳим нимани ўргатди?
Балки йўлмиздаги баъзи тўсиқлар бизни қайириш учун эмас, мустаҳкам илдиз отишимиз учун берилгандир…
Наргиза Хуррам
🤍 ҲАҚҚА САФАР ИШҚУЛЛОҲ
https://t.me/soyasiz | 65 |
| 5 | Келди бунда хайр карвони ётмағин ғафлат босуб,
Келғин ани бул сафина кетмасидин тонглар отуб.
Ки уйғонғин шул он балким қайтмас карвон санго боз,
Ўлғин бедор саҳар чоғи карвон сарбони ила қил суҳбат соз.
05:17.
08.09.
2026.
БУХОРО.
ЛАЗИЗ АЛ ЖОНДОРИЙ ✍️✍️✍️ | 16 |
| 6 | Бул тоқи гумбаз остинда ҳам зоғ ҳам булбул бор,
Қай бири овоз айласа акс садосин ўзина этди ёр.
Азалдин бул тоқи гумбаз шундайин яралған диёр,
Қай ҳолда овоз айласа акс садосин этмади ҳеч инкор.
21:15.
07.09.
2026.
БУХОРО.
ЛАЗИЗ АЛ ЖОНДОРИЙ ✍️✍️✍️ | 58 |
| 7 | 🕌 Maлонр Жалолиддин Румий
🎬 5-Бўлим
🇺🇿 Ўзбек тилида
📹 720p сифатида
"Дардим бор дейсан.
Дард фақат менда бор деб ўйлайсан.
Шуни билки, сендаги дардни кимлардир неъмат деб билади.."
Мавлоно Жалолиддин Румий | 54 |
| 8 | МАВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ…
(Сериал ҳақида...)
Бу сериални шунчаки кўриш мумкин эмас экан…
Уни кўрар экансан, гўё бир сериални эмас, ўз қалбингни томоша қилаётгандек бўласан.
Мен ҳали 8-қисмдаман. Шамс ҳали Мавлонога келмади…
Аммо шунинг ўзидаёқ бир ҳақиқатни ҳис қилдим:
Мавлоно Шамсдан олдин ҳам денгиз бўлган экан.
Унинг илми, маърифати, қалбидаги нури, инсонга бўлган меҳри аллақачон бир денгиз эди.
Аммо қалбимда бир савол пайдо бўлди:
Шамс келгач, бу денгиз нимага айланар экан?
Чунки баъзи инсонлар ҳаётимизга янги нарса бериш учун эмас, балки бизда аллақачон бор бўлган, аммо уйғонмаган ҳақиқатларни уйғотиш учун кириб келадилар.
Шамс умри давомида кимни излаганини энди бироз тушунаётгандекман…
"Унга оддий шогирд эмас, ҳақиқатнинг оғирлигини кўтара оладиган қалб керак эди..."
Аммо мени сериалнинг яна бир воқеаси жуда қаттиқ таъсирлантирди.
Мўғул саркардаси Байжуннинг ўғли Сакта жосуслик ниятида Коняга кириб, Мавлонога толиб бўлиб мадрасага келади.
Унинг нияти бошқа эди…
Аммо у билмаган бир нарса бор эди:
Мавлоно унинг метин каби тошга айланган қалбидан чечаклар ундиришини билмаган эди.
Сакта мадрасага жосус бўлиб кирди…Аммо у ердан бошқа инсон бўлиб чиқди.
У мусулмонларни алдаш учун келди…
Аммо ўз қалбидаги ҳақиқатга дуч келди.
У бошқаларни кузатиш учун келди…
Аммо охир-оқибат ўзини англай бошлади.
У мусулмонларни йўқ қилмоқчи эди...
аммо мусулмонлар сонини яна биттага кўпайтирди...
Шунда бир фикр мени қаттиқ титратди:
Мавлонога одамнинг ким бўлиб келгани эмас, ким бўлиб кетиши муҳим эди.
У тошни тошлигича қабул қилмади.
У унинг ичидаги уруғни кўрди.
Ва балки ҳақиқий тарбия ҳам шу бўлса керак…
"Инсонни унинг кечаги гуноҳи билан эмас, эртанги эҳтимоли билан кўра билиш..."
Мавлонога келган қалблардан бири жосус эди.
Аммо унинг қалбида ҳали бир чечак учун жой бор эди…
Унинг сабоқлари,
“ўлимни ҳам ўлдириб”,
яна бир мусулмонни дунёга келтирарди.
Бу ердаги ўлим жисмнинг ўлими эмас:
Нафснинг ўлими...
Кибрнинг ўлими...
Адоватнинг ўлими...
Жаҳолатнинг ўлими...
Эски "мен"нинг ўлими…
Чунки баъзан инсон тирик юради, аммо қалби ўлик бўлади.
Ва баъзан бир калом, бир суҳбат, бир устоз, бир учрашув…
"ўша қалбда янги бир ҳаётни бошлар..."
Шунинг учун мен бу сериални каналимга жойлашни бошлаганимдан хурсандман.
Чунки эҳтимол, орамизда уни шунчаки сериал деб кўрадиганлар ҳам бордир…
Аммо балки бир кишининг қалбида бир чечак очилар...
Балки кимдир ўзини қайта кашф қилар...
Балки кимдир Роббисига қайтиш йўлини излар...
Балки кимдир ўзининг "тош" бўлиб қолган қалби ҳали ҳам тирик эканини англар…
Шунинг учун, азизлар…
Шошилманг. ..Кўринг. ..Тингланг.Ўйланинг...
Фақат кўз билан эмас — қалб билан кўринг.
Чунки Мавлононинг ҳикматлари асрлар олдин айтилган бўлса ҳам, уларнинг манзили ҳали ҳам бир:
"тирик қалблар..."
Ва мен ҳозирча фақат 8-қисмдаман…
Шамс ҳали келмади.
Аммо қалбимда бир интизорлик бор:
"Шамс келганда, Мавлонодаги денгиз қандай уммонга айланар экан..?"
Наргиза Хуррам
Давоми каналимизда…👇
🤍ҲАҚҚА САФАР ИШҚУЛЛОҲ
https://t.me/soyasiz | 58 |
| 9 | Гар Ҳақ берғайким санга заррае лутфи роз,
Чун ўлубдур ки ҳар икки жаҳонинг хуши соз.
Ани рози ўн саккиз минг оламдин беҳад устун,
Агарчи чин қулсен билма заррае лутфин оз.
16:48.
07.09.
2026.
БУХОРО.
ЛАЗИЗ АЛ ЖОНДОРИЙ ✍️✍️✍️ | 4 |
| 10 | Ишқи дардимни баёнин онча битсамким шунча кам,
На қилай назм аро баҳру байт битмакка ҳеч тўймасам.
Битдим нечалаб баҳру байт ўлғай ул бир девон,
Ҳар байт мисрасинда бир жаҳон дардим мужассам.
12:09.
07.09.
2026.
БУХОРО.
ЛАЗИЗ АЛ ЖОНДОРИЙ ✍️✍️✍️ | 24 |
| 11 | Чин дўст гар хато қилор эрсанг ани тузатғай,
Йиқилғон онингда санга икки қўлин узатғай.
Ул дўст кўздур ҳам қўл ила оёқ қадриға ет они,
Мингдин нафи ҳеч тегмаса афзал эрур бир сони.
10:15.
07.09.
2026.
БУХОРО.
ЛАЗИЗ АЛ ЖОНДОРИЙ ✍️✍️✍️. | 33 |
| 12 | Чун ошиқменки ишқ сўзидин лаб очмоққа мадор йўқ,
Мушкули ғам ҳижрон тунидамен тонги дийдор йўқ.
Оҳким жонға осойиш бермади ишқ дарди шому саҳар,
Ишқ ғами дастидин ҳар онким манингдек бедор йўқ.
Қилмағай басе ўтлуғ азобин тийраҳолима* айламай раҳм,
Ишқ аҳллари ичинда кўрмаған мен киби озор йўқ.
Сарв эрдим бир ожизу хас айлади боре жисму жоним,
Хасни ошёнин тупроқ бағри айлади бул янглиғ хор йўқ.
Эй тамиз аҳли* сўйланг бормикин мандек ишқда расво,
Қилсада мани расво лек мендаким ул ғамдин безор йўқ.
Дедилар"Ул жаллод айлабдур қатлингға қарор ҳар турфаким",
Дедим"Мани қатлимға ани қаро зулфидин ўзга дор йўқ".
Бир лутфиға Жондорий бир не минг жонин фидо қилғуси,
Ишқи ғамдин чексада жафо васлиға етмакдин ўзга кор йўқ.
00:08.
07.09.
2026.
БУХОРО.
ЛАЗИЗ АЛ ЖОНДОРИЙ ✍️✍️✍️
ТИЙРАҲОЛ-аҳволи ёмон.
ТАМИЗ АҲЛИ-донолар оқиллар. | 61 |
| 13 | Адабдур боз адабдур ҳар ҳолу ҳам ишни боши аввал,
Ҳар ондаким ҳар ерда адабни қил чандон мукаммал.
Киши топғай обрўю ҳурмат хуш адабдин бул жаҳонда,
Кимда адабдин бир илм бор ул адабсиз минг илмдин афзал.
20:43.
06.09.
2026.
БУХОРО.
ЛАЗИЗ АЛ ЖОНДОРИЙ ✍️✍️✍️ | 55 |
| 14 | "Жонзотга-да берилди шул ишқи илоҳий.."
Бисмиллаҳ
Муҳаббатнинг ҳақиқий ўлчови -- севганинг ёнингда турганида эмас, у йўқлигида қалбинг қандай яшашидадир.
Расулуллоҳ с.в бу дунёдан риҳлат қилганларида, У Зотни севган қалбларга қандай ҳижрон тушганини тасаввур қилишнинг ўзи оғир...
Ривоятларда келади:
Расулуллоҳ с.в вафотларидан сўнг бир туянинг қалбига тушган ғам шу қадар оғир бўлганки, у гўё ҳижрон оловида ёнгандек ҳолга тушган...
Туянинг тили бўлмаса ҳам, муҳаббатни ҳис қилар эди.
Бизга эса тил берилиб, ақл берилиб, қалб берилиб турибди...
Унда нега қалбимиз Расулуллоҳ с.в ни соғинганда титрамайди?
Нега салавот айтганимизда кўзимизга ёш келмайди?
Нега У Зотнинг суннатлари тилда осон-у, ҳаётимизда оғир?
Чунки ҳақиқий муҳаббат — фақат "севаман" дейиш эмас.
Ҳақиқий муҳаббат — севганинг севганини севишдир...
Унинг йўлидан юришдир...
Унинг суннатини асрашдир...
Уни соғинган қалб билан салавот айтишдир...
Эй Аллоҳнинг Ҳабиби с.в...
Биз Сизни кўрмадик.
Аммо Сизнинг умматингиз бўлиш бахти билан яшаяпмиз.
Сиз бизни кўрмаган ҳолда биз учун йиғлагансиз...
Биз эса Сизни кўрмаган ҳолда Сизни севишни ўрганишимиз керак.
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала саййидина Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаллам.
Муҳаббатнинг энг гўзал манзили — Муҳаммад с.в га эргашишдир.
Наргиза Хуррам
🤍 ҲАҚҚА САФАР ИШҚУЛЛОҲ
https://t.me/soyasiz | 70 |
| 15 | Ишқ -- маҳбубинг кетганида нафас ололмай қолишликдир...
Коинотнинг Ҳазрати Муҳаммади ﷺ оламдан ўтганларида, бир туянинг қалбига тушган ўша улкан ёнғиндир ИШҚ...!
Наргиза Хуррам
🤍 ҲАҚҚА САФАР ИШҚУЛЛОҲ
https://t.me/soyasiz | 61 |
| 16 | Тили заҳрингдин қай кишини кўзудин тўкулса ёш,
Отмағай тунингда ҳеч тонг ҳам анда чиқмағай қуёш.
Ўлғин хуш адабли ҳамда хуш сўзли инсон ҳар он,
Ки ҳар хуш сўзинг ўлсун хаста дилларға дармон.
08:38.
06.09.
2026.
БУХОРО.
ЛАЗИЗ АЛ ЖОНДОРИЙ ✍️✍️✍️. | 58 |
| 17 | Адаб матосидин қай кишиким кийди либос,
Ани бад хуш ҳоллардин тийди либос,
Ул киши кўрор кўзға хуш хулқли жон кўрунғай,
Ҳақдин ҳар дилларға чин лутфу эҳсон кўрунғай.
23:25.
05.09.
2026.
БУХОРО.
ЛАЗИЗ АЛ ЖОНДОРИЙ ✍️✍️✍️ | 67 |
| 18 | Неча замонким ишқ савдосиға мубталомен,
Бағринда дард изи бор дашти Карбаломен,
Ҳолум кўруб"Ишқ таркини нисор эт жонға"деманг,
Этмам нисор жонға таркин ўлсамда не хушу не аъломен.
21:42.
05.09.
2026.
БУХОРО.
ЛАЗИЗ АЛ ЖОНДОРИЙ ✍️✍️✍️ | 68 |
| 19 | 🕌 Maвлоно Жалолиддин Румий
🎬 4-Бўлим
🇺🇿 Ўзбек тилида
📹 720p сифатида
"Ишқ — насиб ишидир, ҳисоб-китоб иши эмас.
Ишқ — ўзини бағишлашдир, излаш эмас.
Агар сен бу йўлда ўзингни бағишлаган ва ёнган бўлсанг,
ишқ сендан узоқ эмас…"
Мавлоно Жалолиддин Румий
🤍 ҲАҚҚА САФАР ИШҚУЛЛОҲ
https://t.me/soyasiz | 65 |
| 20 | 🕌 Maвлоно Жалолиддин Румий
🎬 3-Бўлим
🇺🇿 Ўзбек тилида
📹 720p сифатидa
"Сен йўлга чиқсанг бўлди, йўл сенга кўринади.."
Мавлоно Жалолиддин Румий
🤍 ҲАҚҚА САФАР ИШҚУЛЛОҲ
https://t.me/soyasiz | 1 |
