cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Xayrli bobo jome masjidi. Хайрли бобо жоме масжиди

Хайрли бобо жоме масжиди

Show more
Advertising posts
377
Subscribers
+624 hours
+47 days
+930 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Ҳудуд: Беруний тумани (Қорақалпоғистон Республикаси) UZ Сана: 2024 йил 14-июль, якшанба Ҳижрий: 1446 йил 8-муҳаррам Услуб: Ҳанафий (Карачи) Вақт минтақаси: (Asia/Tashkent) Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 03:26 Бомдод: 03:44 Қуёш: 05:34 Ишроқ: 05:49* Зуҳо: 09:08* Пешин: 13:03 Аср: 18:15 Шом: 20:35 Аввобийн: Шом намозидан кейин* Хуфтон: 22:36 Таҳажжуд: 01:07**Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган. ТАҲОРАТ ВА НАМОЗ ДАРСЛАРИ ——— Намоз ва Рўза вақтларига уланиш: 👉 @Taqviymuzbot
Show all...
👍 3
Ҳудуд: Беруний тумани (Қорақалпоғистон Республикаси) UZ Сана: 2024 йил 14-июль, якшанба Ҳижрий: 1446 йил 8-муҳаррам Услуб: Ҳанафий (Карачи) Вақт минтақаси: (Asia/Tashkent) Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:26* Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:35*Саҳарлик вақти эҳтиётини инобатга олиб белгиланган. РЎЗА ДАРСЛАРИ ——— Намоз ва Рўза вақтларига уланиш: 👉 @Taqviymuzbot
Show all...
👍 1
36. СЎНГГИ ПУШАЙМОН - ЎЗИНГГА ДУШМАН «Эй Одам фарзанди! Қўлингни кўкрагинг устига қўй. Ниманики ўзинг учун яхши кўрсанг, ўзингдан бошқаси учун ҳам уни яхши кўр. Эй Одам фарзанди! Танинг заиф, тилинг енгил, қалбинг эса золимдир. Эй Одам фарзанди! Охирги чегара ўлим, ўлим келишидан олдин амал қилиб қол. Эй Одам фарзанди! То ризқини ҳам яратмагунча, бирорта аъзонгни яратмадим. Эй Одам фарзанди! Агар сени соқов қилиб яратганимда тил учун, кўр қилиб яратганимда кўз учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас, берган неъматимнинг қадрига ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан. Эй Одам фарзанди! Сенга тақсимлаб қўйган нарсам талабида ўзингни қийнама. Сенга тақсимлаган ҳар бир нарсам то тугагунича, ўзи сени талаб қилиб боради. Эй Одам фарзанди! Мени ўртага қўйиб ёлғон қасам ичма. Ким Менинг номим билан ёлғон қасам ичса, дўзахга киритаман. Эй Одам фарзанди! Берган ризқимни еганингдан сўнг тоатимга кириш. Эй Одам фарзанди! Мендан эртанинг ризқини сўрама, чунки Мен ҳам сендан эртага қиладиган амалингни (бугун) талаб қилаётганим йўқ-ку! Эй Одам фарзанди! Мен сенинг озгина амалингга розиман. Сен эса берган кўп ризқимга ҳам рози эмассан. Эй Одам фарзанди! Агар дунёни бандаларимдан бирортасига қолдирганимда албатта уни пайғамбарларимга қолдирган бўлардим, улар (шу дунё орқали) бандаларимни тоатимга ва буйруқларимни бажаришга чақирган бўлардилар. Эй Одам фарзанди! Улим сенга тушишидан олдин ўзинг учун амал қил. Хато(лар) сени алдаб қўймасин. Чунки (ҳали) хатолар изидан юриш бор. Ҳаёт ва узун орзу-ҳаваслар сени тавбадан чалғитмасин. Негаки, тавбани кечиктирганинг учун пушаймон фойда бермайдиган кунда пушаймонлар ичра қоласан. Эй Одам фарзанди! Сенга ризқ этиб берган молдан Менинг ҳаққимни чиқармасанг ва камбағалларни у молдаги ҳақларини олишдан тўссанг, устингга шундай бир золим ҳукмрон қилинадики, у сендан молни тортиб олади, Мен ҳам мол туфайли келадиган савобдан сени маҳрум қиламан. Эй Одам фарзанди! Агар дунё сен томон юз тутса, ўлимни эсла, агар гуноҳни қасд қилсанг, тавбани эсла, мол-дунё қўлга киритсанг, ҳисоб-китобни эсла, таомга ўтирсанг, очларни эсла, нафсинг заифни (жазолашга) ундаса, Аллоҳнинг сенинг устингдаги қудратини эсла. Агар Аллоҳ хоҳласа, қудратини устингда ҳукмрон қилиб қўяди. Агар устингга бир бало тушса, «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййил ъазийм»ни айтиш билан ёрдам сўра. Агар касал бўлсанг, нафсингни садақа билан муолажа қил. Агар сенга бирор мусибат етса, «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун», "Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у Зотга қайтгувчилармиз" (Бақара, 156) дегин». https://t.me/xayrlibobo
Show all...
Xayrli bobo jome masjidi. Хайрли бобо жоме масжиди

Хайрли бобо жоме масжиди

👍 1
35. ВАЛИЙЛАР АЛЛОҲНИНГ ДЎСТЛАРИДИР «Эй Одам фарзанди! Мен Аллоҳдирман, Мендан бошқа илоҳ йўқ. Менга ибодат қилинг, Менга шукр қилинг, куфр келтирманг. Эй Одам фарзанди! Ким валийларим - дўстларимга душманлик қилса, Мен билан уришишга бел боғлабди. Мендан бошқа ёрдамчиси бўлмаган кимсага зулм қилган киши учун ғазабим қаттиқдир. Ким тақсимлаб қўйган насибамга рози бўлса, ризқига барака бериб, хоҳламаса ҳам, дунёни у кишининг оёғи остига келтириб қўяман». https://t.me/xayrlibobo
Show all...
Xayrli bobo jome masjidi. Хайрли бобо жоме масжиди

Хайрли бобо жоме масжиди

1
#Ҳадиси_қудсий ЁЛҒОН ДЎЗАХГА ЕТАКЛАЙДИ «Эй Одам фарзанди! Яхшилик қил, чунки яхшилик жаннат калити ва жаннатга етакловчидир. Ёлғондан четлан, чунки у дўзах калити ва дўзахга етакловчидир. Эй Одам фарзанди! Билгинки, бино қилган нарсанг ҳам, умринг ҳам хароб бўлиш учун, жасадинг тупроқ бўлиш учун, тўплаган нарсанг меросхўрлар учундир. (Топган) ноз- неъматларинг ўзингдан ўзгалар учун, ҳисоби эса сенинг зиммангда, жазо ва пушаймонлик ҳам сеникидир. Амал қабрдаги ҳамроҳинг. Ҳисобга тортилишингдан олдин ўзингни ҳисоб қил. Тоатимни маҳкам ушла. Менга гуноҳ қилишдан сақлан. Берганларимга рози бўл, шукр қилувчилардан бўл. Эй Одам фарзанди! Ким кулиб туриб бир гуноҳни қилса, йиғлаган ҳолида жаҳаннамга киритаман. Кимки қўрқинчимдан, ўтириб йиғласа, кулган ҳолида уни жаннатта киритаман. Эй Одам фарзанди! Қанча бойлар бор, ҳисоб куни камбағалликни орзу қилиб қолишади. Қанча золимлар бор, ўлим уларни хор қилган. Қанча ширин нарсалар бор, ўлим уларни аччиқ қилган. Берган неъматимдан қанча сурурга тўлишлар бор, ўлим уларни ғамга ботирган. Қанча шодликлар бор, узун қайғуни мерос қолдирган. Эй Одам фарзанди! Агар ҳайвонлар сизларнинг ўлим ҳақида билганларингизни англаганида эди, ейиш-ичишдан тийилиб, оч ва чанқоқ ҳолда ўлиб кетарди. Эй Одам фарзанди! Сенга ўлим ва унинг шиддати тақдир қилинган экан, бас, энди сенга на кечаси, на кундузи ором бўлмаслиги керак. Улим шунчалик экан, ўлимдан кейинги, ўлимдан ҳам қаттиқроқ (азоблар) қандай бўлади?! Эй Одам фарзанди! Охиратда етадиган неъматларинг бор экан, ўлим сирини орқангда бил. Бой берган савоб ишларингга афсуслан. Дунёдан келадиган нарсага шодланма, қўлдан кетганига ғам чекма. Эй Одам фарзанди! Сени тупроқдан яратдим, туп-роққа қайтараман ва яна тупроқдан қайта тирилтираман. Дунё билан видолаш, ўлимга ҳозирлик кўр. Билгин, агар Мен бир бандани суйсам, у ҳақда дунёга хабар бераман, у бандамни охират учун амал қилдираман, унга дунёнинг айбларини кўрсатиб қўяман. Кейин у дунёнинг айбларидан сақланиб, жаннат аҳлининг амалини қилади. Сўнгра уни Ўз раҳматим билан жаннатга киритаман. Агар бир бандамга ғазаб қилсам, уни Ўзимдан чалғитиб, дунёга машғул этаман, фақат дунё учун ишлайдиган қиламан. Оқибат у дўзах аҳлидан бўлади. Кейин уни жаҳаннамга киритаман. Эй Одам фарзанди! Барча умр ўткинчи, гарчи у узун бўлса ҳам. Дунё кун оғаётган пайтдаги сояга ўхшайди, озгина (туради-да), кейин кетади, сен томон қайтмайди. Эй Одам фарзанди! Мен сени яратган, ризқ берган, тирилтирган, ўлдирадиган ва яна тирилтирадиган, ҳисобга тортадиган Зотдирман. Ёмонликни билдинг, кўрдинг, шундай бўлса ҳам, ўзингдан бирор зарарни даф этолмайсан. На ўзингга фойда келтиришга, на ўлимни (кечиктиришга), на ҳаёт ато этишга, на қайта тирилтиришга қодирсан. Эй Одам фарзанди! Менга итоат эт, Менга хизмат қил, ризқ учун ғам чекма. Ризқингга Мен кафилман. Кафилликка олинган нарсанинг ташвишини елкангга ортма. Эй Одам фарзанди! Сенга тақдир қилинмаган ва сен ета олмайдиган нарсани қандай устингга юклайсан?! Шунингдек, қилмаган амалнинг савобини ҳам олмайсан. Эй Одам фарзанди! Йўли ўлим бўлган киши қандай дунёга хурсанд бўлиши мумкин?! Қабр уйи бўлган киши қандай қилиб дунё ҳовлисидаги уйида шодмон бўлиши мумкин?! Эй Одам фарзанди! Озгина ризқинг бўлиб, шукрли бўлишинг ризқинг кўп бўлиб, ношукр бўлишдан яхшироқдир. Эй Одам фарзанди! Молингнинг яхшиси (охират учун) тақдим қилганингдир. Молингнинг ёмони дунёда қолдирган молингдир. Ўзинг учун (ўзингдан олдин) яхшиликни жўнат. Сенга ўлим келишидан аввал ўша яхши амалингни ҳузуримда топасан. Эй Одам фарзанди! Мен ғамгин бўлганларнинг ғамини аритувчи, истиғфор тилаганларни мағфират қилувчи, тавба қилганларни қайтарувчи, яланғочларни кийинтирувчи, хавфда бўлганларни хавфдан асрагувчи, очларни тўйдирувчи Зотдирман. Агар бандам Менга итоат этса, буйруғимга рози бўлса, унинг ишини осон қилиб, унга ёрдам бераман, қалбини очиб қўяман. https://t.me/xayrlibobo
Show all...
Xayrli bobo jome masjidi. Хайрли бобо жоме масжиди

Хайрли бобо жоме масжиди

🥰 1
ҚАЛБ НИМА ДЕГАНИ? «Қалб» луғатда бир нарсани ағдаришни англатади. У бир хил турмай, у ёқ-бу ёққа ағдарилиб тургани учун ҳам «қалб» деб аталган. Ислом тушунчаси бўйича қалб икки хил: зоҳирий ва ботиний бўлади. Зоҳирийси кўкракнинг чап томонида жойлашган конус шаклидаги гўшт парчасидир. Ботинийси эса нуроний, латиф, билувчи, инсонни инсон қилувчи нарсадир. Зоҳирий қалб инсоннинг зоҳирида – жисмида жон вазифасини ўтайди. Ботиний қалб эса инсоннинг ақлий, руҳий-маънавий ҳаётида жон вазифасини ўтайди. Бу ерда ботиний қалб кўзда тутилади. Жисм соғлом бўлиши, баъзан бемор бўлиши ва вақти келиб ўлиши табиий бўлганидек, қалб ҳам соғлом бўлиши, бемор бўлиши ва ўлиши табиийдир. Шунинг учун ҳам қалбга алоҳида эътиборли бўлиш зарур. Албатта, қалб табобати бадан табобатидан кўра анча аҳамиятлироқ эканини таъкидлашга ҳожат ҳам қолмаган бўлса керак. Қалб табобати илми Қуръони Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари асосида юзага келган, ривожланган ва ўз самарасини бериб келмоқда. Аллоҳ таоло "Юнус" сурасида марҳамат қилади: «Эй одамлар! Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан мавъиза, кўкслардаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди» (57-оят). Яъни Қуръон қалбингиздаги руҳий, маънавий дардларингизнинг барчасига шифо бўлиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қалб табибларининг имоми бўлганлар ва бу ишда ҳаммага намуна кўрсатганлар. Ул зотнинг ҳадисларида бу масалалар ажойиб услуб ила баён қилинган. Мусулмон уламолар оят ва ҳадислардан қалб табобати борасида самарали даво йўлларини топганлар. Тасаввуф уламолари бу ишда барчага устоз бўлганлар. Улар ихлос билан қалб табобати борасида нодир китоблар таълиф қилганлар. "Руҳий тарбия" китобидан. https://t.me/xayrlibobo
Show all...
Xayrli bobo jome masjidi. Хайрли бобо жоме масжиди

Хайрли бобо жоме масжиди

👍 1
КАСАЛЛИКЛАРГА ШИФО БЎЛУВЧИ НАМОЗ Аллоҳнинг муҳаббатига ва Ўзига яқин бўлишга олиб борувчи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, тақводорларнинг завқи ва солиҳларнинг одати бўлган бу намозни кўпчилик эътибордан четда қолдиради. Кимки ушбу намозни ўқиса мусибат ва ташвишлардан, ғам-ғуссалардан қутилади, қашшоқлик кўрмайди, ҳар бир дардига шифо топади. Охиратда эса Аллоҳ таоло Ўз раҳмати ва мағфирати ила Жаннатига киритур: “Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритурмиз. Унда абадий – бардавом қолурлар. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Аллоҳдан ростгўйроқ зот борми?” (Нисо сураси, 122-оят). Савол: Бу қандай намоз? У қандай адо этилади? Шайх Маҳмуд Убайдий айтади: “Бу тунги намоз бўлиб, у фарз намозлардан кейинги энг яхши намозлардан бири ҳисобланади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир”, деганлар (Имом Муслим ривояти). Қолаверса, Аллоҳ таоло Ўзининг солиҳ бандалари қаторида тунги намозни ўқийдиганларни алоҳида мадҳ этган: “Улар тунларни Роббиларига сажда қилиб, бедор ўтказадилар” (Фурқон сураси, 64-оят). Бошқа оятда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган: “Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир. Роббилари берган нарсаларни олувчилардир. Чунки улар бундан олдин эҳсон қилувчилардан бўлганлардир. Улар кечалари оз ухлар эдилар” (Зориёт сураси, 15-17-оятлар). Шунинг учун ушбу намозни тарк этмаслик ва эътибордан четда қолдирмаслик керак”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кечанинг қиёмини лозим тутинг. Чунки у сизлардан олдин ўтган солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбат, ёмонликларга каффорот, гуноҳлардан қайтарувчидир”, дедилар.
Бошқа ҳадисда Набий алайҳиссалом: “У жисмдан дардни кетказувчидир” деганлар. Агар ушбу мақолани ўқиб бўлсангиз, Аллоҳ таолони зикр қилинг (Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи) ва яқинларингиз билан баҳам кўринг. https://t.me/xayrlibobo
Show all...
Xayrli bobo jome masjidi. Хайрли бобо жоме масжиди

Хайрли бобо жоме масжиди

👍 1
Сахийликнинг даражотлари Шамс Табризий ҳазратларидан сахийлик ҳақида сўрадилар. У зот шундай жавоб бердилар: – Тўрт хил сахийлик бор. Биринчиси – мол сахийлиги, бу зуҳд соҳибларига хос. Улар мол бериб маърифат оладилар. Иккинчиси – бадан сахийлиги, бу мужтаҳид олимларга хос. Улар Аллоҳ таолонинг йўлида, илм йўлида вужудларини сарф қиладилар ва ҳидоятни топадилар. Инсонларга ҳидоятда раҳбар бўладилар. Учинчиси – жон сахийлиги, бу шаҳидларга хос. Улар эса жонлари эвазига жаннатни қозонадилар. Тўртинчиси – қалб сахийлиги, бу орифларга хос. Улар Маьшуқага кўнгилларини бериб, Муҳаббат оладилар. Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://t.me/xayrlibobo
Show all...
Xayrli bobo jome masjidi. Хайрли бобо жоме масжиди

Хайрли бобо жоме масжиди

🥰 1
Муршидим бир аёлдир Бир кун Боязид Бастoмий ҳазратларидан: “Муршидингиз ким?” – деб сўрашди. – Муршидим бир аёл, – деб жавоб берди у. – Бу қанақаси? – дея ҳайрон бўлдилар. – Бир куни Оллоҳу Таолога муҳаббатдан ҳушим учган ҳолда йўлда кетаётган эдим. Бир хотин дуч келди. Қўлида бир халта ун бор эди. Уни кўтариш учун ёрдам истади. Бир қоп унни кўтаролмайман, деб ўйладим. Ўша ерда, қафас ичидаги бир арслонга ишорат қилдим, қафас очилди, арслон келди. Унни арслонга юкладим. Лекин очиқдан-очиқ каромат кўрсатганим учун қаттиқ қўрқдим, уялдим. Ва хотиннинг мени таниб-танимаганини билиш учун ундан: – Бозорга борганингда йўлда кимни кўрдим дейсан? – деб сўрадим. – Золим Боязидни кўрдим, дейман, – деди хотин. – Нега? – деб сўрадим мен. – Оллоҳу Таоло бу арслонни юк ташимоқ учун яратмади, сен нечун юк ортдинг? Буни одамларнинг сенга “каромат соҳиби”, дейишлари учун қилган бўлсанг, бу жуда ёмон, – деб жавоб берди хотин. – Шундан кейин мен йиғлаб, жуда кўп истиғфор этдим. Сўнгра менга фавқулодда бир ҳол майдонга келса, мен “Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ, Нуҳ Нажиуллоҳ, Иброҳим Халилуллоҳ, Мусо калимуллоҳ, Исо руҳуллоҳ” ёзувини ва ёки бир нур кўрадиган бўлдим. Шу тарзда менда пайдо бўлган ҳолларнинг тўғри эканини Оллоҳу Таоло тарафидан тасдиқ этилганини англайман. Боязид Бастoмий ҳазратлари Оллоҳу Таоло ишқи билан шу қадар бир ҳолга келардики, ундан бошқа ҳеч кимни кўрмас эди. Йигирма йил ёнида юриб, ҳеч айрилмаган талабасини ҳар сафар чақирганда: “Болам, отинг нимайди?” деб сўрарди. Бир марта бу талаба: – Устодим, 20 йил ҳеч айрилмасдан хизматингизда бўлдим, лекин ҳар сафар исмимни сўрашингиздаги ҳикматни тушуна олмадим, – деди. – Болам, қусурга боқма. Оллоҳу Таоло муҳаббати қалбга келганда, мени шундай бир ҳол қоплайдики, ундан бошқа ҳар нарсани унутаман. Сенинг исмингни эсимда тутишга ҳаракат қиламан, аммо ҳол келса, яна унутавераман. Сен хафа бўлма! – деди Боязид Бастoмий ҳазратлари талабасининг кўнглини олиб. https://t.me/xayrlibobo
Show all...
Xayrli bobo jome masjidi. Хайрли бобо жоме масжиди

Хайрли бобо жоме масжиди

👍 1
#Ибрат Эҳсон Суфён шундай ҳикоя қилади: - "Шомлик бир киши келиб: - “Менга Сафвон ибн Сулаймни кўрсатинглар. Чунки мен уни тушимда жаннатга кирганини кўрдим” - деди. Шунда мен: - Қайси амали сабабли кирибди? - дедим. - Бир одамга кўйлак кийгизиб қўйгани сабабли - деди. Сафвоннинг дўстларидан бири айтди: - "Сафвондан кўйлак воқеаси ҳақида сўраганимда шундай деди: "Совуқ кечаларнинг бирида масжиддан чиқдим, қарсам, бир киши яланғоч ҳолда турган экан. Кўйлагимни ечдим-да, унга кийгизиб қўйдим". Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ https://t.me/xayrlibobo
Show all...
Xayrli bobo jome masjidi. Хайрли бобо жоме масжиди

Хайрли бобо жоме масжиди

1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.