UMMAT ONALARI
Open in Telegram
صلاحُ الأمة بصلاحِ منابتِ أطفالها فالزمن ثُغوركن يا نساءَ المسلمين келажак (Уммат) авлоднинг салоҳияти оналарининг салоҳиятига боғлиқдир. Фарзандларингизни ислоҳи учун ўзингизни ислоҳ қилинг, эй оналар! @UMMAT_ONALARI_2_Bot
Show more1 587
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
1 587
Абу Бакр Сиддиқ айтадилар:
"Агар мен ўғри, зинокор ва ароқхўр учун бир кийим топсам ҳам, у билан уларни(нг гуноҳини) яширар эдим".
Биз эса покиза инсонларни-да мулзам қилмоқчи бўламиз-а...
@UMMAT_ONALARI_2
1 587
Абдуллоҳ ибн Аббос айтадилар:
«Зуҳд - сўзи уч ҳарфдан иборатдир:
За - ( ز ) - бу дунё зийнатини тарк қилиш.
Ҳа - ( ه ) бу ҳаво-йи нафсини тарк қилиш.
Дал - ( د ) - бу дунёни тарк қилишдир» дедилар.
✈️@UMMAT_ONALARI_2
1 587
Суратда кўриб турганингиз Усмонлилар даврида улар фойдаланган соат.
1 - Тавҳид
2 - илм
3 - ирфон
4 - ақл
5 - ҳикмат
6 - инсон
7 - амал
8 - адолат
9 - ахлоқ
10 - имрон
11 - ислом
12 - Ҳақ
Соат неччи? - Адолат соати, соат неччи? - Ирфон соати, соат неччи? - Ҳикмат соати деб жавоб беришаркан. Ажойиб а?!
@UMMAT_ONALARI_2
1 587
«ХУЛОСА ҚИЛИНГ...»
Икки йигит суҳбатлашди.
— Қаерда ишлайсан?
— Фалон жойда.
— Ойлигинг қанча?
— 1 млн 700 минг.
— Атиги 1 млн 700 мингми? Оз-ку? Шунча пулни қандай етказасан?
Бу гапни эшитиб у ишини ёмон кўрди. Маошини кўтаришларини сўраб, шикоят қилди. Бошлиғи бош тортди. Ишдан бўшатди. Иши, оз бўлса ҳам пули бор эди. Энди тамоман ишсиз қолди.
Бир аёл бошқасидан сўради.
— Яқинда фарзандли бўлдингиз. Туққанингизда эрингиз нима совға қилди?
— Ҳеч нима.
— Шу тўғрими, ўзингиз айтинг? Сиз не азоблар билан унга фарзанд туғиб берсангиз-у, у совға бермаса? Нима, сизни қадрингиз йўқми?
Бу гаплар унинг юрагига ўқдай қадалди. Эри ишдан қайтганида ғазаб билан кутиб олди. Уришишди. Жанжаллашишди. Ахири совға ўрнига ажралишга эришди.
Ота хотиржам яшарди. Ундан сўрашди:
— Нима ўғлингиз сизни кўришга тез-тез келиб турмайди?
— Иши қийин. Бўш вақти кам.
— Сиз учун ҳам вақти йўқлигига ишонасизми?
Ота фарзандидан олдин рози эди. Энди ундан гина қилишни бошлади. Қалбидаги мусаффолик кетди. Ишончи лойқаланди.
Бунақа саволлар ҳаммамизга берилади. Ҳар куни. Ҳар доим. Ҳам эшитамиз. Ҳам айтамиз. Биз уни эшитаётган одамга қандай таъсир қилиши хаёлимизга ҳам келмайди. Оддий бир сўз билан инсоннинг ҳаётини, борини барбод қиламиз...
❕Тафаккур қилинг!
Исёнга, ношукрликка сабаб бўлманг! Бу инсонга ёмонлик қилиш билан тенг...
@UMMAT_ONALARI_2
1 587
Биз Иброҳим бўлайлик, ўнгу-сўлимизга қарамасдан бут синдирайлик, Намрудларнинг қулаш вақтини Аллоҳ тақдир қилади.
🔤...
Бут деб фақатгина ҳайкални тушунмаслик лозим, бу ҳаётда нимани қули бўлсак, хоҳ ишимизни, хоҳ дангасаликни, хоҳ телефонни, ана шу биз учун бут деганидир наузубиллаҳ!
Аллоҳ бизларни Ўзига ҳақиқий маънода қуллик қилувчи қулларидан қилсин!
✈️@UMMAT_ONALARI_2
1 587
#Ҳадис_560
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар совчи юборган кишининг дини ва хулқи сизга ёқса унга (қиз-жувонларингизни) турмушга узатинг. Шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва кенг қамровли фасод вужудга келади».
✍Термизий ҳасан санад билан ривоят қилган
Изоҳ: Ота ва оила аҳллари, қизлари учун яхши хулқли, тақводор куёв қидиришлари шарт. Унинг бойлиги ва молини кўзлашлари керак эмас. Агар совчи қўювчи хулқи яхши, тақволи, шарафли, мурувватли, илмли ва кўркам бўлса, қандай яхши. Бу йигит турмуш қуриш неъматига ва қиз унга ҳадя қилинишига арзийди. Улар турмуш қурса, яхшилик билан қуради ва агар баъзи ишларини ёқтирмай қолса унга чиройли муомалада бўлаверади.
Бир киши Ҳасан Басрийдан: Қизимни кимга турмушга берай? деб сўради. Ҳасан Басрий: Аллоҳдан қўрқиб, тақво қиладиган кишига бергин, чунки у қизингни севса, икром қилади... Бордию севмаса ҳам, қизингга зулм қилмайди, деб жавоб бердилар.
✈️@UMMAT_ONALARI_2
1 587
Qur’onni yoqdilar chunki u tirik, agar u oʻlik boʻlganda yoqmas edilar🔤
Qur’onni yoqdilar chunki u ta’sir qiluvchi, agar u ta’sir qiluvchi boʻlmaganda yoqmas edilar🔤
Qur’onni yoqdilar chunki ularning oldida unga javob beruvchi hujjatlari boʻlmadi🔤
Qur’onni yoqdilar chunki qur’on, uni oʻzgartirishdan nurini oʻchirishdan ular ojiz ekanligini koʻrsatib qoʻydi🔤
{Alloh, agar kofirlar yomon koʻrsalar ham oʻz nurini tamomlovchidir} (Soff 8-oyat)✈️@UMMAT_ONALARI_2
1 587
Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Талашиб-тортишиш
— қалб қотишини;
— ўзаро нафратни;
— рақибингиз ҳақ бўлса, уни деб ҳақни ёмон кўришни;
— вақтни беҳуда зое қилишни ва
— қалблар адоватини келтириб чиқаради».
("Шарҳи ҳилятул толиби илм", 317)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@UMMAT_ONALARI_2
1 587
Уяли телефон шу қадар кучли ва инқилобий воситаки, у:
1. Стационар телефонни ўлдирди.
2. Телевизорни ўлдирди.
3. Компьютерни ўлдирди.
4. Соатни ўлдирди.
5. Камерани ўлдирди.
6. Радиони ўлдирди.
7. Чироқни ўлдирди.
8. Ойнани ўлдирди.
9. Газета, журнал ва китобларни ўлдирди.
10. Видео ўйинларни ўлдирди.
11. Чўнтак ҳамёнини ўлдирди.
12. Стол тақвимини ёки кундаликни ўлдирди.
13. Пластик карталарни ўлдирди.
14. Энг ёмони эса шундаки, кўплаб (никоҳларни) ўлдирди.
15. Кўплаб оилаларни ўлдирди.
16. Ёшларимизни тарбиясини ўлдирди.
17. Аста-секин кўзларимиз нурини ҳам ўлдирмоқда.
Қанд, босим ва юрак уришини ўлчаб берса ҳам, бу бизнинг умуртқа поғонамизни ва бўйин умуртқамизни ўлдирмоқда, ақлимизни ўлдирмоқда.
У келажак авлодни йўқ қилиш босқичида турибти. Агар ўзимизни назорат қилмасак, у бизнинг рухимизни ҳам ўлдиради.
Тафаккур қилинг!
✈️@UMMAT_ONALARI_2
1 587
Аллоҳ Таолонинг дунёда Ўзи чизиб қўйган йўли бор, Нисо
сураси 69-оятнинг тафсирида ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ жуда ҳам
ажойиб гапни гапирганлар: ”Аллоҳ Таолонинг дунёда сиротал
мустақийм - Ўзи чизиб қўйган тўғри йўли бор ва худди шундай
жаханнамнинг устидан тортилган, соч толасидан ингичка бўлган,
қиличдан ўткир бўлган кўприк бор. Шу кўприкдан ҳамма ўтади, шу
кўприкдан ким қанақа ўтишлигини тасаввур қилмоқчи бўлса, Аллоҳ
Таоло дунёда қилиб қўйган сиротол мустақийм-тўғри йўлдаги
ҳолатига қарасин. Демак, дунёда инсон сиротил мустақиймда собит
бўлса, адашмасдан, тўғри йўлда юрса, Охиратдаги сиротил
мустақиймдан ҳам шундай ўтади. Охиратдаги ҳолатини, сиротдан
ўтишликдаги ҳолатини билмоқчи бўлса, Аллоҳнинг дунёда қилиб
қўйган тўғри йўлига қарасин”, дейдилар.
@UMMAT_ONALARI_2
1 587
Ҳадис_567
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга жаннат аҳлидан бўлган аёлларингни хабар қилайми? Улар муҳаббатли, серфарзанд аёллар, уларга (эрлари томондан) зулм қилинса, ёки улар (эрларига) зулм қилиб қўйишса айтишади: Мана пешонам қўлингизда! Сиз рози бўлмагунингизча кўзимга уйқу татимайди».
✍Насоий ривояти
Изоҳ: Ҳадисдан кўриниб турибдики, ҳатто зулм кўрса ҳам, ўткирлик қилмасдан, эрининг кўнглига киришга ҳаракат қиладиган аёлларни жаннат аҳлидан бўлган аёллар деб сифатланди.
@UMMAT_ONALARI_2
1 587
Фарзанд тарбияси дегани улар билан ўзингизни ҳам тарбия қилиш деганидир:❗️
Нафсингизни тиясиз. Хоҳлаб турган нарсаларингиздан воз кечасиз;
Фарзандларимга юқмасин дея ёмон одатларингизни тарк этасиз;
Ўрнак бўлай дея яхши хулқлар билан сифатланасиз;
Ўзингизни босиб, болани қаноатлантириб суҳбатлашишни ўрганасиз;
Овқатланиш, кийиниш тарзингизни яхшилайсиз;
Ҳар бир саволга жавобингиз тўғри ва рост бўлиши керак;
Фарзандларингизга тарбия беришингиз сизни яхши томонга ўзгартирмаса, демак уларни тарбия қила олмаяпсиз!
@UMMAT_ONALARI_2
1 587
السلام عليكم ورحمة الله و بركاته
Sizlarga bir yangilim bor 📣📣📣
Mahroj kursiga qabullar ochildi 📩📩📩
U kursda nimalar oʻrganiladi 📚📚📚
Kursda asosan :❕❕❕
- harflarning maxrojlari✔️
-harflarning sifatlari ✔️
- muallimi soniydagi qoidalar ✔️
-kalimalar oʻtiladi ✔️
⏳:Kurs davomiyligi 2 oy
💸:Kurs narxi 80 ming soʻm
👳♀️:Yoshni farqi yóq
⚠️⚠️⚠
Shoshiling joylar soni cheklangan‼️‼️
🌿🌿🌿Biz bilan Quron óqishni boshlang 🌿🌿🌿
Gruh linki📌📌📌📌
https://t.me/+pCQYwo_ib-I4YTVi
1 587
Жуда фойдали маслаҳатлар💚
Саломатлик:🔛
1.Кўп сув ичинг.
2.Қиролларга хос нонушта қилинг, шаҳзодаларга ўхшаб тушлик қилинг, кечки таомингиз фақирона бўлсин.
3. Ўсимликлардан пайдо бўлган маҳсулотларни кўпроқ тановвул қилинг, заводларга ишлаб чиқарилган таомларни камроқ енг.
4.Кўпроқ ўйинлар ўйнанг.
5.Кўп китоб ўқинг.
6.Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа сукунатда ўтиринг.
7.7 соат ухланг.
8.10-30 дақиқа пиёда юринг. Юрганда табассум қилинг.
Шахсият ҳақида.
1.Ўз ҳаётингизни бошқалар билан солиштирманг. Уларни қандай ҳаётни бошдан кечиришгани ҳақида ҳатто тассаввурга ҳам эга эмассиз, уларнинг барча йўлини билмайсиз.
2.Ўзингиз назорат қила олмайдиган салбий фикрлар ва буюмларни ушлаб турманг. Бунинг ўрнига ўз қувватингизни ҳақиқий ижобий нарсага қаратинг.
3.Шунчаки бажаришдан нарига ўтманг. Ўз чегараларингизни билинг.
4.Ўзингизни ҳаддан ташқари қатъий муҳокама қилманг.
5.Ўзингизнинг қимматли қувватингизни ғийбатларга сарфламаг.
6.Сергак бўлганингизда кўпроқ орзу қилинг.
7.Ҳасад вақтни беҳуда сарфлаш ҳисобланади. Сизда ўзингизга керакли барча нарса бор.
8.Ўтмишдаги муаммоларни унутинг. Севган инсонингизни ўтмишдаги хатоларини эсламанг. Бу ҳақиқий бахтингизга путур етказади.
9.Нафратланиш учун вақт кетказишга умр камлик қилади. Бошқаларга нафрат билан қараманг.
10.Бахтингизга ўзингиздан бошқа ҳеч ким жавоб бермайди.
11.Эсда тутинг, ҳаёт – бу мактаб, бу ерда сиз уни тушуниб етасиз. Муаммолар – шунчаки ўқув дастурининг бир қисмидир, улар қайсидир синфнинг алгебра дарсидек пайдо бўлиб, йўқолади, лекин сиз билиб оладиган дарслар бир умр эсда қолади.
12.Кўпроқ табассум ва кулги бўлсин.
13.Сиз ҳар бир баҳсда ютиб чиқишга мажбур эмассиз.
Одамлар билан:
1.Яқинларингизга кўпроқ телефон қилинг.
2.Хар куни бошқалар учун қандайдир яхшилик қилинг.
3.Барча нарсани ва барча инсонларни кечиринг.
4.Кўпроқ 70 дан ошган ва 6 ёшдан кичиклар билан вақт ўтказинг.
5.Одамларга кулиб боқинг.
6.Одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари, бу сизнинг ишингиз эмас.
7.Сиз бемор бўлганингизда ишингиз сизга ғамхўрлик қилмайди, дўстларингиз жонингизга оро киради. Улар билан алоқада бўлинг.
Ҳаёт:
1.Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг.
2.Вазият ҳох яхши, ҳох ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради.
3.Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг.
4.Яхшиси ҳали олдинда.
5.Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг.
✈️@UMMAT_ONALARI_2
1 587
ХИЖОБ ЎРАШДАН ОЛДИН ЕЧИЛАДИГАН 12ТА ГУНОҲЛАР🔤
1- Мусиқа эшитиш
2-Телевизор кўриш
3- Номаҳрамлар
4-Шайтоний дўстларни тарк қилиш
5-Кўчага заруратсиз кўп чиқиш
6-Махфий гуноҳлар
7-Ғийбат
8-Кофирларга тақлид қилиш
9-Бекорчи гаплар
10-Кўчага хушбўйланиб чиқиш
11-Кўчага бўяниб чиқиш
12-Эрига итоатсизлик ва овозини кўтариш.
Хуллас барча гуноҳлардан сақланиш керак.
Шундай қилса иншааллоҳ хижоб ўраганлар қаторига қўшилади.
Бу шартларни кўриб буни қилишни иложиси йўқ-ку деяёткан аёл иймонида ноқислик бор бўлади.
✍ Мустафо хафизаҳуллоҳ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор.»
Имом Муслим ривояти.
Яқинларингизга улашинг! Сиз сабабли қанча одам амал қилса, сизга ҳам шу амални қилганчалик ажр ёзилади иншааллоҳ.
✈️@UMMAT_ONALARI_2
1 587
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасам, аёл ўз эрининг ҳаққини адо қилмагунча ўз Раббисининг ҳаққини (ҳам) адо қилолмайди».
📚(«Саҳиҳ Ибн Можа», 1515).
«Аёл киши агар турмуш қурса; унга ўз ота-онасидан кўра эри кўпроқ эгалик қилади ва эрига итоат қилиши вожиброқ бўлади. Аллоҳ ва Расулининг ҳаққидан кейин аёлга эр ҳаққидан вожиброғи йўқдир».
✍Ибн Таймия, «Фатаво», 32/260.
✈️@UMMAT_ONALARI_2
1 587
Шифо Аллоҳдандир...🔴
Агар шифо шифокорнинг қўлида бўлганида эди, тузалмаган бемор қолмас эди. Лекин баъзилар тузалади, баъзилар вафот топади, айримлар эса, ўша дардлари билан узоқ давр азоб чекади. Демак, шифо шифокор ёки дорида эмас, Аллоҳнинг измидадир.
2. Шифо шифокорнинг қўлида бўлганида шифокорларнинг ўзлари хасталикка чалинмас эдилар.
3. Шифокор бир сабаб, холос. Шифони берувчи Аллоҳ. Агар Аллоҳ шифо беришни истаса, дори беморнинг тузалишига сабаб бўлади. Истаса, дори-дармонсиз ҳам шифо беради.
Аллоҳ берган дарди учун ҳам, берган шифоси учун ҳам шукр қилайлик. Ҳар бир ўтган дақиқамиз учун қалбимизни Аллоҳнинг зикри билан тўлдирайлик
Аллоҳ барчамизни ўз паноҳида асрасин...
✈️@UMMAT_ONALARI_2
