cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

"G‘OYIB"_OTA.UZ

@g‘oyibotajomemasjidi

Show more
Advertising posts
220
Subscribers
No data24 hours
+37 days
-630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

УМАР ХАТО ҚИЛДИ Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу масжидда аёллар маҳрини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари маҳридан ошириб юбормаслик ҳақида ўз фикрини баён қилди. Шу маҳал бир аёл баланд овоз билан халифанинг сўзига қарши чиқди. Бутун жамоат жим бўлиб қолди. Аёл эса аниқ ва равшан далиллар ила халифанинг хатоси ва ўзининг сўзи тўғрилигини исботлаб берди. Унинг аниқ далилларига ҳеч ким эътироз билдира олмади. Балки тўғри айтилган фикрга барча итоат қилди. Умар розияллоҳу анҳу эса аёлнинг ҳақ ва ўзининг ноҳақ эканини билганидан кейин машҳур сўзини айтди: – Аёл тўғри айтди, Умар эса хато қилди. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. http://t.me/Goyib_ota_jome_masjidi
Show all...
"G‘OYIB"_OTA.UZ

@g‘oyibotajomemasjidi

19:19
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #ҳаж_суҳбатлари 🎙3-суҳбат: Мадинаи мунаввара фазилати ва Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга салом йўллаш 00:35 - Ер юзидаги энг улуғ жой; 04:44 - Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва салламга салом йўллаш; 09:52 - Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумоларга салом йўллаш; 14:02 - Узрли аёлларнинг салом йўллаши; 16:58 - Элликбошиларга тавсиялар Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Show all...
СУННАТДА КЕЛГАН СЕРМАЗМУН ДУОЛАР Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кечаси тунги намозларини тугатгач, шундай дуо қилаётганларини эшитдим: «Аллоҳим, Сендан Ўз ҳузурингдан бўлган раҳматингни сўрайман. Бу раҳматинг ила қалбимни ҳидоятга бошла, тарқоқ ишларимни бирлаштир, паришон ҳолатимни ўнгла, ботинимни ислоҳ эт, зоҳиримни ўнгла, амалларимни холис қил, тўғри йўлни илҳом қил, садоқатимни қайтариб бер, ҳар қандай ёмонликлардан сақла». «Аллоҳим, ортида куфр бўлмаган шубҳасиз иймон ва раҳматингни бер. У орқали дунё ва охиратда ҳурмат-эҳтиромингга сазовор бўлай». «Аллоҳим, Сендан қазои қадарда муваффақият, шаҳидлар мақоми, саодатманд инсонларнинг ҳаёт тарзи ва душманлар қаршисида нусрат беришингни сўрайман». «Аллоҳим, фикрим косир, амалим заифлигини эътироф этиб, барча эҳтиёжларимни Ўзингга ҳавола қиламан. Сенинг раҳматингга муҳтожман. Эй барча ишларнинг фармонини берувчи, эй барча қалбларнинг шифосини берувчи! Денгизлар ўртасини кўринмас тўсиқ билан тўсганинг каби, мени ҳам дўзах азобидан, ҳисоб кунида ўзига ўлим тилашдан ва қабр фитналаридан тўсиб қўй». «Аллоҳим, менинг қосир фикримга келмаган, ҳали Сендан сўрашни ният қилмаган, ҳали сўраб улгурмаган бирор яхшиликни бандаларингга ваъда қилган бўлсанг ёки улардан бирига беришинг муқаррар бўлган инъоминг бўлса, мен ҳам ўша нарсани беришингни ёлвориб сўрайман. Эй оламларнинг Робби меҳрибонлигинг ҳаққи-ҳурмати, менга ҳам уларни бер!» «Эй мустаҳкам арқон (Қуръон) ва тўғри иш эгаси бўлган Зот! Сендан ваъда қилинган кунда хавфсизликни, мангулик кунида жаннатда Ўзингга муқарраб, кўп рукуъ ва сажда қилувчи, аҳдига вафо қилувчи бандаларинг билан бирга қилишингни сўрайман. Албатта, Сен бундай сифатдаги бандаларингга раҳм қилувчи ва уларни яхши кўрувчи Зотсан. Албатта, Сен хоҳлаган ишингни қилурсан». «Аллоҳим, бизни тўғри йўлга бошловчи ва ҳидоят топганлардан қилгин, адашувчи ва адаштирувчилардан қилмагин, дўстларингни дўст тутувчи, душманларингни душман тутувчи қилгин. Сени суйганларни муҳаббатинг ила яхши кўрадиган, Сенга қарши чиққанларга адоватинг ила душманлик қиладиганлардан қилгин». «Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан. http://t.me/Goyib_ota_jome_masjidi
Show all...
"G‘OYIB"_OTA.UZ

@g‘oyibotajomemasjidi

Photo unavailableShow in Telegram
ЖАННАТНИНГ КАФОЛАТИ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар менга олти нарсанинг кафолатини беринглар, мен сизларга жаннатнинг кафолатини бераман”, дедилар. 1. Гапирганда рост сўзланглар. 2. Ваъда берсангиз, устидан чиқинглар. 3. Омонат қўйилса, хиёнат қилманглар. 4. Фаржларингизни сақланглар. 5. Кўзларингизни (номаҳрамдан) асранглар. 6. Қўлларингизни тийинглар. Имом Аҳмад ривояти. https://t.me/Tortkol_jome_masjidi
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 💐 Жума муборак! 💐 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 🌼 Жума учун ғусл қилиш. 🌼 Хушбўй нарсалар суртиш. 🌼 Чиройли кийимлар кийиш. 🌼 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 🌼 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 🌼 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 🌼 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 🌼 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 🌼 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 🌼 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 🌼 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 🌼 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. ♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @mehrob_uz
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар». Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган. “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади. ☘️✨🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн! 🍀✨🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг. 👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур. ♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇 Telegram | Facebook | Instagram | YouTube @mehrob_uz
Show all...
02:48
Video unavailableShow in Telegram
Иккинчи жаҳон урушидаги ҳолат😢😢…… Тинчликни қадрига етайлик азизлар! Дўстларингизга ҳам улашинг! Каналга уланиш: 👇👇👇 http://t.me/Goyib_ota_jome_masjidi
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
«Агар мол (дунё)ни йўқотсанг, ҳеч нарсани йўқотмайсан. Агар соғлигингдан айрилсанг, баъзи нарсани йўқотган бўласан. Агар ахлоқингдан айрилсанг, ҳамма нарсани йўқотган бўласан». http://t.me/Goyib_ota_jome_masjidi
Show all...
2
Photo unavailableShow in Telegram
9-Май – Хотира ва қадрлаш куни... Яқинларимизни эслаб қўямиз! http://t.me/Goyib_ota_jome_masjidi
Show all...