cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Sardor Palvanov

Kecha-orzu, bugun-maqsad, ertaga-natija! 🇺🇿 Xorazm viloyati Xiva tumani hokimi; Facebook: https://www.facebook.com/sardor.palvanov/ Instagram: https://instagram.com/s.palvanov

Show more
Advertising posts
819
Subscribers
-124 hours
-77 days
-4630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Хоразм вилояти ҳокими кубоги спорт мусобақаларининг Хива туман босқичи бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Празидентининг 2022-йил 11-апрелда “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-201-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, жиноятчиликнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларни жисмонан соғлом ва ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш мақсадида маҳаллалардаги 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида стол тенниси, енгил атлетика, бадминтон, волейбол, баскетбол, шахмат, воркоут спрот турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Қизғин ва муросасиз кечган мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган жамоа ва якка тартибдаги иштирокчилар туман ҳокими С.Палванов, сектор раҳбарлари томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек ғолиблар вилоят ҳокими кубоги мусобақасининг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
Show all...
👍 6
Хива тумани маҳаллаларидаги ишсиз, эҳтиёжманд, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларга субсидия асосида тикув машиналари ҳамда мотокультиваторлар тарқатилди. Хива туманида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилиб, 3 ойлик ўқув курсларини муваффоқиятли тугатган фуқароларнинг бандлиги таъминлаш мақсадида туман ҳокими С.Палванов бошчилигида 4-та сектор ҳудудидаги 62 нафар ишсиз фуқароларга субсидия асосида 50 та тикув машиналари ҳамда 12 та мотокультиватор техникалари ўз эгаларига етказилди. Бу ўз навбатида янги иш ўринлари яратиш ва оилаларда қўшимча даромад олиш учун муҳим омил ҳисобланади.
Show all...
👍 9
Хива тумнида 2024 йилнинг 6 ойи давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, содир қилинганларини фош қилиш, ҳудуддаги сиёсий-ижтимоий вазиятни барқарор сақлаш юзасидан олиб борилган ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокими С.Палванов, сектор раҳбарлари, маҳалла масъуллари иштирок этишди. Йиғилиш давомида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олишда тарғибот тадбирларининг самараси, маҳаллалар ҳудудида вояга етмаганлар, ёшлар ҳамда хотин-қизлар жиноятчилиги, ўғирлик ва фирибгарлик, тан жароҳати билан боғлиқ жиноятлар, йўл транспорт ҳодисалари, айниқса пластик карталардан пул ечиб олиш ва ўғирлаш билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш ҳамда бу турдаги жиноятларнинг содир этилишига имкон бераётган омиллар, уларнинг оқибатлари, бу борада тарғибот-ташвиқот ишларини йўлга қўйиб аҳолининг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Show all...
👍 8
00:19
Video unavailableShow in Telegram
Хива тумани маҳаллаларидаги ишсиз, эҳтиёжманд, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларга субсидия асосида тикув машиналари ҳамда мотокультиваторлар тарқатилди.
Show all...
banlik.mp422.85 MB
👍 9
Туман ҳокими Сардор Палванов, сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги ташкилот раҳбарлари иштирокида хорижий мамлакатларда меҳнат қилаётган ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказилди. Мулоқот давомида ёшлардан турли масалаларда, хусусан, тадбиркорлик имтиёзларидан фойдаланиш, кредит олиш, уй-жой, субсидия, бандлик масалаларида мурожаат ва таклифлар келиб тушди. Туман ҳокими ҳар бир мурожаат шахсан ўзининг назоратида эканлигини, кўтарилган масалалар белгиланган тартибда ижобий ҳал этилишини таъкидлади. Шунингдек, хорижда ишлаб юрган ёшларга мамлакатимизда тадбиркорлик қилиш ва бошқа йўналишдаги имтиёзлар ҳамда қулайликлар тўғрисида маълумотлар берилди. Бундан ташқари туман ҳокими томонидан ёшларга ҳар-хил ёт оқимлар ғояларидан сақланиш, муаммоли вазиятларда доимо ёрдам беришга тайёрликлари таъкидлаб ўтилди.
Show all...
👍 21
📌📌Бугун Аваз дунак маҳалласидаги 38-сонли мактаб биносида Хива тумани ҳокими С.Палвановнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хива туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Қ.Саидов ва идора-ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди. 📌Қабулда фуқаролар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар туман ҳокими назоратига олиниб, амалий ёрдам бериш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. . ⏰ Муддат талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди. ‼️Эслатиб ўтамиз, Хива туман ҳокими С.Палвановнинг фуқаролар қабули ҳафтанинг ҳар пайшанба куни соат 10.00 да бўлиб ўтади. Қабул жойи туман ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон қилиб борилади.
Show all...
👍 8
Go to the archive of posts
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.