cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

INSAAN

Эзгулик ва тақво йўлида ҳамкор бўлинг. Гуноҳ ва адоват йўлида ҳамкор бўлманг “Моида” сураси 2-оят

Show more
Tajikistan7 289The language is not specifiedPolitics26 359
Advertising posts
198Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
Bir kishining ramazon oyi chiroyli o'tsa, yilning qolgan oylari ham chiroyli o'tadi. @Fikrat t.me/muhaddisuz
Show all...
. Сайфуллоҳ Носир билан ифтор қилдик! Мен Мадинага келиб, Шайх Сайфуллоҳ Носир билан кўришмоқ учун уни ахтардим. У киши Маккага кетган эканлар. Маккага бориб, ахтарсам, Мадинага кетиб қолибдилар. Умра амалларини қилиб бўлиб, Мадинага борсам, у киши Туркияга учиб кетибдилар. Оббо, кўриша олмас эканман-да, деб турсам, ижтимоий тармоқларда таҳликали хабарлар тарқалди. Аммо кўришмоқ тақдирда бор экан, бугун кўришдик, суҳбатлашдик, бирга ифтор қилдик, намоз ўқидик. Шайх у кишидан хавотир олганларни, ташвиш чекканларни, салом йўллаганларни дуо қилдилар ва барчаларига салом айтдилар. Энди айрим ҳақиқатлар. Туркияга борганлари рост экан. Аэропортдаёқ беш йилга депорт қилинганлари ҳам рост экан. Ўзи Туркия ҳукумати номидан айрим "каттакон" лар Туркияга илк бор кириб келаётган одамларга ҳам 4-5 йилга депорт босиб юборишмоқда. Яқинда дўстимиз Улуғбек Улугбек Ашур ни ҳам 5 йилга депорт қилишганди. Шайх Сайфуллоҳ Носир кейин Тошкентга учгани, Тошкент аэропортидан қўлига кишан уриб, бир ерга олиб кетишгани ёлғон экан. Шайх Истанбулдан Қатар пойтахти Давҳага,ундан Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрига учган экан. Тошкентга учиш режалари бўлган экан, аммо самолёт учадиган кунлар тўғри келмай, икки кун Дубайда қолиб, яна Мадинага қайтиб келибдилар. Айни дамда Шайх Сайфуллоҳ Носир Мадинада, ўз иш жойи бўлган ўқув марказида илмий ходим сифатида фаолиятларини давом этдирмоқдалар. Нега Ўзбекистонга бориш ниятидан қайтганлари ҳақида. Биласизлар, "Столбалар ҳам қамалган" замонда барча хориждаги илм аҳли сингари, бу кишига ҳам сизлар яхши билган "ёпишқоқ модда" билан орқаваротдан жиноий иш қўзғатилган. Ана шу иш ёпилгунча келмай туришни маслаҳат берган дўстларнинг фикрини маъқул топган Шайх Тошкентга учмаганлар. Ҳукумат ёки куч ишлатар тизимнинг босими ҳақида. Бу гаплар ноўрин ва миш-мишдан бошқа нарса эмас. Аксинча, ҳукумат одамлари ва куч ишлатар тизимнинг вакиллари ўз ёрдамларини таклиф қилишган. Умид қиламизки, тез орада ҳукумат комиссияси Шайх Сайфуллоҳ Носир ишини адолат билан кўриб чиқади ва, инша Аллоҳ, ҳадисшунослик бўйича фан доктори, йирик олим Шайх Сайфуллоҳ Носир домла юртимизда фаолиятларини давом этдириб, Бухорийлар ва Термизийлар диёридан яна ҳадис илмининг билимдонлари етишиб чиқишига катта ҳисса қўшадилар. Karimberdi Turamurod
Show all...
Ўйлайдиларки, мусулмонларни ўлдирсак Ислом тугайди дея. Билмайдиларки, тоғу-тош Исломдир, Учадиган қуш Исломдир. Билмайдиларки, бутун олам Исломдир, Айланаётган коинот Исломдир!
Show all...
#Инфографика Рамазонда Пайғамбаримиз амаллар қандай бўлган? t.me/muhaddisuz
Show all...
chiroyli ramazon tasbehi 📥 @VideoSavedBot bilan yuklab olindi 🎧 @AudioSavedBot - Eng sevimli musiqangizni biz bilan toping!
Show all...
#Инфографика #Таровеҳ_тасбеҳи #Рамазон t.me/muhaddisuz taplink.cc/muhaddisuz
Show all...
ХАЙРИЯ МАБЛАҒЛАРИ УЧУН! (устоз-талабаларни рағбатлантириш) Самарқандда "Ислом институти" бор. Буни биласизми? Ҳадис фанига ихтисослашган "Ҳадис илми олий мактаби" деб номланади. Сахийлар жаннатга биринчилардан бўлиб киради! Буни қўлдан бой берманг! Толиби илмнинг таъминоти жамият зиммасида бўлади. Шу сабабли уларга кўмакчи бўлинг! Толиби илмга қилинган бир дирҳамлик ёрдам бошқаларга қилинган миллион дирҳам ёрдамдан афзалдир (Имом Раббоний). Карталарга тушган хайрия маблағлари Ҳадис илми мактабининг ҳақдор устоз-ходимларини моддий рағбатлантириш учун ҳамда талабаларнинг тўлов-контракт қарзиларига йўналтирилади. 💳 Хайрия маблағларини ўтказиш учун: UZKARD: 8600310460179385 (XAYRIYA UCHUN MAXMUD A - Ҳадис илми мактаби устози Маҳмуджон домла Абдураҳмонов номида) 📞+998998189715 📞+998933855576 t.me/muhaddisuz
Show all...
ЗАКОТ УЧУН! Самарқандда "Ислом институти" бор. Буни биласизми? Ҳадис фанига ихтисослашган "Ҳадис илми олий мактаби" деб номланади. Сахийлар жаннатга биринчилардан бўлиб киради! Буни қўлдан бой берманг! Толиби илмнинг таъминоти жамият зиммасида бўлади. Шу сабабли уларга кўмакчи бўлинг! Толиби илмга қилинган бир дирҳамлик ёрдам бошқаларга қилинган миллион дирҳам ёрдамдан афзалдир (Имом Раббоний). Карталарга тушган закот маблағлари Ҳадис илми мактаби талабаларининг тўлов-контракт қарзи учун ҳамда ҳақдор устоз-ходимларига йўналтирилади. 💳 Закот маблағларини ўтказиш учун: UZKARD: 8600312979162613 (ZAKOT UCHUN ABDURAXMANOV - Ҳадис илми мактаби устози Маҳмуджон домла Абдураҳмонов номида) 📞+998998189715 📞+998933855576 t.me/muhaddisuz
Show all...
#1_RAMAZON #23_MART #RAMAZON_TAQVIMI_KUNLIK m.2023 / h.1444 (Toshkent vaqti bilan) Ramazonni biz bilan birga o'tkazing!!! t.me/muhaddisuz taplink.cc/muhaddisuz
Show all...
Лондон кўчаларида Рамазон шукуҳи Лондондаги Ковентри-стрит шаҳрининг марказий кўчаларидан бири Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан безатилди. 2019 йилги маълумотларга кўра, мусулмонлар Лондон аҳолисининг 14 фоизини ташкил қилади. @muslimaatuz t.me/muhaddisuz taplink.cc/muhaddisuz
Show all...
#Табрик #Рамазон_2023 ▪️Қутлуғ ва фазилатли ой Рамазон билан юртимиз мусулмонларини ва бутун Ислом умматини чин қалбимдан муборакбод этаман! ▫️Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти t.me/muhaddisuz taplink.cc/muhaddisuz
Show all...
Repost from Muslim.uz
🌙 Рамазон ойи 23 мартдан бошланади 📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2023 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди. 🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2023 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 23 март, пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz #Рамазонга_тайёрланамиз #Раҳмат_ойи_Рамазон #Рамазон @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Show all...
#Улуғлар_насиҳати Китоби йўқ олим - мевасиз дарахт.
Саъдий Шерозий

t.me/muhaddisuz taplink.cc/muhaddisuz
Show all...
​​#рамазон Сенга айтар бир сўзим, дўстим! Эҳ дўстим, сени яратилишингнинг ўзи бир мўъжиза эканини билсайдинг. Эҳ дўстим, сени мусулмон қилиб яратилганингни ўзи катта мақом ва Аллоҳнинг сенга берган энг катта раҳматию неъмати эканлигини билсайдинг. Эҳ дўстим, сен келаётган Рамазон ойининг қадрини билсайдинг. Унинг шукуҳини сезсайдинг. Ифторлик ва саҳарликдаги лаззатларни ҳис қилсайдинг. Бу ой сен қилган қанчалар гуноҳларинг кечирилишини, онадан туғилгандек пок бўлиб чиқиш имконияти эканини билсайдинг. Таровеҳда Қуръонга сомеъ бўлиб туришнинг қанчалар ёқимли ва тенгсиз онлар эканини билсайдинг. Айниқса, хатми Қуръон якунланганидан кейин яна Каломуллоҳга сомеъ бўлишни, яна унга эргашиш учун барча нарсадан воз кечиб, бутун қалбинг Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ, дея қулоғинг остида Қуръон янграётгандек бўлаётганини, бу онлар ҳеч нарсага алиштириб бўлмас онлар эканини билсайдинг. Бу онларда осмон бир қадамдек, тананг қушдан-да енгилдек, дунё бир томчи сув каби эканлигини ҳис қила туриб, гўё Яратган сени ёнингда кузатиб турганини ҳис қила туриб, ҳақиқий бахт нима эканлигини билсайдинг. Эҳ дўстим, бундай бахтли онларга етишишга оз фурсат, саноқли кунлар қолди. Эҳ дўстим, келаётган Рамазон сени ана шундай онларга ошно этишини дуо қилиб қоламан. @islomuz t.me/muhaddisuz taplink.cc/muhaddisuz
Show all...
#Ғафлатда_қолманг! #taroveh #namoz #xatmi_quron 🕌 БУГУН ХУФТОН НАМОЗИДАН СЎНГ ТОШКЕНТ ВАҚТИ БИЛАН СОАТ 20:45 ДАН ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ЎҚИШ БОШЛАНАДИ 2023 йил 22 март куни юртимиздаги масжидларда таровеҳ намозини ўқиш бошланади. Таровиҳ намози вақти Тошкент шаҳри масжидларида соат 20:45 дан бошланади. Ҳудудларда намоз вақтларидаги фарқланишдан келиб чиқиб, масжидларда таровеҳ намозини ушбу вақтга нисбатан белгилаш тавсия этилган. ➡️ ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ? Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати t.me/muhaddisuz taplink.cc/muhaddisuz
Show all...
#Тавсия #Рамазон 🌙 Рамазон ойида нималарни режа қилдингиз? 🗓 РАМАЗОН ОЙИ РEЖАСИ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! t.me/muhaddisuz taplink.cc/muhaddisuz
Show all...
#Juma_muborak Rasululloh sollallohu alayhi va sallam: “Juma kuni shunday bir vaqt borki, musulmon kishi shu vaqtda namoz o’qib, Allohdan so’rab duo qilib tursa, albatta Alloh unga so’ragan narsasini beradi”.
Muslim (1926) rivoyati

taplink.cc/muhaddisuz
Show all...
Араб шаҳарларининг бирида икки йигит жуда хандон қаҳқаха отиб кулаётган эди. Уларнинг олдидан ўтиб кетаётган шаҳар масъулларидан бири бу кулгининг сабабини сўради. Йигитлар: — Биз шаҳарнинг бутун муаммоларига бир ечимни биламиз” - дейишди. Масъул: — У нима экан? Йигитлар: — Бутун халқни битта умумий қабрга дафн қиламиз, уларга қўшиб бир эшакни ҳам. Масъул даҳшатга тушиб сўради: — Эшакни нега кўмамиз? Йигитлар яна қаҳқаха отиб кулиб юбордилар, ҳатто кулгидан кўзлардан дув-дув ёш келди ва бир-бирига қараб шундай дедилар: — Айтдим-ку, ҳеч ким халқ ҳақида сўрамайди деб! https://t.me/Otashmi @insaan_uz
Show all...
Show all...
Turk birodarlarimizga Alloh ofiyat bersin! Shahid ketganlarni qabrlari nurga toʻlib jannat bogʻlaridan bir bogʻ boʻlsin! Allohim omon qolganlarga sabr-u jamil ato etib bu ofatlarning ortidan oʻzining yaxhiliklarini nasib etsin! #Kardeş_türk_halkinin_başi_şağolsun
Show all...
#Жума_муборак Ҳафта ичра турли кун, Турли саҳар, турли тун. Энг муқаддас нурли кун, Жума айём муборак! t.me/muhaddisuz
Show all...
#Қуръон_ўқишни_ўрганамиз 3-дарс: Фалақ сураси Устоз Жаҳонгир қори Неъматов t.me/muhaddisuz
Show all...
мато тўшади. Ҳужра ва унинг устидаги гумбаз ушбу девор ортида қолди. Қабри шарифни зиёрат қилувчи одам шу ергача кира олади, унинг ичкарисига ўша девор қурилгандан бери ҳеч ким қадам босмаган. Зеро, бу девор ҳам, унинг ичидаги икки қат девор ҳам эшик-туйнуксиз яксар қилиб қурилган. Султон Маҳмудий мазкур ҳимоя девори битгандан сўнг ердан янги устун, деворлар кўтариб, устига қора тошлардан яна бир гумбаз қурдирди. Бироқ, кўп ўтмай гумбазга дарз кетди. Таъмирламоқчи бўлишди‑ю, иложини қилиша олмади. Шунда Султон Ҳайитбой гумбаз ишини моҳир муҳандис Шужоъий Шоҳин ал‑Жамолийга топширди. У мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда гумбазнинг тепа қисмини олиб ташлаб, ташқарисидан бошқа бир гумбаз тиклади. Бу гал гумбазни шунчалар пухта қилишдики, бугунги кунгача у сақланиб келмоқда. Нуриддин Самҳудий (ваф.911ҳ) «Вафоул‑вафо»да таъкидлашича, ўшанда Шужоъий Шоҳин аҳли илмлар билан маслаҳатлашган ҳолда янги гумбазда қабри шарифнинг рўпарасидан бир туйнук қолдириб, унинг рўпарасидан ҳужраи саодат устига қурилган ички гумбазга ҳам туйнук очди. Шу билан бугунги кунда Мадинанинг рамзига айланган гумбаз биноси ҳижрий 892, милодий 1487 йили ниҳоясига етди. Саййид Жаъфар Барзанжий «Нузҳатун‑нозирин» китобида Зайниддин Мароғийдан (ваф.816/1414) нақл қилади: «Қурғоқчилик пайтида муқаддас ҳужра гумбазининг қуйи қисмидан, қибла тарафдан туйнук очиш Мадина аҳлининг одатларидандир, гарчи қабри шариф билан осмон ўртасини том тўсиб турса ҳам». Демак, Оиша розияллоҳу анҳонинг маслаҳати билан жанобимизнинг юзлари рўпарасидан осмонга очилган туйнук Сайфиддин Қаловун қурдирган гумбазда эътиборга олинмагани учун одамлар гумбазнинг қибла тарафидан туйнук қилишган экан. Шу эътибордан, Султон Ҳайитбой даврида Қаловун қурдирган гумбаз ўрнига қурилган кичик гумбаз ва унинг тепасига ёпилган катта гумбазга туйнук қўйилган. Шундай қилиб, ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабри шарифлари, яна ҳам аниқроғи, муборак юзлари билан осмон ўртасини буткул ёпиб юбормай, туйнук қолдирилган. Оиша розияллоҳу анҳонинг тавсияси билан очилган туйнук асрлар оша ана шундай асраб келинмоқда. Гумбаздаги бу туйнукнинг яна бир вазифаси шуки, ходимлар гоҳида шу туйнукдан кириб, гумбазнинг ичини тозалаб, ювиб туришади. Султон Ҳайитбой қурдирган гумбаз мовий рангда эди. Усмоний ҳукмдорлардан Маҳмуд ибн Абдулҳамид даврида гумбаз бироз таъмирталаб бўлиб қолади. Шунда ҳукмдор уни ростлаш баробарида яшилга бўяшни буради. Бу ҳодиса ҳижрий 1253, милодий 1837 йили содир бўлиб, гумбаз таъмир ишларида Мадина аҳли, яъни оддий намозхонлар ҳам табаррукан бевосита иштирок этади. Ана шундан бери гумбаз яшил рангга бўяб келинади. Бу анъана саудийлар даврида ҳам ўз ҳолича давом этиб келмоқда. Хулоса қилсак, кўрганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёдга соладиган ҳозирги яшил гумбазни Миср ҳукмдорларидан Султон Ҳайитбой 892/1487 санада қурдирган ва уни илк бор усмоний ҳукмдорлардан, Абдулҳамид биринчининг ўғли, Абдулҳамид иккинчининг бобоси Султон Маҳмуд қайта таъмирлаб, яшилга бўяган. Гумбаздаги туйнук эса Оиша розияллоҳу анҳонинг кўрсатмаларига кўра очилган бўлиб, қадимдан Мадина аҳли қурғоқчилик пайтада уни очиб қўйиш билан ёмғир сўрашган. Туйнук одатда ёпиқ туради, вақти‑вақти билан, кези келганда очилади. У ҳеч қандай қабр ёки бировнинг жасади эмас. Туйнук очилганда осмону қуёш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабри шарифларини тўсиқсиз зиёрат этиш шарафига ноил бўлади. Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу мавзуда келган хабарларда жуда кўп чалкашлик, хилма-хиллик бор экан, бу ерда ўшалар орасидан ишончлилари маълум таҳлил асосида тақдим этилди. Аллоҳ таоло Ўзи уни манфаатли айлаб, барчаларимизга бу муборак заминни қайта-қайта зиёрат қилишни насиб айласин. Ҳабибимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларига ҳар биримизни ноил этсин. Ҳасанхон қори Яҳё ўғли 11.07.1444 02.02.2023
Show all...
ЯШИЛ ГУМБАЗ ВА УНДАГИ ТУЙНУК Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламинг қабри шарифлар устидаги яшил гумбаз Мадинаи Мунавваранинг рамзига, ҳабибимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламни эслатадиган белгига айланган. Уни ошиқлару шоирлар шундай ажойиб иборалар билан зикр қиладиларки, бу гўзал иборалардан кишининг қалби янада тўлқинланиб кетади. Бу гўзал гумбазни кўрганда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни севган ҳар бир инсоннинг юраги бир ҳапқириб, кўзига ёш қалқиши табиий. Шунинг учун унга оид ҳар бир ашё, ҳар қандай маълумот мҳаббат аҳли учун қадрлидир. Яшил гумбазнинг қибла тарафида бир туйнук бор. Кўпчилик унинг нималигини билмайди. Ҳатто баъзилар ёлғон хабарларга алданиб, бу туйнук ҳақида тўқима хурофотларни ҳам кўтариб юради. Нима эмиш, ўтган аср бошларида бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрлари устидаги гумбазни бузгани чиққанида ўша жойда яшин уриб ўлиб қолибди-ю, кейин ҳеч ким унинг жасадини у ердан тушира олмабди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша даврдаги бир солиҳ одамнинг тушига кириб, жасадни у ердан ҳеч ким тушира олмаслигини, чунки у бошқаларга ибрат ўлароқ шу ерда қолишини айтган эмишлар. Шундан сўнг одамлар уни турган жойида кафанлаб қўйганмиш. Ёлғонни ҳам жуда боплашади‑да. Ундан ҳам ажабланарлиси, шу гапга ишонадиганлар ҳам топилади. Бу гап ёлғон, кулгили бўлишидан ташқари Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мақоми шарифларига ҳам, шариат аҳкомларига ҳам умуман тўғри келмайди. Аммо билимсизликдан, фаҳмсизликдан баъзи одамлар шунақа уйдирмаларни ҳам гап қилиб кўтариб юраверади. Хўш, ҳақиқат ўзи қандай бўлган? عن أبي الجوزاء أوس بن عبدالله الأزدي: «قُحِطَ أَهلُ المدينةِ قَحطًا شديدًا فشَكَوا إلى عائشةَ رضيَ اللَّهُ عنها فقالت انظُروا قبر النَّبي صلَّى اللَّهُ عليهِ وسلَّمَ فاجعلوا منهُ كُوًى إلى السَّماءِ حتَّى لا يَكونَ بينَه وبينَ السَّماءِ سقفٌ ففعلوا فمُطِروا مَطرًا حتَّى نبتَ العشبُ وسمِنتِ الإبلُ حتَّى تفتَّقتْ منَ الشَّحمِ فسمِّيَ عامَ الفتقِ». Абу Жавзо Авс ибн Абдуллоҳ Аздийдан ривоят қилинади: «Мадина аҳли қаттиқ қаҳатчиликка учради. Оиша розияллоҳу анҳога шикоят қилишган эди, у: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларига қаранглар ва у зотнинг тепасидан осмонга бир туйнук қилинглар, токи у зот билан осмон ўртасида ҳеч қандай шифт бўлмасин», деди. Шундай қилишган эди, шу қадар ёмғир ёғдики, ҳатто ўт-ўланлар униб, туялар ёғ босгандан тирсиллаб кетди ва ўша сана «Мўл-кўлчилик йили» деб аталди». (Ҳадисни Доримий ривоят қилган ва уни Ибн Ҳажар Асқалоний тахриж қилиб, ҳасан даражасидаги ҳадис деб айтган. Айрим кишиларнинг ҳадисни заиф дейиш орқали хабарни ёлғонга чаришга уринишлари ҳақсизликдир.) Демак, Оиша розияллоҳу анҳонинг тавсияси билан саҳоба ва тобеийлар ҳужраи саодатнинг шифтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак бошлари рўпарасидан бир туйнук очишган экан ва бу ҳам у зотни васийла қилишнинг бир кўриниши бўлиб, шундан сўнг Мадина аҳли сероб бўлган экан. Валид ибн Абдулмалик даврида Мадина волийси Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳ нураб қолган ҳужраи содатнинг девор ва томларини қайтадан тиклар экан, мазкур туйнукни сақлаб қолди. Ҳижрий 678 санада Миср ҳукмдори Сайфиддин Қаловун ҳужраи саодатнинг шифти ўрнига, Умар ибн Абдулазиз қурдирган девор устига гумбаз қўйдирди ва бу ҳужраи саодатга қўйилган илк гумбаз бўлди. Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Қаловун даврида, кейинроқ 765 йили Шаъбон Қаловун тарафидан мазкур гумбаз қайта таъмирланди. Ҳижрий 881, милодий 1472 санада Миср тахтига Султон Маҳмудий Ҳайитбой келди. У ҳужари саодат устидаги ёғоч гумбазни олиб, ўрнига ғиштдан гумбаз қурдирди. Ҳижрий 886 сана рамазон ойида минорага тушган яшин сабабидан Масжиди Набавийда ёнғин содир бўлди ва олов равзаи шарифани ҳам қамради. Аммо Ҳайитбой қурган ғиштли гумбаз тўсиқ бўлиб, ёнғин ҳужраи саодатга ўтмади. Бу масжид тарихидаги иккинчи ёнғин эди. Султон Маҳмудий Ҳайитбой масжидни таъмирлаш асносида ҳижрий 887, милодий 1482 йили гумбазни янада мустаҳкам қилиб янгилади ва бу билан чекланмай, Умар ибн Абдулазиз томонидан ҳужраи содат деворларига гир айлана кўтарилган беш бурчакли деворни айлантириб яна бир девор қурдирди ҳамда унга каъбапўш каби
Show all...
#Қуръон_ўқишни_ўрганамиз 2-дарс: Ан-Насс сураси Устоз Жаҳонгир қори Неъматов t.me/muhaddisuz
Show all...
#Қуръон_ўқишни_ўрганамиз 1-дарс: Фотиҳа сураси Устоз Жаҳонгир қори Неъматов t.me/muhaddisuz
Show all...
Росулуллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар 1. Росулуллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар._ 2. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган. 3. Росулуллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган. 4. Росулуллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди. 5. Росулуллоҳ (ﷺ) олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар. 6. Росулуллоҳ (ﷺ) кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар. 7. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди. 8. Росулуллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар. 9. Росулуллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар. 10. Росулуллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган. 11. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган. 12. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган. У зот тамомила нур бўлганлар. 13. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган. 14. Росулуллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган. 15. Росулуллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган. 16. Росулуллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган. 17. Росулуллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар. 18. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган. 19. Росулуллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар. 21. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2). 22. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар. 23. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2). 24. Вафот эткан бандадан қабрда Росулуллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди. 25. Росулуллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг суъратига кира олмайди. 26. Росулуллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган. 27. Росулуллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган. 28. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди. 29. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради. 30. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар. 31. Росулуллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар. 32. Росулуллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар. 33. Росулуллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди. 34. Росулуллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар. 35. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади. 🍃Аллоҳумма солли аъла Саййидина Муҳаммад🍃
Show all...
«Trastbank»нинг ислом шариатлари асосида молиявий хизмат кўрсатадиган «Trast Muamalat» компанияси ўз фаолиятини бошлади 2019 йил 22 август куни «Trstbank» хусусий акциядорлик банки ва Хусусий Секторни Ривожлантириш бўйича Ислом Корпорацияси (ICD) ўртасида «Маслаҳат ёрдами тўғрисида»ги шартнома имзоланди. Унга кўра, банк тизимига «Ислом дарчаси» хизматларини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу борада ходимларнинг билим ва кўникмасини бойитиш каби масалаларга ҳам устувор аҳамият қаратилди. Шу жумладан, Банк ходимларининг билим ва малакасини ошириш мақсадида ICD ва Ислом тараққиёт банки гуруҳига кирувчи Ислом илмий-тадқиқот ва ўқув институти (IRTI) мутахассислари иштирокида исломий молиялаштириш хизматларини жорий этиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. Лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун ICD’нинг тавсиясига биноан «Трастбанк» ХАБ етакчи ислом банкининг дастурий таъминот компанияларидан бири Иорданиянинг ICC Financial Systems компанияси билан шартнома тузди. Дастурий таъминотнинг имкониятлари ва функционаллигини ўрганиш мақсадида ICCFC мутахассислари банк ходимлари учун уч ойлик амалий машғулотлар ўтказдилар. 2023 йил 10 январь куни «Trastbank» хусусий акциядорлик банки шўба лизинг компанияси – «Trast Muamalat» масъулияти чекланган жамиятининг очилиш маросими бўлиб ўтди. «Trast Muamalat» МЧЖнинг асосий вазифаси — амалдаги қонунчилик доирасида самарали «Мурабаҳа (Насия савдо)» ва «Ижара (Лизинг)» операцияларини амалга ошириш орқали молиявий хизматларни кенгайтириш стратегиясини амалга ошириш, шунингдек, халқаро ислом молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат. Мамлакатимизда банклар орасида илк бор бундай амалиёт жорий этиляпти. Ўйлайманки, бу юртдошларимиз учун чинакам туҳфа бўлди. «Trastbank» исломий молиялаштириш бўйича пешқадам бўлди. @bakiroo
Show all...
#изҳор Буюкликни оддийликдан барпо қилган, Оддий мато – хурмо пўстин сарпо қилган, Очликда ҳам тўқликда ҳам тақво қилган, Сизми ўша, ул Сарвари коинотим, Фақирлару мискинларга қўш қанотим? Орланмаган мискинлар-ла ўлтиришдан, Фарқлолмаган сизни ҳатто бир кўришдан, Қаср эмас, қароргоҳи оддий ғиштдан, Сизми ўша ул Сарвари коинотим, Фақирлару мискинларга қўш қанотим? Дастурхонга арпа нонлар хўб ярашган, Фаришталар бир кўрай деб кўп талашган, Сизни кўрган ҳар қандай кўз бир қамашган, Сизми ўша, ул Сарвари коинотим, Фақирлару мискинларга қўш қанотим? Ибн Масъуд йиғлаганди ҳолингиздан, Бўйра изи чиққанида ёнингиздан, Лек юпанди, маъво жаннат жойингиздан, Сизми ўша, ул Сарвари коинотим, Фақирлару мискинларга қўш қанотим? Қолган эмас сиздан мерос, минг-минг тева, Тева эмас, ҳатто бир жуфт ёстиқ, кўрпа Қолган бўлса, қолгандир-да бир қоп арпа, Сизми ўша, ул Сарвари коинотим, Фақирлару мискинларга қўш қанотим? Саҳобалар салобатни сиздан олган, Олимларга илм сиздан мерос қолган, Сизсиз уммат бугун бир оз ўйга толган, Сизми ўша, ул Сарвари коинотим, Фақирлару мискинларга қўш қанотим? Сўзларингиз сўзлар ичра шоҳ мисолдир, Тинглаганлар тин оларлар, мисли болдир, Душманлар ҳам ҳайратдадир, ҳайрон лолдир, Сизми ўша, ул Сарвари коинотим, Фақирлару мискинларга қўш қанотим? Нубувватга паноҳ берган ул ансорлар, Қилган эди пойингизга жон нисорлар, Бугунгача ансор аҳли меҳмон чорлар, Сизми ўша, ул Сарвари коинотим, Фақирлару мискинларга қўш қанотим? Машаққатга бериб бардош муҳожирлар, Ансорларга бўлди қардош, ул “тожирлар”, Сабру тоқат, қаноатда гул тождирлар Сизми ўша, ул Сарвари коинотим, Фақирлару мискинларга қўш қанотим? Билол айтган нидо ҳануз янграмоқда, Сийратингиз бутун жаҳон тингламоқда, Ислом недир башар аста англамоқда, Сизми ўша, ул Сарвари коинотим, Фақирлару мискинларга қўш қанотим? Сизни кўрмай севди ушбу қаро кўзлар, Сифатлашга етмагай бу саноқ сўзлар, Майли, ҳатто маҳшаргача тинмай бўзлар, Сизми ўша, ул Сарвари коинотим Фақирлару мискинларга қўш қанотим? Саййид Аҳмад Маҳмуд ўғли. @insaan_uz
Show all...
Vatan senda ayb yoʻq...
Show all...