cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

𝒀𝑬𝑹𝑫𝑨 𝑱𝑨𝑵𝑵𝑨𝑻

Сиз бу дунёга нега келганингизни биласизми? Тангри инсонни нима учун яратганиничи? Нега синовлар бошингизга тушишиничи? Буларни каналдаги малумотлардан билиб оласиз. Mурожат учун: @ASLINUR_86

Show more
Advertising posts
351
Subscribers
-124 hours
-17 days
-630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

(давоми) 1. Онгида ўйлаб, фикрлайди; 2. Юрагида ҳис қилади; 3. Жисмоний ҳатти- ҳаракати билан амалга оширади. Мана, биродарим,  битта хато учтага кўпайишини кўряпсанми? Демак, 100 йил яшасанг, 300 йилга татирли хато қилар экансан, бу ҳар йилга нисбатан олганда, шунча! Ахир бир йилда 12 ой, 365 кун, бир кунда эса 24 соат, бир соатда 60 лаҳза бор! Ана энди хатолар хисоб-китобини қилгин-чи, тузатишга 1000 йиллик умр етармикан?! *Ҳаёт бу - мактаб, турмуш чорраҳаларида рўй бераётган воқеа-ҳодисалар эса ҳаёт мактаби дарсларида бизга ечиш учун бериладиган масалалар экан. Мактабда бериладиган уй вазифаларини биз энг аввал ўқиб чиқамиз, онг уни қабул қилади, сўнг ечишга киришамиз. Ҳаётда рўй бериши мумкин бўлган бахту бебахтлик, жудолик, мушкулот-сингари хуш-нохуш воқеаларни ҳам  аввало қабул қил, инкор этиб ўзингни қийнама. Бу кўргуликка бегона назар билан баҳо бергач, ечимини топишга киришгин. Оддий бир мисол. Чиройли чинни пиёлани ўғлинг синдириб қўйди, дейлик. Аввало сенга ёқадиган пиёлани синдириб қўйганига рози бўл. Ахир ўғлингни уриб, сўкканинг билан пиёла бут бўлиб қолмайди. Шундай экан, бу ҳодисага муносиб ечим топгин-да, «Ўғлим, пиёла синиқларини йиғиштириб, ташлаб юбор», дея болани мулзамликдан  қутқаргин. Синиб бўлган пиёла учун ғазабланиб, фарзандингни жазоласанг, бу ҳодисага хато ечим топган бўласан. Зиммангга бу ҳодиса оқибатига тўғри баҳо бериш маъсулиятигина юклатилган холос, уни тузатиш ёки тўхтатиб қўйишга кафил эмассан. *Ҳазрати Инсон, гувоҳи бўлаётганинг бирор ҳодиса ёки воқеага ўз ақл-идрокинг етганча баҳо беришга ошиқмагин. Сен ёмон дея баҳо берган иш ўзга ақл-идрок ёки тафаккур наздида яхши бўлиши мумкин. Дўстинг билан чақчақалашиб ўтириб, гап талашиб қолдингизлар, дейлик. Сен ғазабланаркансан, у олдида турган пичоқни олди. Кўзларинг қинидан чиқиб, «Ийи, менга пичоқ ўқталяпсанми?», дединг. Шунда дўстинг пичоқни токчага олиб қўяркан, кулиб: -Эҳ дўстим, гап талашиб қолсак ҳам бир-бировга пичоқ ўқталаверсак, ким деган  одам бўлдик?- дейди. Сен эса бир замбар лойга айланасан - қоласан. Хулосани ўзинг чиқариб ол.                                                                                       
Show all...
🥰 4
Давом эттирамизми, реакциянгизни кўрмаяпманку
Show all...
🔥 3 2🥰 1
ЭЙ, ҲАЗРАТИ ИНСОН! *Биродарим, Ҳазрати Инсон, ҳар бир ишинг, ҳатти -ҳаракатинг учун ўзинг маъсулсан. Ғазабинг кўтарилса, сабабини ўзингдан қидир. Чунки ғазабноклигинг учун асабингга теккан одам эмас, ўзинг жавоб берасан. Шунинг учун ҳам жавобгарлик маъсулияти тўғрисида мулоҳаза юрит, ахир жаҳл келса, ақл қочади. Унутма, сен ҳамиша икки йўл устидасан, шошилиб нотўғри йўлни танлаб қўймагин, пушаймони бордир. -Ширин сўз ўрнига аччиғини; -Кечирим ўрнига адоватни; - Вафо ўрнига хиёнатни; -Меҳр ўрнига қаҳрни танлаб, пушаймонга ботма. *Ҳазрати Инсон, яхшиларга яхшилик қилиш осон, сен ёмонларга ҳам яхшилик қилишни уддасидан чиқа ол. Ёмонларга ҳам яхшилик қилиш руҳингни бойитади. *Ҳазрати Инсон, кечирим сўраганни авф этиш меҳрибонликнинг биринчи поғонаси ҳисобланади. Кечирим сўрамаганни кечиришни ўрган, чунки кенгфеъл, яъни кечиримли одам ютади, дилозор ютқизади. *Аллоҳ сингари меҳр улашишни одат бил. Аллоҳ яратган қуёшга боқ: гуноҳкорга ҳам, мўминга ҳам бирдай нур сочади. Сен ҳам Яратган Эгам сингари ёмонга ҳам, яхшига ҳам баравар меҳр бера ол. *Ҳазрати Инсон, ўзгалар ҳақида ёмон фикр айтишдан, ва ҳатто, ёмон фикрга боришдан сақлан, чунки Аллоҳ кўнглингдан кечган ҳар қандай фикрни англагувчидир, кўргувчидир. Бировни ҳафа қилсанг, кечирим сўраб, кўнглини оларсан, лекин у ҳақда ёмон фикрга борсанг, бу «юк»дан қандай ҳалос бўласан? *Ҳазрати Инсон, ўзингни ўзгалардан устун қўйма, кибр «оти»га минма, чунки бу отдан тушиш қийин. Чунки кибри баланд одам сени камситса, шу онда бояги «от»ингдан маҳрум бўласан. Синган ғурур оловида азоб чеккандан кўра, камтар бўлсанг, камол топасан. Кибринг боис кимнидир камситсанг, бир куни камситилиш азоби, йиғиси иккиланиб ўзингга ҳам қайтишини унутма. *Умринг саноқли, аммо қазои-қадар Яратгангагина аён. Модомики, қанча яшашинг тўғрисида кафолат хати йўқ экан, наинки ҳар кун, ҳар лаҳзада ўлимга тайёр бўлиб яша. Демак, ҳар сонияни ғанимат билиб, яхшилик қилишга, хатоларни тузатишга шошил. *Умр жавҳари - вақтни бой бериб, оқибат пушаймонга ботма, унутмагинки, ҳар лаҳзанг учун ҳисоб--китоб бор. Умр қисқа, инсон эса хатокордир, чунки беайб Парвардигор, дейдилар. Бир сиқим умр мобайнида шунчалар кўп хато қилишинг мумкинки, тузатишинг учун 1000 йиллик ҳаёт ҳам етмайди. Чунки одамзод ўз хатосини уч жойга муҳрлайди:
Show all...
👍 1🥰 1
1:30:54
Video unavailableShow in Telegram
🎥 ong kengaytiruvchi film Ona tan olmaslik uni bosib yo’lini tan olmaslik qanchalik muhimligi haqida. Filmdan so’ng anglashlaringiz bilan bo’lishing.🔥
Show all...
IMG_3841.MP41991.97 MB
🥰 1
DIQQAT YANGI KURS! INTUITSIYA - KURSI BU KURSDA BIZ ENG OPTIMAL VA ENG TO'G'RI QARORLAR QABUL QILISH QOBILIYATIMIZNI UYGOTAMIZ VA RIVOJLANTIRAMIZ. QALB OVOZINI ESHITISHNI O'RGANAMIZ. KURS INITSATSIYA(ENERGETIK DARS) ASOSIDA OLIB BORILADI DAVOMIYLIGI 2 OY HAFTADA 2 TA DARS NARXI 250 MING SO'M BUTUN KURS UCHUN! BUNDAY IMKONIYATNI BOY BERMANG
Show all...
🔥 3
ТАҚЛИДДАН ҚОЧИНГ Имоннинг навбатдаги ғови инсон феъл-атворида илдиз отган тақлид иллати ҳисобланади. Гарчи сиз ўз тақдирингизга эга бўлсангиз-да, ўз эрку ихтиёрингизга вола умр кечиришингиз мумкин эса-да, бирор “даҳо”ни танлаб, унга тақлид қилиб яшай бошлайсиз. Фикрингизча, уй-жой, мартаба, яшаш тарзи... “даҳо”нгизникига ўхшаш бўлмоғи шарт. Қўлингиз калталик қилмайдими, имконингиз кўтарадими, буни ўйлаб ҳам ўтирмайсиз. Хатто ўз тақдирларига эга бўлган фарзандларингизни ҳам “даҳо”га таассуб қилиб, вояга етказасиз. Бора-бора бу тақлид исённи - тақдирдан нолишни, ҳасадни уйғотади. Энди сиз тақлидгагина эмас, у уйғотган исён, ҳасад сингари қусурларга ҳам асир бўлиб борасиз. Гумроҳлигингиз боис, тақдирга қарши исён қусурини қалбга жойладингиз. Унутманг, исён имонга дарз етказади. Азиз инсон, ахир дунёдаги миллиардлаб одамлар сингари сиз ҳам ўз бетакрор тақдирингиз билан туғилгансиз.Тақлид қилаётганингиз “даҳо”никига мутлоқ ўхшамайдиган ўз тақдирингизни қабул қилиш зарурлигини Яратган Эгангиз амр этганлигини наҳот унутган бўлсангиз?!
Show all...
👍 2👏 2
00:01
Video unavailableShow in Telegram
0955a027f444cf845e748.mp43.21 KB
00:02
Video unavailableShow in Telegram
animation.gif.mp40.57 KB
ЎҚИБ-ЎРГАНИШ ҚОНУНИ Коинотнинг бу Қонуни Руҳга кўп марталаб Ерга келиш, янги қобилиятларга эга бўлиш, ўз имкониятларини англаш, фикрлари, тилак-ниятлари орқали Илоҳий Нурини намоён этиб, уларни ҳислар билан безатиш ва ҳаракатлари билан тасдиқлаш имконини беради. Мазкур қонун шарофати билан заминий ҳаёт Онг ва Англаб етиш мукаммаллашадиган майдонга айланади.
Show all...
👍 2
Устозларим бази одамларга гапирма, дейишади. -Уруғ унадиган ерга сепилади, уларга гапиргандан наф йўқ Соатлаб гапираман, аммо уқмайди. Қуръонда “Дилларини муҳрлаб қўюрмиз”, дейилган инсонлар ўша уқмайдиганлар тоифасига киради. Аллоҳни таниш учун кимга 20 йил, кимга 3 йил керак, мана, сизга икки соат кифоя қилди, Замирахон. “Бу паровоз бўла олади”, деб ёнимга сизни олиб келди. Демак она, опа, укаларингизни ҳам тўғри йўлдан тортиб кета оласиз. Замира – Раҳмонни тўпловчи дегани. Раҳмонда эса, меҳр, шафқат, эзгулик мужассам, шундай экан, кундошингиз сабабли тўплаётганингиз рашкни, нафратни, бадниятликни қалбингиздан чиқариб ташланг, бунга қодирсиз.
Show all...
👍 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.