cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Sunnatilla Domla

Мойбулоқ жомеъ масжиди имоми Устоз Суннатилла Домланинг Telegram каналлари! Мақсадимиз - Соф Исломни ўрганиш. Ўзаро кенг бағирли бўлиш. Мазҳабимиз - ҲАНАФИЙЛИК.

Show more
Advertising posts
486
Subscribers
+124 hours
+67 days
+930 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
👍 3 1
ҲОЖИЛАРИМИЗ Ўзбекистон зиёратчилари Мадина шаҳрида иззат-икром ила кутиб олинди 23 май куни эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига эсон-омон етиб келган зиёратчиларимизни “Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи раҳбарлари Содиқжон Тошбоев, Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, ҳамкор ширкат масъул вакиллари ва бошқа мутасаддилар томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди. Ҳамюртларимиз муҳташам 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар ва ҳадялар улашилиб икром қилинди. Айни дамда зиёратчиларимиз меҳмонхоналарга жойлашиб бўлганидан сўнг ихлосу имон билан ибодатларни адо этишга киришмоқда. Хусусан, Масжиду Набавий ва Равзаи муборакни зиёрат қилишга, яқинлари томонидан илтимос қилинган саломларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказишга ошиқмоқдалар. Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилиб, ибодату дуоларини ижобат айлаб, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин! https://t.me/Sunnatilla_Domla
Show all...
Sunnatilla Domla

Мойбулоқ жомеъ масжиди имоми Устоз Суннатилла Домланинг Telegram каналлари! Мақсадимиз - Соф Исломни ўрганиш. Ўзаро кенг бағирли бўлиш. Мазҳабимиз - ҲАНАФИЙЛИК.

Photo unavailableShow in Telegram
01:56
Video unavailableShow in Telegram
👍 1
02:16
Video unavailableShow in Telegram
КЎП ЯШАШ БИЗНИНГ ҚЎЛИМИЗДА!   Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ қирқ беш ёшида вафот қилган. Аммо бизга "Саҳиҳ Муслим" номли ҳадис тўплами китобини шарҳлашга вақт топган...    Торофа ибн Абд йигирма олти ёшида вафот қилган. Аммо унинг "Муаллақот" номли китоби ҳали ҳам тирик...    Муҳаммад Қосим Нонутавий роҳимаҳуллоҳ қирқ етти ёшида вафот қилди. Ундан "Дорул улум Девбанд" мерос бўлиб қолди. Бугун бу илм даргоҳи умматга буюк олимлар тақдим қилмоқда...    Абдулҳай Лакнавий роҳимаҳуллоҳ ўттиз тўққиз ёшида вафот қилди. Ундан юздан ортиқ китоблар мерос бўлиб қолди...   Умр бу рақамлар холос. Хақиқий умримизни календарлар ёки ўлимимизга боғлиқ ҳужжатлар белгилай олмайди.    Бизнинг ҳаётимизга фақатгина қандай яшаганимиз, нималар қолдирганимиз маъно бера олади.    Дарахт меваси билан аҳамиятлидир, катталиги билан эмас. Булут ёмғири ва сояси билан аҳамиятлидир, осмонда сузиши билан эмас.    Узоқ яшаш бизнинг қўлимизда эмас, аммо кўп яшаш бизнинг қўлимиздадир! https://t.me/Sunnatilla_Domla
Show all...
👍 1
Яҳё ибн Аксам айтади: «Маъмун: «Ҳозир бундай дўст қаерда бор?!» деди. Унга: «Ўғлига нима учун бундай васият қилганини биласанми?» дейишган эди, у: «Йўқ», деди. «Чунки Алқама ўғлининг ҳеч ким билан дўст бўлмаслигини хоҳлаган», дейишди». Изоҳ: Яъни юқорида Алқама айтган шартлар бирор кишида бўлмагани сабабли гўёки ўғлига: «Бирор инсон билан асло дўст бўлма», демоқда.
Show all...
Дўст сифатида танланадиган киши Алқама Уторидий ўлими яқинлашган пайтда ўғлига васият қилиб, шундай деди Ўғлим Сен инсонлар билан дўст бўлишга эҳтиёж сезсанг: - Хизматини қилсанг, ҳурматингни сақлайдиган, дўст бўлсанг, сени гўзал хулқлар билан зийнатлайдиган, бирор нарсага муҳтож бўлсанг, ҳожатингни раво қиладиган инсон билан  дўст бўл. - Яхшилик билан қўл чўзсанг, у ҳам чўзадиган, сенда яхши амални кўрса, яхши деб ҳисоблайдиган, ёмон ишингни кўрса, тўғрилайдиган инсон билан дўст бўл. - Сўрасанг, берадиган, жим турсанг, таскин берадиган, бирор ёмон воқеа содир бўлса, юпатадиган инсон билан дўст бўл. - Гапирсанг, гапингни тасдиқлайдиган, бирор ишга киришсанг, қўллаб-қувватлайдиган, тортишиб қолсанг, сени афзал кўрадиган инсон билан дўст бўл. Ота мен унақа дўстни қаердан топаман деди? Отаси Ўғлим аввало ўзинг шунақа дўст бўл, деган экан. https://t.me/Sunnatilla_Domla
Show all...
Sunnatilla Domla

Мойбулоқ жомеъ масжиди имоми Устоз Суннатилла Домланинг Telegram каналлари! Мақсадимиз - Соф Исломни ўрганиш. Ўзаро кенг бағирли бўлиш. Мазҳабимиз - ҲАНАФИЙЛИК.

Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда Жаброил билан кўп мулоқот қилганлари учун энг саховатли бўлиб кетардилар.
Show all...
Бу эса у зот алайҳиссаломга сўз билан ифодалаб бўлмайдиган даражада сурур берарди.
Show all...