HADISLAR TOPLAMI
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин! Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин» (Имом Аҳмад ривояти) Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Show more📈 Analytical overview of Telegram channel HADISLAR TOPLAMI
Channel HADISLAR TOPLAMI (@hadislar_toplamiii) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 14 931 subscribers, ranking 5 692 in the Religion & Spirituality category and 5 300 in the Uzbekistan region.
📊 Audience metrics and dynamics
Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 14 931 subscribers.
According to the latest data from 07 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -270 over the last 30 days and by -12 over the last 24 hours, overall reach remains high.
- Verification status: Not verified
- Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 26.17%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 7.02% reactions from the total number of subscribers.
- Post reach: On average, each post receives 3 909 views. Within the first day, a publication typically gains 1 048 views.
- Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 22.
📝 Description and content policy
The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!
Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)
Мурожаат учун @Rek_Qiroat”
Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 08 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.
Data loading in progress...
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 08 September | 0 | |||
| 07 September | +5 | |||
| 06 September | +6 | |||
| 05 September | +3 | |||
| 04 September | +2 | |||
| 03 September | +3 | |||
| 02 September | +1 | |||
| 01 September | 0 |
| 2 | #Ҳадис_723📘
يَقْبِضُ اللَّهُ الأرْضَ يَومَ القِيامَةِ، ويَطْوِي السَّماءَ بيَمِينِهِ، ثُمَّ يقولُ: أنا المَلِكُ أيْنَ مُلُوكُ الأرْضِ.
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
"Аллоҳ таоло қиёмат кунида ерни ушлаб, осмонни ўнг қўли билан букади, сўнг: "Мен подшоҳман, ернинг подшоҳлари қаерда?" - деб айтади" дедилар.
✍(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Ҳадиси қудсий)
"يَطْوِي الله السماوات يوم القيامة، ثم يَأْخُذُهُنَّ بيده اليمنى، ثم يقول: أنا الملك أين الجبارون؟ أين المتكبرون؟ ثم يَطْوِي الأَرَضِينَ السبع، ثم يأخذهن بشماله، ثم يقول: أنا الملك، أين الجبارون؟ أين المتكبرون؟"
Муслимнинг сахихларида Ибну Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган хадисда "Аллоҳ осмони ўнг қўлига олиб мен подшоҳман золимлар қани мутакабирлар қани деб айтади,
Сўнгра ернинг етти қавватини чап қўлига олиб мен подшоҳман золимлар қани мутакабурлар қани" деб келган.
@HADISLAR_TOPLAMIII📚 | 1 518 |
| 3 | #Ҳадис_724📙
#Таҳорат туфайли гуноҳлардан покланиш.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вақтики, мусулмон ѐки мўмин банда таҳорат қилса, бас, у юзини ювганида ўша сув ѐки ўша сувнинг охирги қатраси ила унинг икки кўзининг назари орқали қилган хатолари юзидан тўкилади. Вақтики, икки қўлини ювса, ўша сув ѐки ўша сувнинг охирги қатраси ила унинг икки қўли билан қилган хатолари тўкилади. Вақтики, икки оѐғини ювса, ўша сув ѐки ўша сувнинг охирги қатраси ила икки оѐғи билан юриб қилган хатолари тўкилади. Шундоқ қилиб, у гуноҳлардан пок бўлиб чиқади», дедилар».
✍(Муслим ва Термизий ривоят қилишган).
📝Шарҳ:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бу ҳадисда бошдан охиригача таҳорат туфайли банданинг гуноҳлари қандоқ тўкилиши батафсил баѐн қилинмоқда. Мусулмон киши таҳорат қилиш учун қайси бир аъзосини ювса, ўша аъзо туфайли содир бўлган гуноҳ тўкилиши таъкидланмоқда. Мусулмон одам таҳорат пайтида зоҳирий аъзоларидан кир, чанг-тўзонларни ювса ҳам, аслида унинг гуноҳлари ювиб ташланиши маълум бўлмоқда. Бу эса таҳоратнинг фазли қанчалик баланд эканини кўрсатади.
Шу жойда умумий қоида сифатида ҳаммамиз учун ўта муҳим бир масалани эслаб ўтишимиз лозим. Бу ҳадиси шариф, ундан олдинги ва шунга ўхшаш бошқа ҳадисларда гап кичик гуноҳларнинг тўкилиши, ювилиши ѐки ўчирилиши ҳақида бормоқда. Бу маънолардаги ҳадисларни эшитиб ѐки ўқиб, хоҳлаган гуноҳни қилиб келиб, бир марта таҳорат қилса ва намоз ўқиса ѐхуд жума намозида иштирок этса, ҳамма гуноҳлари тўкилиб кетар экан, деган хаѐлга бормаслигимиз керак. Бунга ўхшаш маънодаги ҳадисларда зикр қилинган гуноҳнинг тўкилиши Аллоҳ билан банда орасидаги муносабатда банда томонидан содир этилган кичик гуноҳларга тегишлидир. Бундан кейин келадиган ҳадисларда «агар катта гуноҳ қилмаган бўлса», деган истисно ҳам келади. Уни Аллоҳ хоҳласа, ўз ўрнида ўрганамиз. Шунингдек, бошқа бандалар ҳақ-ҳуқуқини поймол этиб қилинган гуноҳлар ҳам қасос олинмагунча ювилмайди. Бу ҳам Аллоҳ хоҳласа, кези келганда ўрганилади. Лекин таҳорат билан кичик гуноҳларнинг ювилиб кетиши ҳам катта гап. Аллоҳ таолонинг мусулмон бандаларига кўрсатган улкан марҳамати бу. Мусулмон банда таҳорат қилаѐтганда яхши ният билан Аллоҳ таолодан астойдил тилаб, ушбу ҳадиси шарифни эслаган ҳолда ҳар аъзосини юваѐтиб: «илоҳо, ушбу аъзолардан содир бўлган гуноҳларим тўкилган бўлсин», деб сўраса, иншааллоҳ, мақсади ҳосил бўлади. Чунки таҳорат қилиш ҳам аввал айтиб ўтилганидек, ўзига хос ибодатдир. Шу туфайли таҳорат қилаѐтганда бошқалар билан гаплашиш, шоша-пиша, чала-чулпа таҳорат қилишга йўл қўймаслик керак. Таҳорат банда учун Аллоҳ томонидан кичик гуноҳларини ювиб олиш учун берилган имконият ва қулай фурсатдир.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 4📚
@HADISLAR_TOPLAMIII📚 | 2 353 |
| 4 | #Ҳадис_728📘
Таҳоратдан сўнг дуо қилиш ва жаннатни 8 та эшигига киришга сабабчи бўлишлик.
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олсаю таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра таҳоратидан фориғ бўлишида: «Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Росулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур», дедилар».
✍(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган).
Термизий эса: «Аллоҳумма ижъалнии минат таввабийн ва ижъалнии минал мутатоҳҳирийн»ни зиѐда қилган.
📝 Шарҳ:
Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинаѐтган бу ҳадиси шарифда ҳам таҳоратни тугатгандан сўнг ўқиладиган дуо эслатилмоқда. Охирида эса мазкур икки амалга бериладиган мукофот – жаннатнинг саккиз эшиги очилишию таҳоратни яхшилаб қилиб, ҳадисда келган дуони ўқиган одамнинг ўзи хоҳлаган эшикдан жаннатга кириши айтилмоқда. Бу ҳам таҳоратни яхшилаб қилиш ва шаҳодат калимасини ихлос билан айтишнинг қанчалар фазилатли эканини яна бир бор кўрсатиб турибди. Уламоларимиз айтишларича, таҳорат қилиб, аъзоларни турли кир ва ифлосликлардан поклаб бўлгандан кейин шаҳодат калималарини айтиш Аллоҳга ихлос ила амал қилганликка ва қалбнинг риѐ ва ширклардан пок бўлганига ишорадир.
Имом Термизий ушбу ҳадисни ривоят қилганларида шаҳодат калималаридан кейин: «Аллоҳумма ижъалнии минат таввабийн ва ижъалнии минал мутатоҳҳирийн», деган дуо ўқиган эканлар. Бу дуо «Эй бор Худоѐ! Мени кўп тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин», деган мазмунида келади. Бу билан киши таҳорат олиб, баданини сув билан поклагач, Аллоҳ таолодан тавба қилмаса кечирилмайдиган гуноҳлари учун ўша дуо билан тавбага муяссар этишини сўрайди. Аллоҳ таолонинг Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу тоифа кишиларга жаннатнинг саккиз эшиги очилиб, хоҳлаганидан киришлари мумкинлигини башорат этмоқдалар. Шундай экан, доимо таҳоратимизни маромига етказиб мукаммал қилайлик, сўнгра ихлос билан калимаи шаҳодатни ва ушбу ҳадисда келган дуони ўқишга одатланайлик.
Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 4📚
@HADISLAR_TOPLAMIII📚 | 2 354 |
| 5 | ДУОНИНГ ОДОБЛАРИ.
1. Қиблага қараб дуо қилиш.
2. Икки қўлни кўтариб дуо қилиш.
3. Икки қўлни кўтариб дуо қилгандан кейин қўлларни юзга суртиш.
4. Икки қўлни кўтариб, кафтнинг ичини ўзига қаратиб дуо қилиш. Сўнгра уларни юзга суртиш.
5. Дуонинг аввалида Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиш.
6. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш.
7. Азми қарор билан иккиланмай, бўшашмай сўраш.
8. Дуонинг ижобат бўлишига шошилмаслик ва нима учун дуоим қабул бўлмаяпти, демаслик.
9. Ижобатга аниқ ишонган ҳолда дуо қилиш.
10. Ўзига ва ўзига тобеъ бўлган шахс ва нарсаларга дуои бад қилмаслик.
11. Гуноҳ аралаштирмасдан дуо қилиш.
12. Қариндошлик алоқасини узмасдан туриб, дуо қилиш.
13. Дуода муболағага кетиб, ҳаддан ошмаслик.
14. Дуони уч марта такрорлаш.
15. Дуо қилувчи таоми, шароби ва кийимининг ҳалолпок бўлиши учун ҳаракат қилмоғи. Бўлмаса, дуо қабул бўлмаслиги аниқ.
16. Дуо қилувчининг озуқаси, маскани, либоси ва барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши узоқ сафар қилади. Ҳориб, чарчайди. Чангу ғуборга бурканади. Икки қўлини чўзиб, эй Роббим, эй Роббим, дейди. Ҳолбуки, таоми ҳаромдир, шароби ҳаромдир, либоси ҳаромдир, ҳаромдан ғизолангандир. Бас, қандоқ ҳам унга ижобат қилинсин», деганлар.
17. Дуо қилиш учун шарафли вақтларни ихтиѐр қилиш лозим. Йилнинг энг шарафли вақти Арафа кунидир. Ойларнинг энг шарафлиси Рамазондир. Ҳафтанинг энг шарафли куни Жума кунидир. Саҳар чоғи ҳар бир куннинг энг шарафли вақтидир.
18. Дуо қилиш учун шарафли ҳолатларни ихтиѐр қилиш лозим. Ёмғир ѐғишни бошлаган вақт, азон ва иқомадан кейин, фарз намоздан кейин, ифтор пайтида, саждадаги ҳолда, кўнгил эриган пайтлар дуо қилиш учун муносиб ҳолатлар бўлади.
19. Овозни жуда кўтариб ҳам, жуда пастлатиб ҳам юбормай дуо қилиш керак.
20. Тазарруъ, хушуъ, хузуъ, рағбат ва илтижо ила дуо қилиш лозим.
21. Ёлворган ҳолда дуо қилиш.
22. Олдин астойдил тавба қилиб, зулм қилган бўлса, уни ўрнига қайтариб туриб, дуо қилиш лозим.
Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 35📚
@HADISLAR_TOPLAMIII📚 | 3 421 |
| 6 | #Ҳадис_730📘
عن أبي سعيد الخدري -رضي الله عنه-، قال: قال رسول الله -صلى الله عليه وسلم-: «كيف أَنْعَمُ وقدِ الْتَقَمَ صاحبُ القَرْنِ القَرْنَ وحَنَى جَبهتَه وأَصْغَى سمعَه ينتظرُ أنْ يُؤمَرَ أنْ يَنْفُخَ فينفخُ» قال المسلمون: فكيف نقولُ يا رسولَ الله؟ قال: «قولوا: حسبُنا اللهُ ونِعْمَ الوَكيلُ توكَّلنا على اللهِ ربِّنا» وربما قال سفيان: على الله توكَّلنا.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи вассаллам:
"Сурни эгаси сурни ушлаб турган бўлса ва унга сурни чалиш хақидаги буйруққа мунтазир бўлиб турган бўлса-ю, мен қандай хурсанд бўлай?" - дедилар.
Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи вассалламнинг саҳобаларига оғир ботди.
Шунда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
"Уша вақтда: "Аллоҳ бизга кифоя қилгувчи ва У қандай ҳам яхши вакил. Аллоҳга таваккул қилдик [1]" деб айтинглар", дедилар.
✍(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)
[1] Ҳасбуна Аллоҳу ва неъмал вакийл аълай Аллоҳи таваккална.
@HADISLAR_TOPLAMIII📚 | 2 859 |
| 7 | #Ҳадис_749📗
ҚАРЗ ВА ФАҚИРЛИККА ДУО
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Фотима розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ходим сўради. Шунда у зот унга:
«Аллоҳим! Эй етти осмоннинг
Роббиси ва улуғ аршнинг Роббиси!
Эй Роббимиз ва барча нарсанинг Роббиси!
Эй Таврот, Инжил ва Қуръонни нозил қилувчи!
Эй донни ва данакни ѐрувчи!
Мен Сендан Ўзинг пешонасидан тутувчи ҳар нарсанинг шарридан паноҳ тилайман.
Сен аввалсан! Сендан олдин ҳеч нарса йўқ!
Сен охирсан! Сендан кейин ҳеч нарса йўқ!
Сен зоҳирсан! Сендан устун ҳеч нарса йўқ!
Сен ботинсан! Сендан пастда ҳеч нарса йўқ! Менинг қарзимдан қутқар! Мени фақирликдан бой қил!» дегин, дедилар».
✍( Муслим ва Термизий ривоят қилишган).
📝Шарҳ:
Қарзи бор ва фақирликка учраган одамларга ушбу дуони ўқиб юриш тавсия қилинади.
Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 35📚
@HADISLAR_TOPLAMIII📚 | 3 511 |
| 8 | #Ҳадис_747📘
ДУНЁДАН ОГОҲЛАНТИРИШ ҲАҚИДА.
Абу Убайда Баҳрайндан мол келтирди. Баъзи саҳобалар интизор бўлдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга: «Аллоҳга қасамки, мен сизлар учун фақирликдан қўрқмайман. Мен сизлар учун дунѐ сизга сиздан олдингиларга бўлганидек сероб бўлишидан, сиз ҳам улар унинг учун талашганларидек талашиб кетишингиздан ва у уларни ҳалок қилганидек, сизни ҳам ҳалок қилишидан қўрқаман», дедилар».
✍(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган).
📝Шарҳ:
Амр ибн Авф Ансорий ал-Бадрий розияллоҳу анҳудан қилинган ривоят бу ҳадиси шарифга баъзи тўлдиришлар киритади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Убайда ибн ал-Жарроҳни Баҳрайнга у ернинг жизясини олиб келиш учун юбордилар. Набий алайҳиссалом Баҳрайн аҳли билан сулҳ тузиб, уларга Аҳлаа ибн Ҳазрамийни амир қилган эдилар. Абу Убайда Баҳрайндан молни келтирди. Ансорлар унинг келганини эшитдилар ва бомдод намозини Набий алайҳиссалом билан ўқидилар. У зот намозни ўқиб берганларидан кейин бурилиб кетаѐтган эдилар, йўлларини ансорлар тўсиб чикдилар. Набий алайҳиссалом уларни кўрганда табассум қилдилар ва: «Ўйлайманки, сизлар Абу Убайданинг бир нарса келтирганини эшитгансизлар», дедилар. «Худди шундоқ, эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди. «Суюнаверинглар! Ўзингизни масрур қиладиган нарсани орзу қилаверинглар! Аллоҳга қасамки, мен сизлар учун фақирлиқдан қўрқмайман. Мен сизлар учун дунѐ сизга сиздан олдингиларга бўлганидек сероб бўлишидан, сиз ҳам улар унинг учун талашганларидек талашиб кетишингиздан ва у уларни ҳалок қилганидек, сизни ҳам ҳалок қилишидан қўрқаман», дедилар». Пайғамбар алайҳиссаломнинг хавфлари уммат ичида ҳамма мол-дунѐга берилиб, бир-бирлари билан ҳалокатга олиб борувчи мол талашишга гирифтор бўлишларидан экан. Бу ҳолат олдинги умматларни ҳам ҳалок қилган экан, Демак, кейингиларни ҳам ҳалок қилиши турган гап.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 36📚
@HADISLAR_TOPLAMIII📚 | 4 214 |
| 9 | #Ҳадис_746📗
حَدَّثَنَا جَدِّي، نَا حِبَّانُ، أَنا عَبْدُ اللَّهِ عَنْ صَفْوَانَ بْنِ عَمْرٍو , عَنْ عُبَيْدِ اللَّهِ بْنِ بُسْرٍ , عَنْ أَبِي أُمَامَةَ , عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي قَوْلِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ: {§وَيُسْقَى مِنْ مَاءٍ صَدِيدٍ يَتَجَرَّعُهُ} [إِبْرَاهِيم: 17] , قَالَ: «يُقَرَّبُ إِلَى فِيهِ فَيَكْرَهُهُ , فَإِذَا أُدْنِيَ مِنْهُ شَوَى وَجْهَهُ ووقَعَتْ فَرْوَةُ رَأْسِهِ , فَإِذَا شَرِبَهُ قَطَّعَ أَمْعَاءَهُ حَتَّى تَخْرُجَ مِنْ دُبُرِهِ , وَيَقُولُ {وَسُقُوا مَاءً حَمِيمًا فَقَطَّعَ أَمْعَاءَهُمْ} [مُحَمَّد: 15] , وَيَقُولُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ: {وَإِنْ يَسْتَغِيثُوا يُغَاثُوا بِمَاءٍ كَالْمُهْلِ يَشْوِي الْوُجُوهَ بِئْسَ الشَّرَابُ وَسَاءَتْ مُرْتَفَقًا} [الْكَهْف: 29] »
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам, Аллоҳ азза ва жалланинг қуйдаги: "(Жаҳаннам) Йиринг сув ила суғориладир.
Уни ютишга уринади-ю, юта олмас. [1]". ояти ҳақида:
"Унинг оғзига яқинлаштирилганда, у (ўша йирингдан) жирканади.
Қачонки, (ўша йирингни) унга яқин келтирилса, унинг (ҳарорати, жаҳаннамдаги кишининг) юзини куйдириб, бош тертсини сочлари билан биргаликда шилиб олади.
Агар ундан ичса, ичакларини тилка-пора қилиб, парчалаб ташлайди ва ҳаттоки, орқасидан чиқиб кетади" - деб, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларини ўқидилар. "ва ўта қайноқ сув ила суғорилиб, ичаклари титилиб кетган кимсага ўхшайдиларми?![2]"
Аллоҳ азза ва жалла айтди:
"Агар ёрдам сўрасалар, эритилган маъдан каби юзларни қўғирувчи сув билан «ёрдам» берилур. Нақадар ёмон шароб ва нақадар ёмон жой![3]".
[1] Иброҳим 16-17
[2] Муҳаммад 15
[3] Қаҳф 29
✍(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)
@HADISLAR_TOPLAMIII📚 | 3 934 |
| 10 | #Ҳадис_745📓
МУТАКАББИРЛАР.
Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан розияллоҳу анҳум ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мутакаббирлар қиѐмат куни кичик қизил чумоличаларга ўхшаган ҳолларида, кишилар сувратида ҳашр қилинадилар. Уларни ҳар макондан хорлик қоплаб олган бўлади. Бас, уларни жаҳаннамдаги Булиса номли қамоққа ҳайдаб борилади. Уларнинг устида оловларнинг олови бўлади. Уларни аҳли дўзахнинг йиринги - тийнатул хабол ила суғорилади», дедилар».
✍(Имом Термизий ривояти).
📝 Шарҳ:
Мутакаббирларнинг қиѐмат куни аҳволлари қанчалар даҳшатли бўлишини Ушбу ҳадиси шарифдагидек сифатлаш қийин бўлса керак. Хорлик устига хорлиқ азоб устига азоб. Бу хорлик ва азоблар мутакаббирларнинг бу дунѐда ўзларини тутишларига тамоман зид бўлган ҳолда юзага келади. Бу дунѐда ўзини жуда ҳам катта фаҳмлаб, бошқалардан устун қўйиб юрган мутакаббирлар қиѐмат куни барча халойиқ қайта тирилтирилганида «кичик қизил чумоличаларга ўхшаган кишилар сувратида ҳолларида ҳашр қилинадилар». Бундан ортиқ хорлик бўлиши мумкинми?! Одам сувратидаги, митти қизил чумолича ҳажмидаги жонзотни тасаввур қилиб кўринг-а! «Уларни ҳар макондан хорлик қоплаб олган бўлади». Мутакаббирларни бир ѐки икки тарафдан эмас, ҳар тарафдан, олти тарафдан хорлик қоплаб олган бўлади. Мутакаббирларларни суврат ва ҳажмда хорликлари етмаганидек, ана ўша кичик қизил чумолича шаклидаги хору зор одамчаларни яна ҳар тарафдан хорлик қамраб турибди. «Бас, уларни жаҳаннамдаги Булиса номли қамоққа ҳайдаб борилади». Мутакаббирларнинг хорлигини яна ҳам зиѐда қилиш учун уларга дўзахда алоҳида қамоқхона ҳам тайѐрлаб қўйилган. «Уларнинг устида оловларнинг олови бўлади». Оддий дўзахилар олов билан жазолансалар, мутакаббир дўзахилар жазоланадилар. Албатта, оловларнинг олови оловларнинг ила оловида куйибѐнганлар роса чанқашлари турган гап. Улар бирор ичиладиган нарсага муҳтож бўладилар.
Шунда: «Уларни аҳли дўзахнинг йиринги - тийнатул хабол ила суғорилади».
Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 34📚
@HADISLAR_TOPLAMIII📚 | 3 567 |
| 11 | #Эслатмалар_ва_фойдалар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишнинг фойда ва самаралари.
1. Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниш.
2. Аллоҳ таолонинг саловотига мувофиқ иш қилиш.
3. Фаришталарнинг саловотига мувофиқ иш қилиш.
4. Бир саловот учун Аллоҳ таолодан ўн саловот олиш.
5. Бир саловот учун ўн даража кўтарилиш.
6. Бир саловот учун ўн ҳасанот ѐзилиши.
7. Бир саловот учун ўн гуноҳнинг ўчирилиши.
8. Дуонинг қабул бўлиши.
9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўлиш.
10. Гуноҳларнинг мағфират қилиниши.
11. Ғам-ғуссадан фориғ бўлиш.
12. Қиѐмат куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлиш.
13. Саловот камбағал учун садақа ўрнига ўтиши.
14. Ҳожатларнинг раво бўлиши.
15. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтган одамга Аллоҳ таоло ва Унинг малоикалари саловот айтадилар.
16. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтувчи покланади.
17. Саловот айтиш бандага жаннат башоратини беради.
18. Қиѐмат кунининг даҳшатларидан нажот беради.
19. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саловот айтувчига жавоб берадилар.
20. Бандага унутган нарсасини эслатади.
21. Мажлисни поклашга сабаб бўлади.
22. Саловот фақирликни кетказади.
23. Саловот бандадан бахиллик сифатини кетказади.
24. Саловот дуои бандадан қутулишга сабаб бўлади.
25. Саловот ўз эгасини жаннат йўлига элтади.
26. У ўз эгасини мажлис нохушлигидан сақлайди.
27. Ҳамду сано билан бошланган дуони тамомлайди.
28. Банданинг сиротдаги нурини тўлиқ қилади.
29. Банда у билан жафодан чиқади.
30. Саловот баракага сабаб бўлади.
31. У Аллоҳ таолонинг раҳматига эриштиради.
32. Саловот Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатнинг бардавомлиги сабабчисидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишнинг ҳукмлари.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга умр
давомида бир марта саловот айтиш фарздир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг охирги ташаҳҳудида саловот айтиш суннатдир.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга намоздан ташқарида барча вақтларда саловот айтиш мустаҳабдир. Уламолар барча анбиѐларга саловот айтиш жоизлигини таъкидлаганлар.
Пайғамбарлардан бошқаларнинг ўзларига саловот айтиб бўлмайди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб туриб, ортидан у зотнинг оли, асҳоблари ва атбоъларига айтиш мумкин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таолонинг энг мукаммал ва батамом саловотлари бўлсин!
Манба:Ҳадис ва Ҳаёт 35📚
@HADISLAR_TOPLAMIII📚 | 5 932 |
| 12 | #Ҳадис_743📕
عن أبي سعيد الخدري، عن النبي صلى الله عليه وسلم في قوله : بماء كالمهل . قال : "كعكر الزيت، فإذا قرب إليه سقطت فروة وجهه فيه" .
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
"(Жаханнамдаги қайноқ) сув эритилган маъдан [1] кабидир".
"Агар унга (яъни, дўзахдаги кишига, уни) яқинлаштирилса, юз териси сидирилиб тушади", - дедилар.
✍(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)
[1] Ровийларнинг бири "Ёғни (куйдиргандаги) хиралиги каби" деди.
@HADISLAR_TOPLAMIII📚 | 3 856 |
| 13 | #Ҳадис_741📙
إِذَا كَانَ يَوْمٌ حَارٌّ، فَقَالَ الرَّجُلُ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ ، مَا أَشَدَّ حَرَّ هَذَا الْيَوْمِ ، اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنْ حَرِّ جَهَنَّمَ، قَالَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ لِجَهَنَّمَ : إِنَّ عَبْدًا مِنْ عِبَادِي اسْتَجَارَ بِي مِنْ حَرِّكِ ، فَاشْهَدِي أَنِّي أَجَرْتُهُ وَإِنْ كَانَ يَوْمٌ شَدِيدُ الْبَرْدِ، فَإِذَا قَالَ الْعَبْدُ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ، مَا أَشَدَّ بَرْدَ هَذَا الْيَوْمِ، اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنْ زَمْهَرِيرِ جَهَنَّمَ، قَالَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ لِجَهَنَّمَ: إِنَّ عَبْدًا مِنْ عِبَادِي قَدِ اسْتَجَارَنِي مِنْ زَمْهَرِيرِكِ، وَإِنِّي أُشْهِدُكِ أَنِّي قَدْ أَجَرْتُهُ قَالُوا: مَا زَمْهَرِيرُ جَهَنَّمَ ؟ ، قَالَ: بَيْتٌ يُلْقَى فِيهِ الْكَافِرُ، فَيَتَمَيَّزُ مِنْ شِدَّةِ بَرْدِهَا بَعْضُهُ مِنْ بَعْضٍ
Абу Хурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламдан ривоят қилади:
"У Зот: "Қаттиқ иссиқ бўлган куни бир киши шундай деди: "Аллоҳдан бошқа Илох йўқ бу куннинг иссиғи бунчалар кучли, ё Аллоҳим, Ўзинг мени жаханнамнинг иссиғидан сақлагин" . Аллоҳ азза ва жалла жаҳаннамга шундай деди. "Бандаларимдан бири Мендан сенинг иссиғингдан сақлашимни сўради, гувоҳ бўлгинки, Мен уни сақладим" деди.
Қаттиқ совуқ бўлган куни бир банда айтди: "Аллоҳдан бошқа Илох йўқ бу куннинг совуғи бунчалар қатиқ бўлмаса, ё Аллоҳим, Ўзинг мени жаханнамнинг кучли совуғидан сақлагин". Аллоҳ азза ва жалла жаханамга айтади. "Бандаларимдан бири Мендан сенинг қаттиқ совуқлигингдан паноҳ сўради, албатта , Мен сени гувоҳ қилиб айтаманки, Мен уни сақладим". Одамлар сўрашди: "Жаханнамнинг қаттиқ совуғи қандай бўлади?" У Зот соллаллоҳу алайхи вассаллам: "У Кофир унга дучор бўладиган уй бўлиб, унинг совуқлигининг шиддатидан баъзи (аъзоси) баъзиларидан ажралиб кетади", дедилар.
✍(Ибн Сунний "Амалул явми вал лайла" да жуда зайиф иснод билан келтирганлар.)
@HADISLAR_TOPLAMIII📚 | 4 678 |
| 14 | Ҳаѐтнинг энг майда икир-чикирларидан тортиб, энг баланд чўққиларигача ҳар нарсада ҳасад бордир. Мўмин-мусулмон бандалар бир-бирларига ҳасад қилишдан бутунлай йирокда бўлишлари лозим. «Бир-бирингизни ѐмон кўрманг». Албатта, мўмин-мусулмонлар биродар бўлганларидан кейин ўзаро бир-бирларини ѐмон кўришлари мутлақо мумкин эмас. «Бир-бирингизга қарши тадбир қилманг». Бу ердаги рақобат арабчада «Танофус» дейилади ва рағбат қилинган нарсада ѐлғиз ўзи қолишга интилиш маъносини англатади. Бунда ҳам ҳасадга ўхшаш ҳолат бор. Албатта, бу иш ҳам мусулмонларга мутлақо тўғри келмайдиган ишдир.
«Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар».
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 34📚
@HADISLAR_TOPLAMIII📚 | 4 928 |
| 15 | #Ҳадис_740📘
ЁМОН ГУМОН ВА ҲИКДУ ҲАСАД
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бадгумонликдан сақланинг. Албатта, бадгумонлик энг ѐмон ѐлғончиликдир. Пойлаш ва жосуслик билан шуғулланманг. Ким ўзарга уриниб, ўзаро ҳасад қилишманг. Бир-бирингизни ѐмон кўрманг ва бир-бирингизга қарши тадбир қилманг. Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар», дедилар».
✍(Тўртовлари ривоят қилишган).
📝Шарҳ:
Ушбу ҳадиси шарифда жамиятдаги кишиларни бир-бирига душман қиладиган, якка шахсларни ўзаро душман қилиш орқали бутун жамиятга адоват уруғини сепадиган ва шу орқали инсоний алоқаларни, оилаларни ва жамиятни таназзулга юз туттирадиган ѐмон ҳулқлар ҳақида гапирилмоқда. Улар рўйхатининг бошида эса, бадгумонлик турар экан. Кўрган, эшитган одамидан бирор ѐмонлик ахтариб, «ундай бўлса керақ бундай бўлса керак», дейиш бадгумонлик бўлади. Бу нарса, аввало, баъзи шахслар ичида адоват қўзғаб, душманлик ва ишончсизлик руҳини таратади. Кейинроқ ушбу руҳ жамиятнинг турли табақаларига тарқалиб, ҳамма бир-бири ҳақида ѐмон гумонга борадиган,
бир-бирига душманлик қиладиган ва ишонмайдиган бўлиб қолади. Аввал айтиб ўтилганидек, бир-бирига ҳасад қилиш, ѐмон кўриш, кек сақлашни ўзига касб қилиб олиш, ѐмонликда мусобақалашиш, бир-бирига турли ѐмонликлар қилиш, одамларни ишга солиш ва бошқаларнинг барчаси бўлмағур нарсалар экан. Балки мўмин-мусулмонларнинг барчаси ака-укадек бўлиб юришга ҳаракат қилишлари керак. Келинг, ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган нарсаларни бир-бир кўриб чиқайлик.
«Бадгумонликдан сақланинг. бадгумонлик энг ѐмон ѐлғончиликдир». Албатта, Гуноҳга олиб борувчи иллатлардан бири бадгумонлик бўлиб, у кишилар ҳақида бўлар-бўлмасга ѐмон шубҳалар қилиш, уларга нисбатан туҳмат ва ҳадик маъносида фикр юритиш ҳисобланади.Одатда, бундай гумонларнинг кўпи асоссиз, бўлиб, ўзаро низолар ва келишмовчиликлар кўпроқ бир-биридан ѐмон гумонда бўлишдан келиб чиқади. Ёмон гумондан четда бўлиш учун доимо кишилар ҳақида яхши гумонда бўлиш, улар ҳақида етган хабарларни яхшиликка йўйиш керак. Бас, ѐмон гумондан сақланиш лозим. Ким одамлардан ѐмон гумонда бўлса, ўша ичи бузуқ одам бўлади. Мўмин доимо узр истайди, мунофиқ эса, айб истайди. Мўмин барча халойиққа нисбатан кўнгли пок бўлади. Мунофиқ эса, унинг тескариси бўлади.
«Пойлаш ва жосуслик билан шуғулланманг». Албатта, бир-бирини пойлаб, бир-бирининг зиддига жосуслик қилиш мўмин-мусулмонларга тўғри келмаслиги ҳаммага аѐн. Бу маъно бошқа ривоятларда «Лаа танаажашуу» шаклида келган. Бу сўз аслида ваҳший ҳайвонни бир жойдан бошқасига қувишга ишлатилади. Аммо бу сўз ва унинг бирикмалари савдода ишлатилиши одатга айланиб қолган. Бунда бировни алдаш учун савдо молининг нархини оширилади.
«Нажш» сўзи луғатда шишириб кўрсатиш маъносини англатади. Савдода эса, бошқаларни алдаб қизиқтириш учун бир нарсани ортиқча баҳога сотиб олишга айтилади. Бунда сотувчи билан келишиб олган шериклари бўлади. Сотувчи савдо молини мақтаб туради. Шериклар эса одам тўпланганда келиб, жуда зўр нарса экан, баҳоси ҳам арзон, деб хўжакўрсинга сотиб оладилар. Буни кўриб турган бошқа кишилар ҳам қизиқиб сотиб ола бошлайдилар. Бу иш очиқ-ойдин алдамчилик экани кўриниб турибди. Ўзаро муомалада ҳам бировга ўзини яхши кўрсатиб, аслида унинг зарарига иш қилиш ҳаромлиги учун бу нарса ушбу ерда зикр қилинган. Бу иш бор ердан бир-бирига нисбатан бадгумонлик келиб чиқиши борлиги учун ҳам бу нарса эсга олинган.
«Ким ўзарга уриниб, ўзаро ҳасад қилишманг». Ҳасад сўзи луғатда арчиш ва шилиш маъносини билдиришини ва у қалбни арчиб шилишини айтиб ўтгандик. Уламолар ҳасадни бировга етган неъматга рашк билан қараш ва ўша неъматнинг ўз соҳибидан кетиб, ҳасадчига етиб келишини қаттиқ хоҳлаш, дейдилар. | 4 746 |
| 16 | #Ҳадис_1081📗
Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «То сут елинга қайтмагунча Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган киши дўзахга кирмас. Аллоҳнинг йўлидаги чанг ила жаҳаннам тутуни жам бўлмас», дедилар».
✍(Имом Термизий ривояти)
Шарҳ:
Аллоҳ таолонинг азоби ва иқобидан қўрқиб, чин дилдан йиғлаган одам худди соғилган сутни елинга қайтариб бўлмаганидек, жаҳаннамга тушиши мумкин эмас экан. Шунинг учун мўмин банда Аллоҳ таолонинг азоби ва иқобидан қўрқиб, доимо шай туриши, яъни, ўзини ҳар дам йиғлаидиган ҳолда тутиши лозим. Ана шундагина банда зоҳидлар мақомига эришади.
@HADISLAR_TOPLAMIII📚 | 3 796 |
| 17 | #Ҳадис_739📗
اشْتَكَتِ النَّارُ إلى رَبِّهَا فَقالَتْ: رَبِّ أكَلَ بَعْضِي بَعْضًا، فأذِنَ لَهَا بنَفَسَيْنِ: نَفَسٍ في الشِّتَاءِ ونَفَسٍ في الصَّيْفِ، فأشَدُّ ما تَجِدُونَ مِنَ الحَرِّ، وأَشَدُّ ما تَجِدُونَ مِنَ الزَّمْهَرِيرِ.
المزيد..
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Сафардалик вақтимизда кун қаттиқ исиб кетди, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
"Ўт (яъни жаханам) Ўз Парвардигорига: "Ё Раббий, ўзимни ўзим еб қўймоқдаман!" - деб шикоят қилди.
Шунда Аллоҳ қишда бир бора, ёзда бир бора нафас олиш учун унга икки марта нафас олишга изн берди.
Сизнинг (ёзда) иссиқ, жазирамани, қишда эса қаттиқ аёз, совуқни кўришингиз ўшандандир", - дедилар.
✍(Бухорий ривояти)
@HADISLAR_TOPLAMIII📚 | 4 373 |
| 18 | 🦝➡️Kuzgi assal dvoykala💋 | 204 |
| 19 | 📝Kim online bo'lsa omadi kelibdi)
Faqat 5 kishiga joy bor tez ulanib olamiz o'chiraman🤩🤩👇
┏━━━━━━━━━━━━━━┓
彡😻 🔥 K I R I SH 🔥😻 彡
┗━━━━━━━━━━━━━━┛ | 275 |
| 20 | Kofta+ yubka Luxs (59.000)💋 | 316 |
