cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Marifatsari.uz

Мухаммад Норинжоний масжидининг расмий телеграм канали ®️ 🌐 Rasmiy web sahifamiz: marifatsari.uz

Show more
Advertising posts
1 502
Subscribers
-924 hours
-347 days
-4530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌿Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот! ☘️ Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин! 🤲Амин йа роббал аламин! ☆•~~~°♡Marifatsari.uz♡°~~~•☆ ✅Дўстларингизга ҳам улашинг✅        https://t.me/marifatsariuz
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Хайрли тун!!! Елликкала тумани намоз вақтлари •┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈• Бизни кўзатиб боринг: ✅https://t.me/marifatsariuz
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳадис Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бир банда ҳар луқма тановул қилаётганида ва ҳар ҳўплам ичимлик ичаётганида Аллоҳга ҳамд айтса, Аллоҳ таоло ўша бандасидан албатта рози бўлади», дедилар. Имом Муслим ривояти.
Show all...
НАБИЙ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ УММАТГА ШАФҚАТЛАРИ Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади: "Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизни ардоқловчи, мўминларга мушфиқ, меҳрибон Расул келди" (Тавба сураси, 128-оят) Ояти каримада Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг асосий сифатларидан бир нечаси зикр қилинмоқда. Дунё тарихида у зот алайҳиссаломдек кишиларга марҳаматли, меҳрибон инсон бўлган эмас. Али Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир набийнинг (шаксиз) ижобат бўладиган дуоси бўлади. Барча набийлар ўз дуосини қилиб бўлди. Мен ўз дуоимни қиёмат куни умматимга шафоат бўлиши учун беркитиб қўйганман. У менинг умматимдан Аллоҳга ҳеч нарсани ширк қилмай ўлганларга албатта етувчидир", дедилар". Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ азза ва жалланинг Иброҳим ҳақидаги "Роббим, албатта, у (санам)лар одамлардан кўпини адаштирдилар. Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, албатта, Ўзинг ўта мағфиратлисан, ўта раҳмлисан", деган қавлини тиловат қилдилар. Ийсо алайҳиссалом: "Агар уларни азобласанг, бас, албатта, улар Сенинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, бас, албатта, Сен Ўзинг ўта иззатлисан, ўта ҳикматлисан", деган эдилар. Бас, у зот икки қўлларини кўтариб туриб: "Аллоҳим! Умматим! Умматим!" дедилар ва йиғладилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: "Эй Жаброил, Муҳаммаднинг ҳузурига бор. Роббинг билса-да, ундан "Сени нима йиғлатяпти?" деб сўра", деди. Жаброил алайҳиссалом келиб, у ҳақда сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига айтган нарсаларининг хабарини бердилар. Ҳолбуки, У Зот билар эди. Шунда Аллоҳ: "Эй Жаброил, Муҳаммаднинг ҳузурига бор ва "Албатта, Биз сени умматинг ҳақида рози қилурмиз, сенга ёмонлик қилмасмиз", деб айт", деди". Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ азза ва жалла Ўз бандаларидан бир умматга раҳматини ирода қилса, ўша умматнинг набийсини ундан аввал қабз қилур. Бас, уни (умматига) фарат ва салаф қилур. Қачон бир умматнинг азобини ирода қилса, набийси тирик турганда азоблаб, ҳалок қилур. У назар солиб турганда (умматнинг) ҳалокати ила кўзини қувонтирур. Чунки улар уни ёлғончига чиқарган ва амрига исён қилган эдилар", дедилар". Иккисини Муслим ривоят қилган. Аллоҳ таоло мана шундай баркамол сифатларга соҳиб қилган бандаси Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни Ўзининг охирги Расули қилиб танлаб олди. Ўша пайтдаги жаҳолат ботқоғига ботган, ғафлат уйқусида қотган инсониятни тўғри йўлга бошлаш учун уларга охирги ва мукаммал шариатнинг амалларини аввал ўзи бажариб кўрсатиши учун, барчага шахсий ўрнак бўлиши учун худди шу баркамол сифатлар ила сифатланган комил инсон керак эди. Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ана ўша талабларнинг барчасига тўлақонли жавоб берадиган зот эдилар. "Руҳий тарбия" китобидан •┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈• Бизни кўзатиб боринг: ✅https://t.me/marifatsariuz
Show all...
Marifatsari.uz

Мухаммад Норинжоний масжидининг расмий телеграм канали ®️ 🌐 Rasmiy web sahifamiz: marifatsari.uz

ЁМОНЛИК ҲАМ, ЯХШИЛИК ҲАМ АЛЛОҲНИНГ ТАҚДИРИ БИЛАНДИР Яхшилик ва ёмонлик бандаларга тақдир қилингандир. Шарҳ: Яъни бандаларга динларида ва дунёларида етадиган ҳар бир яхшилик ва ёмонлик уларнинг тақдирларида ёзилган, уларга тайин қилингандир. Бу уларга Аллоҳнинг ҳузуридан келур, уларни четлаб ўтмас. Аллоҳ банданинг фойдасига ҳам, зарарига ҳам тақдир қилмаган нарса уларга етмайди. Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти бунга далилдир: "Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди" (Тавба сураси, 51-оят). Ва бу борадаги далиллар муаллифнинг иймон бобидаги "Иймон... қадарнинг яхши-ёмони, ширин-аччиғи Аллоҳ таолодан эканига бўлади", деган гаплари остида батафсил зикр қилинди. "Ақийдатут-таҳовия шарҳининг талхийси" китобидан •┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈• Бизни кўзатиб боринг: ✅https://t.me/marifatsariuz
Show all...
Marifatsari.uz

Мухаммад Норинжоний масжидининг расмий телеграм канали ®️ 🌐 Rasmiy web sahifamiz: marifatsari.uz

1. Тилни тий. Олдингга қўйган таомни ҳаммасини ема, думалаб қолгунча ичма. 2. Сукут сақла. Ўзинга ва бошқаларга фойда бўладиган гапни сўзла, фойда бўлмайдиган гапни гапиришдан сақлан. 3. Интизомга муҳаббат қўй. Ҳамма буюмларингни қўйиш учун жой, керакли гапни гапириш учун керакли вақт бўлсин. 4. Уддасидан чиқ. Бажарилиши керак бўлган ишни бажаришни ҳал қил. Ҳал қилдингми, ишни бажаришнинг уддасидан чиқ. 5. Бошқалар ҳақида қайғур. Фақат ўзингга эмас, балки бошқаларга ҳам фойда келтирадиган нарсаларни харид қил. Ҳеч нарсани бекорчи жойларга ишлатма. 6. Меҳнатсеварлик. Вақтни бекор ўтказма, ҳар доим фойдали иш билан машғул бўл, ҳар қандай бекорчи ишдан нари бўл. 7. Очиқкўнгиллик. Тили бошқа, дили бошқа бўлишдан сақлан. Ҳар доим дилингда ўйлаганингни гапир. 8. Тўғрисўзлик. Ҳеч қачон одамларга ёмонликни раво кўрма ва уларни хафа қилма. 9. Кечиримлилик. Сенга етказилган озор учун ҳеч қачон кек сақлама, ҳаттоки улар хафа бўлишга арзисалар ҳам. 10. Озодаликка риоя қил. Уйингда ҳам, либосингда ҳам кирлик бўлишига йўл қўйма. 11. Ҳотиржамлик. Бўлар бўлмасга хавотирланаверма. 12. Ақл билан иш қил. Кўп изланишдан тўхтама. Кўп китоб мутолаа қилиш, наслни соф табиатли инсонлар билан давом этишини таъминлайди. •┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈• Бизни кўзатиб боринг: ✅https://t.me/marifatsariuz
Show all...
Marifatsari.uz

Мухаммад Норинжоний масжидининг расмий телеграм канали ®️ 🌐 Rasmiy web sahifamiz: marifatsari.uz

Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌿Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот! ☘️ Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин! 🤲Амин йа роббал аламин! ☆•~~~°♡Marifatsari.uz♡°~~~•☆ ✅Дўстларингизга ҳам улашинг✅        https://t.me/marifatsariuz
Show all...
3
Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
Муҳаммад ибн Юсуф айтдилар: «Суфён Саврий тунда бизни уйғотиб, «Эй йигитлар! Ёшликда тунги таҳажжуд намозини ўқинглар. Кучга тўлган, ёш пайтингизда ўқимасангиз, қачон ўқийсиз?», дер эдилар. •┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈• Бизни кўзатиб боринг: ✅https://t.me/marifatsariuz
Show all...
​​#КУН_ТАВСИЯСИ Ён дафтарингизги ёзиб қўйинг ва амал қилинг ✅ Вақт ҳар бир кишига ўлчаб берилган, у битмас-туганмас хазина эмас. ✅ Сиз истеъдодлисиз, лекин қобилиятингизга ортиқча баҳо беришса, ишониб қолманг. ✅ Катталар уйқусизлик касаллигига чалинганлари учун эмас, балки иши униб, барака топганлари учун эрта турадилар. Сиз ҳам синаб кўринг. ✅ Cизга қўнғироқ қилишса, албатта жавоб беринг! ✅ Ишга энг олдин келиб, энг кейин кетадиган ходим сиз бўлинг. ✅ Вазифангизга доир кўрсатмани кутиб ўтирмасдан ишга киришинг. ✅ Ўз хатоларингиз учун жавобгарликдан қочманг. ✅ Сизга берилган ўринли жазо фойдадан холи бўлмайди. ✅ Бир жойга қўним топмасдан, ҳар йили ишингизни янгиласангиз, ҳеч қачон “ўсмайсиз”. ✅ Ишхонада қулай шарт-шароит эмас, балки сиз билан бирга ишлайдиган одамлар кўпроқ аҳамиятга эга. ✅ Ўйлаб кўринг: бугунги фаолиятингиз эртанги муваффақиятингизга пойдевор бўляптими? ✅ Гапни ўз эгасига айтинг, орқаворотдан гапириш обрў келтирмайди. ✅ Замонавий технологиялар бўйича билимингизни муттасил ошириб боринг. ✅ Ижтимоий тармоқларда сиз дўст тутинаётган кишиларнинг сони эмас, ким экани кўпроқ муҳим. ✅ Сиздан кўра тажрибалироқ учта маслаҳатгўйингиз бўлсин. ✅ Муҳим масала бўйича қарор қабул қилаётганингизда ўзингиздан “Мен ҳурмат ва ҳавас қиладиган фалончи шундай вазиятда қандай йўл тутган бўлар эди?” деб сўраб кўринг. ✅ Китобни кўпроқ ўқиш, ижтимоий тармоқлардан камроқ фойдаланиш керак. ✅ Даромадингизга нисбатан 25 фоиз камроқ харажат қилинг. ✅ Шаънингиз ҳар нарсадан улуғ, унга доғ туширмасликка ҳаракат қилинг. ✅ Сизга ҳар қанча зерикарли туюлмасин, катта авлод вакилларининг ўгитини эшитишга вақт ва тоқат топинг. •┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈• Бизни кўзатиб боринг: ✅https://t.me/marifatsariuz
Show all...
Marifatsari.uz

Мухаммад Норинжоний масжидининг расмий телеграм канали ®️ 🌐 Rasmiy web sahifamiz: marifatsari.uz