Chechen Muzica 🥷🏻
Open in Telegram
✵Оʀɪɢɪɴᴀʟ ᴄʜᴀɴɴᴇʟ🇺🇿 ✵Бᴀндитскиᴇ кᴀᴩтинки🏴 ✵Атомныᴇ сохᴩы🍇 ✵Сᴀмыᴇ пиздᴀтыᴇ тᴘᴇки💦 ✵От души, душᴇвно, в душу⚜️ Цᴇль 10к ИншаАллах ☝️
Show more710
Subscribers
No data24 hours
-107 days
-9530 days
Posts Archive
Hayotdagi eng maroqli ish bu – insonlar "qo'lingdan kelmaydi" degan ishni qilish
TELEGRAM @ibratli_sherlar_statuslar🫀
Birovning qalbini og'ritish okeanga tosh otishdek oson, lekin o'sha tosh qanchalar chuqur ketishini hech qachon bila olmaysiz
TELEGRAM @ibratli_sherlar_statuslar🫀
САБР.
Ҳижобни ечасан... нима керак рўмол танғиб?
Аёлнинг кўнгли оғриди...
- Ахир ваъда берувдингизку тўй ўтса ҳижоб ўрайсан деб?
Эркакни юзи бурушди - нима керак латта-путтага ўраниб... модний бўлиб чиройли бўлиб юрсанг бўлмайдими? Нима рўмол ўрасанг диндор бўлиб қоласанми? Намозингни ўқи бўлдида...
Аёл эрига гапиришдан фойда йўқлигини сезиб жим бўлди... рўмолидан воз кечмагани учун эри ҳам қайнонаси ҳам ундан воз кечди...
- ечсангиз яшайсиз ўғлим билан!
Аёл ортига қарамай у уйни тарк этди...
- Мактабдан бўшайсиз!
Аёл тушунмади
- нега?
- Рўмолда келиш мумкин эмас! Ечсангиз ишланг бўлмаса йўқ!
Аёлни кўзлари намланди...
- Йечсанг бўларди шу ҳижобингни! - деди онаси куюниб-эринг ташлаб кетди камига ишингдан айрилдинг!
- Ойи... бу ҳаммаси синов... мен рўмолни бандаси учун эмас фарз бўлгани учун ўраганман!
Она қизини рўмол ярашиб турган гулдек юзига ачиниб қаради...
Келинойиси чиқиштирмагач алоҳида ижарага чиқиб кетган аёлга бир эркак совчи қўйди...
- биласизми? - деди эркак тўйдан кейин аёлининг ўзига ярашган ҳижобига термуларкан... - очиғи сиздек иймони мустаҳкам аёлни анчадан бери орзулардим... мактабда ишда қолиш учун ечсангиз керак деб ўйлагандим...
Энди аёл бахтли эди... эри уни еру кўкка ишонмас, уйда ибодатда,болалар тарбияси билан шуғулланиб бахтдан масрур эди...
Эрининг икки боласини бошини силагач унга ҳам ширин ширин фарзандлар насиб этганди...
Тамом.
Нафиса Маликова.
Ҳозир ўзим ҳам онаман. Бир вақтлар бувим айтганларидек, ҳар бир ишимда хатога йўл қўймасликка ҳаракат қиламан. Ўзимнинг пешонамдаги тамға фарзандаларимга ҳам ўтмаслиги учун жонимни беришга ҳам тайёрман. Шу ўринда айрим ота-оналарга айтар сўзим бор. Тил меники, хоҳиш меники деб истаган ишингизни қилишга шошилманг. Хатоларингиз сиз учун битиб кетар, аммо оқибати фарзандларингизни таъқиб этиши мумкинлигини унутманг.
АЖАБО...
АЖАБО... умр ўтмоқда деб тинмасдан ҳайқирамиз-у, қалбимизда бу умрнинг чиндан ҳам ўтиб бораётганига афсусу-надомат топа олмаймиз...
АЖАБО... қўлимиздаги ўн минг сўм масжидга - Аллоҳнинг уйига эҳсон қилиб юборишга кўплик қиладию, бозорга нақадар оз?!...
АЖАБО... махфий қолганимизда бир ярим соат зикр қилишимиз биз учун бир ҳафта ўтиб кетгудек узоқ туйиладию, тўқсон минут футболни хотиржамликда кузатиб, қандай ўтказиб юборганимизни билмаймиз...
АЖАБО... агар футболда қўшимча вақтга ўтиладиган бўлса нақадар ҳаяжонланиб турамизу, рамазондаги қўшимча намозни узоқ деб нолиймиз...
АЖАБО... дуода сўзлар нақадар топилмайдию, ғийбатда шу қадар қуйилиб келади...
АЖАБО... Қуръондан бир саҳифа ўқиш нақадар қийину, «Даракчи»дан ўттиз бет нақадар осон...
АЖАБО... бир-неча дақиқа масжидда нақадар узоғу, навбатдаги сериал қаршисида нақадар оз...
АЖАБО... хонанда қаршисида олдинги қаторларга нақадар интиламизу, Худо таоло уйида сўнгги сафларда туришга ҳавасмандмиз...
АЖАБО... одамларга жумъа маърузасини эсда сақлаб, бошқаларга етказиш нақадар оғиру, иғво ё миш-мишларни ташиб юриш нақадар енгил...
АЖАБО... одамларнинг: «... у бўбти бу бўбти...», деган чўпчакларига ишонамизу, Парвардигорнинг ҳақ сўзига шубҳа қиламиз...
АЖАБО... дунёнинг исталган матоҳини интизор кўзларимиз билан кутамизу, намоз вақти деярли ўтиб кетса ҳам унга ҳечқанча тайёргарлик кўрмаймиз...
АЖАБО... сериал қаҳрамонларини нақадар севиб, уларни куйиб пишиб муҳокама қиламизу, масжидда ёнимизда турган намозхонни танимай ўтиб кетамиз...
АЖАБО... ҳарким Жаннатга киришни ҳарқанча таъма қиладию, бунинг учун бирнима қилиш, гапириш ёки ишониш кераклигини ҳечқанча ўйламайди...
Хайрли оқшом Азизларим.
Мана яна бир кунимиз ўз нихоясига етмоқда.....
Бугунги кунда қандай инсонлар билан дўст бўлдигу, кимлар билан арзимаган бахоналар билан айрилдик.....
Кимларни кунглини олдигу, кимларнидир кўнглини билиб билмай оғритиб қўйдик.....
Кимларга табассум ила боқдигу, яқин инсонимиз учун вақт ажратолмадик,....
Келингизлар бу омонат дунёда бир биримиздан мехримизни аямайлик.....
Оқшомингиз файзли ва
мазмунли ўтсин !
