cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Mavlonxon hoji masjidi

Фарғона вилояти, Қува тумани — "Мавлонxoн ҳожи" жоме масжиди.

Show more
Advertising posts
611
Subscribers
No data24 hours
-17 days
-1030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
Шайх Иҳсон Утайбининг ўн учта ўғли бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳофизи Қуръон экан. Бир киши шайхдан: Бу ютуғингизни ва бу муваффақиятингизнинг сири нимада?, деб сўрабди. Шайх шундай жавоб берибди: 1. Аҳду паймон қилиш билан; 2. Солиҳа она танлаш билан; чунки бу ишда онанинг ўрни жуда катта. 3. Дуо билан; Аллоҳдан доим менга жуфти ҳалолларимдан ва зурриётларимдан кўзимни қувонтирадиганини ато эт, дея сўрардим. 4. Турли хил тўсиқларга парво қилмаслик билан; 5. Таъсир кўрсатувчилардан узоқ бўлиш билан; чунки энг кўп таъсир кўрсатувчилар эр ва хотиннинг яқинлари томонидан бўлади. Шунинг учун бироз улардан йироқда яшашга қарор қилдим. Қолганини Аллоҳга топширдим. У Зот Ўзи энг яхши кафилдир. @mavlonxonhojimasjidi
Show all...
Ўлимдан олдин! 40 ёшида ошқозон саратони билан касалланган халқаро миқёсда таниқли дизайнер ва ёзувчи Крисда Родригес вафот этишидан олдин шундай ёзган эди: 1️⃣. Гаражимда дунёдаги энг қиммат машина бор эди, лекин энди ногиронлар аравачасида ҳаракатланишимга тўғри келмоқда. 2️⃣. Уйимда ҳар хил брендли пойабзал ва қимматбаҳо буюмлар сотилади, аммо ҳозир менинг танам касалхона томонидан тақдим этилган кичик матога ўралган. 3️⃣. Банкда кўп пулим бор, лекин ҳозир бу маблағдан ҳеч қандай фойда йўқ. 4️⃣. Менинг уйим қасрга ўхшайди, ҳозир эса касалхонада оддийгина каравотда ётибман. 5️⃣. Беш юлдузли меҳмонхонадан беш юлдузли меҳмонхонага ўтар эдим, аммо ҳозир касалхонадаги бир лабораториядан иккинчисига ўтмоқдаман. 6️⃣. Мен юзлаб одамларга дастхат берар эдим, аммо бу сафар тиббий ҳужжатларга имзо чекмоқдаман. 7️⃣. Сочларимни етти нафар сартарош тартибга келтирар эди, энди эса бошимда битта ҳам соч йўқ. 8️⃣. Хусусий самолётимда исталган жойга уча олар эдим, аммо ҳози касалхона дарвозасига бориш учун икки йўлак керак. 9️⃣. Гарчи озиқ-овқат жуда кўп бўлсада, лекин ҳозир менинг диетам кунига икки таблетка ва кечқурун бир неча томчи шўр сувдир. Бу уй, бу машина, бу самолёт, бу мебель, бу банк, жуда кўп обрў ва шон-шараф, уларнинг ҳеч бири менга мос келмайди. Буларнинг ҳеч бири мени тинчлантирмайди. "Ўлимдан бошқа ҳақиқий нарса йўқ. @mavlonxonhojimasjidi
Show all...
😢 1
ЭШИТГАНИНГГА АМАЛ ҚИЛ Абу Амр ибн Абдураҳмон халифа Мансурнинг зиёратига борди. – Эй Амрнинг отаси! Не бўлдики, анчадан буён бу томонларга келмай қўйдинг? Мен илминг ва фазлингдан сабоқ олмоқчи эдим. – Сен айтаётган сўзингга назар сол, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Кимга дин ишларида Аллоҳдан насиҳат етган бўлса, уни шукрлар айтиб қабул қилса, унинг учун Аллоҳдан етиб келган бир раҳматдур. Ундай бўлмаса, гуноҳлари кўпайиши ва Аллоҳдан бўлғуси ғазаб зиёда бўлишига Ундан бўлган бир ҳужжатдир. Унга ҳақдан бир нимарса келса, унга рози бўлса – унга розилик бўлур. Агар ғазаб қилса – ғазаб бўлур. Кимки ёқтирмаса, Аллоҳ ҳам уни ёқтирмас, Аллоҳ Ўзи сақласин. Ҳолбуки, Аллоҳнинг дини ҳақ диндур”. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Ўз Каломида айтади: “У Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан, у (дин)ни барча динлардан устун қилиш учун юборган Зотдир” (Фатҳ сураси, 28-оят). Сен бу ишда жоҳил бўлиб қолмагин, эй мусулмонлар йўлбошчиси! – Қандай қилиб жоҳил бўлиб қолурман? – Эшитиб, эшитганингга амал қилмайсан! “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. @mavlonxonhojimasjidi
Show all...
👍 4 1👏 1
Имом Нававийнинг саллаларида тупроқ солинган ҳамён қистарилган эди. Салаф олимларимиз китоб ёзганларида сиёҳли ёзувни қуритиш мақсадида, ёзувга тупроқ сепишган. Бу ҳамёнларни ана шундай тупроқ солиб юриш учун фойдаланишган. Кунларнинг бирида таҳорат олмоқчи бўлиб, имом Нававий саллаларини ёнларига қўядилар. Ўғри ҳамённи пул солинган деб ўйлаб, саллани олиб қочади. Имом унинг орқасидан тез борадилар. Ўғрининг ўғрилик сабабли гуноҳкор бўлиб қолмаслигини ўйлаб, ортидан: "Мен сенга саллани ҳадя қилдим, ҳадямни қабул эт!", дея қичқирадилар. Шофеъийларда ҳадя саҳиҳ бўлиши учун уни қабул қилиш шарт этилади. Ҳадя саҳиҳ бўлгач, ўғри ҳадя олган бўлиб, гуноҳдан қутилиб қолар эди. Аммо ўғри имомни тушунмайди, "менинг ортимдан қуваяпти", деб ўйлаб, тупроқ солинган ҳамённи олиб қолиб, саллани улоқтиради ва қочиб кетади. Имом бўлса ўғрининг гуноҳкор бўлиб қолмаслиги учун қилган ҳаракатлари баракасидан яна саллаларини қўлга киритадилар. Қаранг, салафларимиз гуноҳкорларни гуноҳдан қутилтиришни ўйласалар, биз ўзгаларни гуноҳга ботиришга интиламиз, балки-да бегуноҳларни гуноҳкорга чиқарамиз. @mavlonxonhojimasjidi
Show all...
👍 1 1👏 1
☪️ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар хато қилсанглар, ҳаттоки хатоларингиз осмонга қадар етсада, сўнгра тавба қилсанглар, албатта қабул қилинади”, дедилар. Ибн Можа ривояти 🔹 Аллоҳ субҳанаҳу Тавваб, Раҳим, Ғофур ва Карим Зотдир. Албатта У гуноҳлари қанчага етган бўлмасин, осий бандалари учун тавба эшикларини очиб қўйган. Бу эса, яъни фасод йўлини тарк этиб, нажот йўлига қайтиш йўлини очиб қўйиши Аллоҳ азза ва жалланинг бандаларига кўрсатган раҳматидир. 🔹 (Шарти), тавба Аллоҳ таолонинг Юзи учун холис бўлмоғи лозим. Унда дунё талаби ёки одамларнинг мақташи ва уларнинг хушомад, санолари ирода қилинмаган бўлиши лозим. Сўнгра маъсиятдан тўхташ, четланиш, сўнгра унга қайтмасликка азми қарор қилган ҳолда уни амалга оширганидан афсус-надомат чекиш, сўнгра, агар маъсиятда ўзгаларнинг ҳаққи поймол бўлган бўлса, унинг эгаларига ҳаққини қайтариш шарт бўлади. (Масалан, молини зулм билан тортиб олган, ўғирлаб олганни топиб қайтиб бериш ва ҳаказо). Муҳими, тавба ўлим етиши(жон чиқиши, ғарғара)дан аввал бўлиши лозим. ◽️Изоҳ: «Ким зулмидан кейин тавба этса ва ислоҳ қилса, Аллоҳ албатта тавбасини қабул қиладир. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмлидир», Моида сураси, 39-оят. @mavlonxonhojimasjidi
Show all...
👍 3 1
Photo unavailableShow in Telegram
"Мен билган нарса шу, гапирмасдан жим ўтирганларга ҳақ берилмас экан!". Малкольм Икс @mavlonxonhojimasjidi
Show all...
#Тафаккур_соати Қуйидаги оятни ўқинг ва қайси ўринда "кўп" сўзи келганини тафаккур қилинг. "Албатта муслим ва муслималар, мўмин ва мўминалар, итоат қилувчи эркак ва итоат қилувчи аёллар, рост сўзловчи эркак ва рост сўзловчи аёллар, сабр қилувчи эркак ва сабр қилувчи аёллар, хушуъ қилувчи эркак ва хушуъ қилувчи аёллар, садақа қилувчи эркак ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркак ва рўза тутувчи аёллар, фаржларини ҳаромдан сақловчи эркаклар ва аёллар ҳамда Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркак ва (Аллоҳни кўп) зикр қилувчи аёллар, Аллоҳ уларга мағфират ва улкан ажр (жаннат)ни тайёрлаб қўйгандир" (Аҳзоб сураси, 35-оят). Бу оятда биргина сифат ёнида "кўп" сўзи келтирилмоқда. Аллоҳ таоло "Кўп садақа қилувчилар ёки кўп рўза тутувчилар" демади, балки "Кўп зикр қилувчилар" деди. Аллоҳ таоло Ўзининг пайғамбари Закариё алайҳиссаломга буйруқ берганда ҳам шундай деган: "(Закариё) "Раббим менга бир нишона бергин" деди. (Аллоҳ) "Сенга одамларга сўзламаслигинг, фақат ишора билан сўзлашинг нишонадир. Раббингни кўп зикр қил ва кечу эрта унга тасбеҳ айт" деди" (Оли имрон, 41-оят). Аллоҳнинг пайғамбари Мусо алайҳис салом ушбу буюк хазинанинг моҳиятини англаган зот эди. "Сенга кўп тасбеҳ айтишимиз ва сени кўп зикр қилишимиз учун.." (Тоҳо, 33-34 оятлар) Аллоҳ таоло биз яъни иймон аҳлини ушбу ишга амр этади: "Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар ва унга эртаю кеч тасбеҳ айтинглар" (Аҳзоб 41-42 оятлар). Аксинча, мунофиқларнинг сифати ҳақида "Аллоҳни жуда кам зикр қиладилар" дейилади. (Нисо, 142-оят) Ҳатто уруш майдонида душманга юзма-юз келган ҳолда ҳам зикрни кўпайтиришга буюрилган: "Эй иймон келтирганлар! Қачон душман жамоасига йўлиқсангиз собит туринг ва Аллоҳни кўп зикр қилинг" (Анфол сураси, 45-оят). Зикр шундай ибодатки, таҳорат шарт эмас, қиблага қараш шарт эмас, мол шарт эмас, меҳнат шарт эмас, сарф ва харажат шарт эмас, маълум вақт белгиланмаган. Буларнинг бирортасига эҳтиёжингиз тушмайди, бироқ унда бир нарсага муҳтож бўласиз. У ҳам бўлса Аллоҳнинг тавфиқи. Зикрнинг кўплиги зафар аломатидир. Ким Аллоҳни зикр қилса Аллоҳ уни яхши кўради. Аллоҳ кимни яхши кўрса уни ҳидоят қилади. "Аллоҳни кўп зикр қилинг, шояд зафар топсангиз" (Анфол сураси, 45-оят) Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Ла илаҳа илаллоҳ, Аллоҳу акбар. @mavlonxonhojimasjidi
Show all...
2
Photo unavailableShow in Telegram
ТАВОЗУ Умавийларнинг тўққизинчи халифаси Язид ибн Абдулмалик имом Макҳул роҳимаҳуллоҳнинг дарсига қатнашар эди. Халифа келганида кишилар унга йўл бериб жой бўшатишга ҳаракат қилишар, имом Макҳул уларга: "Турманглар, келган жойига ўтираверсин. Тавозуни ўргансин!", дер эди! Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳнинг дарс ҳалқасида беш минг ёки ундан кўпроқ кишилар жамланишар, шулардан беш юзтаси дарсни ёзиб олар, қолгани ахлоқ ва одоб ўрганар эди! Саҳобий Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳу Қурайшнинг улуғларидан эди. Ёши ҳам анча катта бўлишига қарамасдан ёш сахобий Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан дарс олар эди. Ундан сўрашди: - Сиз шу боладан дарс оласизми? Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳу шундай жавоб берди: - Қўяверинглар, кибр бизни ҳалок қилаёзди! @mavlonxonhojimasjidi
Show all...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Сени қайғуга туширган ва юрагингни эзган ҳар қандай ғам, сени йиқитган ҳар қандай муваффақиятсизлик Аллоҳнинг назаридан четдамас. Аллоҳ кўриб турибди. Ҳатто атрофингдагиларга тушунтириб бера олмаётган кечинмаларингни, қалбингдаги бор нарсани У билиб турибди. Атрофинг қанчалик қоронғу бўлса ич-ичингдаги нур уни қувиб ташлайди. Ҳолатинг танг бўлиши сенга енгиллик эшикларини очиш учундир. Бундан ўтиб кетасан, саодатга эришасан ва ҳаётингда ғам кўрмагандек бўлиб кетасан. Унутма, Дуоларинг ва тақдиринг учун Аллоҳ бор!! @mavlonxonhojimasjidi
Show all...
👍 3
✅Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳодан хурсанд бўлиб, “Эй Оиша, мендан хоҳлаган нарсангни сўра” дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо жуда ҳам зийрак аёл эдилар, бу фурсатни қўлдан бой бермаслик учун энг яхши нарсани сўрашни қасд қилдилар ва “Бу борада отам билан маслаҳатлашсам” дедилар. Чунончи Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бориб воқеъани баён қилдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу : “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанларида Аллоҳ таоло у зотга сирларни айтган. Ўшалардан бирини айтиб беришларини сўра” дедилар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ўша нарсани сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Роббим менга меърож кечасида “Менинг наздимда мўминнинг даражаси шу даражада юқорики, қайси бир мўмин бошқа бир мўминнинг қалбига хурсандчилик солса, албатта жаннатий бўлади” деди”, дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо хурсанд бўлиб Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга бу гапни етказган эдилар Абу Бакр қаттиқ йиғладилар. Оиша розияллоҳу анҳо “Нега йиғлайсиз, ахир бу хурсандчилик хабар эмасми” деганларида, “Бу, мўминнинг қалби Аллоҳ таолонинг наздида шу даражада қадрлики, ким унга озор етказса, дўзахийдир” дегани ҳам бўлади – дедилар. Биздан озор кўрган қалблар бўлса, кечиринглар... Аллоҳ кечирсин! @mavlonxonhojimasjidi
Show all...
😢 2
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.