cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Хадислар ва хикоялар✍

«Хадислар ва хикоялар» илмий, маърифий ва ижодий каналига ҳуш келибсиз! Расулуллоҳ(Соллоллоху Алайхи Васаллам) айтадиларки: «Ким бир яҳшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор» (Имом Муслим ривояти).

Show more
Advertising posts
739
Subscribers
-324 hours
-27 days
+2230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Аллоҳ таоло севмайдиган ўн тоифа 1. Кофирлар. "Албатта, Аллоҳ кофирларга муҳаббат қилмас". (Оли имрон сураси, 32 оят) 2. Тажовузкор бўлганлар. "Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 190 оят) 3. Бузғунчилар. "Аллоҳ бузғунчиларни севмас" (Моида сураси, 64 оят) 4. Хиёнат қилувчилар. "Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас" (Анфол сураси, 58 оят) 5. Золимлар. "Албатта, У зот золимларни севмас" (Шўро сураси, 40 оят) 6. Исрофчилар. "У зот исроф қилувчиларни севмас" (Аъроф сураси, 31 оят) 7. Такаббурлик қилиш. "Албатта, У мутакаббирларни хуш кўрмас" (Наҳл сураси, 23 оят) 8. Ҳовлиқиш "Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас". (Қасос сураси, 76 оят) 9. Мутакаббир ва мақтанчоқлик. "Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас". (Луқмон сураси, 18 оят) 10. Ёмон сўзларни ошкора қилувчилар. "Аллоҳ ёмон гапни ошкор қилишни хуш кўрмайди". (Нисо сураси, 148 оят) Аллоҳим! Бизларни ана шу тоифадан бўлиб қолишдан сақлаб, Ўзинг яхши кўрган бандалар қаторида қилгин! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Show all...
👍 8 1
01:30
Video unavailableShow in Telegram
🧕🏻Қизларга ўргатинг...
Show all...
7081011573858356482.mp49.22 KB
👍 6👏 1
07:24
Video unavailableShow in Telegram
ЎЛИМ. Кейин нима бўлади? Бу видеодан қалбингиз ларзага келади! Холид Ёсин.. Эй Ўзи яратган ҳар бир нарсани энг гўзал суратда қилган Аллоҳим! Сендан бошлаган ҳар бир ишимизни гўзал суратда қилишингни сўраймиз. Ҳар бир ишимизда энг хайрлиларини бизга насиб эт. Биламизки, Сен қулларингга чексиз марҳаматли Зотсан. @QoriyalarTv 🫀
Show all...
IMG_6707.MP436.31 MB
👍 4
Хулқингиз бунчалар гўзал, ё Расулуллоҳ! Қишлоқда яшовчи бир камбағал қўлида бир товоқ узум ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, узумни у зотга ҳадя қилди. Расулуллоҳ товоқдаги узумдан едилар ва табассум қилдилар. Сўнгра яна еб жилмайдилар. У зотнинг табассум қилганларини кўрган фақир киши хурсанд бўлди. Саҳобалар бу воқеани кузатиб турар эдилар. Лекин Набий алайҳиссалом узумни саҳобаларга улашмадилар, ўзлари едилар. Фақир киши хурсанд бўлиб ортига қайтиб кетди. Саҳобалар: – Ё Расулуллоҳ! Нима учун бизни узумга шерик қилмадингиз? – деб сўрашди. Расулуллоҳ уларга табассум қилиб: – Узум жуда нордон эди. Сизларни шерик қилсам, бирортангиз у кишининг хурсандчилигини бузиб, дилига озор бериб қўйишингиздан қўрқдим, – дедилар.
Show all...
👍 14 2
🌙Улуғ айём кунида Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловатлар айтишни унутманг! Айтинг ва босинг☝️Anonymous voting
  • 📿Соллаллоҳу алайка Я Росулаллоҳ
  • 📿Соллаллоҳу алайка Я Росулаллоҳ
  • 📿Соллаллоҳу алайка Я Росулаллоҳ
  • 📿Соллаллоҳу алайка Я Росулаллоҳ
  • 📿Соллаллоҳу алайка Я Росулаллоҳ
  • 📿Соллаллоҳу алайка Я Росулаллоҳ
  • 📿Соллаллоҳу алайка Я Росулаллоҳ
  • 📿Соллаллоҳу алайка Я Росулаллоҳ
  • 📿Соллаллоҳу алайка Я Росулаллоҳ
  • ✅Бошқаларга хам улашинг ва уларни хам саловат айтишига сабабчи бўлинг
0 votes
9👍 3
ҚАБРДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР ВА ЁҚИМЛИ ҲИД Бир куни Исо алайҳиссалом кетиб турсалар, бир қабрга назарлари тушади. Қабрдан эса кўзни қамаштирувчи нур ва ёқимли ҳид таралиб турган эди. Исо алайҳиссалом буни шундай тарк этишни хоҳламасдан, Аллоҳ таолога қабр эгасини тирилтириб, у билан гаплашишини истаб муножот қилади. Аллоҳ таоло пайғамбарининг бу муножотини қабул қилади. Шу онда қабр икки тарафга очилибди, қараса ичида бир инсон, олдида Жаннатнинг дастурхон очилган, Жаннат меваларидан еб ўтирибди экан. Исо алайҳиссалом таралиб турган муборак ҳидни айнан шу неъматлардан келиб турганини билиб, қабр соҳибига қараб: — Сен ким бўласан? — деб сўрабди. — Эй Руҳуллоҳ, сизни яҳудий тоифаси ўлдирмоқчи бўлганларида, сизга қочинг деб хабар берган киши бўламан, — дебди. — Яхши, бу неъматларга қайси амалларинг туфайли ноил бўлдинг? — деб яна сўрабди Исо алайҳиссалом. — Бу неъматлар менинг амалим билан берилмаяпти. Дунёда яшаётган менинг бир неварам бор. У ҳар доим менинг руҳимга садақа ва хайрликлар бериб туради. Булар ўша садақаларнинг савобидир. Бу неъмат ва нур ўшалардан. Булар менинг Аллоҳ йўлида яшаётган солиҳ неварамнинг мен учун юбораётган ҳадяларидир, — дейди. Исо алайҳиссалом қабрдаги одамга қараб туриб: — Бизга фарзанднинг фойдаларидан хабар бергин, — деб сўрайди. — Эй Руҳуллоҳ, сиз дунёда нубувват билан билинасиз. Биз эса қабрда дунёда қолдирган солиҳ фарзанд, набираси билан фахрланган, деб таниламиз. Хусусан, жума кечаси бўлганда Аллоҳ таоло солиҳ фарзандимизнинг садақалари, дуолари ва истиғфорлари туфайли бизларга малоикалари орқали нурдан бўлган лаганларда неъматлар эҳсон қилaди. Келган бу неъматлар сабабидан байрам қиламиз. Ҳар кимга фарзандининг юборган садақаси, яхшиликлари миқдорича эҳсонда бўлинади. Ўғли йўқ, неваралари бўлмаган маййитлар, ёки фарзандлари ва қариндошлари бўлса ҳам улардан хайр ва ҳасанотлар олмайдиган маййитлар “Менинг ўғлим йўқ. Менда набираларим йўқ. Шунинг учун мени яхшиликлар билан ёдга олмаяптилар” дейди. 🌷 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ота-онасининг қабрини, жума кунлари зиёрат қилганнинг гуноҳлари афв этилиб, ҳақларини адо қилган бўлади" (Термизий). "Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума" китобидан.
Show all...
👍 8
​​Аллоҳ учун “Аллоҳ“ десайдим 📿 Аллоҳ учун дўстлашган икки чўпон бўлган экан. Бир куни икковлон сўзлашиб ўтириб, бири дардини айтиб қолибди: — Дўстим, мен ошиқ бўлдим... — Аллоҳ хайрли қилсин! Нега маҳзунсан? Кимга ошиқ бўлдинг? — Подшоҳнинг қизига. Унга етишиш менинг буюк орзуим. — Шунақами? Нима қилсак экан? Ҳа, топдим. Бир пайтлар мен сафарда ориф зот билан бирга бўлган эдим. Ўша зотдан сўраймиз. Икки дўст ўша ориф зотнинг олдига бориб, вазиятни тушунтиришибди. — Бунинг йўли осон, — дебди ориф зот. — Фалон ердаги ғорга борасан, қирқ кун тинмай «Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ» дейсан. Йигит рози бўлиб, ориф айтган ишни бошлабди. Ўн кун ўтибди, ўн беш кун ўтибди. Йигит гарчи тили «Аллоҳ» десада, хаёлида подшоҳнинг қизини тасаввур қилиб зикрни давом эттираверибди. 25 кунлардан кейин бутун шаҳар бу дарвешнинг ҳолидан огоҳ бўлиб, сўзлай бошлабди: «Кўрдингизми, бир дарвеш ғорда туну кун Аллоҳни зикр этяпти. Қандайин гўзал!» Йигит одамларга эътибор бермас, ҳолдан тойиб қолган бўлса ҳам, подшоҳнинг қизи висолида, тинмай зикр этар ва қирқинчи кунни астойдил кутар эди. Бу гап-сўзлар подшоҳнинг саройига ҳам боргач, вазирлар: — Подшоҳим, биласиз, валийлар келган жойларга Аллоҳнинг баракаси нозил бўлади, одамларда муҳаббат пайдо бўлади. Қандай қилиб у зотни шаҳримизда олиб қолсак экан? — дейишибди. — Саройим олдига бир сарой қурсак, қабул этармикан? — Йўқ, ориф зотлар мол-дунёга қарашмайди. — Вазирликни берсамчи? — Уни ҳам қабул этмайди. — Унда нимани маслаҳат берсасизлар? — Каримангизни унга никоҳлаб беринг. — Агар валий зот қабул қилсалар, бу менга ҳам шараф. Қирқинчи кун етиб келибди. Шу кунда подшоҳ ва унинг аъёнлари, йигитнинг дўсти дарвешнинг ҳузурига боришибди. Йигит тасбеҳ билан ҳамон зикр қиларди. Йигит зикрни тўхтатиши билан подшоҳ салом бериб, сўрабди: — Ҳазрат, сизнинг бу юртда бўлишингиз бизга шараф. Буюринг, сизга бир сарой қурдираман. — Кераги йўқ. — Унда келинг, юртни бирга бошқарайлик. — Йўқ. — Сўнгги умидим шуки, менинг бир қизим бор. Гарчи сизга лойиқ бўлмасада, уни никоҳингизга олсангиз. — Йўқ. Шунда чўпоннинг дўсти югуриб, унинг олдига келибдида, сўрабди: — Қирқ кунки, заҳмат чекиб шу подшоҳнинг қизи учун зикр этдингку. Энди нега ундан воз кечяпсан? Дўсти табассум қилдида, шундай жавоб берди: — Мен қирқ кун подшоҳнинг қизи учун «Аллоҳ» деганимга ҳузуримда подшоҳу вазирлар тиз чўкяпти. Агар Аллоҳ учун  «Аллоҳ» десайдим, нелар бўлмасди... "Ибратли ҳикоялар" китобидан.
Show all...
👍 7🔥 7 2
​​ҚУРЪОН ЎҚИГАНИНГ САРИ ҚАЛБИНГ ПОКЛАНАВЕРАДИ Отадан ўғилга ўгит Бир одам тез-тез Қуръон ўқирди. Аммо ҳеч ёдлай олмасди. Бир куни ўғли унга: – Отажон, Қуръон ўқийверасиз, аммо ҳеч ёдлай олмайсиз. Ўқиганингизнинг қандай фойдаси бор? - деди. - Ўғлим, — деди ота, — саволингга жавоб бераман. Лекин ундан аввал бўйра саватда сойдан сув олиб келгин. Бўйра сават кўмир ташиш учун мўлжалланган эди. – Бунинг имкони йўқ-ку? – деди ўғил. - Сен айтганни қил, кўрамиз, нима бўларкин! — таъкидлади ота. Ўғил бўйра саватни олиб сойга қараб кетди ва сув таший бошлади. Йўл яримламай сув оқиб кетаверарди. Ўғил отасига: - Отажон, бўйра саватда сув ташиб бўлмайди-ку! - деди. - Майли, сен давом этавер-чи! – деган жавоб олди ўғил. Ўғил яна бир бор сувга борди. Бешинчи бориб келишида қаттиқ ҳориган ўғил малолланиб отасига: – Отажон, бу саватда сув ташишнинг иложи йўқ. Лекин нега сув олиб келишимни такрорлаяпсиз? - деди. - Саватдаги ўзгаришни сезмадингми, ўғлим? Отасининг эътирофидан ўғил сергак тортиб саватга қаради: - Ҳа, отажон, сават топ-тоза бўлибди. - Ана шунақа, ўғлим. Бу саватда кўмирдан бошқа нарса ташиб бўлмаса-да, сув билан муносабатга киришгани сари тозаланиб бораверди. Инсон қалби ҳам дунё ва унинг ҳою ҳавасиларидан кирланиб бораверади. Қуръон ўқиган одам уни ёд ололмаса ҳам, қалбининг ғубори ариб, покланиб боради. Қуръон қалб ва руҳнинг покловчиси, озуқаси ва шифосидир. Зинҳор шайтоннинг: “Ёд олмасанг Қуръон ўқишнинг нима кераги бор?” деган васвасасига учма! – дея ўғлига гўзал сабоқ берди ота. «Сени Жаннатда кутаман» китобидан.
Show all...
🔥 5👍 2
САДАҚА Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан. Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди. Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган. Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди. Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди. Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир. Анвар Аҳмад таржимаси
Show all...
👍 12🔥 1
Намоз 5 махал намоз ўқийдиган одам бир кунда: - 25 маротаба “Бисмаллаҳ” - 32 маротаба “Фотиҳа сураси” - 64 маротаба “Ар-Раҳмон” - 64 маротаба “Ар-Роҳийм” - 213 маротаба “Аллоҳу Акбар” - 96 маротаба “Субҳана Роббий Ал-Азийм” - 192 маротаба “Субҳана Роббий Ал-Ъало” - 11 маротаба “Субҳанака”ни яъни “Сано дуоси” - 32 маротаба “Самъи Аллоҳу лиман ҳамидаҳ” - 32 маротаба “Роббана лакал ҳамд” - 32 маротаба “Омийн (Эй Аллоҳ дуоимни қабул қил)” - 25 маротаба “Зам сура” - 17 маротаба “Ташаҳҳуд”ни ўқиб Пайғамбаримизга саловат - 17 маротаба “Ташаҳҳуд”ни ўқиб Шаходат калимаси - 11 маротаба Фаришталарга ва мўминларга салом - 11 маротаба “Аллоҳумма антас Салам” - 11 маротаба “Роббана атина” дуоси - 11 маротаба “Роббана иғфирлий” дуоси - 11 маротаба “Аллоҳумма солли ва салим” дуоси - 11 маротаба “Аллоҳумма барик” саловати - 11 маротаба “Шайтон” дан панох тилайди. Шуни билингки, энг хайрли амалингиз “Намоз”дир!
Show all...
👍 13