cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Профессор Жахонгир Исмоилбекович Бобоев илмий-мотивация мактаби

Ушбу канал сиз учун яратилди.

Show more
Advertising posts
504
Subscribers
-124 hours
No data7 days
-230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Ахмоқлар билан тортишма. Чунки улар аввал сени ўзларининг даражаларига туширишади. Сўнгра у даражаларида тажрибали бўлганликлари сабаб сени енгишади!               Марк Твен.
Show all...
БАХТ ХАҚИДАГИ АФСОНА Бир куни фаришталар зерикиб қолишибди. Шунда улардан бири: - Келинглар, одамзоддан бирор нимасини ўғирлаб олиб, яшириб қўямиз, - дебди. Фаришталар узоқ ўйлашиб, одамдан бахтини ўғирлашга келишиб олишибди. Лекин уни қаерга яшириш мумкин? Бир фаришта таклиф киритибди: - Яхшиси уни энг баланд тоғнинг энг баланд чўққисига яширамиз. - Йўқ, бўлмайди. Одамзод тоғнинг чўққисига чиқа олади. Бири топиб олса, қолганлари хам бирпасда бахтини топиши мумкин, - дебди. Бошқаси: - Унда денгизнинг тубига яширамиз. - Йўқ, бўлмайди. Одамзод ақл-заковатини ишлатиб, денгиз тубига хам етиб боради. - Бошқа сайёраларга … - Бўлмайди, ақл-заковати билан у ерга хам етиб бориши мумкин. Улар бахтни қаерга яшириш масаласида тортишиб, тортишиб чарчаганларида бир фариштада шундай дебди: - Бахтни қаерга яширишни мен биламан! Уни одамнинг ўз қалбига яшириш керак. Шунда одамзод бахтини ташқаридан қидириб, тополмай юраверади. Фаришталар шунга келишиб, шундай қилишган экан... Шундан бери одамзод қалбга назар солиш ўрнига бахтини нуқул ташқи оламдан қидириб юрар эмиш... Агар бахт топишни истасангиз, уни қалбингиздан қидиринг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Show all...
​​Инновациянинг ҳисоб-китоби нима?  Инновацияларнинг ҳисоб-китоблари жуда оддий: билим инновацияларга, инновациялар самарадорликка, самарадорлик эса иқтисодий ўсишга олиб келади. ©Уилям Броди Бизнинг келгусидаги ўсишимиз рақобатбардошлик ва инновацияларга, кўникмаларга ва унумдорликка боғлиқ ... ва улар ўз навбатида бизнинг халқимизнинг таълимига таянади. ©Жулиа Гиллард Агар сиз ўз мақсадларингиз ва орзуларингизга эришмоқчи бўлсангиз, буни интизомсиз амалга оширолмайсиз. ©Ли Куан Ю
Show all...

Яхшилик қилгандек кўринманг! Яхшилик қилинг - кўринманг! Айман Ёғий
Show all...
ХАТО ҚИЛИШДАНМАС, УНИ ТАКРОРЛАШДАН ЧЎЧИНГ Талабаларга сабоқ бераётиб Альберт Эйнштейн доскага қуйидагиларни ёзди: 9 х 1  = 9 9 x 2 = 18 9 x 3 = 27 9 x 4 = 36 9 x 5 = 45 9 x 6 = 54 9 x 7 = 63 9 x 8 = 72 9 x 9 = 81 9 x 10 = 91 бирдан аудиторияда ғалаён бошланиб кетди, сабаби, Эйнштейн хато қилган эди. Тўғри жавоб: 9 × 10 = 90 Шогирдлари унинг устидан кулишни бошлашди. Эйнштейн бироз сукут сақлаб бундай деди: – Тўққизта саволга тўғри жавоб ёзганимга қарамай, мени ҳеч ким олқишламади. Аммо биргина хатога йўл қўйишим билан ҳамма устимдан кулишни бошлади. Бу эса, инсон қанчалик таниқли ва машҳур бўлишига қарамай, жамият унинг кичкина бўлса ҳам хатосига эътибор беришини кўрсатади. Боз устига, бу уларга ёқади ҳам. Шунинг учун ҳам танқид орзуларингизни вайрон қилишига йўл қўйманг! Ҳеч қачон хато қилмайдиган ягона инсон – бу ҳеч нарса қилмайдиган инсондир!
Show all...
Яхши нарсалар ишонганингда, яхшироқ нарсалар сабр қилганингда, энг яхшилари воз кечмаганингда келади. Дуо қил, ишон, сабр қил, воз кечма, сен учун хайрлиси энг тўғри пайтда келади. ©Жалолиддин Румий
Show all...
"Дарахтдан тўкилган япроқ  қуришга қандай маҳкум бўлса, кўнгилдан қолган инсон ҳам унутилмоққа шундай маҳкумдир." ✍️ Нежиб Фазил Кисакурек, турк ёзувчиси
Show all...
#Bugungi_kun_hikmati "Дарахтдан тўкилган япроқ  қуришга қандай маҳкум бўлса, кўнгилдан қолган инсон ҳам унутилмоққа шундай маҳкумдир." ✍️ Нежиб Фазил Кисакурек, турк ёзувчиси
Show all...
Navoiy - FM 101.6 ǀ Rasmiy kanal

Навоий вилояти радиоси эшиттиришлари Navoiy viloyati teleradiokompaniyasining rasmiy kanali. Мурожаат учун: @NavoiyVTRK_bot

Ўхшамас     Уч ўртоқ бор эди. Ногаҳон улардан иккиси арзимас бир масала хусусида тортишиб қолди ва биринчи ўртоқ иккинчисини жуда қаттиқ ҳақоратлади. Орадан икки кун ўтгач, ҳақоратланган киши ўзини ҳақоратлаган дўстиникига бориб, ўзаро муносабатларни қайта тиклашга мувофақ бўлди. Буни кўриб турган учинчи ўртоқ: -  Нега сен у билан ярашдинг, ахир, у сени кўпроқ хафа қилди-ку. У сенинг ўрнингда бўлганида бормасди, мен ҳам бундай йўл тутмаган бўлар эдим, - дея дашном берди. Шунда у жилмайиб, деди: -  Тўғри айтаяпсан, лекин ҳамма гап шундаки, мен сен эмасман, худди сен у бўлмаганинг каби... “Уммондан дурлар” китобидан.
Show all...
Телемухбир йўловчиларни тўхтатиб, савол беряпти: — Сиз нимани йўқотишдан қўрқасиз? Бу саволга одамлар турлича жавоб беришяпти. Бири «Ота-онамни йўқотишдан қўрқаман», дейди. Билмайдики, қўрқса-қўрқмаса, ўзининг дунёга келишига сабабчи бўлган энг азиз кишиларини эртами-кечми барибир йўқотади. Бошқа бир одам «Тинчликни», яна бири «Оила бахтини...» деди. Ҳамма жавоблар тўғри. Лекин... Бирон бир киши «Виждонимни йўқотишдан қўрқаман», демади, «Иймонимни йўқотишдан қўрқаман», демади. «Эътиқодни, диёнатни, Ватанга садоқатни йўқотишдан қўрқаман», демади-я! Мантиқан олиб қаралса, ота-онани йўқотишдан хоҳ қўрқинг, хоҳ қўрқманг, бир кунмас бир кун улар фоний дунёни тарк этишгач, армон билан бўлса-да, яшайверади киши. Худо кўрсатмасин-у, аммо тинчлик йўқолиб, урушга дуч келса ҳам, азоб билан бўлса-да, яшайверади инсон. Оила бахтини ҳеч ким йўқотмасин, аммо бу ҳол юз берса, янги бахт умиди билан ҳаёт кечираверади одам. Аммо... Иймонни йўқотса... Виждонни йўқотса... Эътиқод, диёнатдан, Ватанга садоқатдан айрилиб қолсачи... Қандай яшайди!? Иймонсиз, виждонсиз, эътиқод-диёнатсиз, садоқатсиз ҳам яшаяпман, дегувчи одам ёлғон сўзлабди. У ўзини тирик деб ўйлайди, аслида у тирик мурдадир. Тоҳир Малик «Меҳмон туйғулар» китобидан
Show all...