cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

O'zbekistonning Xitoydagi elchixonasi

O'zbekistonning Xitoydagi elchixonasi rasmiy kanali Embassy of Uzbekistan in China Web-site: http://china.mfa.uz/ Facebook: facebook.com/uzembassychina Twitter: twitter.com/UZembassychina

Show more
Advertising posts
1 515
Subscribers
+324 hours
+17 days
+90430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
Вазирлик, идоралар ва ҳокимликларнинг Кооперация порталидаги иштироки етарли эмаслиги қайд этилди. 63 мингта маҳаллий корхонадан атиги 5 фоизи маҳсулотини порталга чиқармоқда. Мутасаддиларга йил якунига қадар барча ҳудудий саноат корхоналарини порталга тўлиқ улаш топширилди. Маҳаллий маҳсулотлар учун 520 та миллий стандартни ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди. Экспорт масалалари таҳлил қилинар экан, тармоқ ва ҳудудлар йил бошидан 8,7 миллиард долларлик маҳсулотини четга сотгани таъкидланди. Лекин 9 та туманда экспорт ўтган йилги кўрсаткичнинг ярмига ҳам етмаган. Яна бир масала – хорижий давлатлар ички бозорини ҳимоя қилиш учун кўплаб тариф ва нотариф тўсиқларни белгиламоқда. Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор идораларга ушбу тўсиқларни юмшатиш юзасидан музокара ўтказиб, келишувга эришиш топширилди. Facebook|Instagram|X
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров 18-19 июль кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади. — По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Президент Кыргызской Республики Садыр Жапаров 18-19 июля посетит нашу страну с государственным визитом. #Mirziyoyev #tashrif #Qirgiziston #hamkorlik Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Биринчи олти ойда маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқариш 34 фоизга ўсди. Лекин ҳамма тармоқ ёки ҳудудда ҳам ишлар бир хил эмаслиги қайд этилди. Давлат харидида маҳаллий маҳсулотлар улуши 78 фоизни ташкил қилса-да, айрим вазирликларда ўзимизда бор маҳсулотни импорт қилиш ҳолатлари ҳанузгача давом этаётгани танқид қилинди. Шу боис маҳаллийлаштириш бўйича ишлар янгича тизим асосида ташкил қилинади. Ҳар ойда энг кўп импорт бўлаётган истеъмол товарлари рўйхати ва ҳажми тадбиркорларга эълон қилиб борилади. Рақобат қўмитаси ҳудуд ва тармоқ кесимида ўрганиб, бозорда етишмаётган маҳсулотлар бўйича янги қувватларни яратиш ва мавжудларини кенгайтириш бўйича таклифларини беради. Ушбу таклифлар асосида аниқ лойиҳалар пакети шакллантирилади, улар 20 та йирик тармоқ қувватларида ёки ҳудудий корхоналар билан кооперация асосида амалга оширилади. Бу янги тизимни жорий қилиш учун Ҳукуматда маҳаллийлаштириш бўйича алоҳида тузилма ташкил қилинади. Умуман, жорий йилда 92 триллион сўмлик маҳсулотни маҳаллийлаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Facebook|Instagram|X
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Соҳалар ривожи учун Тараққиёт ва тикланиш жамғармасидан берилган 650 миллион доллар арзон ресурс, банкларда хориждан жалб қилинган 1 миллиард доллар маблағ ишлатилмасдан тургани кўрсатиб ўтилди. Йил якунигача бу маблағлардан тўлиқ фойдаланиб, лойиҳаларни амалга ошириш топширилди. Жорий йилда саноат зоналари инфратузилмаси учун 1,5 триллион сўм маблағ ажратилган. Бунинг ҳисобидан саноат зоналаридаги 79 та инфратузилма объектларини тўлиқ фойдаланишга топшириш вазифаси қўйилди. Ҳудудлардаги йирик лойиҳаларни инфратузилмага улашни тезлаштириш мақсадида қиймати 200 миллиард сўмдан зиёд бўлган лойиҳалар учун инфратузилма қуриб бериш тартибини соддалаштириш зарурлиги қайд этилди. Facebook|Instagram|X
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Сўнгги икки йилда четдан келган, бироқ ҳалигача ўрнатилмаган 183 миллион долларлик ускуналарни тўлиқ ишга тушириш зарурлиги қайд этилди. Вилоят ҳокимлари, тармоқ раҳбарларига эркин иқтисодий зоналардаги ишлаб чиқаришни камайтирган корхоналар билан манзилли ишлаш топширилди. Инвестиция ҳисобига ташкил этилган айрим корхоналар ҳозирда ишламаётгани танқид қилинди. Шу муносабат билан ҳар бир лойиҳа билан якка тартибда ишлаш, муаммосини ҳал қилишга кўмаклашиш шартлиги қайд этилди. Facebook|Instagram|X
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Президент инвестиция ва ташқи савдо, қишлоқ хўжалиги комплексларидаги устувор вазифаларни белгилаб берди. Таъкидланганидек, ўтган олти ойда иқтисодиётга 15,5 миллиард доллар хорижий, шундан 14 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестиция киритилди. Ўсиш - 2,1 баробар. Бироқ, ҳар бир доллар инвестиция ҳисобига яратилган қўшилган қиймат кўрсаткичи барча тармоқ ва ҳудудларда ҳам қониқарли эмас. Бу тўқимачилик, чарм, фармацевтика тармоқларида, Сирдарё ва Бухорода 2 долларга, Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Жиззахда эса 2,5 долларга етмаслиги кўрсатиб ўтилди. Ёки, ҳар 1 минг доллар хорижий инвестиция солиқ тушумини ўртача 600 долларга оширган бўлса, Сирдарё, Навоий, Жиззах ва Сурхондарёда бу 300 доллардан кам. Мутасаддиларга инвестиция лойиҳалари дастурини шакллантиришда уларни пухта таҳлил қилиш, қўшилган қийматни каррасига оширадиганларини киритиш топширилди. Facebook|Instagram|X
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Жамоат транспорти тизимидаги ўзгаришларни тизимли давом эттириш зарурлиги таъкидланди. Транспорт вазирлигига йил якунигача барча вилоят марказларида йўловчи ташишни брутто-шартнома асосида молиялаштиришни жорий қилиш топширилди. Шунингдек, 1 мингта автобус олиб келиш режасини тўлиқ бажариб, ҳудудларга етказиш вазифаси қўйилди. Жамоат транспортида электрон тўлов тизимини тўлиқ жорий қилиб, уни оммалаштириш Транспорт вазирлигининг устувор вазифаларидан бири бўлади. Facebook|Instagram|X
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Йил якунига қадар 2 триллион сўмлик ишларни бажариб, 570 минг гектарда сув таъминотини яхшилаш ва бетон қопламали каналлар улушини 39 фоизга етказиш, 13 минг километр йўл, 195 та кўприкни фойдаланишга топшириш зарурлиги қайд этилди. Жорий йилда 2 минг 152 та кўп қаватли уй-жой барпо қилиб, 100 мингдан зиёд хонадонни фойдаланишга топшириш режа қилинган. Бунинг учун 9 мингта хонадонли 195 та уй-жой қурилишини тезроқ бошлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Ичимлик суви инфратузилмасини яхшилашга ажратилаётган маблағларнинг самарасини аҳолимиз кундалик ҳаётида ҳис қилиши шартлиги таъкидланди. Жумладан, ҳудудларда 2 минг километр тармоқ, 99 та сув иншооти ва 1 та оқова сув насос станциясини ишга тушириш режалаштирилган. Facebook|Instagram|X
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Янги қурилиш лойиҳаларида тадбиркорлар электр ва газ таъминотига уланиши учун техник шартлар олиш тизимини рақамлаштириш вазифаси қўйилди. Бунда тармоққа уланиш нуқтасини инсон омилисиз автоматлашган тарзда танлаш тизими жорий қилинади. Бу йилги Инвестиция дастурида 1 минг 896 та лойиҳага 20,5 триллион сўм ажратилди. Лекин, йилнинг ярми ўтган бўлса-да, 824 миллиард сўмлик 88 та лойиҳада қурилиш ишлари бошланмагани кўрсатиб ўтилди ва мутасаддиларга оқсоқликни бартараф этиш юзасидан топшириқ берилди. Айниқса, 147 та шифохонани тиббий жиҳозлар билан таъминлаш, 80 та поликлиника ва 67 та шифохонада, 618 та мактаб ва 176 та боғчада қурилиш ишларини белгиланган муддатда якунига етказиш шартлиги ҳақида масъуллар қатъий огоҳлантирилди. Facebook|Instagram|X
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Йиғилишда Қурилиш инспекцияси фаолиятини жонлантириш зарурлиги қайд этилди. Ўтган бир ярим йилда экспертизаси йўқ 2,2 минг объект қурилишига асоссиз рухсат берилган. Ўтган йил рўйхатдан ўтказилмасдан қурилиши бошланган 1,6 мингта объект аниқланган. Шу боис, ушбу инспекция Ҳукумат таркибига ўтказилиши ва ваколатлари кенгайтирилиши белгиланди. Рухсатсиз ёки лойиҳадан четга чиқиб қилинаётган қурилишлар бўйича жазо чораларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Бундай ҳолатларни аниқлаш учун Қурилиш инспекциясининг техник воситалар, шу жумладан дронлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади. Facebook|Instagram|X
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.