cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Uzbekkosmos

Агентство космических исследований и технологий Республики Узбекистан O’zbekiston Respublikasi kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi 🌐 https://uzspace.uz 🔵 facebook.com/uzbspace 🔴 https://www.instagram.com/uzbekcosmos/ ☎️ +998 55 502-50-22

Show more
Advertising posts
500
Subscribers
No data24 hours
-27 days
+930 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

👨‍💻 “Ўзбеккосмос” агентлигида АҚШнинг компания ва университет вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди Учрашув аввалида Америка компаниялари ҳамда университет вакилларига “Ўзбеккосмос” агентликнинг иш фаолияти таништирилди.
Хусусан, ҳозирги вақтда энг фаол иш олиб борилаётган асосий йўналишлар бўйича тақдимот намойиш этилди, шунингдек, ривожланишига талаб ортиб бораётган соҳалар белгиланиб ўтилди.
Шунингдек, “Ўзбеккосмос” агентлигининг ҳозирда муҳим бўлган лойиҳалари ҳақида маълумот берилиб, икки томон космик технологияларнинг янги йўналишларида ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар. Учрашув якунида, томонлар учрашув учун миннатдорчилик билдиришди ва бундай учрашувларни доимий равишда ўтказишга келишиб олинди. 🚀Telegram 🔵 Facebook 📷 Instagram 🌐Uzspace.uz
Show all...
👍 1
🤝 “Ўзбеккосмос” агентлигида “Навигация технологияларини ривожлантириш ва улардан фойдаланишга кўмаклашиш” нотижорат шериклиги ("ГЛОНАСС" НШ) билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида сунъий йўлдошли навигация соҳасида икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 ноябрдаги ПҚ-429-сон қарорида Глобал сунъий йўлдошли навигация (GNSS) тизимлари операторлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш белгиланган эди. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида учрашув якунида "Ўзбеккосмос" агентлиги ва "ГЛОНАСС" НШ ўртасида Англашув меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат иштирокчилар ўртасида билим ва тажриба алмашинуви, техник маслаҳатлашув учрашувларини ўтказиш каби ҳамкорлик йўналишларини белгилаб берган ҳолда, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. 🚀Telegram 🔵 Facebook 📷 Instagram 🌐Uzspace.uz
Show all...
👍 3 1🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
🌐 Эндиликда “Ўзбеккосмос” агентлиги билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйган хорижий ҳамкорлар ҳақида маълумотлар бериб борамиз. Бугун сизларни космик суратларни тақдим этиш бўйича ҳамкор – Planet Labs компанияси билан яқиндан таништирамиз. Planet Labs – Ерни космосдан кузатишга ихтисослашган Америка хусусий компанияси ҳисобланади. У 2010 йил декабрь ойида NASA’нинг собиқ олимлари: Крис Бошаусен, Роб Зомер ва Уилл Маршалл томонидан асос солинган. Улар ўз олдига улкан мақсад қўйишади ҳамда ўз машина гаражларида устахона очишади. NASAдаги иш фаолиятини якунлаб, Ерни кундалик тасвирлаш учун кичик, нисбатан арзон сунъий йўлдошларни яратиш ғоясини амалга оширишни бошлашади. Бугунги кунда уларнинг Planet компанияси 200 га яқин сунъий йўлдошлар паркига эга бўлиб, улар ҳар куни миллионлаб фотосуратлар олиб, Ер фаолиятини кузатиб боради. Planet Labs компанияси Ер юзасизининг юқори даражада тасвирларини олиш учун фойдаланиладиган “Dove” деб номланган кичик сунъий йўлдошларни ишлаб чиққан. Planet компаниясининг вазифаси – Ер юзасини тез ва тўлиқ қамраб олишни таъминлашдан иборат. Ўз сунъий йўлдошлари ёрдамида компания ҳар куни сайёрамизнинг барча қисмларини суратларга олади, бу эса оператив тартибда ўзгаришларни кузатиш имконини беради. У қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, ер муносабатлари, табиий офатлар мониторинги ва иқлим ўзгариши каби турли мақсадларда қўлланилади. ➡️ Батафсил 🚀Telegram 🔵 Facebook 📷 Instagram 🌐Uzspace.uz
Show all...
🔥 3👍 2 1
01:33
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ Илк бор ўзбекистонлик қиз аэрокосмик йўналишда АҚШнинг нуфузли университетида таҳсил олмоқда Диёра Даминова – жаҳоннинг Toп-8 талигида турувчи АҚШнинг Kolorado-Boulder университети аэрокосмик муҳандислик факультетининг иккинчи курс талабаси. “Университет NASА билан илмий ҳамкорликда иш олиб бориши бўйича биринчи ўринда туради. У ушбу йўналишда АҚШнинг нуфузли университетида ўқиётган илк ўзбекистонлик қиз ҳисобланади. “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендияси ғолиби саналади. ◀️Диёра Даминова ўқишни тамомлаб юртимизга қайтиб келгандан сўнг “Ўзбеккосмос” агентлигида фаолият олиб бориш истагини билдирган. Агентлик бу борада нафақат ўғил болалар, балки қизларни ҳам қўллаб-қувватлайди. Бунга мисол тариқасида бугунги қаҳрамонимиз Диёра Даминовани айтишимиз мумкин. 🚀Telegram 🔵 Facebook 📷 Instagram 🌐Uzspace.uz
Show all...
IMG_0047.MOV33.38 MB
👍 5 5🔥 1
♦️“Ўзбеккосмос” агентлиги делегацияси Фарғона вилоятида амалга оширилаётган ишлар ҳолати билан танишди “Ўзбеккосмос” агентлиги директорининг жорий йил 23–24 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи доирасида вилоят кесимида Агентлик томонидан 2023 йилда амалга оширилган ва 2024 йилда бажарилаётган ишлар тақдимоти ўтказилди. Шу билан бирга, 2023 йилда геология, экология ва қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат космик мониторинги орқали аниқланган ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида саралаб олинган объектларга вилоятдаги соҳа вакиллари билан биргаликда ташриф буюрилди. Жумладан, Геология йўналиши бўйича танланган 3 та конга ташриф буюрилди (“Қурилиш обод” ХК, “Қапчсгай сув қурилиш” МЧЖ, “Муножатхон боғи” МЧЖ). ➡️Ташриф натижасида геология соҳасида кузатилаётган қийинчиликлар ва ушбу қийинчиликларни ечими сифатида Маркшейдер ишларини йўлга қўйиш орқали конларни мониторинг қилиш тизими муҳокама қилинди. ↪️Экология йўналиши бўйича “Чимён” МФЙ марказий чиқиндихонаси ўрганилди ҳамда соҳа вакиллари билан давлат космик мониторинги орқали қандай қилиб ушбу соҳани мониторингини осонлаштириш мавзусида муҳокама олиб борилди. ➡️ Батафсил 🚀Telegram 🔵 Facebook 📷 Instagram 🌐Uzspace.uz
Show all...
👍 3🔥 3
Photo unavailableShow in Telegram
👨‍💻 Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғрисида» 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон Фармони қабул қилинган. ✍️Фармонга мувофиқ, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида қуйидаги асосий ғоялар акс эттирилган: Жумладан, – барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш; – аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш; – аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш; – халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш; – мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш. Стратегия бешта устувор йўналишни қамраб олади: – ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш; – барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш; – сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш; – қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш; – “хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш. Стратегияни амалга ошириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш мамлакатдаги барча давлат органлари ва ташкилотлари учун устувор вазифа деб эълон қилинган. ◀️«Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида ўз долзарблигини йўқотмаган барча мақсадларга эришиш, шунингдек, Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш таъминланади. 🚀Telegram 🔵 Facebook 📷 Instagram 🌐Uzspace.uz
Show all...
03:09
Video unavailableShow in Telegram
“Ўзбеккосмос” агентлиги “SpaceBuzz” таълим дастури бўйича ҳомийларни ҳамкорликка чорлайди “Ўзбеккосмос” агентлиги “SpaceBuzz” таълим дастурини йўлга қўймоқда. Ушбу дастурнинг ғояси – мактабларда космос йўналишда хорижий ташкилот билан ҳамкорликда уларнинг махсус контентларини ўзбек тилига таржима қилган ҳолда ўқувчиларга тақдим этишдир. ✈️“SpaceBuzz” – бу космик кемада виртуал кўзойнак технологияси орқали космик фазога парвоз қилиш имконини беради. Таълим дастури 6-8 ҳафта давом этади.
🚀 Кутилаётган натижалар: – Ёш авлод вакиллари космик технологиялар, барқарор ривожланиш ҳамда Ер тўғрисидаги фан бўйича билимларини оширишади; – Уларнинг инновацион технологияларни ўрганишга қизиши ортади; – ўқувчилар космосга виртуал ҳолатда учишади ҳамда бу уларнинг ушбу соҳага бўлган иштиёқининг ошишига катта туртки беради.
🚀Telegram 🔵 Facebook 📷 Instagram 🌐Uzspace.uz
Show all...
IMG_9822.MOV36.81 MB
👍 4 1🔥 1
01:31
Video unavailableShow in Telegram
🔎 “Ўзбеккосмос” агентлиги космос мавзуларга бағишланган доимий ёритиб бориладиган қизиқарли рукнни йўлга қўйди. Космос – бу чексизлик ва жуда қизиқарли ва инсоният тўлиқ ўрганиб улгурмаган фактларга тўла. Бугунги сонимизда сизларга “Қора туйнук” ҳақида видеолавҳа ҳавола қиламиз. ❔ Сизларга қайси мавзулар қизиқ? Ўзингиз ёқтирган мавзуларда инстаграм саҳифамиздаги ушбу видео остига изоҳлар ёзиб қолдиринг. 🚀Telegram 🔵 Facebook 📷 Instagram 🌐Uzspace.uz
Show all...
IMG_9730.MP432.85 MB
👍 4🔥 4👏 1
01:01
Video unavailableShow in Telegram
🏕 “Sehriyo Space Camp” болалар оромгоҳига ёзги мавсум учун рўйхатдан ўтиш бошланди “Ўзбеккосмос” агентлиги “Сеҳриё” хусусий мактаби билан ҳамкорликда “Sehriyo Space Camp” космик лагерини ишга туширмоқда. Ушбу оромгоҳ шунчаки болалар оромгоҳи эмас. Болалар учун космик лагерь – бу ёш авлодни космик тадқиқотларга илҳомлантириш ва қизиқтириш учун ноёб имкониятдир. Ушбу оромгоҳда болалар интерактив таълим дастурлари, астрономия ва астронавтика соҳаси мутахассисларининг маърузалари, амалий машғулотлар ва тажрибалар орқали мафтункор фазо оламига шўнғишади. Бу ёрқин ва илиқ хотираларга тўла иккинчи уй. Бу ерда болалар фазо ва галактикалар оламига шўнғийдиган космик атмосфера мавжуд. 12 кунлик лагерда болалар билан: – Қўллаб-қувватловчи мураббийлар билан жонли мулоқот дунёси. – жамоада ишлаш, янги дўстлар орттириш. – ишонч ва етакчиликни ривожлантириш. - ўйинлар, эстафеталар, футбол ва жамоа қуриш каби имкониятларга эга бўлишади. 📞 Қўшимча маълумот керакми? Қўнғироқ қилинг: +998933795050 ➖➖➖➖➖ 🏕 Открыт набор в летний сезон детского космического лагеря "Sehriyo Space Camp" Агентство «Узбеккосмос» совместно с частной школой Сехрие запускают космический лагерь «Sehriyo Space Camp». Лагерь «Sehriyo Space Camp» – это не просто детский лагерь. Космический лагерь для детей - это уникальная возможность вдохновить и заинтересовать молодое поколение космическими исследованиями. В этом лагере дети погружаются в увлекательный мир космоса через интерактивные обучающие программы, лекции от специалистов в области астрономии и космонавтики, а также практические занятия и эксперименты. Это второй дом, полный ярких и теплых воспоминаний, полный побед и преодолений. Здесь царит космическая атмосфера, где дети окунутся в мир космоса и галактик. В 12-дневном лагере детей ждут: – Мир живого общения с поддерживающими наставниками. – Работа в команде, друзья и единомышленники. – Развитие уверенности и лидерства. – Игры, эстафеты, футбол и тимбилдинги. 📞 Нужна подробная информация? Звоните: +9983379 5050.
Show all...
22.19 MB
2👍 1
👨‍💻 “Ўзбеккосмос” агентлигида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди Ушбу учрашувдан асосий максад – геология инспекцияси билан хамкорликни мустахкамлашдан иборат эди. Учрашувда 2023 йилда геология соҳасида давлат космик мониторинги доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда ҳамкорликнинг кейинги босқичлари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, геология соҳасида космик мониторинг оркали амалга оширилган ишлар туғрисида ахборотлар тингланди. Шунингдек, 2024 йилга мўлжалланган давлат космик мониторинги бўйича ҳамкорликдаги иш режалари, агентлик томонидан геопратални интеграциялашув жараёнлари муҳокама қилинди ҳамда геопорталнинг янги имкониятлари тақдим этилди.
Маълумот учун: Геопортал – бу хариталар ва фазовий моделлар кўринишида тақдим этилган географик маълумотлар ва маълумотларга киришни таъминлайдиган рақамли платформа.
Учрашув якуни бўйича “Ўзбеккосмос” агентлиги ва Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги билан қўшма қарор қабул қилиш бўйича музокаралар олиб борилди. Ушбу қабул қилинадиган қарор ўз ичига қуйидагиларни қамраб олиши кўзда тутилган: – Геология ва минерал ресурслар соҳасида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланишнинг олдини олиш, – фойдали қазилмалар жойлашган майдонлардан асоссиз равишда ва бошқа мақсадларда фойдаланишни аниқлаш; – дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида норуда материалларни қазиш ҳамда дарё ўзанларида тозалаш ишлари олиб борилаётган участкаларда лойиҳадан четга чиқиш ҳолатларини аниқлаш; – ноқонуний қазиб олиш ҳолатларини давлат космик мониторинг орқали аниқлаш, норуда фойдали қазилма конларида аэрокосмик маркшейдерлик ишларини олиб бориш; – Геомониторинг ахборот тизимини йўлга қўйиш 🚀Telegram 🔵 Facebook 📷 Instagram 🌐Uzspace.uz
Show all...
👍 4