en
Feedback
Rustamjon Domla Suhbatlari

Rustamjon Domla Suhbatlari

Open in Telegram
6 360
Subscribers
-424 hours
-307 days
-11430 days
Posts Archive
Ҳурматли обуначилар! Устоз Ҳабибуллоҳ домла (@habibullohdomla ) нинг расмий Instagram саҳифаларига обуна бўлишингизни тавсия
Ҳурматли обуначилар! Устоз Ҳабибуллоҳ домла (@habibullohdomla ) нинг расмий Instagram саҳифаларига обуна бўлишингизни тавсия этамиз. Ушбу саҳифада сиз ўзингизни қизиқтирган диний саволларга аниқ ва ишончли жавобларни топишингиз мумкин. Фойдали ва ишончли маълумотлар!

📌Лайлатул қадр кечасида ўқилган дуо ва бошқа амаллар хақида батафсил тавсия ©Устоз Рустамжон домла Яқинларга ҳам юборинг •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🟢Рустамжон домла шахсий телеграм каналига уланиш👇 https://t.me/RUSTAMJONDOOMLA

🌙Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтдилар:
«Эй Расулуллоҳ, агар Қадр кечаси қайси кеча эканини билсам (яъни, қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам), унда нима деб дуо қилай?» дедим. У зот:
🤲 «Аллоҳумма иннака Афуввун туҳиббул афва фаъфу ъанний» деб айт!» дедилар».
Дуонинг маъноси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен Афуввсан (гуноҳларни кечирувчи, афв қилувчисан), кечиришни яхши кўрасан, мени афв қилгин, кечиргин».
Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа, Насоий, Ҳоким, Байҳақий ривоят қилишган. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ▫️Рустамжон домла шахсий телеграм каналига уланиш👇 https://t.me/RUSTAMJONDOOMLA

#Рамазон ☝️ИФТОР ВАҚТИДА МЎЪМИН КИШИ УЧУН БИР МУКОФОТ БОР ©Устоз Рустамжон домла Яқинларга | Улашинг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Рустамжон домла шахсий телеграм каналига уланиш⬇️ 📝https://t.me/RUSTAMJONDOOMLA

БАРОАТ КЕЧАСИ КУНИ БЎЛГАН АЖОЙИБ СУҲБАТ ©Устоз Рустамжон домла
Суҳбатни охиригача завқ билан эшитиш тавсия қилинади.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ▫️Рустамжон домла шахсий телеграм каналига уланиш👇 https://t.me/RUSTAMJONDOOMLA

Умра Икки муқаддас масжид зиёратчилари сони 68 741 853 нафар зиёратчини ташкил қилди 1447 ҳижрий йилнинг Жумодул охир ойи давомида икки муқаддас масжидни зиёрат қилганлар сони ўтган ойга нисбатан 1 миллион кишидан кўпроққа ошди. Тафсилотлар (рақамларда): ▫️68 741 853 киши — (Маккаи мукаррамада) Масжидул Ҳаромда намоз ўқиганлар ▫️23 116 271 киши— (Мадинаи мунавварада) масжиди Набавийда намоз ўқиганлар ▫️11 863 477 киши — умра адо этганлар ▫️94 776 киши —  Каъба ёнида (Ҳотим девори ичида) намоз ўқиганлар ▫️1 319 653 киши— Равзаи шарифда ибодат қилганлар ▫️2 331 603 киши— (Бобус Саломдан кириб)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотнинг икки соҳиблари (Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумлар)га салом берганлар Манба: Саудия Арабистони Подшоҳлиги икки Муқаддас масжид ишлари бўйича Бош бошқармаси.

Жоним фидо сизга, ё Расулуллоҳ! Макка ва Мадинанинг ўртасидаги масофа тахминан 450 километрни ташкил этади. Бу дегани, (автомашинада) 80 км тезликда тинмасдан ҳаракатлансангиз, 5 соатларда етиб борасиз. Энди, Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ҳамроҳлигида, 8 кун давомида ушбу масофани ярмини пиёда, ярмини туяда босиб ўтганини тасаввур қилинг... Ўшанда Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам оғирлигига тоғлар ҳам дош беролмайдиган ғаму ташвишлар юкини елкага ортганча, қоронғу тун зулматида, у зотни ўлдиришга қасд қилган қурайшликлардан тезликда қочиб чиққан эдилар.   Хўш, бу машаққат, безовталик ва чарчоқлар нима учун эди? Буларнинг бари ушбу динга ёрдам бериш ва бутун оламдаги жаҳолат ва жоҳилият қоронғулигини ҳақ нури ила ёритиш учун эди... Токи у иймоннинг нуридан мўминлар баҳраманд бўлсинлар, неъматлансинлар учун эди. Ё Расулуллоҳ, сизга  жоним ва бутун аҳлим фидо бўлсин! Аллоҳумма солли васаллим ъала набиййина Муҳаммад ва ъалаа алиҳи васаҳбиҳи васаллам.

Шеъриятга ошиқ қалблар учун қимматли соат! Устоз Рустамжон домла билан жонли суҳбат ва руҳни тетиклаштирувчи шеърий дақиқалар
Шеъриятга ошиқ қалблар учун қимматли соат! Устоз Рустамжон домла билан жонли суҳбат ва руҳни тетиклаштирувчи шеърий дақиқалар. Тошкент вақти билан соат 21:00 да Инстаграмдаги саҳифамиз орқали жонли эфир Сўзнинг нафасини ҳис этинг, қалбингизни илҳом билан тўлдиринг.

Бугун хайрия эълонининг саккизинчи куни, алҳамдулиллоҳ овқатлари гўштли, нонушталарига тухум ва ёғлар қўйилишни бошлади, омонатлар етказилди. Битта талаба учун кунлик харажат 25000 сўм белгилаганмиз. Қўшилишни истаганлар марҳамат 👇 9860160602559975 У. Хаққулов +998934724322

Бухородаги Мир Араб мадрасасида таҳсил олаётган ака-сингил талабаларимиз бор. Аллоҳ раҳмат қилсин, уларнинг оталари илм аҳли
Бухородаги Мир Араб мадрасасида таҳсил олаётган ака-сингил талабаларимиз бор. Аллоҳ раҳмат қилсин, уларнинг оталари илм аҳли бўлган, афсуски болалари ёшлик чоғидаёқ вафот этдилар. Онажонлари барча фарзандларини илм йўлида тарбияламоқда. Аммо бу йилги контракт тўловларини адо этишга имкониятлари етмабди. Агар ёрдам қўллаб, бу етим болаларни қувватласак, уларнинг илм йўлида давом этишларига ва динимизга хизматларига улкан ҳисса қўшган бўламиз. 💳 8600312980677849 А. Эшбоев 📞 +998 93 472 43 22

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг меҳмонлари учта: ғозий, ҳожи ва умра қилувчи», дедилар. Имом Насоий ривояти
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг меҳмонлари учта: ғозий, ҳожи ва умра қилувчи», дедилар. Имом Насоий ривояти. Изоҳ: Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаж билан умрани кетма-кет қилинг. Албатта, худди босқон темир, тилла ва кумушнинг кирини кетказганидек, иккиси фақирлик ва гуноҳларни кетказади. Ҳажжи мабрурнинг жаннатдан бошқа савоби йўқ», дедилар». Насоий ва Термизий ривоят қилганлар. Термизий саҳиҳ деган.

Ўғлингизни Мисрда Азҳари шариф университетида ўқишини хоҳлайсизми? Зўр бўлардия, икки дунё саодатига сабаб бўлиши мумкин эди.
Ўғлингизни Мисрда Азҳари шариф университетида ўқишини хоҳлайсизми? Зўр бўлардия, икки дунё саодатига сабаб бўлиши мумкин эди... Ҳозир Андижондан илтимоснома келди олтита талаба Азҳардан ҳужжат янгилаш учун келишган экан, ҳужжатлари битибдию йўл кирасини эплашолмай қолишибди, шуларга ёрдам берсак, ишларига шерик бўлиб қолар эдикда. Пластик ва тел рақам қўяман, кимдур юз сўм берар кимдур битта билетини олиб берар, илм йўлига шерик бўлар! 9860160602559975 У. Хаккулов номида +998934724322

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, унга зулм қилмайди, уни таҳқирламайди, ёрдамсиз ташлаб қўймайди». Бир олим дўстимиз мусибатга учрабди, ёрдамсиз ташлаб қўймайлик, ким нима қўлидан келса қилсин, закотидан берадими, эҳсон қиладими, ёки яқинларига айтиб далолат қиладими!!! Исми Камолиддин, карта ўзида, тел рақам ҳам ўзиники, кафил Алишер Султонходжаев 5614682910819020 Т. Камолиддин +998774933300

#Малумот 🕋Масжидул Ҳаромда беш вақт жамоат билан намоз ўқиш 277 йил, 9 ой, 10 кун ибодат қилишга тенгдир. Сиз бўлса “Маккада
#Малумот
🕋Масжидул Ҳаромда беш вақт жамоат билан намоз ўқиш 277 йил, 9 ой, 10 кун ибодат қилишга тенгдир. Сиз бўлса “Маккада 10 кун кўплик қилар экан” деб диққат бўлиб юрибсиз😔
☝️ Аллоҳнинг байтига келганизда вақтингизни музей, мехмонхона, қизил денгиз, бозорларда ўтказиб юборманг аксинча 5 вақт намозни Масжидул Ҳарамда ўқинг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ▫️Телеграм каналимизга уланиш учун ҳавола👇 ✅https://t.me/RUSTAMJONDOOMLA