cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ХAVFSIZLIK 🇺🇿

Ватан, Шараф, Жасорат

Show more
Advertising posts
14 874
Subscribers
-924 hours
+2467 days
+55430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

03:30
Video unavailableShow in Telegram
ДХХ Бухоро, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида тезкор тадбирлар ўтказди Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳрида жойлашган Геодезия ва топо хариталар тузиш билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамият раҳбари маҳаллий қурилиш фирмасига қарашли 701 м2 бўлган ер майдонида кўп қаватли уй қуриш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ваколатли танишлари орқали тайёрлатиб бериш эвазига 25 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 12500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ундан архитектура-режалаштириш топшириғини тайёрлаб бериш эвазига 5000 АҚШ доллари олган вақтида вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи мансабдор таниши ҳам ушланди. Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциациясининг Самарқанд вилояти бўлими суд бошқарувчиси Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан Самарқанд туманидаги хўжалик моллари савдоси билан шуғулланувчи оилавий корхонани тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланади. У корхона фаолиятини текшириш давомида, амалдаги қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда 1 млрд. 916 млн. сўм пул маблағи бошқа шахсларга молиявий ёрдам сифатида ўтказиб юборилганлиги ҳолатини аниқлайди ва ушбу пул маблағи қайтарилмасдан корхонани банкрот деб эьлон қилиш масаласини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари талаб қилади. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, суд бошқарувчиси сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди. Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциациясининг Бухоро вилояти бўлими суд бошқарувчиси Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан, Шофиркон туманидаги бино-иншоотларни қуриш ва таъмирлашга ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятни тугатишга масъул этиб тайинланади. Лекин, у мансаб мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда МЧЖ раҳбарини ишончига кириб, алдов йўли билан, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан қайта текширув ўтказилмаслиги ҳамда давлат реестридан чиқаришда суд ва солиқ идораларидаги мансабдор танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 200 АҚШ доллари олади. Суд бошқарувчиси қолган 800 АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ушланди. 2023 йилнинг сентябрь ойида Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айбланувчи томонидан етказилган зарар қопланганлиги боис, жорий йилнинг январь ойида ЖИБ Зафаробод туман судининг ҳукми билан, унга нисбатан 18 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Жиззах шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси раҳбари эса ўзининг ҳимоясида бўлган мазкур судланувчининг қариндошларидан муқаддам шартнома асосида 5 млн. сўм, шунингдек, шартномасиз 4900 АҚШ доллари олган бўлсада, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида гўёки ҳуқуқ-тартибот идораларидаги танишларига пул берганлигини айтиб, яна 3 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди. Ҳозирда мазкур шахларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Show all...
Коррупция ва фирибгарлик.mp420.76 MB
👍 70🔥 11👎 2
ДХХ: Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорга қўшни Сардоба тумани ҳудудидан 6 гектар ер майдони олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари ҳамда вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармаси тасарруфида бўлган ва Сайхунобод тумани ҳудудида жойлашган 50 сотих ер майдонини енгил конструкция кўринишида қурилиш қилиши учун ижара шартномаси асосида расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари, жами 25 минг АҚШ доллари талаб қилади. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган фермер хўжалик раҳбари хўжаликнинг 3,37 гектар ерини ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган қўшимча ер майдонини – жами 7 гектар ер майдонини сирдарёлик харидорга 2 млн. АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 200 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида яшовчи, 1975 й.т., муқаддам судланган шахс ўзининг ўғлини номида бўлган масъулияти чекланган жамиятга инвестиция киритиш шарти билан иссиқхона қуриш учун туман ҳудудидан ажратиб берилган 2 гектар ер майдонини ҳокимият тизимидаги мансабдор танишлари орқали, 50 та коттеж қурмоқчи бўлган харидор номига ўтказиб бериш эвазига 500 минг АҚШ доллари, шунингдек, турмуш ўртоғининг номидаги масъулияти чекланган жамиятга қарашли, Янгийўл шаҳрида жойлашган бино ва унинг 486 м2 ер майдонини ҳам харидорга сотиш ва у ерда 12 қаватли уй қуриши учун масъул идоралардан рухсат олиб бериш эвазига 440 минг АҚШ доллари, жами 940 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, у сўралган пул маблағидан 400 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи, 1987 й.т. шахс алдов йўли билан ўзганинг ишончига кириб, унга “Халқ банки”нинг вилоят филиали балансида турган ва “Е-Auksion” портали орқали савдога чиқарилган – Қуйичирчиқ туманидаги 13,05 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали олиб бериш эвазига 260 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 130 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Фарғона вилоятининг Қува туманидаги фермер хўжалик раҳбари туман ҳокимининг 2015 йилдаги қарори билан пахтачилик ва ғаллачилик йўналишида фойдаланиш учун ажратиб берилган ер майдонининг 5,5 гектар қисмини харидорга 150 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келгусида ер майдонини унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилади. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган жами 190 минг АҚШ долларидан 120 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Show all...
👍 31
03:29
Video unavailableShow in Telegram
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Show all...
ДХХ - ер сотиш.mp427.55 MB
👍 46🔥 3👎 2
ДХХ: “Ҳаж” зиёратига ноқонуний юборишни ваъда қилган шахслар ушланди Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда, 1966 ва 1968 йилларда туғилган ака-ука ўзаро тил бириктириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2 нафар фуқаронинг Саудия Арабистонига “Ҳаж” сафарига боришлари учун талаб этиладиган виза ҳужжатларини тайёрлаб бериш ва уларни зиёратга юбориш эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга Тошкент шаҳридаги сайёҳлик фирмасининг муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун 2 маротаба судланган ижрочи директори алоқадор эканлиги маълум бўлди. Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги сайёҳлик фирмаси ходими мазкур туманда истиқомат қилувчи фуқарони алдов йўли билан ишончига кириб, уни ва онасини жорий ҳаж мавсумида муборак сафарга юбориш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, у сўралган пул маблағидан 7 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди. Шунингдек, у мазкур ноқонуний ишни сайёҳлик фирмаси раҳбари билан келишган ҳолда амалга оширганлиги аниқланди. Фарғона вилоятининг Бағдод туманида яшовчи, 1990 й.т. шахс ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларни 8700 АҚШ доллари эвазига “Ҳаж” зиёратига жўнатишини айтиб, Бувайда туманида истиқомат қилувчи, 1981 й.т. фуқаро ва унинг 1959 й.т. онасини ҳожи мақомини олишлари учун Саудия Арабистонига юбориш эвазига 17.400 АҚШ доллари талаб қилади. Лекин, у сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди. Марғилон шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси раҳбари эса Қўштепа туманида яшовчи фуқарони ҳаж амалларини бажариши учун Саудия Подшоҳлигига юбориш эвазига 14 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Show all...
👍 19👎 1
02:27
Video unavailableShow in Telegram
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Show all...
ДХХ - Ҳажга ноқонуний юбориш.mp419.01 MB
👍 53🔥 4
Оҳангарон туманида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди Мамлакатимизда фуқароларни арзон гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда наслдор чорва молларини кўпайтиришга қаратилган давлат дастурлари доирасида ажратилаётган имтиёзли кредит маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда текширув тадбирлари ўтказилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги “Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чорвачиликни ривожлантириш тўғрисида”ги 890-сонли қарори доирасида, 2020 йилда тумандаги тижорат банкларидан бири ҳамда сут маҳсулотлари етиштириш ва наслли молларни кўпайтириш билан шуғулланувчи “ТҚД” фермер хўжалиги ўртасида тузилган шартномага асосан 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 18% устама тўлаш, шундан 3 фоизини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериш шарти билан 5,5 млрд. сўм ажратилган. Мазкур маблағ ҳисобига Австрия давлатидан 194 бош наслли, йирик шохли чорва моллари олиб келинишида фермер хўжалик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “чорвачилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини яратишни ривожлантириш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4538-сонли қарорига асосан 843,4 млн. сўмлик солиқ ва божхона тўловларидан озод қилинган, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилдаги “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 280-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан хориждан келтирилган чорва моллари учун 278 млн. сўмлик субсидия маблағи ажратилган. Аммо, фермер хўжалик масъуллари банкка тақдим қилинган бизнес режада кўрсатилган сут маҳсулотлари етиштириш ва наслли молларни кўпайтириш билан амалда шуғулланмасдан ҳамда наслдор қорамолни камида 2 авлод олгунча сақламасдан 98 бош наслли, йирик шохли чорва молларини нақд пулга сотиб юбориб, 2 млрд. 833,3 млн. сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилишган. Шунингдек, ажратилган кредит маблағлари мақсадли сарфланиши юзасидан банк мансабдор шахслари томонидан мониторинг ишлари керакли даражада олиб борилмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан фермер хўжалик мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 192-11 –моддаси 2-қисми “а” банди билан, банк мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Show all...
👍 49🔥 5
02:54
Video unavailableShow in Telegram
ДХХ: прокурор, терговчи, суриштирувчи, адвокат ва бошқаларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди Жиззах вилояти прокуратурасининг бўлим прокурори Жиззах шаҳрида яшовчи, 1975 й.т. фуқарони муқаддам Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан судланганлик ҳолатини ўзининг ваколатли ҳамкасби орқали олиб ташлашни ваъда қилиб, эвазига 1000 АҚШ доллари ва 1 дона “Samsung Galaxy S24 Ultra” русумли телефон аппаратини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси ва 2 нафар суриштирувчиси ўзаро тил бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, бўлим иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик ҳамда унинг ҳаракатларини ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмидан 276-моддасининг 2-қисми “а” бандига қайта малакалаш эвазига, айбланувчининг таниши Қ.О. орқали 7 минг АҚШ доллари олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди. Тошкент шаҳрида яшовчи, 1967 ва 1970 йилларда туғилган, муқаддам судланган 2 нафар шахс 1980 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, унга нисбатан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти иш юритувидаги ЖКнинг 168-моддаси билан қўзғатилган жиноят ишини прокуратура органларидаги танишлари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилишади. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлардан бири, яъни, 1970 й.т. шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди. Ҳозирда уларни прокуратура тизимидаги танишларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Наманган шаҳридаги адвокатлар ҳайъати адвокати вилоят ИИБ томонидан ЖКнинг 168 ва бошқа моддалари билан қўзғатилиб, ҳозирда ЖИБ Наманган шаҳар судида кўриб чиқилаётган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан суд органларидаги танишлари орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишига ёрдам бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 8 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. Таъкидлаш лозимки, адвокат муқаддам ЖКнинг 25,97-моддаси билан судланган шахс ҳисобланади. Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Show all...
ДХХ - лавҳа.mp415.69 MB
👍 93🔥 14👎 4🤔 1
01:22
Video unavailableShow in Telegram
ДХХ кубоги мусобақаларининг 2-босқичи старт олди Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Спорт вазирлиги ҳамкорлигида “Соғлом ёшлар – Янги Ўзбекистон келажаги” шиори остида мамлакатимиз ёшлари ўртасида ўтказилаётган футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари қизғин паллага кирди. Жорий йилнинг апрель-май ойларида бўлиб ўтган 1–босқич мусобақаларида 209 та туман/шаҳар кесимида 9.448 та маҳалладан 19.698 та жамоа шакллантирилиб, уларда 251.500 нафар ёшлар иштирок этди. Босқич доирасида ўтказилган 37.745 та ўйинларни 1 миллиондан ортиқ мухлислар томоша қилди. 2–босқичда (июнь-июль ойлари) мамлакатимиз бўйича 7.500 нафардан ортиқ ёшлардан шакллантирилган 627 та жамоа ўртасида саралаш мусобақалари ўтказилади ва унинг ғолиблари республика босқичига йўлланмани қўлга киритади. Бу йилги финал ўйинлари ғолибларини ҳам ана шундай совғалар кутмоқда. Ҳамкор: Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Show all...
ДХХ кубоги.mp413.04 MB
👍 30🔥 2🤔 1
02:32
Video unavailableShow in Telegram
«Соғлом ёшлар – Янги Ўзбекистон келажаги» шиори остида 2023 йилда республика ёшлари ўртасида ўтказилган ДХХ кубоги мусобақаларида футбол бўйича 2-ўринни эгаллаган Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани «Навбаҳор» маҳалласи жамоаси ҳамда мини-футбол бўйича 2-ўринни эгаллаган Бўка тумани «Янги ҳаёт» маҳалласи жамоаси учун универсал спорт майдонлари қуриб, фойдаланишга топширилди. Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Show all...
ДХХ кубоги.mp420.13 MB
👍 31🔥 5
02:26
Video unavailableShow in Telegram
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Show all...
ДХХ - солиқчилар.mp417.48 MB
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.