cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Badiiy tahlil va jarayon

Advertising posts
631
Subscribers
-224 hours
-137 days
-3530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
#яхши шеър Усмон Қўчқор ажиб бир шоир, Муҳаммад Юсуф таъбири билан айтганда кўкси тиниқ инсон эдилар. 20 ёшларимда Уюшмада ишлаганимда бир даргоҳга бирга кириб чиқиб юрардик, суҳбатлашардик. Беозор, меҳрли одам эдилар раҳматли. Руҳлари оромда бўлсин! ❤❤❤❤❤❤❤❤❤ Бу аёл нимадан қўрқади бунча, Ҳуркак бир оҳуга ўхшарми гоҳи. Мажол топиб унга кўз қадагунча, Заминга тўкилиб тушар нигоҳи. Зориқар, зўриқар, чингиллар ёдим, Ҳозир чиқиб кетар танасидан руҳ Мен уни кўрганман минг йиллар олдин, Мана минг йил кейин- яна шу андуҳ. Лол бўлиб бу жамол, бу руҳ,бу қаддан, Ортидан шамолдек чополмаганман. Оҳ, мен бу аёлга минг йил муқаддам Атиги битта сўз тополмаганман. Нимадан бунчалар афсусда аёл, Нигоҳи нигоҳни муздай қотирар... Чалқинар кишанбанд маҳбусдай хаёл, Ёндирар кечиккан куздай хотира.... Усмон ҚЎЧҚОР шеъри
Show all...
#Аспирант ва #талаба қиз ўғилли бўлишди. "Ўзимиз зўрға яшаяпмиз, боқолмаймиз" деб, бир тўхтамга келишиб, болани "васийлик" идорасига бериб келишди. Гўдакни эса тезда бошқа оила асраб олди. Жуфтликнинг иккинчи фарзандлари — қизи туғилганда моддий танглик бирмунча йўқолган эди, лекин бирга яшай олишмади. Эр хотини ва қизини қолдириб, уйдан чиқиб кетди. Шу бўйи университетдан ҳам кетиб, ўзини пул топишга урди. Мўмай даромад илинжида ҳар қандай ишни қилди. Аёл эса қизи билан қийналиб бўлсада яшай бошлади, баҳти очилиб қайтадан бошқа одамга турмушга чиқди, яхши одам экан — қизчани ҳам ўз фамилиясига олди. Асранди бола ҳам, қизча ҳам улғайишди. Айниқса ўзга оилада, мутлақо бошқа одамларни "ота-онам" деб улғайган боланинг ҳам ҳаёти текис кетмади, тиришди- тирмашди, бизнесда ва ниҳоят омадга эришди. Шундай кунларнинг бирида асраб олган онаси вафот этиш олдидан унга энг катта сирни "асл ота-онаси бошқа одамлар" эканлигини айтди. Мотамдан сўнг йигитча анча ўйланди, ва ниҳоят асл ота-онасини топиши кераклигини тушунди. Қидирув билан шуғулланадиган агентларга мурожаат қиларкан, уларнинг "нима учун уларни топмоқчисиз?" деб берган жўяли саволига шундай деб жавоб берди: — Мени аборт қилиб юбормаганликлари учун уларга раҳмат айтмоқчиман!!! Қидирувлар натижасида аввал онасини ва синглисини топди. Ўттиз бир йилдан сўнг учратган онасига ўз "раҳмат"ини айтганда, она ўзини тутиб тура олмади, ўғлини бағрига босишга журъати етмай, ўксиниб узоқ йиғлади... Синглиси билан ҳам анча тил топишиб олди. — Отамни ҳам қидириб топмоқчимисиз? — деб савол берди синглиси... — Кейинроқ, ҳали бунга тайёр эмасман, — деб жавоб берди акаси. Синглиси отасини ўзи қидириб топмоқчи бўлди, узоқ қийинчиликдан сўнг у ҳақидаги маълумотларни қўлга киритди: отаси ҳозирда - кичкинагина тамаддихонанинг хўжайини экан. Қиз чиройли кийиниб, кўрсатилган тамаддихонага кириб борди. Тамаддихона хўжайини, яъни отаси унга пешвоз чиқди, қизни кибор хонимлардан деб билиб мулозамат қилган бўлди: — Оҳирги пайтлар, тамаддихонам нозик меҳмонлар тез-тез ташриф буюрадиган гўшага айланиб боряпти, бундан камина жуда ҳурсандман, ким ўйлабди дейсиз, бу емакхонага шунақа машҳур одамлар ташриф буюради деб... Қиз ажабланиб савол берди: — Масалан кимлар ташриф буюриб туради бу ерга?! — Машҳур миллиардер Стив Жобс кунора шу ерга келиб кофе ичиб кетади, — деб мақтанди емакхона хўжайини... Қиз шу ерда ортиқ жим тура олмади: — Биласизми аслида Стив Жобс ким?! У сизнинг ўғлингиз бўлади, мен эса қизингиз... Бир умр пул дардида ўзини ўтдан-чўққа урган, болаларини "боқолмаслиги" сабабли ташлаб кетган отанинг оғзи ланг очилиб қолди... Ҳа... Бу ўша машҳур #Apple компаниясининг асосчиси, #суриялик аспирант Абдулфаттоҳ Жандали ва #немис миллатига мансуб талаба қиз Жоан Шибленинг фарзанди, Пол Жобснинг асранди ўғли, дунёни ўзгартириб юборган учинчи олманинг эгаси — Стив Жобснинг аччиқ ҳаётидан бир лавҳалар эди... Бежиз Қуръони Каримда "очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг, биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз" деб ёзилмаган... Тафаккур қилинг!
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Тилинг қалбингни ёмонлигига қараб ёмон бўлади. Қалбинг бир қудуқ мисоли бўлса, тилинг бир челак кабидир. Челак ботирилганда ширин сувми ёки лойқа, ифлос сувми, қудуқда бор нарса чиқади.
Show all...
Ассалому алайкум, қадрлигим, меҳрибоним, диндошим! Сизни ва сиз орқали оила аъзоларингизни бугунги Қурбон  Ҳайити билан чин дилдан табриклайман. Бу улуғ айём Сиз ва оилангизга тинчлик-хотиржамлик, сихат-саломатлик, бахт, омад, қувонч олиб келсин.  Самимийлик, меҳрибонлик, Сизни тарк этмасин. Келгуси шу йилларда ҳам соғ-саломат кўришишлик, табриклаш насиб этсин! Ҳурмат билан Манзурабону Аҳронқуловна
Show all...
#men_tugatgan_kitob #spoiler_bor “АННА КАРЕНИНА” Яратилиш тарихи ва жараён 1873 йилнинг февралида Лев Николаевич Толстой Пушкиннинг “Белкин қиссалари”ни мириқиб ўқиётган эди. Шунда у китобдаги: “Меҳмонлар далаҳовлига боришга тараддуд кўришарди...” деган иборани ўқиб, кутилмаганда завқланиб кетади. Китобни қайта-қайта ўқийдию, бирданига янги романнинг дастлабки саҳифаларини қоралаб қўяди. Шу тариқа у зодагон аёлнинг хиёнати ҳақидаги баҳайбат асарга тамал тошини қўяди. 5 кунда ёзилиши режа қилинган роман 5 йилга чўзилади. Ёзувчи романни “Анна Каренина” деб номлаган бўлса-да, унда учта зодагон оила: Каренинлар, Облонскийлар ва Левинларнинг кесишган, аммо мустақил ҳаёт йўллари кенг кўламда тасвирланади. Уларга Шербацкийлар ва Вронскийлар тақдири уланиб кетади. Толстой романни ёза бошлар экан, ўша даврда ўзини қийнаган ва ўйлантирган диний-фалсафий, сиёсий-иқтисодий, ижтимоий ва илмий муаммоларни таҳлил қилмоқчи бўлади. Бунинг учун эса у одатига кўра ўз шахсиятини (Левин тимсолида) романга киритиши лозим бўлади. Ахир Лев бобо учун бу одатий ҳолга айланганди. “Оилавий бахт”, “Уруш ва тинчлик”, “Анна Каренина” ва “Тирилиш”даги барча образларда ўзининг, ота-онасининг, буви ва буваларининг, ака-укалари ва қариндошларининг, хотини ва болаларининг портретлари акс этгани сир эмас. Лекин ўша давр модасига кўра у кибор аёл (аёл бўлгандаям идеал ва беқиёс хилқат)ни қаҳрамон қилиб танлайди. Китобхонларнинг эътиборида бўлиш учун эса албатта унинг исми жарангдор бўлиши муҳим эди. “АННА КАРЕНИНА”!!! 1873 йилдан то 1877 йилгача 5 йил давомида тўхтовсиз ёзилган роман 8 қисмга бўлиниб минг саҳифани ташкил этади. (Қўлёзма ҳажми эса 2500 қоғоз бўлган). Манбаларда ёзилишича, ёзувчи романни “жонли эфир”да ёзган. Ўша пайтда “Русский вестник” журналининг ўқувчилари учун Толстой тинимсиз тер тўккан. Айтишларича, роман зодагонлар орасида ҳам, зиёли қатлам ичида ҳам катта қизиқиш билан ўқилиб, муҳокама қилиниб турган. Бу орада муаллиф асар учун саҳифасига 500 рублни ҳам шарақлатиб олиб турган. Ўша пайтда ҳаммадан кўп гонорар олган граф Толстойнинг: “Бу Анна мени шунчалик чарчатиб, бездирдики...” деб нолишлари ғалати туюлади. Яна бир қизиқ маълумот шуки, ношир асарнинг 8-қисмини босишни истамайди. Унинг фикрича 7-қисмдаги воқеа билан асарни авжида тугатган маъқул. Давомини уларга қизиғи йўқ деб ҳисоблайди. Персонажлар, Пушкиннинг таъсири, Поезд Асар қаҳрамонларига назар солсангиз Гоголь ёки Чехов персонажларидек оддий одамлар йўқ. Барчаси Толстойга хос аристократлар, помешчиклар, гувернанткалар, ҳарбийлар ва баъзи-баъзида кўриниб кетадиган мужиклару зиёлилар... Анна Каренинанинг прототиплари кимлар эди? Роман ёзилмасидан олдин қўшни шаҳарчада бир фожиа юз беради. Анна Пирогова деган экономка аёл хўжайини билан дон олишиб юриб, қўлга тушади ва турли бахтсизликлардан кейин ўзини поезд остига ташлайди. Ўшанда ҳодиса жойига Толстой ҳам борган ва унинг мажақланиб кетган юзини кўрган экан... Аннанинг яна бир тимсолини эса у Пушкиннинг тўнғич қизи – Мария Гартунгдан олади. Бу аёлни у аввалроқ 1868 йилда учратганида эслаб қолганди. Унинг зодагонларга хос нафосати ва табиати кейинчалик Анна Каренинага кўчиб ўтган. Толстой биргина Пушкинни тан олган ва ундан илҳомланган. “Мен Пушкиндан ўрганаман, у менинг отам ва ундан ўрганиш керак” деган. Буюк шоирнинг қариндоши эканидан ғурурланишми бу ёки чин илҳом, билмадим, аммо “Анна Каренина”нинг яратилишида Пушкиннинг ҳам “ҳиссаси” катта эди. Чунки у дастлаб Аннани Татьяна деб номлашни, “Онегин”даги вафодор ва самимий Татьянага қарама-қарши бўлган хиёнаткор рус аёлини яратмоқчи бўлганди-да... Сўнг Нана (Анастасия) исмини ҳам танламоқчи бўлади. Бироқ якунда Анна исмини танлайди... Асарнинг яна бир қаҳрамони Вронскийни ҳам русларнинг энг худбин ва ярамас персонажлари – Онегин ва Печоринлар билан ёнма-ён қўйса арзийди. Ахир бу олифта ва лоқайд кимсалар ўз ҳузур-ҳаловати учун содда ва покиза аёлларнинг бахтини қаро қилишмадими?
Show all...
Асар ўзбек тилида чиққанига ҳам ярим аср вақт ўтибдики, унинг тили ҳалиям эскирмади. Аммо таржимадаги баъзи диний сўзлар ва шевага хос ўхшатишлар китобхонда саволлар пайдо қилади. Майли, ҳар ҳолда Толстойнинг бундай гигант асари аллақачон халқимизнинг мулкига айланиб бўлган. Хотима Мақоламни Жон Голсуорсининг ушбу сўзлари билан якунлайман: “Толстой тасвирлаган бу Россия – ўтмишдаги Россиядир. Балки ўша Россиянинг юқори қатламидир. Ҳозирда бу қатлам бутунлай мажақлаб ташланган ва йўқ қилинган. Не бахтки, ана шу ўтиб кетган ҳаётнинг икки улуғ манзараси (“Уруш ва тинчлик” ва “Анна Каренина”) сақланиб қолган...”
Show all...
“Болалик. Ўсмирлик. Ёшлик”даги Николенка Толстойнинг айнан ўзи эди. У кейинчалик Ростовга, Пьерга, Левинга, Нехлюдовга айланиб боради. Барчасининг тафаккурида тинимсиз кураш бўлиб туради... 1870 йиллар Россиясидаги муҳит Роман ҳақида гапираверсак сўзимиз тугамайди. Аммо ўша 1870 йиллардаги Россиядаги муҳит ҳақида ҳам икки оғиз айтиб кетиш ўринлидир. 1861 йилда Россияда крепостнойлик ҳуқуқи бекор қилингач, деҳқонлар озодликка чиқади ва жамиятда табақаланиш авж олади. Нигилистлар пайдо бўлади, турли сиёсий тўгараклар очилиб, сиёсий баҳслар кучайиб кетади. Толстой эса дворянларнинг тарафида туриб, уларни сақлаб қолишни орзу қилади. Бу “Анна Каренина”даги фикрларда аксини топади. Бу пайтда Россиянинг ташқи сиёсати ҳам нотинч бўлиб, Ўрта Осиёдаги хонликларни босиб олишга жиддий киришган давр эди. 1873 йилда Рус қўшинлари Хива хонлигини истило қилганини Достоевский қўллаб-қувватлаган бўлса-да, Толстой бунга қарши чиққани таҳсинга лойиқ. Романда ўша урушлар ҳақида, Тошкент, Хива ҳақидаги сатрлар ҳам учраб туради... Эътирофлар Роман бугунги кунда Барча замонларнинг 10 та буюк китоблари сафида биринчи бўлиб турибди. BBC тузган энг яхши 200 та романлар ичида эса 54-ўринни эгаллаган. Бир куни Уилльям Фолкнердан: “Ўзингизга ёққан учта асарни санаб беринг” деб сўрашганида. У: “Анна Каренина”, “Анна Каренина” ва яна “Анна Каренина” деган экан. Фет Толстойга хат ёзганида: “Анна Каренина”дай улуғ романни ёзган инсон Россиямизнинг бир бурчагидаги Ясная Полянада ўтирганига ишониш қийин” деб эътироф этган. Достоевский ҳам романни ўқиб, ундан Инсон қалбининг улкан психологик ривожини топганини ёзиб, Толстойни “санъат Худоси” деб мақтаган экан. Страхов: “Диккенс ва Бальзак романларини эсга солувчи, ҳатто улардан ҳам ёқимли ёзилган бетакрор роман” деб алқаган. Ҳерман Хессе асарни ўзининг “Жаҳон адабиёти кутубхонаси”га киритган. Набоков эса Корнел университетидаги маърузасида талабаларга романдан парчалар ўқиб берган. Танқидлар Бироқ унинг замондошлари орасида романни танқидий кутиб олганлар ҳам бўлган. Жумладан, Салтиков-Шедрин китоб нашр этилганида уни “Сигирча асар” деб масхара қилган. Вронскийни эса “Ошиқ буқа” деб номлаган. Некрасов эса нашрдан сўнг Толстойга эпиграмма ёзган. Танқидчи Петр Ткачев асарни “адабий салонлар маҳсули” деб салбий баҳолайди. Голсуорсининг фикрича Толстой романдан романга панд-насиҳатчи бўлиб шаклланиб боради. Романда санъаткор Толстой тарғиботчи Толстойнинг соясида қолиб кета бошлайди. Роман ва кино Рус адабиётининг ташриф қоғозчаси бўлмиш “Анна Каренина” кино ва театрнинг ҳам энг севимли асаридир. Уни шу пайтга қадар ўттиз марта экранлаштиришган. Биринчи фильм 1910 йилда Германия империясида овозсиз усулда суратга олинган бўлса, охиргиси 2021 йилда Британия киночилари томонидан экранга чиқарилди. Анна образининг энг машҳур қиёфалари сифатида актрисалар – Грета Гарбо, Вивьен Ли, Софи Марсо, Кира Найтли, Татяна Смойлова, Елизавета Боярскаяларни тасаввур қилиш мумкин. Ҳар бири Анна ролига профессионал ёндашишган. Машҳур бўлган бекат, машҳур ибора Асарда тасвирланган вокзал ўша пайтдаёқ машҳур бўлиб кетган. Анна ўзини поезд остига ташлаган Обираловка темир йўл бекатини 1877 йиллардаёқ бориб кўришган ва ҳозиргача у ердан сайёҳлар аримайди дейишади. Толстой асар бошида ёзган: “Бахтли оилаларни ҳаммаси бир-бирига ўхшайди. Бахтсиз оилаларнинг эса ҳар бири ўзича бахтсиздир” деган ибораси ҳам машҳур бўлиб кетган. Масалан, PayPal компанияси асосчиси Питер Тиль: “Бахтли компанияларнинг ҳаммаси бир-бирига фарқ қилади. Бахтсиз компаниялар эса бир-бирига ўхшайди” деб ёзади. Бундай мисоллар яна кўп топилади... Романнинг таржималари “Анна Каренина” ҳозиргача 41 тилга 625 марта таржима қилинган бўлиб, инглизчага 4 хил таржимон, немисчага эса 2 хил таржимон ўгирган экан. Она тилимизга эса ўтган асрнинг 60-70 йилларида машҳур адиб ва мутаржим Мирзакалон Исмоилий томонидан маҳорат билан ўгирилганини билсангиз керак.
Show all...
Француз адабиёти ва Анна XIX аср реалистлари аёл образлар орқали реализм жанрини ривожлантиришгани маълум. Бальзакнинг сатанг ва графиня хонимларини айтмаганда, “Евгения Гранде”си, Стендалнинг де Реналь хоними (“Қизил ва қора”), Флобернинг “Бовари”си, Мопассаннинг “Ҳаёт”даги Жаннаси авторнинг ички дунёсини акс эттирадилар. XIX асрда француз ва рус адабиёти ўртасида адабий рақобат кучли эди. Сермаҳсул ва шижоатли француз адибларининг ўнлаб романларига қарши Толстой мардонавор туриб, биргина – “Анна Каренина”си билан муносиб жавоб берганини кўпчилик тан олади. Толстой: “Анна Каренина – менинг ўзим” деган. Флобер ҳам “Бовари хоним бу менман” деган эди. Бу образ ясама эмас, балки Толстой руҳиятининг аксидир. Анна тўкин-сочин ва ўзгалар ҳавас қилгудек ҳаётида ҳамма нарса топадию, биргина бахт топмайди. Унинг “ишчан ва расмиятчи” эри унга пул, бойлик, ўғил туҳфа этдию, аммо “чин муҳаббат” бера олмади. Анна бор меҳрини ўғилчаси Сережага бериб, яқинларининг оилаларини сақлаб қолишга бағишлаб яшарди. Бироқ хувиллаб ётган орзуманд юрагини кимдир забт этишини ич-ичидан хоҳлар эди. Афсуски унга бахт ва бахтсизлик қўшалоқ келиб, ўша “муҳаббат”ни унга аёлларга суяги йўқ, ҳарбий йигит Вронский туҳфа этади. Анна ўз нафсига қарши қанчалик қатъий курашмасин, ахийри енгилади. У абадий тутқунлик ва бахтсизликдан кўра, бир зумлик “бахт” ва “лаззат”ни афзал кўради. Бу нарсани ишқ-муҳаббат деб аташ нотўғри бўларди, чунки Анна ва Вронскийларнинг ўртасида нафс иштиёқидан бошқа ҳеч қандай ҳис пайдо бўлмайди. Аннанинг барча фожиалари мана шуларда эди... Романни ўқиб, балки “Жамила”ни эсларсиз. Қирғиз қизи ҳам мажбуран теккан эридан безиб, ўзи севган одам билан қочиб кетганини яхши биласиз. Кимдир оқлайди, кимдир қоралайди. Бироқ юз йил кейин ёзилган қирғиз қизининг ҳаёти Аннаникидан бахтли қилиб тасвирланган... Аннани асар бошида ҳамма яхши кўради. Графиня Вронская уни оғзидан бол томиб мақтайди. Кити ҳам унга ҳавас қилиб юради. Кўрган одам унинг хусни жамолига ва нафосатига махлиё бўлади. Унинг портретини чизган рассом ҳам, уни илк бор кўрган инжиқ Левин ҳам уни бир кўришда ёқтириб қолади. Аммо эрига қилган хиёнатидан кейин киборлар жамияти ундан буткул юз ўгиради. Унинг қилмишидан ҳатто Кити ҳам нафратланиб юради. Графиня асар якунида: ...ёмон хотин эди... уни нафрат билан тилга олмай туролмайман” деб қарғанади. Аслида эса Анна қилган бу ишни барча кибор хонимлар қилиб юрган бўлади. Фақат Анна улардан кўра жасоратлироқ чиқади... Аннанинг ҳиссиз ва ишдан бошқа нарсани ўйламайдиган эри - Алексей Каренин нега ажримга рози бўлмайди? Чунки у хиёнат қилган хотинининг ғалабасига йўл қўя олмасди. Агар унга ажрим хатини берганида Анна киборлар олдидаги иснодидан қутулиб, ўйнаши билан бемалол турмуш қуриши мумкин эди. Бу эса хиёнатнинг муҳаббат устидан ғалаба қилганини англатарди. Бироқ ғурури баланд Каренин Аннадан ана шундай тарзда қасос олади. Муҳаббат ва оилани, дин ва тарбияни олий ўринга қўйган Толстой учун бошқача ечим ҳам йўқ эди ўзи. Жамият аъзолари диний қонун-қоидалар доирасида ҳаракат қилиши керак, акс ҳолда жамият ҳалокат сари боради дея огоҳликка чорлайди. Асар якунида уч оиланинг тақдирлари уч хил якун топади. Каренина фожиасидан сўнг эри ва ўғли ҳақида эшитмайсиз. Стива Облонский ва хотини молиявий қийинчиликлар гирдобида қолишади. Левин ва Кити эса узоқ давом этган синовлардан сўнг ўзлари истаган бахтга эришадилар. Фарзандли бўладилар. Толстойнинг бошқа асарларида ўзлигини топадиган бошқа қаҳрамонлари сингари Костя Левин ҳам якунда ижобий томонга “ўзгаради”! Толстойнинг қаҳрамонлари Толстойнинг қаҳрамонлари қанчалик ўхшаш-а! Наташа Ростова – Аннага, Болконский – Алексей Каренинга, Курагин эса Вронскийга айлангандек туюлади. Толстойнинг қаҳрамонлари доимо фикран ва руҳан ривож топиб, курашиб яшашади. Улар ташқи дунёга ҳам, ички менига ҳам тинчлик беришмайди. Ҳаётдан мақсад излашади, жамиятдаги нуқсонларни йўқ қилишга, уларни ислоҳ қилишга ҳаракат қилишади. Толстойнинг образлар галереяси ичида ўзи бош планда юради.
Show all...
Вронскийнинг ҳаётдаги прототипи эса полковник Николай Раевский бўлиб, Серб урушига кетиб ўша ерда ҳалок бўлган экан. Толстой асардаги асосий қаҳрамонларни А ҳарфига туташтиради. Аннанинг бахтсиз юраги икки адаш – Алексей (Каренин) ва Алексей (Вронский)ларнинг гулханида қоврилади. Асарнинг гигант ҳажми ичида бош қаҳрамонликка даъвогар бошқа бир шахс ҳам мавжуд эди. Бу образнинг исми – Константин Левин бўлиб, Толстой унга ўз ҳарактерини, оилавий ҳаёт саҳналарини ва идеалогиясини киритади. Муаллиф унинг портрети ва дунёқарашини шундай муфассал чизадики, худди стенограмма ёрдамида саҳифаларга жойлагандай таассурот қолдиради. Романда китобхон Анна ва Вронский лавҳаларида ҳиссиёт оҳангларини ҳис қилса, Левин ва Кознишев қатнашган саҳналарда ақл ва идрок овозини эшитгандай бўлиб туради. Қўлёзмаларга кўра Толстой романни дастлаб “Икки турмуш” деб номламоқчи бўлган. Кейин “Лёвин” деган сарлаҳва ҳам қўймоқчи бўлиб, фикрини ўзгартирган... Шу ўринда асарнинг яна бир муҳим қаҳрамони – ПОЕЗД ҳақида ҳам айтиб ўтишим керакки, усиз романни тасаввур қилиб бўлмасди. Толстой уни эпизодик лавҳаларда бир неча бор катта саҳнага олиб чиқади. Чехов: “Асар бошида деворда милтиқ тургани ҳақида ўқиб қолсангиз, билингки демак у асарнинг охирида отилиши шарт”, деганида ҳақ эди. Роман бошида сиз вокзалдаги муҳитни, поезд остида қолиб ўлган бегона аёлни кўрасизу беихтиёр этингиз жимирлайди. Аннанинг ҳавотиридан сиз келажакда рўй бериши муқаррар бўлган даҳшатни тасаввур қиласиз... Ҳолбуки, муаллифнинг илк режаларига кўра Анна Нева дарёсига чўкиб ўлиши режа қилинганди. Аннанинг ўлими ҳақида сўрашганида Толстой шундай жавоб берган: “Пушкин бир куни дўстига: “Қара, менинг Татьянам нима иш қилиб қўйди. У турмушга чиқиб кетди. Ундан сираям кутмагандим” деган экан. Менинг Аннам ҳақидаям шундай дейишим мумкин. Улар менинг измимдан чиқиб бўлишган”... Романнинг чўзиб юборилганини, қаҳрамонларнинг беш-ўн саҳифалаб овқатланишларини, туш кўришлари ва ички монологлар билан ўй суришларини, овга чиқишларини баъзилар ҳазм қилади, баъзилар эса йўқ. Иван Бунин: “Агар Толстой романни менга таҳрирга берганида унинг учдан икки қисмини қисқартириб, ихчамлаштирардим. Ана ўшанда роман янада ярқираб кетарди” деб юмшоқ танқид қилган эди. Лекин роман ихчам ёзилганида унинг Толстойлиги қолармиди? Адиб руҳияти, киборлар жамияти 1870 йилларда Толстой руҳий изтироб иқлимида яшарди. Ўтган ўн йилликда у қилган ислоҳот натижа бермади. Энди асарларига, ундаги воқеалар ва одамларнинг ҳатти-ҳаракатига дин нуқтаи назаридан ёндашарди. Ҳар бир қаҳрамонида, жумладан, Каренинлар ва Щербацкийлар оиласида дин ва оилани бир-бирига боғлаб кўрсатади. Оила муаммосини давлат сиёсатига боғлайди. Давлат сиёсатининг жамият, оила, инсон тақдирида муҳим рол ўйнаши таъкидланади. Романда тасвирланган зодагонлар қатлами ғарбий Европа элитасининг айни руслашган нусхаси бўлиб, у ерда бемаъни ва андишасиз қонун-қоидалар, ўзига хос урф-одатлар, мода бўлмиш кийим-кечаклар муҳим рол ўйнаган. Бал кечаларида елкаси очиқ елпиғич тутган графинялар, олифта кийинган ҳарбийлару одатий рус йигитлари, кекса генераллар ёки князьу помешчиклар, уларга хизмат қилувчи лакейлару хизматкорлар тентираб юришади... Романни ўқиётганингизда бу манзаралар кўз олдингизда жонланиб туради. Ҳозирда изсиз, ном-нишонсиз йўқолиб кетган бу миллионлаб инсонларни сиз Бальзак ёки Толстой романларида тез-тез кўриб ўрганиб қолгансиз. Уларни гоҳ рақс балларида ё театрларда, Европадаги санаториялар ёки Москвадаги қайсидир базмларда учратасиз. Уларнинг болалари махсус энага ва тарбиячи ёрдамида қатъий ўқитилар, миллий рус тили қолиб, урфдаги француз тилидан сабоқ олишга мажбурланарди. Бал кечаларида машҳур хонимлар билан турли мавзуларда суҳбатлашиш ёки рақс тушиш йигитлар учун шараф бўлган. Элитанинг “оғзаки янгиликлари”дан ҳеч ким қочиб қутула олмаган. Бундай кечаларда Вронский каби овчи йигитларнинг ошиғи олчи бўлган.
Show all...
ОШИҚЛАРГА ЎЛИМ ЙЎҚ Эрам каби бўстонинг гулзорига йўлим йўқ, Қўлларингдан тутмоққа журъат қилар қўлим йўқ, Сенсиз ўзим йўқдирман, сенсиз куним-туним йўқ, Ўлай десам ўлмадим, ошиқларга ўлим йўқ. Энди пинҳон қаддингни соғинмоққа маҳкумман, Ошиқман-у, ошиқлик даъвосидан маҳрумман, Дарди бедаво ошиқ давосидан маҳрумман, Ўлай десам ўлмадим, ошиқларга ўлим йўқ. Тунлари чўғ устида куйиб кетди бир жоним, Куюк дилнинг кулгуси рост бўларми, жайроним, Мажнундан баттар хароб бўлганида бу ҳолим Ўлай десам ўлмадим, ошиқларга ўлим йўқ. Энди мени қоп-қора тун севсин, сен севмасанг, Хазон ёки кўнглимдек қул севсин, сен севмасанг, Нега яшаб юрибман қадди гул, сен севмасанг, Ўлай десам ўлмадим, ошиқларга ўлим йўқ. Тупроқ бўлай, лоақал изинг тушиб ўтар-ку, Товонинг қучиб олсам, кўзинг тушиб ўтар-ку, Сўз билан койиб қоқсанг, сўзинг тушиб ўтар-ку, Ўлай десам ўлмадим, ошиқларга ўлим йўқ. ©Рислиғой Ҳотамова. Дилнура Қодиржонова.
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.