cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

Энди, гап мндей жиян; "ишни бошлашга шошилма, бошласанг охирига етказ". Ва шуни ёдингда тутгинки, "югураётган йиқилади, эмаклаётган ҳеч қачон йиқилмайди". 📩 Bot: @blogeruzb_bot

Show more
Advertising posts
8 437
Subscribers
-6824 hours
-4357 days
-2 37530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

02:39
Video unavailableShow in Telegram
ДХХ: коррупцион ҳолатларга чек қўйилди Хусусан, Ховос тумани ҳокими ўринбосари, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент вилоят филиалининг бўлим бошлиғи ва муҳандиси, Қарши тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси катта тезкор ходими, Сергели тумани профилактика инспектори пора билан қўлга тушди. @blogeruzofficial
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Замонавий ускуна — сифатли бойитма 3-Мис бойитиш фабрикаси қурилиш жараёнидан нафақат ўзбекистонликлар, балким ОКМКнинг ҳамкори бўлган кўплаб давлатлар хабардор. Чунки комбинат конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида ташкил этилаётган фабрикада чет давлатда ишлаб чиқарилган замонавий технологик ускуналар ўрнатилмоқда. Хусусан, ишлаб чиқариш қуввати соатига 3085 тоннадан иборат 6 дона ҲПГР юқори босимли валокли майдалагичлар, соатига 88 тонна ярим тайёр бойитмани майин янчиш қувватига эга бўлган Metso Outotec компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 6 дона (ҲИГ Милл) бисерли вертикал тегирмонларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. Фабрикада ўрнатилаётган янги технологиялар асосида юқори сифатли бойитмалар ажратиб олишга эришилади. @blogeruzofficial
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Мақсади менимча жарима. @blogeruzofficial
Show all...
00:17
Video unavailableShow in Telegram
Тошкентда Matiz белгиланмаган жойдан ўтмоқчи бўлган фуқарони уриб кетгани айтилмоқда, пиёда ҳалок бўлган. @blogeruzofficial
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Экспортдаги нисбий рақамлар 2023-йилнинг январ-апрель ҳолати бўйича 243 120 000 долларлик маҳсулот экспортини амалга оширган Олмалиқ КМК 2024-йилнинг 4 ойида 177,7 млн долларлик маҳсулот экспорт қилди. Маҳсулотларини 20 дан ортиқ давлатларга экспорт қилаётган корхона асосан мис (15 653 тонна), рух(9 372 тонна), молибден(242 тонна), рений, кадмий, мис купороси, қўрғошин концентрати маҳсулотлари хорижлик истеъмочиларга етказиб бермоқда. @blogeruzofficial
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Россияда аёлларнинг ниқобда юриши тақиқланиши мумкин Бу ҳақида Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши раиси Валерий Фадеев маълум қилган. Унинг маълум қилишича, бундай тақиқлар Марказий Осиё мамлакатларида қўлланилиб келинмоқда. Маълум бўлишича, жамоатчилик муносабати туфайли ГосДумада депутатлар ушбу масалани ёпиқ эшиклар ортида кўриб чиқишмоқчи. @blogeruzofficial
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Самарқандда банк ходими 20 млн сўм пора билан ушланди У фуқарога 700 млн кредит расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, пул талаб қилган.
Show all...
“HG-AMMC” MChJ150 та янги иш ўрни ОКМК иш берувчи ташкилот сифатида рейтингда олдинги ўринларда, буни биргина ишлаб чиқариш бўйича янги корхоналар қурилаётганлиги мисолида ҳам изоҳлаш мумкин. Хусусан, комбинат Хитой Халқ Республикасининг “Huigong (Hebei) Machinery Group Co., Ltd.”  компанияси билан ҳамкорликда Оҳангарон туманида  “HG-AMMC” MChJ қўшма корхонаси қурилишига старт берди. Ҳамкорликдаги лойиҳанинг қиймати 23 млн доллар бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми 37,5 млн. доллар. Шу билан бирга, янги "Тоғ-кон машиналари учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш” лойиҳаси доирасида қурилаётган корхонада 150 та янги иш ўринлари яратиш ҳам режалаштирилган. @blogeruzofficial
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Эрон президенти Иброҳим Раисий ва вертолетда бўлганларнинг ўлими расман тасдиқланди. 63 ёшли Раисий 2021 йилдан мамлакат президенти эди. Раисий ўта консерватив сиёсий қанотга тегишли эди. У Ғарб билан муносабатларда қатъий позицияни эгаллаганди, шу билан бирга Эрон ядровий келишувининг тикланишига қарши чиқмаганди (Теҳроннинг ядровий фаолиятини чеклаш мажбурияти эвазига санкцияларни босқичма-босқич бекор қилиш). Эрон Конституциясига кўра, 68 ёшли вице-президент Муҳаммад Мухбар мамлакатнинг вақтинчалик президенти бўлади. Мухбар ҳам Раисий каби мамлакатнинг олий диний раҳбари оятуллоҳ Сайид Али Хоманеийга яқин саналади. Эронда янги президентлик сайловлари 50 кун ичида бўлиб ўтиши керак. @blogeruzofficial
Show all...
Бугун Наманган шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиладиган 63-Халқаро гуллар фестивали старт олади. Ҳар йилги анъанага содиқ қолган ҳолда бу галги анжуман ҳам гуллар билан безатилган автомашиналар карвони билан бошланмоқда. Вилоятнинг “ҳаво дарвозаси” олдидан 200 дан ортиқ турли хил маркадаги автомобиллар гулларга бурканган ҳолда ҳаракатланди.  Бу бетакрор композициялар фестивалнинг ўзига хос ташриф қоғозларидан бирига айланган. @blogeruzofficial
Show all...