698
Subscribers
No data24 hours
-187 days
-6430 days
Data loading in progress...
Similar Channels
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '24
September '24
+6
in 1 channels
August '24
+3
in 0 channels
Get PRO
July '24
+15
in 0 channels
Get PRO
June '24
+17
in 1 channels
Get PRO
May '24
+25
in 0 channels
Get PRO
April '24
+47
in 3 channels
Get PRO
March '24
+1 302
in 5 channels
Get PRO
February '24
+13
in 1 channels
Get PRO
January '24
+40
in 1 channels
Get PRO
December '23
+8
in 2 channels
Get PRO
November '230
in 4 channels
Get PRO
October '23
+12
in 1 channels
Get PRO
September '23
+51
in 0 channels
Get PRO
August '23
+36
in 0 channels
Get PRO
July '23
+41
in 0 channels
Get PRO
June '23
+95
in 0 channels
Get PRO
May '23
+38
in 0 channels
Get PRO
April '23
+51
in 0 channels
Get PRO
March '23
+13
in 0 channels
Get PRO
February '23
+16
in 0 channels
Get PRO
January '23
+15
in 0 channels
Get PRO
December '22
+40
in 0 channels
Get PRO
November '22
+24
in 0 channels
Get PRO
October '22
+27
in 0 channels
Get PRO
September '22
+16
in 0 channels
Get PRO
August '22
+167
in 0 channels
Get PRO
July '22
+28
in 0 channels
Get PRO
June '22
+37
in 0 channels
Get PRO
May '22
+43
in 0 channels
Get PRO
April '22
+23
in 0 channels
Get PRO
March '22
+31
in 0 channels
Get PRO
February '22
+40
in 0 channels
Get PRO
January '22
+26
in 0 channels
Get PRO
December '21
+156
in 0 channels
Get PRO
November '21
+46
in 0 channels
Get PRO
October '21
+56
in 0 channels
Get PRO
September '21
+113
in 0 channels
Get PRO
August '21
+587
in 0 channels
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 20 September | 0 | |||
| 19 September | 0 | |||
| 18 September | 0 | |||
| 17 September | 0 | |||
| 16 September | 0 | |||
| 15 September | +4 | |||
| 14 September | +1 | |||
| 13 September | 0 | |||
| 12 September | 0 | |||
| 11 September | 0 | |||
| 10 September | 0 | |||
| 09 September | 0 | |||
| 08 September | +1 | |||
| 07 September | 0 | |||
| 06 September | 0 | |||
| 05 September | 0 | |||
| 04 September | 0 | |||
| 03 September | 0 | |||
| 02 September | 0 | |||
| 01 September | 0 |
Channel Posts
| 2 | Р.Ҳотамова шеъри
О. Нурсаидова ижросида
Ёр ёр айтинг, ёр-ёр.
Қалбим йиғлар, ёр-ёр.
Ўлан айтса янгалар,
Юрак титрар, зор-зор.
Хай хай ўлан, жон ўлан
Ким севмаган, ёр-ёр.
Бир гул эдим кўз куйган
Қўл тегмаган, ёр-ёр.
Севги деса, сел бўлган,
Мен кўзлари қаро қиз.
Бахт қолмасин дунёда,
Мен кўрмаган, ёр-ёр.
Ёр ёр айтинг, ёр-ёр.
Қалбим йиғлар, ёр-ёр.
Ўлан айтса янгалар
Юрак титрар зор-зор.
Мен ўланнинг завқини
тотаяпман онажон.
Ёлғизликка ёнар тош
Отаяпман онажон.
Севгимизга бахт тилаб,
Кўхна дунё кўшкида.
Ёр қўйнига ой бўлиб,
ботаяпман онажон.
https://t.me/Hotamova_R | 1 299 |
| 3 | Ойгул унаштирилса, унаштирилган йигити билан қучоқлашиб бўй-бўй суратларини ижтимоий тармоқларга улашади.
Шуҳрат уйланиб хотинининг расмини профил сурати қилади.
Наргиза фарзанд кўради, инстаграмдан тортиб ватсабу телеграмларгача боласининг суратларини қўйиб "Маша Аллоҳ" дейди.
Кумуш эрининг бозорлигини музлаткичга чиройли тахлаб, суратга олади, инстаграмда улашганида юздан ортиқ "лайк" келиши учун.
Зуҳра емакхонага борса, овқатлари совугунча чиройли фонли сурат олишга уринади.
Хуллас, маҳрамият, андишаю ҳаё ер билан битта бўлди.
Эл-юрт орасида хотини билан ёнма-ён юришга уялган боболаримизнинг набиралари бугун хотинини никоҳлаб олмасдан бурун қучоқлаб ҳаммага кўз кўз қилади.
Пишираётган таоми қўшнининг бурнига сезилишидан истиҳола қилган момоларимизнинг набиралари еган-ичганидан тортиб, ич кийимларигача интернетда ҳаммага кўрсатадиган бўлди.
Жуфтининг исмини тилга олишдан ҳаё қилган буюкларнинг авлодлари бугун мана шу аҳволда.
''Номаҳрамнинг кўзи тушмасин!'' дея вафот этганида тунда кўмилишни истаган Ҳазрати Фотима ва фотимақалбли қизлардан қандай қилиб бор бўйию вужудини кўз-кўз қилиб суратлар улашадиган қизлар туғилди?
Тор кийинишдан андиша қилган, ўзини, иффатини муҳофаза қилган эркаклар қандай қилиб тор почали шимлар киядиган, танасининг ҳамма жойини элга кўрсатадиган кийимларда бемалол юрадиган эркакларга айланди?..
Ҳаё ҳисси билан кўзи ёригунича ҳомиладорлигини яширишга уринган оналардан, тор кийимлар билан ҳаётда ва ижтимоий тармоқда қаппайган қорнини кўз-кўз қиладиган оналар қандай кўпайди?
Биз қандай қилиб, маҳрамият рашкининг шарму ҳаёси билан танилган аждодларнинг маҳрамиятни билмаган, рашки йўқ, шарму ҳаёдан маҳрум авлодлари бўлдик?
Кеча ва бугун ўзгариб кетган қадриятларимиз ва ҳаёт тарзимизни ислоҳ қилишни аввал ўзимиздан бошламоғимиз керакмикин?...
• Ижтимоий тармоқларда эримиз (хотинимиз) билан қучоқлашиб турган суратимизни жойламаслигимиз — ёлғизлигимизни англатмайди.
• Интернетда болаларимизнинг суратларини қўйиб тил учида "Маша Аллоҳ"лар қабул қилишга иштиёқманд эмаслигимиз — бефарзандлигимизни билдирмайди.
• Ижтимоий тармоқларда овқатланаётганимиздаги суратларни баҳам кўрмаслигимиз, бизнинг оч ёхуд емакхоналарга бормаслигимизни билдирмайди.
• "Бу ишни қилдим!", "Фалонча ютуққа эришдим!", "Писмадон жойларга бордим!" дея мақтаниб блогпостлар қўймаслигимиз — бекорчилигимизга ишора эмас.
Биз ўзимизга берилган ҳамма нарса, нафасдан тортиб токи мана шу сўзларни ёзаётганда клавиатурани босаётгандаги бармоқларимизнинг ҳаракати ҳам шак-шубҳасиз Аллоҳдан эканини яхши биламиз!
Бизнинг ҳеч нимамиз йўқ! Ҳеч нарсага қодир эмасмиз! Бўйнимиздан миямизгача мингларча томиру томирчалар борган. Биттаси узилса ё жинни бўламиз, ё ўламиз.
Нимамизга бунча ишонамизу, нимамизни мақтаб кўз-кўз қиламиз?!
©️Умида Азиз
@Ummuzaynabummuijodi | 2 672 |
| 4 | Телба қилса сени ишқинг телба қилсин.
Зикринг нури юзларимда жилва қилсин.
Жавоҳирлар жилва қилган жаннатингда,
Суйганларинг билан, мени бирга қилсин.
Гуноҳим кўп, етти дарё ювгунча бор.
Умрим эса - бир лаҳза ё бир кунча бор
Йиғлаб айтсам, жойнамозга ёғар ёмғир
Ёмғирларда қолиб кетган юрагим бор.
Бисмиллоҳ дей, эриб кетсин оғзимда тош.
Ёлвораман, айбларимни қилмагин фош.
Қўлламасанг, ҳолим хароб бўлар, Роббим.
Жаҳанамнинг азобига етмас бардош.
Истамасанг, чапдан ўнгга боқолмайман.
Буюрмасанг, сариқ чақа тополмайман.
Нима қилай битта ожиз, битта лойман.
Тургизмасанг тундан тонга етолмайман.
Телба қилса сени ишқинг телба қилсин.
https://t.me/Hotamova_R | 4 487 |
| 5 | #Ибрат
Қушча ҳақида
Кичик бир қушча қишлаш учун жануб томонларга учиб кетаётганди. Шунчалик совуқ эдики, у музлаб қолиб катта бир дала ерига қулаб тушди.
У ерда музлаб ётганида, унинг олдидан сигир ўтиб қолиб, устига ахлатини ташлаб кетди.
Сигир тапписида ётиб, қушча исиб бораётганин бирдан англаб етди. Сигир ахлати уни ҳаётга қайтарди!
Қушчанинг аҳволи шунчалик яхшилашдики, хурсандчилигини ифодалаш учун сайраб юборди. Олдидан ўтиб кетаётган мушук қушча сайрашини эшитиб қолиб, нималигига қизиқди.
Овоз манбаи изидан бориб, мушук қушчани топиб олди, уни кавлаб олиб еб қўйди.
Қиссадан ҳисса:
1) Сизни булғаган ҳар ким ҳам сизнинг душманингиз эмас.
2) Сизни ахлатдан чиқариб олган ҳар ким ҳам сизнинг дўстингиз эмас.
3) Аҳволингиз яхши ва илиқ жойда бўлсангиз, яхшиси оғзингизни очманг.
Интернет сарҳадларидан.
@ummuzaynabummuijodi | 336 |
| 6 | #Ибрат
Қушча ҳақида
Кичик бир қушча қишлаш учун жануб томонларга учиб кетаётганди. Шунчалик совуқ эдики, у музлаб қолиб катта бир дала ерига қулаб тушди.
У ерда музлаб ётганида, унинг олдидан сигир ўтиб қолиб, устига ахлатини ташлаб кетди.
Сигир тапписида ётиб, қушча исиб бораётганин бирдан англаб етди. Сигир ахлати уни ҳаётга қайтарди!
Қушчанинг аҳволи шунчалик яхшилашдики, хурсандчилигини ифодалаш учун сайраб юборди. Олдидан ўтиб кетаётган мушук қушча сайрашини эшитиб қолиб, нималигига қизиқди.
Овоз манбаи изидан бориб, мушук қушчани топиб олди, уни кавлаб олиб еб қўйди.
Қиссадан ҳисса:
1) Сизни булғаган ҳар ким ҳам сизнинг душманингиз эмас.
2) Сизни ахлатдан чиқариб олган ҳар ким ҳам сизнинг дўстингиз эмас.
3) Аҳволингиз яхши ва илиқ жойда бўлсангиз, яхшиси оғзингизни очманг.
Интернет сарҳадларидан.
@ummuzaynabummuijodi | 767 |
| 7 | #ижод.
Сунбула.
Ёзнинг сўнгги кунлари ҳали биз сентябрни қаршиламасимиздан олдин менда ажойиб хотиралар уйғонади.
Бунақа пайтда уйимизни китоб иси тутиб кетарди. Янги портфель иси, янги туфли иси дегандек...
Менинг ёстиғим остидан ана шу кунларда янги олиб берилган расм қаламлар жой оларди.
Ўн икки вароқли дафтарни ҳаммамизга йигирматадан санаб ажратиб беришарди. Катаги, йўл-йўли...
Отам раҳматли бирма-бир ҳамма универмаг-магазинларга олиб борардилар.
Совет болаларининг ҳаммасини инкубатор жўжаларидек кийими бир хил бўларди.
Сентябрнинг боши сочимдаги лентадан куйган нейлон иси келарди. Сабаби опам икки метрли лентани ўртасидан кесиб, титилиб кетмаслиги учун гугурт ёқиб куйдириб берардилар.
Эгнимдаги фартукни онам тикиб берган, формам шунақаям чидамли матодан эди-ки, ўнта авлод кийса ҳам эскирмас, охири уларнинг қўлбола плесеровкасини ёзиб кўрпача қилиб юборилса бўлаверарди.
Сентябрь...
Янги бўялган полга биринчи бўлиб оёқ қўйиш учун биз-йўлакка отилиб кирардик.
Деворга суркалиб, кийимини оқартириб олганлар устидан кулишлар...
Ўзимизча севинардик: бу йил компютери бор хоналарга киришимиз мумкин. ЭҲМ ўтилади ахир!
ЭҲМ. Информатика. Правец 8 А!
Кўкимтир ёзувда 2+2 га қўшиб берадиган машина. Биз учун эса ойналарига қора парда тутилган сирли хонадаги сирли дарслар...
Биринчи кундан папкамизга ҳамма китобларни солиб борардик. Уларни опам шунақаям чиройли қилиб ўраб берардиларки, целлофан пакетларни қайчида ғириллатиб кесиб, газеталарни устига ёпиб, дазмоллаб-ана шунақа жараёнлар билан китобларимни ламинатлаб қўлимизга топширардилар.
Бизнинг пайтимизда китоб олгач, охирини очиб кўришлар бўларди. Озода тутилган бўлса-эски эгасини ҳам озода ўқувчи экан-да деб ҳаваслаб, хулосалаб қўярдик.
Сентябрь.
Ҳозир ҳам йилнинг шу пайтида ўзимни колготкида оёғи исиб, димиқиб ўқишдан қайтаётган қизчадек тасаввур қиламан.
Сувлар тиниқлашиб қолган давр-Сунбула! Чинорлар осмондан тўпалоқлар ташлаётган пайт!
Бўялган беседка! Бир-бирига гурунг бериб ўтирган синфдошлар...
Ҳа айтганча, беседка кўпроқ 11-синфларнинг паккаси ҳисобланарди. Биз кичиклар эса мактабимиз ҳовлисидаги турникларга суяниб ҳам гаплашиб қўяверардик.
Янги келган қизларни кузатишлар...
Сунбула.
Мактаб хоналаридан эшитилаётган турфа овозлар, бўрнинг дўққиллаб доскага урилгандаги товуши...
Кимдир баҳмалдан тикиб келган доска-артгич...
Спорт залидаги баскетбол тўпининг дирсиллаб ойна тўсиқларига келиб урилиши...
Сентябрь-бу даврни мен ҳечам бошқачасига тасаввур қилолмайман!
Қулоғим остида синфга чорлаётган қўнғироқ овози жаранглайверади ва бу товуш йиллар ўтиб тобора узоқдан эшитилаётган бўлса ҳам менга жуда кўп хотираларни эслатиб туради...
©️Азизахон Исмоилова | 2 020 |
| 8 | Оқ ва қора кунлар алмашиб,
Гоҳ йиқилиб, гоҳида шошиб,
Тўғри йўлни кўрмай адашиб,
Юрганларга йўл кўрсат ҳаёт.
Бевақт келган ажал - шавқатсиз.
Ярим йўлда қолдирар ёлғиз.
Нажот излаб кучсиз, чорасиз
Турганларга қўл узат ҳаёт.
Кичик ниҳол чинор бўлгунча,
Атрофига соя солгунча,
Ойнинг ёруғ куни келгунча
Сабр бергин, бер фурсат ҳаёт.
Синов дунё синаб чарчамас,
Номард мардга қилаверар қасд.
Дарз кетсак ҳам, паст кетмасак бас,
Мардлик дарсин сен ўргат ҳаёт.
Рислиғой Ҳотамова
https://t.me/Hotamova_R | 1 679 |
| 9 | Аламларга тутиб берди мени дунё.
Йиғлагандим, сўкиб берди мени дунё.
Армонларга, хижронларга, ёлғонларга
Битта-битта бўлиб берди мени дунё.
Йиғлаганим киприкларим билди холос.
Дўст деганим аҳволимдан кулди холос.
Ярим кўнглим ярим қолди, тўлмади ҳеч,
Тўлса фақат сабр косам тўлди холос.
Ортим жарлик, олдим гумон, ўнгим армон.
Ер қаттиқдир, жуда-жуда узоқ осмон.
Санчиб-санчиб, оғриб-оғриб қийнайди жон,
Бахтни топиб ололмаган ўзим ёмон.
Бу дунёда жуда ғамгин бир қўшиқ бор.
Шу қўшиқни айтиб юрар менинг тилим.
Ёмғирларда қолган эзгин бир эшик бор,
Шу эшикнинг ортида зор йиғлар дилим.
Р.Ҳотамова | 1 563 |
| 10 | YOUTUBE'da ko'rish uchun
DARYO (Artist loyihasi)
Rislig'oy Hotamova she'ri
BEHRUZ YUNUSOV, SHAVKAT UMAROV (DUET) | 1 207 |
| 11 | BEHRUZ YUNUSOV, SHAVKAT UMAROV | DARYO (DUET) | 1 188 |
| 12 | Мағрур бургут
Қоядан олисга боқар жим.
Юксакда қанотин қоқар жим.
Жонидек қадрдон, бепоён
Осмонни бағрига босар жим.
Кўзларинг кимнидир эслатди,
Балки сен ўша мард қаҳрамон.
Халқ учун, юрт учун жон берган
Ва кўкка йул олган чин ўғлон.
Деди у, Ватанни севмасам
Онадан туғулиб нетардим.
Жон битта, гар юзта бўлганда
Ўйламай юз марта ўлардим.
Тўфон бўл, шамолдан қўрқмайсан.
Чинор бўл, ниҳолдан қўрқмайсан.
Сен бир бор ватан деб, ўлиб кўр
Кейин минг йилда ҳам ўлмайсан.
Ғамгин бир оҳ уриб учарлар,
Сафдошлар устидан бургутлар.
Улар бу ҳаётдан ёш кетган
Энг жасур, энг абжир йигитлар.
https://t.me/Hotamova_R | 1 556 |
| 13 | Жуда ҳам кам кўришамиз сиз билан.
Соғинамиз, сизга тўймаймиз сира.
Бир хотиржам уйда ўтирганингиз
Кунлар нима, ойлар кўрмаймиз дада.
Сафардасиз, хизматдасиз, йўлдасиз.
Ухламайсиз, осмондан кетса ҳам ой.
Неча марта пиёлада совуди,
Сиз ичишга улгурмаган, қайноқ чой.
Сиз энг яхши устоз, энг яхши дўстсиз.
Биз сиздан ўргандик, яхши ишларни.
Кўрсатдингиз, бизга амалда сўзсиз
Чинакам инсондек мағрур яшашни.
Дада деса, бошимиз кўкка етар.
Сиздек дада битта, бошқа йўқ дада.
Жилмайсангиз хотиржаммиз, бахтлимиз.
Сиздан бошқа талабимиз йўқ, дада.
Доим айтолмаймиз, бугун айтайлик.
Сабаб бўлсин, шу чиройли тантана.
Бизга шараф, сизга фарзанд бўлишлик,
Сизни жуда яхши кўрамиз, дада.
Рислиғой Ҳотамова | 1 631 |
| 14 | БУ АНИҚ
Р. Ҳотамова
Сен ёмғирсан, ундирасан, бу аниқ,
Сен ёнғинсан, ёндирасан, бу аниқ,
Сен соҳилсан, талпинаман эрта-кеч,
Сен денгизсан, чўктирасан, бу аниқ.
Ишқ тожини кийиб келдим бошимга.
Малаклардек юриб келдим, қошингга.
Шерикдирман қувончинг, кўз ёшингга,
Камим бўлса тўлдирасан, бу аниқ.
Керак бўлса, терс оқизиб дарёни.
Ҳар заррасин зар қиласан сахрони.
Бир қўлингда тутиб бериб ҳумони,
Бўлмасни ҳам бўлдирасан, бу аниқ.
Сенга ёқиб қолган кўзимга раҳмат.
Исмим меҳр бўлди, исминг бўлди бахт.
Уришамиз, ярашамиз, яшаймиз
Бизни зериктирмас, сира муҳаббат.
Севган сари севдирасан, бу аниқ.
https://t.me/Hotamova_R | 1 682 |
| 15 | Sarvinoz - Barmoqlar | R.Hotamova she'ri | 1 524 |
| 16 | ✍: Rislig'oy Hotamova
🎼: Jahongir | 429 |
| 17 | Shavkat Umarov - Sog'indim🎵
3-mavsum 7-son
(jonli ijro)
KOD 047
@artist_zor_tv | 434 |
| 18 | Бизни баҳор яхши кўрарди,
Тутар эди даста гулларни.
Бизни анҳор яхши кўрарди,
Куйлаб берар эди, куйларни.
Ой сузиб, тун осмонида хуш
Тилаганда, менга ширин туш.
Жуда-жуда ёқимли эди,
Тонгда исминг айтиб, уйғониш.
У баҳорлар анҳорга чўкди.
У ўтмишлар афсуски ўтди.
Муҳаббатнинг сўнги қўшиғин
Айрилиқлар ўғирлаб кетди.
Соғиндимки, ёмон соғиндим.
Кўкка боқсам, кўраман сани.
Нега шунча йиллар ўтса ҳам,
Аввалгидек севаман сани?
Менга шунча азоб керакми?
Бир чеккада йиғлагим келди.
Сенга керак эмас юракни
Дарёларга ташлагим келди.
Соғиндимки ёмон соғиндим.
Кўкка боқсам кўраман сани.
Нега шунча йиллар ўтса ҳам,
Аввалгидек севаман сани?
https://t.me/Hotamova_R | 1 282 |
| 19 | ЁЗ ЁМҒИРИ
✍️Рислиғой Ҳотамова шеъри
🎤Рислиғо Ҳотамова ўқиди
Ёз ёмғири соғинтирдинг бунча мени
Ёз ёмғири шаҳдинг қани, жаҳлинг қани
Сочларимни дона дона қилиб ҳўл қил
Оқбулутдек тоза бўлсин рангим мени
Чиройли ёр, чиройли бахт юрагимда
Куннинг иссиқ бўсалари билагимда
Ёниб кетмай дея мадад сўрадимда
Сачраб сачраб оқиб кетсин дардим мени
Ташналарни адоғи йўқ бу дунёда
Хасталарнинг адоғи йўқ бу дунёда
Чарчаб кетдим бир ёруғ кун тополмасдан
Зардаларни адоғи йўқ бу дунёда
Кўлмакларни суриб бориб дарёга қўш
Юракларни уйғотгину дунёга қўш
Битта битта булутга от самога қўш
Завқлар билан туташсин хуш завқим мени
Так так десанг деразага қараб юрай
Саваласанг сел қўйнига сингиб кирай
Ёнинга ол йўлинга сол ёмғир бўлай
Гуллар билан давом этсин рақсим мени.
Р.ҲОТАМОВА | 414 |
| 20 | ЁЗ ЁМҒИРИ
Ёз ёмғири соғинтирдинг бунча мени
Ёз ёмғири шаҳдинг қани, жаҳлинг қани
Сочларимни дона дона қилиб ҳўл қил
Оқбулутдек тоза бўлсин рангим мени
Чиройли ёр, чиройли бахт юрагимда
Куннинг иссиқ бўсалари билагимда
Ёниб кетмай дея мадад сўрадимда
Сачраб сачраб оқиб кетсин дардим мени
Ташналарни адоғи йўқ бу дунёда
Хасталарнинг адоғи йўқ бу дунёда
Чарчаб кетдим бир ёруғ кун тополмасдан
Зардаларни адоғи йўқ бу дунёда
Кўлмакларни суриб бориб дарёга қўш
Юракларни уйғотгину дунёга қўш
Битта битта булутга от самога қўш
Завқлар билан туташсин хуш завқим мени
Так так десанг деразага қараб юрай
Саваласанг сел қўйнига сингиб кирай
Ёнинга ол йўлинга сол ёмғир бўлай
Гуллар билан давом этсин рақсим мени.
Р.ҲОТАМОВА | 1 |
