MuxlisUmma
Open in Telegram
Ким вафотидан кейин амали тўхтаб қолмаслигини истаса, бас, илм тарқатсин! Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ
Show more243
Subscribers
No data24 hours
+17 days
-430 days
Posts Archive
243
حَدَّثَنِي يُونُسُ بْنُ عَبْدِ الأَعْلَى أَخْبَرَنَا ابْنُ وَهْبٍ قَالَ وَأَخْبَرَنِي عَمْرٌو أَنَّ أَبَا يُونُسَ حَدَّثَهُ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: ((وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لاَ يَسْمَعُ بِي أَحَدٌ مِنْ هَذِهِ الأُمَّةِ يَهُودِيٌّ وَلاَ نَصْرَانِيٌّ ثُمَّ يَمُوتُ وَلَمْ يُؤْمِنْ بِالَّذِي أُرْسِلْتُ بِهِ إِلاَّ كَانَ مِنْ أَصْحَابِ النَّارِ)).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Муҳаммаднинг жони унинг қўлида бўлган зотга қасамки, бу умматдан биронраси ҳоҳ яҳудий бўлсин, ҳоҳ насроний бўлсин, мени эшитса-ю ва мен олиб келган нарсаларга иймон келтирмай вафот этса, жаҳаннам эгаларидан бўлади».
Муслим «Саҳиҳ» (153(240)), Аҳмад «Муснад» (8203), Албоний «Саҳиҳул-Жомеъ» (7063).
@muxlisumma
243
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади:
لَيْسَ فِي الْقُرْآنِ سُورَةٌ أَشَدُّ لِغَيْظِ إِبْلِيسَ مِنْ هَذِهِ السُّورَةِ ، لِأَنَّهَا تَوْحِيدٌ وَبَرَاءَةٌ مِنَ الشِّرْكِ.
موسوعة التفسير المأثور: 📚644/23.
«Қуръонда Иблисни ушбу сурадан («Кафирун») кўра кўпроқ ғазаблантирадиган сура йўқ. Чунки у – тавҳид ва ширкдан безорликдир».
📚«Мавсуъту тафсирил маъсури», 23/644.
@muxlisumma
243
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу деди:
«Аллоҳ дунёни сизларга у билан охиратни талаб қилишингиз учун берди! Унга ёпишиб олишингиз учун бермади».
(«Бидоя ва ниҳоя»)
📱 @muxlisumma
243
Нимага сизларни таомдан тўйган, илмдан эса оч ҳолда кўряпман?.(ما لي أراكم شباعا من الطعام جياعا من العلم؟) - عن أبي إدريس، عن أبي الدرداء، قال: "ما لي أرى علماءكم يموتون، وجهالكم لا يتعلمون؟ لقد خشيت أن يذهب الأول ولا يتعلم الآخر، ولو أن العالم طلب العلم لازداد علما، ولو أن الجاهل طلب العلم لوجد العلم قائما، ما لي أراكم شباعا من الطعام جياعا من العلم؟. Абу Идрис Абу Дардодан ривоят қилади, у киши деди: "Нимага сизларни олимларингиз вафот қилаётган, жоҳилларингиз эса таълим олмаётган ҳолда кўряпман? Ҳақиқатда эса мен, аввалги кетиб, кейинги эса илм олмай қолишидан қўрқдим. Агар олим илм талаб қилса, илми зиёда бўлади. Агарда жоҳил илм талаб қилса илмни (ўз ўрнида) турган ҳолда топади. Нимага сизларни таомдан тўйган, илмдан эса оч ҳолда кўряпман?. |جامع بيان العلم وفضله| "Илм ўз ўрнида" деган жумлани қандай тушунамиз: Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга ўлим хозир бўлган вақтида олдидагилар: Бизга васият қилинг, дейишди. Шунда розияллоҳу анҳу: "Илм ва иймон ўз ўрнида турипти, кимда-ким бу иккисини талаб қилса албатта топади", деди. Яъни мустақим бўлган ҳақ йўл қаердадир, кимларнидир ҳузурида турипти. Қиёмат кунигача ҳақ ер юзидан кўтарилмайди. Фақат бу иккисини Аллоҳ тавфиқ берса, жидду-жаҳд билан излаган кишигина топади. @muxlisumma
243
Аралашманг, ўзим жавоб бераман деманг.
Ўзингиз ҳеч қачон жавоб бера олмайсиз.
Чунки Ўша куни жавоб бериш тугул, даҳшатдан нафас олишни унутиб қўясиз.
Ҳеч бўлмаса, Аллоҳ раҳм қилсин, у кунда ҳолимизни ўнгласин, тавфиқ билан сийласин денг!
Сизга нима, мени ўрнимга сиз ҳисобга тортилмайсиз деманг.
Мўминни мўмин устидаги ҳақларидан энг муҳимлари-ҳақни етказиш, Ҳолиқни эслатиш, маъсиятдан қайтариш, жаннатга эргаштиришдир.
Шундай экан эслатганларга, етказганларга,
қайтарганларга, жаннатни илинганларга ҳеч бўлмаса “Раҳмат етказдингиз, қиёматда устингиздан давогар бўлмайман”, деб қўйинг!
Балки шунда етказган ҳам етказишдан, эслатишдан,
маъсиятдан қайтаришдан,
амру-маъруфдан сиз сабаб безиб қолмас.
Абдулазим абу Осиё
@muxlisumma
243
Олим ботилни эшитганида жим туриши учун оладиган мол энг жирканч ҳаром молдир. Зеро, у рибодан ҳам хатарлироқдир, чунки рибо хос зулмдир, ботилга сукут қилиш эса оммага тааллуқли зулмдир.
سَمَّاعُونَ لِلْكَذِبِ أَكَّالُونَ لِلسُّحْتِ ۚ
"Улар ёлғонга қулоқ берувчи ҳаромхўр кимсалардир", (Моида: 42)
Шайх Абдулазиз Тарифий
@muxlisumma
243
Одамлар ҳаққа муҳтож бўлиб туришганида улардан ҳақни яшириш энг катта зулмдир. Зотан, ҳақни яширувчи кимса ботилни гапирувчи ҳукмидадир.
وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن كَتَمَ شَهَادَةً عِندَهُ مِنَ اللَّهِ ۗ
"Ўзи биладиган гувоҳликни Аллоҳдан яширган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?", (Бақара: 140)
Шайх Абдулазиз Тарифий
@muxlisumma
243
#hadis
Ibn Abbos roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
Rasululloh sollallohu alayhi vasallamni Ashuro kuni ro‘zasini boshqasidan afzal ko‘rib, sog‘inib, Ramazon oyi ro‘zasini kutib sog‘ingandek, boshqa kun va oy ro‘zasini kutganlarini ko‘rmadim».
©️(Buxoriy va Muslim rivoyat )
@muxlisumma
243
#Ҳадис_448
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади»
✍Муслим ривояти
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Ашуро куни Исломда қадри улуғ кун ҳисобланади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижратдан олдин ҳам, ҳижратдан кейин ҳам бу куннинг рўзасини тутар эдилар. Бу рўза Аллоҳнинг Мусо алайҳиссаломни Фиръавндан қутқаришидан иборат неъматига шукрона ўлароқ тутилар эди. Мазкур воқеа бу куннинг фазилатли бўлиши ва бошқа кунлардан ажралиб туришининг асосий сабабидир.
↓Обуна бўлинг↓
@muxlisumma243
Фарзандларни уйлантиришдан олдин, уларга баъзи ишларни ўргатиш, илм масканларига беришлик лозимлиги
قال الإمام الشعبي :
عَلَّمَ المغيرة بن شعبة
ابنه عروة
رعاية الغنم ،
ثم علمه رعاية الإبل ،
ثم قال :
أجسلوه في مجالسكم حتى يتعلم منكم ، ويسمع حديثكم ،
ثم دعاه إليه وزوجه أربعاً
[ تاريخ أبي زرعة ١٩٩١ ]
Имом Шаъбий рохимаҳуллоҳ деди: Муғийра ибн Шўъба ўғли Урвага қўй боқишни ўргатди, сўнгра унга туя боқишни ўргатди. Сўнгра: Уни мажлисларингизда ўтқазинглар, токи сизлардан илм олсин, ҳадисларингизни эшитсин, деди. Сўнгра уни ўзига чақириб тўртта аёлга уйлантириб қўйди.
Абу Зуръа тарихи
243
⏺️Ибн Қаййим Жавзийя роҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
Кимга ҳақ етказилганида уни инкор этиб, қабул қилмаса, қалби, ақли ва фикри бузилиши билан жазоланади.
📚Мифтаҳу дорис-саъодат, 1-жилд, 160-бет📍Яна у кишининг гапи: Аллоҳ учун тавозеъли бўлган кишининг қадрини Ўзи кўтарганидек, ким ҳаққа бўйсунишдан кибрланса, Аллоҳ уни хор этиб, қадрини пасайтиради, арзимас ва ҳақир қилиб қўяди. Ким ўзидан кичик, ёки ўзи ёмон кўрадиган, ёки ўртада адовати бор кишидан бўлса ҳам ҳақни қабул қилишдан кибрланса, унинг такаббурлиги Аллоҳга қарши бўлибди. Чунки Аллоҳ Ҳақ, Каломи ҳақ, Дини ҳақдир. Ҳақ Унинг сифатидир, Ундан келади ва Уникидир. Шундай экан, ким ҳақни рад этса, қабул қилишдан кибрланса, у Аллоҳга раддия берибди, Унга қарши такаббурлик қилибди!
📚Мадорижус-соликийн, 2-жилд, 317-бет
243
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, у ҳолда ўзи учун дўзахдан жой тайёрлаб олаверсин!”
[Бухорий, Муслим, Термизий ривоят қилган. Ривоят лафзи Муслимга тегишли]
Саламадан ривоят қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Кимда-ким мен айтмаган нарсани менинг номимдан гапирса, ўзи учун жаҳаннамдан жой тайёрлайверсин!” деб айтганларини эшитганман”
[Бухорий, Ибн Можа, Аҳмад ривоят қилган]
Рибъий ибн Ҳирошдан ривоят қилинишича, у Али хутба қилаётиб, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлар менга ёлғон тўқиманглар. Зеро, ким менга ёлғон тўқиса, албатта, жаҳаннамга киради”, деб айтганлар”, деганини эшитган
[Муслим ва Аҳмад ривоят қилган]
Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
“Ким менинг номимдан ёлғон деб билинган бирон ҳадис айтса, у ҳолда уям ёлғончилардан биридир!”
[Муслим ривоят қилган]..
Наузубиллаҳ.
Илмсизлик оқибати
@muxlisumma
243
👍👍👍👍
Фисқ луғатда «чиқиш» маъносини англатади. Шаръий истилоҳда эса Аллоҳнинг тоатидан чиқиш демакдир. У Аллоҳнинг тоатидан умумий чиқишни ҳам англатади ва кофирга ҳам фосиқ, деб айтилади. Жузъий чиқишни ҳам англатади, гуноҳи кабиралардан бирортасини қилган мўминга ҳам фосиқ деб айтилади.
Фисқ икки хилдир: 🍎
🍎 Диндан чиқарадиган фисқ — яъни куфр. Кофирни ҳам фосиқ деб номланади. Аллоҳ таоло иблис ҳақида зикр қилиб:
«Бас, Роббининг амридан чиқди»
Каҳф: 50 📖дейди. Шайтондан содир бўлган бу фисқ (чиқиш) куфр эди. Аллоҳ таоло: «Фосиқ бўлган кимсаларнинг маъволари эса дўзахдир» Сажда: 20 📖 дейди ва бу билан кофирларни кўзда тутади. Бунга оятнинг давоми далил бўлади: «Ҳар қачон ундан чиқмоқчи бўлсалар, яна унга қайтарилурлар ва уларга: «Ўзларингиз ёлғон деган дўзах азобини тотингиз», дейилур»
Сажда: 20 📖🍎 Мусулмонлар ичидан осий бўлганларига ҳам фосиқ дейилади, бироқ фосиқлиги уни Исломдан чиқармайди. Аллоҳ таоло айтади: «Покиза аёлларни (зинокор деб) бадном қилиб, сўнгра (бу даъволарига) тўртта гувоҳ келтира олмаган кимсаларни саксон дарра уринглар ва ҳеч қачон уларнинг гувоҳликларини қабул қилманглар! Улар фосиқ-итоатсиз кимсалардир»
Нур: 4 📖Яна айтади: Бас, ким шу ойларда ўзига ҳажни фарз қилса (ҳаж қилишни ният қилса), ҳаж давомида (жуфтига) яқинлашмайди, гуноҳ ишлар, жанжал-сурон қилмайди»
Бақара: 197 📖Уламолар бу оятдаги фисқ калимасини гуноҳ ишлар деб тафсир қилганлар.
243
👍👍👍👍👍👍👍👍
Жоҳилият — арабларнинг Исломдан олдинги даврда бўлиб келган:
Аллоҳни, пайғамбарларини, дин шариатларини билмаслик, насаблар билан фахрланиш, кибрланиш, зўравонлик каби ҳолатларидир.
Илмсизлик ва илмга эргашмаслик маъносидаги «жаҳл» сўзидан олинган.
☝️Шайхулислом Ибн Таймия «Иқтизоус-сиротил-мустақийм»
да ёзади:
«Ҳақни танимаган одам жаҳолати содда бўлган жоҳилдир. Агар ҳақнинг зиддини эътиқод қилса, у жаҳолати мураккаб бўлган жоҳилдир. Агар ҳақни билатуриб ё билмасдан ҳаққа зид гапни гапирса, у ҳам жоҳил саналади.
Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилинишларидан олдин жоҳилиятда эдилар. Ўрталарида юрган гап-сўз ва иш-амалларни уларга жоҳил яратиб берар ва унга жоҳил амал қилар эди.
Шунингдек, пайғамбарлар олиб келган нарсаларга зид бўлган яҳудия ва насрония каби барча йўллар ҳам жоҳилият бўлиб, бу оммавий равишдаги жоҳилият эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилганларидан кейин жоҳилият кофирлар диёрларида бўлганидек, бир жойда бор, бошқасида йўқ ҳолатлар бўлди. Ёки бир шахсда жоҳилият бўлиб, бошқасида бўлмаган ҳолатлар бўлди.
Масалан, бир одам Исломни қабул қилишидан олдин гарчи ўзи Ислом диёрида яшасада, жоҳилиятда бўлган ҳисобланади.
Аммо мутлақ замонга нисбатан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб юборилганларидан кейин жоҳилият даври йўқолди. У зотнинг умматларидан бир тоифа то қиёмат қойим бўлгунича ҳақ устида ғолибона давом этади.
⏺Гоҳо мусулмон диёрларида кўпгина мусулмон шахсларида чекланган жоҳилият бўлиб туради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: «Умматим ичида тўртта иш борки, улар жоҳилият ишларидандир»
📚 Муслим ривояти▶️Абу Зарга айтганларидек: «Сен жоҳилият (феъл-атвори) бор киши экансан!»
Муттафақун алайҳва шу кабилар» (иқтибос тугади). ⏺️Илмсизлик маъносидаги жоҳилликка нисбат берилган жоҳилият икки қисмга бўлинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбар қилинишларидан олдинги умумий жоҳилият, у зотнинг пайғамбарликлари билан ниҳоясига Айрим давлатларга, айрим шаҳарларга, айрим шахсларга хос бўлган жоҳилият, у ҳозирда ҳам мавжуд. Бу билан жоҳилиятни ушбу замонга оммавий равишда нисбатлаб: «ушбу аср жоҳилияти», дейдиган кишиларнинг сўзлари хато экани маълум бўлади. ☑️Тўғриси эса: «бу асрдаги айрим кишилар жоҳилияти ёки бу асрдаги кўпчилик одамлар жоҳилияти» дейишликдир. Жоҳилиятни оммавий деб аташ нотўғри. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликлари билан оммавий жоҳилият барҳам топган.
243
Мўминнинг қалби ҳеч қачон гуноҳдан тўлиқ лаззат олмайди. Гуноҳ иш қилганида қалбида маҳзунлик аралашиб туради. Энди у қачон ана шу маҳзунликдан холи бўлса, қалбининг ўлганига йиғласин.
@muxlisumma
243
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга салавоту саломлар бўлсин.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг Муҳаррам ойидаги рўзадир, фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир»
📚Имом Муслим: 1163.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойни «Аллоҳнинг ойи» деб номладилар.
У зот ойни Аллоҳга изофа қилишлари, (яъни "Аллоҳ" лафзига қўшиб айтишлари) улуғлаш изофаси бўлиб, «бу ойнинг шарафи ва фазлига далолат қилади. Зотан, Аллоҳ таоло ўзига фақат хос махлуқотларини изофа қилади, масалан: Каъба - Аллоҳнинг уйи деб Ўзига изофа қилингани каби».
Фоида:
Рўза ҳам Аллоҳга изофа қилинган ҳос амаллардандир.
Аллоҳ таоло айтади: «Рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен - Ўзим бераман»
📚Бухорий: 1904, Муслим: 1151/2595.
Ойларнинг ичида Аллоҳга изофа қилинган Муҳаррам ойида, ибодатлар ичида Аллоҳга изофа қилинган Рўзани кўпайтириш номаъи аъмолга ажрнинг бир неча баробар катта бўлиб ёзилишига сабаб бўлади!
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг Расули, Рамазондан кейин қайси ойда рўза тутишимга буюрасиз», деди. Шунда у зот: «Агар Рамазондан кейин рўза тутмоқчи бўлсанг, муҳаррам ойида тутгин. Чунки у Аллоҳнинг ойидир, унда бир қавмнинг тавбасини қабул қилган яна бошқа қавмларнинг ҳам тавбасини қилади», деб жавоб бердилар».
📚Имом Аҳмад ва Термизий ривояти.
Мавзуга алоқадор савол: Муҳаррам ойини тўлиқ, биринчи кунидан то ўттизинчи кунигача, рўза тутиш билан ўтказишнинг ҳукми нима?
Жавоб: Бу суннат. Батаҳқиқ Набий соллаллоҳу алайҳи ва аъла алиҳи ва саллам: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг муҳаррам ойидаги рўзадир» - дедилар. Ҳа (шундай).
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин
📚 Фатава Нурун Аъла ад-Дарб
Муҳаррам ойининг 30 кунида рўза тутган саҳоба ва уламолар: Умар, Оиша, Ибн Умар, Амр ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумлар, Ҳасан Басрий ва замонамиз аиммаларидан Шайх Албоний роҳимаҳумуллоҳлар.
Эслатма: Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларимизга эслатиб ажрда шерик бўлинг.
@muxlisumma
243
Усмон ибн Зоида айтади:
"Менга Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ шундай мактуб йўллади:
"Танам соғ бўлсин, уйқим оз бўлсин десанг, ейишни камайтир".
📚 Жомеъул улум вал ҳикам, 793
@muxlisumma
243
Абу Толиб ал- Маккий раҳматуллоҳи алайҳ айтади:
"Қуръони Каримга назар солиш ҳам ибодатдир, Саҳоба ва тобеинлар доимо Қуръон ўқишар, ва ҳеч ҳам Қуръонга назар солмасдан кунларини ўткизмасликка ҳаракат қилар эдилар".
📚 قوت القلوب ١/
@muxlisumma
