en
Feedback
1C 8.3 SAVOL 🟡 JAVOB MASNAD

1C 8.3 SAVOL 🟡 JAVOB MASNAD

Open in Telegram

🟡 1С дастурида содда тилда нольдан балансгача видео дарслар 🟡 1С дастурида муаммоли саволларга видео кўринишда жавоблар 🟡 1С да корхона буҳгалтериясини тиклаш хизмати 👨🏻‍💻 @S_XAMIDOV ☎️ +998914850007

Show more
2 769
Subscribers
-224 hours
-137 days
-1730 days
Posts Archive
эдо

Ассалому алейкум азизлар, муборак Рамазон хайитингиз билан табриклайман. Қальингиздаги барча эзгу ниятларингиз ижобат бўлсин 🤲

Ассалому алейкум азизлар, муборак Рамазон Ҳайити билан табриклайман! Қалбингиздаги барча эзгу ниятларингиз ижобат бўлсин 🤲🏼

Мехнат кодекси: Нималарни билишимиз керак? 1-қисм 1. Дастлабки синов муддати уч ойдан ошиб кетиши мумкин эмас. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига киритилмайди. 85-модда. 2. Дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва корхонада ўрнатилган меҳнат шартлари тўлиқ татбиқ этилади. Меҳнат ҳақи қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди. Муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонунчиликда Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас. 86, 155-моддалар. 3. Дастлабки синов даври меҳнат стажига киритилади. 86-модда. 4. Ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир. Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса, ходимга меҳнат дафтарчасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт. 99-модда. 5. Охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади. 107-модда. 6. Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас. 109-модда. 7. Алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида ишга келган ходим шу куни (сменада) ишга қўйилмайди. Ходим ишдан четлаштирилган даврда унга иш ҳақи ҳисобланмайди. 113-модда. 8. Ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим. 115-модда. 9. Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин. Тўлиқсиз иш вақти шарти билан ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таътилининг муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашни ҳамда бошқа меҳнат ҳуқуқларини бирон бир тарзда чеклашга асос бўлмайди ва ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади. 119-модда. 10. Ходимни сурункасига икки смена давомида ишга жалб этиш тақиқланади. 120-модда. 11. Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. 121-модда. 12. Соат 22-00 дан то соат 6-00 гача бўлган вақт тунги вақт деб ҳисобланади. 122-модда. 13. Ишнинг тугаши билан кейинги куни (сменада) иш бошланиши ўртасидаги кундалик дам олиш вақтининг муддати ўн икки соатдан кам бўлиши мумкин эмас. 128-модда. 14. Ходимларга ўн беш иш кунидан кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий таътил берилади. 134-модда. 15. Таътилларнинг муддати олти кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади. Таътил даврига тўғри келиб қолган ишланмайдиган кунлар деб ҳисобланадиган байрам кунлари таътил муддатини белгилашда ҳисобга олинмайди. 139-модда. 16. Барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг умумий муддати қирқ саккиз иш кунидан ошиб кетиши мумкин эмас. 140-модда. 17. Йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун олти ой ишлангандан кейин берилади (Таътил ходимларга уларнинг хоҳиши бўйича олти ой ўтмасдан берилагидан холлар мустасно). 143-модда. 18. Ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак. 150-модда. Бизга қўшилинг: ➡️@buxgalter_marketing

#Бирламчихужжатлар Бирламчи ҳужжатлар тўплами 1 Бизга қўшилинг: ➡️@buxgalter_marketing

SHOSHILING!!! YANGI GURUHGA QABUL BOSHLANDI Buxgalteriya hisobi va 1C dasturini oʻrganish boʻyicha 3 oylik kursga tinglovchil
SHOSHILING!!! YANGI GURUHGA QABUL BOSHLANDI Buxgalteriya hisobi va 1C dasturini oʻrganish boʻyicha 3 oylik kursga tinglovchilarni qabul qilish davom etmoqda. Kurs davomida quyidagi yoʻnalishlarda dars oʻtiladi: 1-oy “Buxgalteriya hisobi 0 dan balansgacha” 2- oy Korxona buxgalteriyasini 1C dasturi yordamida tashkil etish (Aylanmadan soliq toʻlovchi korxona misolida) 3- oy 1C dasturining 3.0 (redaksiya) yordamida korxona buxgalteriyasini yuritish (QQS toʻlovchi misolida) Darslar haftada 3 kun boʻladi. Bulardan tashqari buxgalterlar uchun malaka oshirish kurslariga ham qabul boshlandi: - Buxgalteriya hisobi bo'yicha me'yoriy hujjatlar bilan ishlash; - Soliq hisobi bo'yicha amaliy mashg'ulotlar; Murojaat uchun: 📞 +99890-254-24-40 📍Manzil Andijon shaxar Milliy Tiklanish koʻchasi 36-uy. 🔍Moʻljal: Bogʻishamol mehmonxonasi TelegramInstagramYouTube

1C ЎҚУВ КУРСИГА ҚАБУЛ БОШЛАНДИ 🏭💼 Ишлаб чиқариш корхоналари учун бухгалтерия ҳисоби ва таҳлили бўйича мутахассис бўлишни хоҳлайсизми? 1C: Бухгалтерия дастурида бухгалтерия ҳисоби бўйича ўқув марказимизга хуш келибсиз! 📚 Ўқув марказимизда биз ишлаб чиқариш корхоналари учун махсус мослаштирилган бухгалтерия ҳисобини ўқитишга ихтисослашганмиз. Биз сизга ишлаб чиқариш жараёнига хос бухгалтерия ҳисоби ва таҳлилининг барча жиҳатларини ўзлаштиришингизга ёрдам берадиган курсларни таклиф қиламиз. 💼 Бизнинг афзалликларимиз: ✅ 1C: ишлаб чиқариш саноатида бухгалтерия ҳисоби билан ишлашда амалий тажрибага эга бўлган тажрибали ўқитувчилар. ✅ Ишлаб чиқариш жараёнларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ўқув дастури. ✅ Ишлаб чиқариш дунёсидан реал ҳолатлардан фойдаланган ҳолда амалий дарслар. ✅ Саноат соҳасида бухгалтерия ҳисоби билан боғлиқ масалалар бўйича ёрдам ва маслаҳат. 🎓 Ишлаб чиқариш соҳасида муваффақиятли мартаба учун зарур бўлган ноёб билим ва кўникмаларга эга бўлиш учун бизга қўшилинг! 📞 Қўшимча маълумот олиш ва курсларга ёзилиш учун ҳозир биз билан боғланинг! ☎️ Мурожаат учун : 90 540-19-11 👨‍💻Админ: @MAWAZIN_1C Бизга қўшилинг: ➡️@buxgalter_marketing

Cўраганлар учун! Бу дастур андроид телефонлар учун мулжалланган. Бу дастур оркали счётларни тест оркали урганасиз. Урнатиб куринг, жуда ажойиб илова! Бизга қўшилинг: ➡️@buxgalter_marketing

#фойдали Керакли проводкалар. Бухгалтерияни янги ўрганаётганлар учун. Бизга қўшилинг: ➡️@buxgalter_marketing

ELDE Вакансия: ▪️Офис ҳодими (Бухгалтеря бўлими учун) Шартлари: ✅Компютер саводхонлигига эга ✅олдин бу соҳа бойича ишлаган ✅Ҳ
ELDE Вакансия: ▪️Офис ҳодими (Бухгалтеря бўлими учун) Шартлари: ✅Компютер саводхонлигига эга ✅олдин бу соҳа бойича ишлаган ✅Ҳушмуомала ва киришимли ✅wоrd эхcел яхши билиши ❗️Ташқи кўриниш аҳамиятга эга 🕰Иш вақти: 8:30 дан 18:00 гача (ҳафтада 6 кун) 💵Маош: 4 000 000 ва 5 000 000 сўмдан бошланади 🍜Тушлик: Магазин ҳисобидан 👨🏻‍💻 Муслимбек 📞+998949257070 Манзил: Андижон шаҳар Бобуршох кўчаси 76-уй Мўлжал: Клиника чораҳаси, собиқ "Гастроном" супермаркети ёнида https://t.me/eldeandijon

Савол:
Мени номимда нотурар бино бор шу бинони сотадиган бўлсам сотилган суммадан даромад солиғи тўлашим керакми?
Жавоб:
Солиқ тўловчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мулкий даромадлар ҳисобланиб жисмоний шахслар даромад солиғига тортилади. Лекин сотилган суммадан эмас. Бу ҳолатда жисмоний шахслар даромад солиғига тортиладиган даромад: Мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. Сотиб олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкни реализация қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса – кадастр қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад деб эътироф этилади. Мисол учун Сиз бинони 100 млн сўмга сотяпсиз. Бинони 60 млн сўмга сотиб олгансиз. Ўртадаги фарқ 40 млн солиққа тортилади. Ёки сотиб олиш қиймати бўлмаса кадастр қийматига қаралади. Агар кадастр қиймати 30 млн бўлса фарқ сумма (100-30) 70 млн солиққа тортилади.
Асос:
Солиқ кодекси 375-моддаси. Бизга қўшилинг: ➡️@buxgalter_marketing

#1C 1С дастурида хорижий валюта сотиш ва сотиб олиш кандай акс эттирилади? Давоми бор... Бизга қўшилинг: ➡️@buxgalter_marketing

#Бирламчихужжатлар Резюме шаблон Ўзбекча, Русча, Инглизча Бизга қўшилинг: ➡️@buxgalter_marketing

Бухгалтерларимиз учун фойдали лайфхак! Windows 10 ва 11 лар учун вируслардан тозалашни оддий содда усули! Бунинг учун сизга антивирус керак эмас!
Хотиржам вактингизда қилишингизни тавсия қиламиз!
Бизга қўшилинг: ➡️@buxgalter_marketing

#қизиқарли Ушбу расимда 1С фирмасининг логотипи (1C) яширилган! Бизга қўшилинг: ➡️@buxgalter_marketing
#қизиқарли Ушбу расимда 1С фирмасининг логотипи (1C) яширилган! Бизга қўшилинг: ➡️@buxgalter_marketing

Текстил саноатида бухгалтерия бўйича мутахассис бўлишни хоҳлайсизми? Текстил саноати дунёсида нафақат сифатли маҳсулот яратиш, балки молиявий ҳисоб-китобларни тўг‘ри юритиш, солиқларни бошқариш ва бизнес жараёнларини 1Сда автоматлаштириш учун дастурий та’минотдан самарали фойдаланиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бизнинг ўқув курсимиз сизга ушбу соҳада муваффақиятга эришиш учун барча зарур билим ва кўникмаларни беради.
Сиз нима оласиз:
Бухгалтерия ҳисобини тўлиқ тушуниш: Биз Текстил саноатида бухгалтерия ҳисобининг барча жабҳаларини - хомашёдан тайёр маҳсулотгача қамраб олувчи тўлиқ бухгалтерия курсини тақдим этамиз. 1C дастуридан самарали фойдаланиш: Мутахассисларимиз ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш, инвентар ҳисоби ва молиявий таҳлил учун 1C дастуридан қандай фойдаланишни ўргатади. Солиқ қонунларини тушуниш: Биз сизга тўқимачилик саноатига хос бўлган мураккаб солиқ масалаларини тушунишга ёрдам берамиз ва солиқ юкингизни қандай қилиб самарали оптималлаштиришни ўргатамиз. Ҳақиқий ҳолатлардан фойдаланган ҳолда амалий дарслар: Бизнинг дарсларимиз амалий топшириқлар ва кейсларга асосланган бўлиб, олинган билимларни амалиётда бевосита қўллаш имконини беради. ☎️ Мурожаат учун : 90 540-19-11 91 171-00-03 👨‍💻Админ: @MAWAZIN_1C Бизга қўшилинг: ➡️@buxgalter_marketing

#фойдали Бухгалтерия хисоби буйича услубий кулланмалар туплами. (Баъзи маълумотларни фойдаси тегиши мумкин) 👍Бизга қўшилинг: @buxgalter_marketing

#Фойдали Шартномалар шаблон 👍Бизга қўшилинг: @buxgalter_marketing

Савол:
Корхонамиз фойда солиғи тўловчи ҳисобланади. 2021 йил 6 ойлик якуни билан 10 млн сўм солиқ тўлагунга қадар фойдамиз бор. Фойда солиғини ҳисоблаш ва соф фойдани аниқлаш учун қандай проводкалар берамиз?
Жавоб:
Дт Кт 9810 6410 1,5 млн Фойда солиғи ҳисобланди (10 млн*15%) 9910 9810 1,5 млн Фойда солиғи суммаси якуний молиявий натижага олиб борилди 9910 8710 8,5 млн Ҳисобот даври соф фойдаси аниқланди
Асос:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ (БҲМС №21) «ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ҲИСОБОТЛАР РЕЖАСИ ВА УНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА" нинг 362, 431-бандлари. 👍Бизга қўшилинг: @buxgalter_marketing