cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

🌺🌺 MUSLIMAXONIM 🌺🌺

KANALGA TAKLIF QILISH LINKI https://t.me/Muslimaxonim.uz

Show more
Advertising posts
420
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Бу Аллоҳ таолонинг яратганидир! Типратикан илонлар, чаёнлар ва турли заҳарли ҳашаротларнинг ашаддий душмани бўлиб, уларни тутиб, ўлдириб, ейди. Заҳар таъсир қилмайди. Чунки, унинг танасида заҳар таъсирини кесувчи модда бор. Инсон учун хатарли эмас. Кечалари чиқиб, ов қилади. Дала ва экинзорларда кўп учрайди. Хавф сезса, дарров ўралиб олиб, тиконларини хўрпайтиради. Оғриқ ёки хатардан огоҳлантириш учун чинқирганда, ёш боланикига ўхшаш овоз чиқаради. Аллоҳ таолонинг Ўзи типратиканни керакли моддалар, жиҳозлар билан яратган. ТИПРАТИКАННИ ЕЙИШ МУМКИН ЭМАС, ҲАРОМ! Дори учунми, бошқаси учунми, барибир, типратиканни ейиш ҳаромлигича қолаверади. Мусулмон инсон таомни ҳалолдан исташи фарз бўлганидек, дорини, шифони ҳалолдан исташи фарз. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ дардни ва давони туширган. Ва ҳар бир дардга даво қилиб қўйган. Бас, даволанинглар. Фақат ҳаром ила даволанманглар», дедилар». Аллоҳ таоло барчамизни Исломдан, Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин! Нозимжон Ҳошимжон. https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
Show all...
Ибратли Ҳикоялар

Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун энг яхшиларини тақдим этади Админ @Yoshlik_qaytmaydi

00:43
Video unavailableShow in Telegram
#duo Аъзоларнинг ёмонлигидан паноҳ тилаш اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرّ سَمْعِي وَمنْ شَرّ بَصَرِي وَمِنْ شَرّ لِسَانِي وَمِنْ شَرّ قَلْبي وَمِنْ شَرّ مَنِيِّي‏ Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарри самъий ва мин шарри басарий ва мин шарри лисааний ва мин шарри қолбий ва мин шарри маниййи. Маъноси: Аллоҳим, қулоғимнинг ёмонидан, кўзимнинг ёмонидан, тилимнинг ёмонидан, қалбимнинг ёмонидан ва манийимнинг ёмонидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман. 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Show all...
IMG_0169.MP48.65 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Ким халқдан келган азиятга чидамаса, уни кўтармаса, ўлим чоғи кўп гуноҳларини ўчмаган ҳолда топади. Имом Муҳаммад Саид Рамазон Бутий @MubashshirAhmad
Show all...
БИСМИЛЛАХИР РОХМАНИР РОХИЙМ! АсСалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатух! Азизлар барчангизга Жума айёмингиз муборак бўлсин ! Бу кунда дуолармизни ижобат қилсин ! Гунохларимизни Аллоҳ мағфират этсин ! Беморларимизга шифо берсин ! Қарздорларимизга нажот берсин ! Бе фарзандларга солих ва солиха фарзандлар ато айласин ! Никох талабида юрганларга солих ва солиха жуфт ато айласин ! Сафарда юрган ака-укаларимизни сафарларини қутлуғ муборакли қилсин ! Амийн! Каналимизга аъзо бўлинг ! 👇👇👇👇 https://t.me/LUTFULLOX
Show all...
ТАФАККУР ГУЛШАНИ.

ХЎЖАЕВ ЛУТФУЛЛОҲ.

​​«Туз ҳақи» Шимолий Африкадаги баъзи давлатларда Ҳайит куни эрталаб ажойиб одат бор экан. Аёл уйларни тозалаб, ҳамма нарсаларни тартибга келтириб, хушбўйликларни тутатиб, сўнг ўзига оро бериб, ҳайит намозини адо этиб уйга қайтган эрини кутиб олар экан. Қўлида ширинликлар солинган товоқ ва бир финжон қаҳва бўлар экан. Эр қаҳвани ичади. Аммо финжонни бўш қайтармай, ичига имкониятига қараб тилла ёки кумушдан ишланган тақинчоқ солиб қайтарар экан. Ҳадянинг тури эрнинг имконига қараб ўзгариши мумкин. Ҳино ёки бир парча мато ёки тилла тақинчоқ бўлар экан. Мана шу ҳадяни «Туз ҳақи» дейишади. Бу одат аёлнинг Рамазон ойидаги сабри ва чеккан машаққатларини тақдирлаш ва эътироф этиш учун жорий бўлган. Маълумки, уйда тайёрланадиган ҳар бир таом ортида аёл туради. Аёлнинг уй ичидаги «жанг майдони» ошхона бўлади. Рамазон ойида аёллар ўзлари рўза тутиш билан бирга рўзадор оила аъзолари учун ифторлик ва саҳарлик дастурхони ҳозирлайдилар. Улуғ ойдаги ана шу хизматларини тақдирлаб, Ҳайит куни намоздан келган эр аёли учун Рамазон ҳайити муносабати билан ҳадя берар экан. Бундай одат 16-асрдан бери бор экан. Усмонлилар ҳукмронлиги даврида аввал Тунис, Жазоирда, кейинчалик Мағриб давлатида ҳам жорий бўла бошлаган. Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади •┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈• 👉 @ibratlik
Show all...

Аллоҳга тақво қилиш ризқни жалб этганидек, тақвони тарк этиш камбағалликни чақиради. Гуноҳни тарк этишдек бирор иш Аллоҳнинг ризқини чорлай олмайди. Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ --- Изоҳ: "Мўъжамут таърифот"да ризқни - Аллоҳ жонзотга ҳайдаб борадиган ва у ейдиган нарса, дея таърифланади. Бундан келиб чиқади ризқи кенгайган деганларингизнинг атрофидаги мўл-кўллик ризқ эмас, балки томоқларидан ўтгани ризқ экан. Кўпинча уларнинг хавфу хатарда ва кайфиятсиз еган нарсаларидан ночор одамнинг озгина емиши лаззатли ва фойдали бўлади. Қолаверса биз кенглик деб айтаётганимиз бойликлар ризқ бўлиш ўрнига одамни янада адашишга ва туғёнга кетишига сабаб бўлади ва бу истидрож деб номланади. Демак бу ҳолда мўл-кўллик ризқ эмас, ризқсизлик бўлади. Энди тўғридан-тўғри ҳикматдаги ризққа тўхталсак, бундан "ризқи ҳасан" - яъни эгасига машаққат ва қийинчиликсиз етиб келган ризқ назарда тутилмоқдаки, тақводорларга айнан шундай ризқ келади. Мубашшир Аҳмад @MubashshirAhmad
Show all...
Ҳасан йигит... Дарвозани кимдир тарақлатди-да, ортидан қўшни боланинг овози эшитилди: – Йигит бува, ҳо-ой Йигитали бува. – Ҳа, ҳа, мана ҳозир. Остонада кўринган чақирувчи мўйсафиднинг истиқболига шошди: – Омонмисиз бува, ассалому алайкум. – Ва алайкум ассалом, қани, болам, уйга юр. – Раҳмат, бува, эрталаб намоздан сўнг бизникига ошга чиқинг. – Хўп-хўп... Жойига ёнбошлаган бобойни етти яшар набираси саволга тутди: – Отингиз Ҳасанбой-ку, бува, нега сизни Йигитали дейишади? Чол кампирига қараб жилмайди: – Ўзинг айтиб бера қол, онаси. Бир кунда гўшангага кирган Ҳасан-Ҳусанларнинг тўйидан сўнг 18-йил ўтди. Ҳусанбой яқин орада қиз узатадиган, Ҳасанбой эса... Аёл ёстиқни қучоқлаб йиғлай бошлайди. Эр хўрсиниб, кўчага йўл олади. Ҳасса таяниб кириб келган қайнота обдан гап айлантирди-да, кейин индаллога ўтди: – Сизга минг-минг раҳмат, ўғлим. Қизимни деб умрингиз ўтмоқда. Энди... – Тақдиримиз қўшилган куни мана шу қўлларингиз билан фотиҳа берувдингиз, йигитнинг томоғига алам луқмаси қадалди. – Мен, ахир... Қанақасига? Қайнотанинг елкалари силкинаверди. Етти ўғли тиниб-тинчиб, аммо ёлғиз қизнинг алами адо қилаёзган қария қиблага қараб кафтларини очди: – Омин, эй Парвардигор эгам, мана шу ўғлимнинг йигит бошини баланд, анави қизнинг юзини ёруғ қилгин! Келинининг бошидан сув ўгириб ичадиган, унинг битта тирноғини мингта набирага алишмайдиган қайнона ўкраб йиғлаб юборди: – Эй Худо... Бодом гуллаган кезлари меҳмонга кетган кампир учиб-қўниб кириб келди-да, чорпояда хуррак тортаётган чолини туртаверди: – Туринг-туринг. Суюнчини чўзинг. Уйқуси бузилган қария хушламай хўмрайди: – Энди кўзим илинган экан, ухлаганиям қўймайсанми, а? – Шу топда ухлаганингиз нимаси? Тезроқ пулдан чиқаринг, қизингиздан хушхабар. – А-а?... – Бошқоронғи, бошқоронғи бўпти, – шивирлади кампир. Чолнинг уйқули кўзлари чарақлаб очилди: – Ўзингга шукур... Ўксик жувон уч кам қирқ ёшида эгиз фарзанд кўрди: бир ўғил, бир қиз. Икки бешикни ипак-бахмалга чулғаб борган чол-кампир муборакбодга кўмилиб кетдилар. – Берганга қуллуқ, қадр қилган қудамга қуллуқ, сабр қилган куёвимга қуллуқ, деди бува. – Йигитмисан йигит эканки, тилагини Худо берди. Ҳасанбой ўша кундан Йигит бўлди-қолди. Орадан неча ўн йиллар ўтди, уч ўғил, икки қизни уйлаб-жойлабди ҳамки, ҳануз Йигит, Йигитали бува дейдилар. Рустамжон Умматов Ўқинг...Фақат йиғламанг!
Show all...
Эшик.! Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ дедилар: - Мен сабрни ёш боладан ўргандим. Бир сафар масжидга кетаётгандим, уйининг ичида боласини ураётган аёлни топдим. Ўғли қичқириб эшикни очиб қочди. Она уни орқасидан эшикни қулфлаб қўйди. Қайтиб кетаётганимда, қарадим. Бола онасини раҳмини келтириб озгина йиғлагандан кейин эшик остонасида ухлаб қолганига дуч келдим. Онанинг кўнгли юмшаб унга эшикни очди. Фузайл роҳимаҳуллоҳ бу гапларни айта туриб соқоллари кўз ёшларидан ҳўл бўлиб кетди. Сўнг: - Субҳаналлоҳ, банда агар Аллоҳ азза ва жалл нинг эшигида сабр қилса (ноумид бўлмай, дуо қилиб сўраса), албатта Аллоҳ унга эшигини очади дедилар. Абу Дардо розияллоҳу анҳу дедилар: - Дуода жидду - жаҳд қилинглар. Ким эшикни кўп тақиллатаверса, албатта, тез фурсатда унга очилади. Субҳаналлоҳ! Ўқинг...Фақат йиғламанг!
Show all...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: @HusniddinMirzaliyev

Photo unavailableShow in Telegram
Мен ўтмасимдан олдин дунёдан ўтманг! Ёки лоақал онам эканинингизни унутар даражада қариб-қартаяй. Римо Али @MubashshirAhmad
Show all...
Ўттиз йиллик тажрибам шуни кўрсатдики, бировни маломат қилиш ғирт аҳмоқлик экан. Дейл Карнеги @MubashshirAhmad
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.