cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

CHIMILDIQ OTA JOME MASJIDI RASMIY KANALI

"Chimildiq ota" jome masjidi imom xatibi Ismoiljon domla maruzalari. Yangi masjid qurilishi uchun https://t.me/+0d4wO73CFi85MjM6

Show more
Advertising posts
1 019
Subscribers
-324 hours
No data7 days
-3330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

لماذا الهدهد من الطيور التى ذكرت في القرآن الكريم Ҳудҳуд Қуръони каримда зикр этилган қушлардан. Нима учун? ✍️ عجائب الهدهد✍️ "Ҳудҳуднинг ажойиб хусусиятлари" هو طائر وفي لا يتزوج إلا مرة واحدة حتى بعد وفاة زوجته ، У ўз жуфтига вафодор қуш. Ҳаётида фақат бир марта оила қуради ҳатто жуфти вафот этса ҳам. ويطلب الزواج بتقديم ورقة أو حشرة أو دودة في منقاره وهو ناشر عرفه وهو تاج جميل ، ويقدم الطعام كمهر لمن يتقدم لها لإرضائها فإن اكلتها بمنقارها فهذا يعني القبول У ўз жуфтини тумшуғида унга дарахтнинг япроғи ёки бирорта ҳашорат ёхуд қурт тақдим этиш орқали танлайди. Бошидаги чиройли тожисини ёйган ҳолатда жуфтининг розилигини олиш учун маҳр сифатида унга таом тортиқ қилади. Агар жуфти тумшуғи билан таомни еса, демак бу розилик аломати. . ثم يأخذها للعش الذي بناه لها وهو غالبًا ثقب في شجرة ، فإن قبلت العش يتم الزواج ، وتبيض الزوجة من خمس إلى سبع بيضات وبعد الفقس يتناوب الزوجان إطعام الصغار . Сўнгра жуфтини унинг учун қурган инига олиб боради. Кўпинча ин дарахтнинг ковагида бўлади. Агар ин жуфтига ёқса жуфтлик ҳаёти бошланади. Жуфти бештадан еттитагача тухум қўяди. Полапонлар чиққач иккиси навбат билан болаларини таомлантиради. وهو زوج وفي أن وجد مكان طعام أو ماء صاح على زوجته فلا يقرب الطعام الا معها У вафодор жуфт саналади. Агар озуқа ёки сув бор жойни топса қичқириб жуфтини чақиради. Таомни фақат жуфти келгандагина у билан баҳам кўради. وإن غابت ظل يطير بحثًا عنها وهو يصيح ، وإن ماتت يظل كلما تذكرها يصيح ويذهب الى الأماكن التي كانوا يطيرون لها سويا ويصيح متذكرا ذكرياته الجميلة . Агар жуфтини йўқотиб қўйса, қичқириб уни топгунича ахтаради. Агар жуфти ўлса ҳар гал эсига тушганда эслаб қичқиради. Бирга учиб юрган жойларига бориб, ширин хотираларни ёдга олиб қичқиради. الهدهد سدس طوله منقار لسهولة البحث عن الديدان والحشرات في الارض Ҳудҳуднинг танасининг олтидан бирига тенг келадиган тумшуғи бўлиб, у ердаги ҳашарот ва қуртларни осонлик билан топади. الهدهد له حاسة لاتوجد عند غيره فهو يستشعر وجود الماء في باطن الأرض Ҳудҳуднинг бошқа қушларда мавжуд бўлмаган сезиш қобилияти мавжуд бўлиб, у ер ости сувларини сезади. كان النبي سليمان يعتمد عليه كدليل بحث لمواضع الماء في قعر الارض Сулаймон пайғамбар ер ости сувларини излаб топишда ҳудҳуднинг ушбу сезиш қобилиятидан фойдаланар эди. فإن دله على مكان الماء فكان يأمر الجن بالحفر فيجدوا الماء فهو من أسمائه المعاصرة مهندس الماء Сув бор ерга ишора қилса жинларга ўша ерни қазишга фармон берар ва сувни топишар эди. Шунинг учун унинг замонавий исми - сув инженеридир. … ويستطيع الهدهد قطع مسافه طويله من طيران تصل الئ الاف كيلو مترات دون تعب او عطش او جوع Ҳудҳуд минглаб километрга етадиган масофани чарчоқсиз, чанқамай ва очиқмай учиб ўта олади. بحيث انه يقدر على الطيران من دولة الى اخرىٰ ولهذا اعطاه القران الكريم دليلا سافر من سبأ في اليمن الئ فلسطين Бир давлатдан иккинчи давлатга тўхтовсиз учиб ўтишга қодир. Шунинг учун Қуръони карим унинг Ямандаги Сабо ўлкасидан Фаластинга сафар қилганини далил қилиб келтиради. قد جئتك من سبأ بنبأ يقين وقصته مع النبي سليمان عليه السلام شوهد في مواقف كثيرا Мен сенга Сабо ўлкасидан аниқ хабар келтирдим, деб Сулаймон пайғамбар билан бўлган қиссада кўплаб воқеалар келтирилади. وهو ينصت دون صياح عند الأذان أو الصلاة أو تلاوة القرآن الكريم У азон айтилаётган, намоз ўқилаётган ва Қуръони карим тиловат қилинаётган вақтда қичқирмай тинч туради. حرم الرسول الكريم محمد صلى الله عليه واله وسلم قتله لما فيه من اسرار لا يعلمها الا الله Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. Аллоҳдан бошқага маълум бўлмаган яна кўплаб сир асрорлари борлиги учун уни ўлдиришни ҳаром қилганлар. سبحان الله Субҳаналлоҳ. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
Show all...
👍 7
#Жума_муборак 📿 ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин, ЯҚИНЛАРИМ! ✨ Азиз диндошим, Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин! 🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин. ❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ 👉 @QITMIR_HAZIL
Show all...
👍 1
#Янги_лойиҳа 🗣БУГУННИНГ МУҲИМ МАВЗУСИ 🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан янги лойиҳа "Бугуннинг муҳим мавзуси" кўрсатуви тайёрланди. 🟢Ушбу кўрсатувда ақида, фиқҳ ва ҳозирги кунда одамларни қийнаётган ижтимоий муаммолар, баҳс-мунозарали мавзулар, ихтилофли масалалар атрофида аҳли илмлар сўз юритади.
Ниятимиз: Ислом дини соф таълимотини етказиш, мўмин-мусулмонларни ҳидоятга чақириш ҳамда уларни турли ихтилоф ва фитналардан сақлаш!
⏰ Ушбу янги кўрсатувнинг илк сонини 2024 йил 10 май жума куни соат 15:00 да ижтимоий тармоқларимиз орқали томоша қилинг! 🤲 Аллоҳ таоло бошланган янги лойиҳамизни хайрли ва манфаатли қилсин! MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
👍 1
📹 20 BEHUDA SO'Z 👤 Hilol Studio @YouTubedanYuklovchiBot: 📹720p
Show all...
👍 2 1
📹 Befoyda gaplarni gapirish..... 👤 Uzbek tv yangiliglari @YouTubedanYuklovchiBot: 📹240p
Show all...
👍 2 1
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ 🗣 Шу йил 8 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда масжидлар ҳолатини яхшилаш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ва имом-домлалар фаолиятини ривожлантиришга доир масалалар кўриб чиқилиб, бир қатор топшириқлар берилди.
😄Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Унда, ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин Ҳамроқулов ўрнига Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
📋 Маълумот ўрнида, Зайниддин Эшонқулов 1976 йилда туғилган. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Шунингдек, Миср Араб Республикасидаги “ал-Азҳар” университети малака ошириш курсини ўтаган. 📍 У меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги “Ҳофиз Кўҳакий”, “Имом Бухорий” жоме масжидларида имом-хатиб ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасида турли вазифаларда хизмат қилган. 2014 йилдан буён эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби ва Пайариқ тумани “Имом Бухорий” масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди. 🤲 Аллоҳ таолодан Зайниддин домла Эшонқуловга ушбу вазифада куч-қувват ва улкан муваффақиятлар тилаймиз. #tayinlov Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
👍 2
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 5 кун олдин вафот этдилар “Роббингиздан бўлган мағфиратга ва жаннатга шошилинг …” (Оли Имрон сураси, 133-оят). “Эртага тавба қиламан”, “Намозни эртадан бошлайман”, “Қуръон ўқишни ёдлашни режалаштираман”, деб яхши амални кечиктирманг! Сунобиҳий раҳимаҳуллоҳ бундай ривоят қилади: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни зиёрат қилиш учун Ямандан йўлга чиқдик. Мадинага келганимизда, даҳшатли хабарни эшитдик: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам БЕШ КУН олдин вафот этдилар!” (Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ривояти). Беш кунлик кечикиш уларни саҳобалик мақомидан маҳрум қилди! Доно халқимиз: “Қолган ишга қор ёғар”, деб бежизга айтмаган. Шошилинг! Эҳтимол бир соат кечикишингиз сизни Жаннатдан маҳрум қилар! Абдуллоҳ Абдулмажид тайёрлади 👇🏾👇🏾 https://t.me/ixlos_iymon_uz
Show all...
👍 3🔥 1🥰 1
Фаришталарни ўзига мафтун этган, уларни шошириб қўйган энг гўзал дуо: “Роббана ва лакал ҳамду ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳи“ (Эй Раббимиз! Сенга кўп - пок ва муборак ҳамду сано бўлсин!) 👇🏾👇🏾 https://t.me/ixlos_iymon_uz
Show all...
👍 3 1
Бола тарбияси нимадан бошланади❓ https://t.me/ixlos_iymon_uz
Show all...
👍 1
БИР ОЯТ "Биз инсонлар орасида дунёдаги ҳаёт кечиришларини ҳам тақсимлаб қўйганмиз!". Зухруф сураси 32 -оят. Бировларнинг ҳаётини орзу қилманг. Чунки сиз фақат уларга берилган баъзи нарсаларни биласиз холос. Уларнинг нималардан маҳрум қилинганини эса билмайсиз. Китобнинг ғилофи бошқа, мазмуни тамоман бошқадир. Машҳурлик имтиҳондир. Бундан кўпчилик ўта олмаган. Мансаб фитнадир. Кўпларнинг кўзини мансаб кўр қилиб қўйган. Нима учун яратилганларини унутишган. Мол-давлат сеҳрлидир, Қоруннинг ақлини олган. Обрў-мартаба адаштиради. Зулайхо шунинг учун Юсуф алайҳис саломга зулм қилган. Сиз ҳозир ўзингиз учун энг муносиб ўриндасиз. Бу ҳаётингизни ўзгалар ҳаёти билан солиштираверманг. Солиштириш билан машғул инсонлар хотиржамликдан, сакинатдан маҳрумлардир. Бунақалар бошқалар билан овора бўлиб ўз ҳаётини ҳам унутиб қўйганлардир! 👇🏾👇🏾 https://t.me/ixlos_iymon_uz
Show all...
👍 2 2