cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Саййид Барака

بسم الله الرحمن الرحيم Ангор туман “Саййид Барака" жомеъ масжиди расмий канали

Show more
Advertising posts
709
Subscribers
-224 hours
-37 days
-2230 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
☪️ САОДАТ КАЛИТИ «Саодат калити ҳушёрлик ва фаҳму фаросатдадир. Бадбахтлик манбаси кибр ва ғафлатдадир. Банда учун Аллоҳ таолонинг неъматлари ичида иймон ва маърифатдан улуғи йўқдир. Унга эришиш учун бағрикенглик ва қалб кўзи ўткирлигидан бошқа васила йўқдир. Куфр ва маъсиятдан каттароқ бало ва офат йўқдир. Мазкур икки нарсага чақиришда қалб кўрлиги ва жаҳолат зулматидан бошқа нарса йўқдир. Зийрак кишилар Аллоҳ таоло уларни ҳидоятини ирода қилган ва қалбларини Исломга кенг қилиб қўйганлардир. Мутакаббирлар Аллоҳ таоло уларни залолатини ирода қилган ва қалбларини худди осмонга чиқаётгандаги каби тор ва танг қилиб қўйганлардир. Мутакаббир ўз ҳидоятига кафил бўлиши учун қалб кўзи очилмаган кишидир». Имом Ғаззолий https://t.me/sayyid_baraka
1280Loading...
02
Media files
1520Loading...
03
Media files
1350Loading...
04
Media files
1290Loading...
05
Media files
1310Loading...
06
Эр-хотин орасида жанжал чиқди. Жаҳлдан ақлини йўқотиб, тилини тиёлмаган эр хотинига: — Сендан ажраламан! Ва сени фақат бахтсиз, нурсиз ва омадсиз бир кунда никоҳимга оламан!- деб бақирди. Аёл кўз ёши қилиб ота уйига кетди. Эр эса жаҳлдан тушиб, тинчлангач қилган иши, айтган гапидан пушаймонлик бўлди. Қишлоқ имомининг олдига бориб унга ҳамма гапни гапириб берган эди, имом: — Мен бунга фатво беролмайман, бундай кунни қаердан топамиз? Сен шаҳар муфтийсига бор, у бирор ечим топар,- деди. Эртаси куни йигит шаҳарга тушиб, муфтийга учрашди. Муфтий ҳам қишлоқ имомидан орттириб бир нарса демади. — Унақа кунни қаердан топамиз?- деди елкасини қисиб. Йигит муфтиятдан умидсиз алпозда чиқиб, бир дўкон ёнида узоқ ўтирди. Дўкон эгаси йигитни гапга солиб, дардини сўради. Қайғуси қалбига сиғмаган йигит дўкондорга ҳамма гапни айтиб берди. Дўкон эгаси йигитни эшитиб бўлгач, шундай деди: — Ҳу, анави юпун кийинган, сочлари пахмоқ, афт-ангори бир аҳволдаги одамдан дардингнинг давосини сўрагин, ундан бир гап чиқади... Йигит чиқмаган жондан умид, дея бориб фақирга қайғусини сўзлаб берди. Фақир киши ўйчан тинглаб турди-да, сўради: — Бомдод намозини ўқидингми? — Йўқ,- деди йигит. – Ухлаб қолибман, улгурмадим... — Бугун ота-онангдан ҳол –аҳвол сўрадингми? Ёки уларни дуо қилдингми? — Шаҳарга келишим керак эди, шунинг учун улар билан учрашгани вақтим бўлмади. — Йигит ҳайрон тикилди сўровчига. Фақир киши яна сўради: — Бугун Қуръон ўқидингми? — Вақтим бўлмади, ўқиёлмадим - деди йигит. Фақир киши таассуф билан бош чайқади: — Бор, рафиқангни никоҳлаб ол. Бомдод намози ўқилмаган, ота-онадан ҳол-аҳвол сўралмаган, уларнинг ҳақига дуо қилинмаган ва Қуръон ўқилмаган кундан бахтсиз, нурсиз ва омадсиз кун бўлмайди!.. https://t.me/sayyid_baraka
1500Loading...
07
СУБҲАНАЛЛОҲ ВА БИҲАМДИҲИ Бир одам жаннатда сайр қилиб юрса юқоридан бир томчи сув томибди. У томчини ифори шунчалар ёқимлилигидан бутун борлиқ ажиб ифорга бурканди... Таажубда қолган одам ҳайратдан юқорига боқди. Шу пайт у фариштага савол берди. "Бу қандай ифор бўлди. Мен жаннатда бўлсамда бундай ғаройиб ифорни ҳидламагандим?" Фаришта аста жаннатий одамни қўлларидан тутиб биргаликда томчи томган томонга кўтарилади. Юқорида бояги одамни жаннатий ховлисидан минг баробар гўзал ва хушбўй ифорли жаннат турарди... Унда бир одам ўтирар эди. Шунда фаришта деди:.. "Сени жаннат ҳовлингга томган томчи ушбу мўминни пешона тери эди"... Таажубда қолган одам яна сўради: "Мен ҳам шу мўмин одам каби тириклигимда Аллоҳни буюруқларини бажарганман: Айтчи, уни мендан фарқи нимада? Нега унинг Жаннати олий? Шунда фаришта: "Аллоҳ ҳузурида ҳар иккингизни даражангиз бир. Аммо бу мўмин "СУБҲАНАЛЛОҲ"ни сендан бир неча марта кўп айтинг. https://t.me/sayyid_baraka
2052Loading...
08
Каналимизга аъзо бўлинг 👇👇👇 https://t.me/sayyid_baraka
1690Loading...
09
☪️ САОДАТ КАЛИТИ «Саодат калити ҳушёрлик ва фаҳму фаросатдадир. Бадбахтлик манбаси кибр ва ғафлатдадир. Банда учун Аллоҳ таолонинг неъматлари ичида иймон ва маърифатдан улуғи йўқдир. Унга эришиш учун бағрикенглик ва қалб кўзи ўткирлигидан бошқа васила йўқдир. Куфр ва маъсиятдан каттароқ бало ва офат йўқдир. Мазкур икки нарсага чақиришда қалб кўрлиги ва жаҳолат зулматидан бошқа нарса йўқдир. Зийрак кишилар Аллоҳ таоло уларни ҳидоятини ирода қилган ва қалбларини Исломга кенг қилиб қўйганлардир. Мутакаббирлар Аллоҳ таоло уларни залолатини ирода қилган ва қалбларини худди осмонга чиқаётгандаги каби тор ва танг қилиб қўйганлардир. Мутакаббир ўз ҳидоятига кафил бўлиши учун қалб кўзи очилмаган кишидир». Имом Ғаззолий @mehrob_himmati
10Loading...
10
Ассалому алайкум! ☘️ Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 💐 ☘️ Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.💐 ☘️ Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.💐 ☘️ Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!💐 🍃 Хайрли тонг! 🍃 Каналга аъзо бўлиш: 👇 📲 T.me/Mehrob_uz
2202Loading...
11
Ҳозирги даврда нималар бўляпти? • Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди. • Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди. • Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар. • Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди. • Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти. • Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди. • Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам. • Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз. • Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда. https://t.me/sayyid_baraka
2082Loading...
12
Media files
1760Loading...
13
Media files
1980Loading...
14
Media files
1950Loading...
15
Media files
2040Loading...
16
4⃣ нарса сизнинг бой бўлишингизга сабаб бўлади 💰 ♻️ Улашинг https://t.me/sayyid_baraka
2264Loading...
17
САХОВАТ ВА ҲИММАТ Саховат инсоният боғининг борвар шажаридур, балки ул шажарнинг муфид самаридур. Одамийлиқ кишварининг баҳри мавжвари, балки ул мавж баҳрининг самин гавҳари. Саховатсиз киши – ёғинсиз абри баҳор. Мевасиз йиғоч ҳамону ўтун ҳамон ва ёғинсиз булут ҳамону тутун ҳамон. Сахосиз киши бирла гавҳарсиз садафнинг бир ҳукми бор. Дурсиз садаф била ўлуб қуруғон не эътибор. Сахий булутдур – иши хирмон, балки махзан бермак. Ҳиммат аҳлиғадур саховат ихтисоси ва бу икки шариф сифат валоят хоси. Саховат одамиға бадандур ва ҳиммат анга руҳ ва ҳиммат аҳлидин оламда юз минг футуҳ. Ҳимматсиз киши эр сонида эмас, руҳсиз баданни киши тирик демас. Соҳиби ҳикмат муфлислиқ била паст бўлмас, ҳимматсиз ганж топса, бийикларга ҳамдаст бўлмас. Чинор илги холилиғидин бийиклигига не нуқсон ва туфроққа ниҳон ганжлари била не улви шон. Ҳиммат аҳлиға агарчи бийик кавкабдур, аммо саховатға неча мартабадур, Исроф сахо эмас ва итлофни маъно аҳли сахо демас. Мубоҳот учун бермак худнамолиқ ва анинг била ўзин сахий демак беҳаёлиқ. Улки эл кўрмагунча бермас — лаимдур, сахий эмас. Тилаб берганни ҳам саходин йироқ бил; ибрам била бергандин бермаганни яхшироқ бил. Бирта ўтмакни икки бўлуб, ярмин бир очға берганни сахий де; ўзи емай барин муҳтожга берганни ахий де. «Маҳбуб ул-қулуб» асаридан https://t.me/sayyid_baraka
1980Loading...
18
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ ✍️ Кўзларингизни самога қаратсангиз - уларда осмон акс этар, ботқоққа қаратсангиз - ботқоқ акс этар.  Кўзимизни қаерга қаратишимиз эса бизнинг иродамиз ва хоҳишимизга боғлиқдир. (Конфуций)  📝 Оламдаги энг бой одам – ўз қувончи учун энг кам маблағ сарфлайдиган одамдир. (Генри Давид)  📖 Яхшилик шундай неъматки - уни ҳатто кўзи ожизлар кўра оладилар, қулоғи оғирлар эшита оладилар. (Марк Твен)  📚 Ҳар бир одамга ҳурмат ва яхшилик билан қаранг - улар шунга лойиқликлари учун эмас, сиз ИНСОН бўлганлигингиз учун (Конфуций) @Jaloliddinrumiyy🕊
2101Loading...
19
Qorilarni san sirab gapirmang
1 8485Loading...
20
Унинг севгисини бошқанинг севгисига ўзгартирасанми? Агар сен эътибор бериб Аллоҳ азза ва жалла сени яхши кўришини ва ўз ҳузурида туришингга сени қодир қилганини сезсанг, сен Унга: “Фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз”- дейсан. Сен эътибор бериб Аллоҳ таоло турли хил дунё неъматлари билан сени икром қилганини ва еру осмондан сен учун ризқ манбасини чиқариб қўйганини сезсанг ҳамда атрофга назар солиб сенга офият - саломатлик неъматини берганини ва бу неъматлар аста секин сенинг вужудингга сингиб бораётганини сезсанг бу нарсалар нимани ифодалайди биласанми?! Бундан шу нарса маълум бўладики, албатта, Аллоҳ сени яхши кўрар экан. Ундан ўзга илоҳ йўқ - Аллоҳга қасамки, албатта, Аллоҳ бизни яхши кўради. У бизни яхши кўради. Чунки, У бизни Ўзини танишлик неъмати билан икром қилди. У бизни яхши кўради. Чунки, У бизни Ўзининг олдида (ибодатда) туришлик неъмати билан эҳтиром қилди. У бизни яхши кўради. Чунки, У бизни Ўзига сажда қилдириб қўйди. Эй дўстим, Аллоҳ сени яхши кўришини билганингдан кейин Унинг муҳаббатини бошқанинг муҳаббатига алмаштирасанми? Унинг севгисини бошқанинг севгисига ўзгартирасанми? Аллоҳнинг муҳаббати сенинг қалбингда тўлиб тошиши лозим. Агар қалбингни Аллоҳ азза ва жалланинг муҳаббати назорат қилиб бошқарса ушбу бегона нарсалар муҳаббатининг зулматлари (қалбингдан) қувилиб йўқ бўлади. Қалбингда бошқа нарса сиғадиган жой қолмайди. Имом Бутий. Роҳимаҳуллоҳ https://t.me/sayyid_baraka
2674Loading...
21
Media files
7912Loading...
22
Media files
2200Loading...
23
Media files
2040Loading...
24
Каналимизга аъзо бўлинг 👇👇👇👇👇 https://t.me/sayyid_baraka
2050Loading...
25
ТАРБИЯ Қадимда  уч паҳлавон ораларида ким тарбия беришда илғорлигини аниқламоқчи бўлишибди. Учаласи ҳам биттадан шогирдларини чақиришибди. Ҳар бир шогирд ўз устозига тош отиб, бу санъатни қанчалар ўзлаштирганини намойиш этиши керак экан. Биринчи паҳлавон шогирди отган тошларга эпчиллик билан чап  берибди. Иккинчи паҳлавон отилган тошларни усталик билан шогирдига қайтарибди. Учинчи паҳлавоннинг шогирди қанча мажбурлашмасин, устозига тош отишдан бош тортибди. Холис ҳакамлар шу учинчи устоз-шогирдни ғолиб деб топишибди. Қолган икки паҳлавон норози бўлишибди: - Ахир, улар тош отиш санъатини кўрсатиб беришмади-ку! - Тўғри, - дебди ҳакам. - Лекин у шогирдини одобли қилиб тарбиялабди, устозига тош отмади... P.S. Албатта маънавий тарбия жисмоний тарбиядан устундир. Шунинг учун ҳам ота-онаси ва устозини эъзозлаган инсон юксалиши муқаррар https://t.me/sayyid_baraka
2100Loading...
26
☘️Олдин тупроқ, кейин руҳсан. Олдин жоҳил эдинг, энди доносан. Сени шу ергача келтирган... Яна йўл кўрсатади... ☘️ Йиллар бўйи кўнгилларни жароҳатлаб, қалбларни тирновчи тош бўлдинг; қани энди ўзингни синаб кўриш учун ҳам бир муддат тупроқ бўлиб кўр! Жалолиддин РУМИЙ https://t.me/sayyid_baraka
2260Loading...
27
Ассаламу Алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин. ☘️ Қалбингиз иймонга ☘️ Уйингиз қувончга ☘️ Юзингиз нурга ☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин. https://t.me/sayyid_baraka
2834Loading...
28
Media files
2310Loading...
29
Media files
2260Loading...
30
Media files
2470Loading...
31
Media files
2170Loading...
32
🌺☘🌺☘🌺☘ 🌴 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар бир намоз ортидан ЎТТИЗ УЧ МАРТАДАН: «СУБҲАНАЛЛОҲ, АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, АЛЛОҲУ АКБАР», деб юзинчисини «ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАЛЛОҲУ ВАҲДАҲУ ЛАА ШАРИЙКА ЛАҲ, ЛАҲУЛ МУЛКУ ВА ЛАҲУЛ ҲАМДУ ВА ҲУВА ЪАЛА КУЛЛИ ШАЙ'ИН ҚОДИР», деб айтса, хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади», дедилар". (Муслим ривояти) 🌴 Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий алайҳиссалом: "Ким ҳар бир фарз намоз кетидан "ОЯТ АЛ-КУРСИЙ"ни ўқиса, ўзи билан жаннатга кириш ўртасини фақатгина ўлим тўсиб туради", дедилар". (Насоий ва Ибн Сунний ривояти) https://t.me/sayyid_baraka
2563Loading...
33
1000 та ҳадисни ўқиб чиққанингиздан 10 тасини ҳукми ва фиқҳи билан ўрганганингиз, 10 тасини ўрганганингиздан 1 тасини билиб амал қилганингиз хайрлироқ. Илм олиш улкан бозорга кириб, қарзга нарсалар олишга ўхшайди. Ҳар бир янги ўрганган нарсангиз билан гўёки янги-янги нарсаларни қарзга оляпсиз. Ҳар бир янги нарсани олишингиз билан ҳаётингиз олдингидан яхшироқ бўлади. Бироқ ҳар бир ўрганган нарсангиз сабаб қарз ортиб ҳисоб кунида ҳисоб-китобингиз оғирлашавeради. Дeмак, олган қарзларингиз баҳосини тўлаб боришингиз - жуда муҳим. Хўш, бу қарзни қандай қилиб тўлайсиз? Илмнинг баҳоси - унга амал қилишингиз, закоти - уни бировларга ўргатишингиз. Бозордан иложи борича кўпроқ нарса олиб, имконингиз борича баҳосини тўлаб боришингиз эса энг саодатли йўлдир. - Маҳмуд Усмон https://t.me/sayyid_baraka
2312Loading...
34
Нодон фарзанд - Ўғлим, бугун негадир мазам бўлмаяпти, бугун докторга олиб борасанми дегандим.. - Ота биласиз, ишлик одамман, бугун вақтим йуқ эртага олиб борарман.. Ота ўғлининг ортидан қараб қолди. Бироздан кейин катта невараси етти ёшлик болакай чой олиб кирди. - Бобо яхшимисиз? Нега хафа бўлиб ўтирибсиз? Ёки бирор жойингиз оғрияптими? - деди бобосини қучоқлаб. - Йўқ, болам яхшиман, ўзинг яхшимисан? Ўқишларинг яхшими? - Ҳа, яхши, кеча учта беш олдим! - Баракалла ўғлим, яхши ўқи, яхши ўқисанг даданга ўхшаб катта одам бўласан! - Бобожон сизга бир гап айтайми? - Айтақол болам. -Кеча дадам сизни ойимга "бу чол минғирлайвериб жонимга тегди" деди. Ота жим қолди бироздан кейин паст эшитилар эшитмас овозда деди: - Ҳа болам, дадангни қийнаб қўйибман.. Ота энди ўғлига гапирмай қўйди. Нодон ўғил эса отани йўқламасди. Орадан бир неча кунлар ўтди. Бир куни уғилнинг ишхонасидаги телефон жиринглади. - Дадаси, ўша савил қолгир дориларни олиб келинг, дадангизни мазаси йўқ, оғирлашиб қолди. Тез етиб келинг! Тезроқ мен қўрқяпман! Шу суҳбатдан кейин ярим соат ўтиб ота жон берди. Доктор бир ой олдин ёзиб берган дориларни кўтариб ховлиққанча кириб келган ўғил эшик ёнида унга тикилиб турган ўз ўғлининг кўзларига тик қараёлмади. Ота ўғлининг олиб келадиган дориларига эмас, унинг меҳрига, бир оғиз ширин сўзига илхақ бўлиб, жон берганини нодон ўғил билармикин? Билганда энди нима ўзгарарди. Барибир энди кеч, жуда кеч. Лекин унинг ҳам ўғли бир кун улғаяди. Қайтар дунё!!! https://t.me/sayyid_baraka
2721Loading...
35
1000 та ҳадисни ўқиб чиққанингиздан 10 тасини ҳукми ва фиқҳи билан ўрганганингиз, 10 тасини ўрганганингиздан 1 тасини билиб амал қилганингиз хайрлироқ. Илм олиш улкан бозорга кириб, қарзга нарсалар олишга ўхшайди. Ҳар бир янги ўрганган нарсангиз билан гўёки янги-янги нарсаларни қарзга оляпсиз. Ҳар бир янги нарсани олишингиз билан ҳаётингиз олдингидан яхшироқ бўлади. Бироқ ҳар бир ўрганган нарсангиз сабаб қарз ортиб ҳисоб кунида ҳисоб-китобингиз оғирлашавeради. Дeмак, олган қарзларингиз баҳосини тўлаб боришингиз - жуда муҳим. Хўш, бу қарзни қандай қилиб тўлайсиз? Илмнинг баҳоси - унга амал қилишингиз, закоти - уни бировларга ўргатишингиз. Бозордан иложи борича кўпроқ нарса олиб, имконингиз борича баҳосини тўлаб боришингиз эса энг саодатли йўлдир. - Маҳмуд Усмон @Jaloliddinrumiyy🍃
10Loading...
36
ХАТО ҚИЛИШДАНМАС, УНИ ТАКРОРЛАШДАН ЧЎЧИНГ Талабаларга сабоқ бераётиб Альберт Эйнштейн доскага қуйидагиларни ёзди: 9 х 1 = 9 9 x 2 = 18 9 x 3 = 27 9 x 4 = 36 9 x 5 = 45 9 x 6 = 54 9 x 7 = 63 9 x 8 = 72 9 x 9 = 81 9 x 10 = 91 бирдан аудиторияда ғалаён бошланиб кетди, сабаби, Эйнштейн хато қилган эди. Тўғри жавоб: 9 × 10 = 90 Шогирдлари унинг устидан кулишни бошлашди. Эйнштейн бироз сукут сақлаб бундай деди: – Тўққизта саволга тўғри жавоб ёзганимга қарамай, мени ҳеч ким олқишламади. Аммо биргина хатога йўл қўйишим билан ҳамма устимдан кулишни бошлади. Бу эса, инсон қанчалик таниқли ва машҳур бўлишига қарамай, жамият унинг кичкина бўлса ҳам хатосига эътибор беришини кўрсатади. Боз устига, бу уларга ёқади ҳам. Шунинг учун ҳам танқид орзуларингизни вайрон қилишига йўл қўйманг! Ҳеч қачон хато қилмайдиган ягона инсон – бу ҳеч нарса қилмайдиган инсондир! https://t.me/sherobod_muslim
3032Loading...
37
#МАҚОМ • Аллоҳ кўриб турганини ҳис этиш. ©️ Аброр Мухтор Алий https://t.me/sayyid_baraka
2860Loading...
38
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 📏📏📏📏📏📏📏📏 ™️™️™️™️™️™️ ™️™️™️™️™️™️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ УЛАР ҲАМ БИЛИБ ОЛИШСИН! ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ КАНАЛИМИЗГА УЛАНИНГ 🟣🟣🟣🟣🟣🟣🟣🟣🟣🟣 📹 YOU TUBE | ✅ TELEGRAM 🌐 INSTAGRAM 📍 LOCATION
2971Loading...
39
Media files
2771Loading...
40
Доктор Айман Сеид шундай деди: 🌷...Мен сизга ўзим кўп фойда топган ва ибодатимга кўпроқ эътибор қаратишимга сабаб бўлган усулни тавсия қиламан... Қабр қўрқинчли... албатта солиҳ бўлмаганлар учун Мен бу ҳақда ўйладим , мен ҳозир 42 ёшдаман дунё ва ундаги нарсаларни ёмон кўраман. 100 минг йил қабрда яшасам нима қиламан... Тасаввур қилганмисиз??? Шундай қилиб, мен шундай бошладим ... Мен ўламан..ва менинг бўш қабрим бор, қора ва бутунлай қоронғи..Бу қабрга мебель керак бўлади 🙂... Шундай қилиб, ҳар бир истиғфор ва ҳар бир тавбани гўё қабримга у ерда мени ёлғизлигимда кутиб оладиган ҳамсуҳбат бўлиши учун юбораётгандай тасаввур қилдим... Аллоҳга қасамки, ҳазиллашаётганим йўқ..Тўлиқ жиҳозлаш жараёнини бошладим... Тасбеҳ айтарканман Гўёки Қабримнинг ҳар тарафини минглаб тасбеҳлар билан тўлдираман... Мана менинг бошимдан камида 300 та Қуръон ҳатми бор ... Мен ўқиган ҳар бир ракат, уни қабрга қўйганимни тасаввур қиламан... Ҳамма мени ташлаб уйга қайтади... ёлғиз қоламан балки миллион йил.. Шундай қилиб, менга нур ва дараҳтлар керак ва менинг қабрим ҳақиқатан ҳам жаннат бўлиши керак ... Тасаввур қиламанки, атрофимда ҳавқала (лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳиҳил алиййил азиим), зикр, Қур’он, ташаҳҳуд ва садақаларим бор, у ерда биз улар билан кулишамиз, суҳбатлашамиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган саловотларим келади ва бизнинг суҳбатимизга қўшилади. 😊..ҳаёт қандай ажойиб ҳаёт.... Мен у ерга тушиб, ғийбат ва гап ташишликка дуч келганимдан ва барча ишларим дунё талаби учун қилинганлигини кўрганимдан , Аллоҳ учун қилган ҳеч нарсам йўқ ва мени ташвиш, азоб, калтак, қоронғулик ва қаттиқ ҳисоб-китобдан бошқа ҳеч нарса кутмаслигидан яхши эмасми?... Бугун сизга маслаҳатим... . Қабрингизни банк қилинг... унга сармоянгизни қўйинг... Ибодатларингизга қаттиқ эътибор Беринг . Аллоҳга қасамки, қабрингизда ҳам менга раҳмат айтасиз. 🙄 У ерга дунёдан кўра кўпроқ эътибор қаратинг. Ҳозир сиз ўз оилангиз орасида кийиниб,еб -ичиб ,ухлаб, ҳурсандчиликлар қилиб юрасиз, Ва сизнинг барча талабларингиз муҳайё, шунга қарамай аҳволимизни ёмон кўрамиз... Қабр остида шундай бўлса-чи, ...🙃.. Шунинг учун ҳар бир тасбеҳга яхши эътибор беринг. Ва унга айтинг мендан олдин у ерга... қабримга бориб тургин... Биз учрашамиз ва сен менга энг зўр ҳамсуҳбат ва энг яхши ҳамроҳ бўласан.... Илоҳим, бизга гўзал ҳотима насиб эт.. 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 📏📏📏📏📏📏📏📏 ™️™️™️™️™️™️ ™️™️™️™️™️™️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ УЛАР ҲАМ БИЛИБ ОЛИШСИН! ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ КАНАЛИМИЗГА УЛАНИНГ 🟣🟣🟣🟣🟣🟣🟣🟣🟣🟣 📹 YOU TUBE | ✅ TELEGRAM 🌐 INSTAGRAM 📍 LOCATION
3193Loading...
☪️ САОДАТ КАЛИТИ «Саодат калити ҳушёрлик ва фаҳму фаросатдадир. Бадбахтлик манбаси кибр ва ғафлатдадир. Банда учун Аллоҳ таолонинг неъматлари ичида иймон ва маърифатдан улуғи йўқдир. Унга эришиш учун бағрикенглик ва қалб кўзи ўткирлигидан бошқа васила йўқдир. Куфр ва маъсиятдан каттароқ бало ва офат йўқдир. Мазкур икки нарсага чақиришда қалб кўрлиги ва жаҳолат зулматидан бошқа нарса йўқдир. Зийрак кишилар Аллоҳ таоло уларни ҳидоятини ирода қилган ва қалбларини Исломга кенг қилиб қўйганлардир. Мутакаббирлар Аллоҳ таоло уларни залолатини ирода қилган ва қалбларини худди осмонга чиқаётгандаги каби тор ва танг қилиб қўйганлардир. Мутакаббир ўз ҳидоятига кафил бўлиши учун қалб кўзи очилмаган кишидир». Имом Ғаззолий https://t.me/sayyid_baraka
Show all...
1
Беморни кўргани бориш қандай амал? 📙 «Ижтимоий одоблар»Anonymous voting
  • Суннат
  • Мустаҳаб
  • Вожиб
  • Энди билиб оламан
0 votes
Араб тилидаги «совм» (рўза) сўзининг луғавий маъноси қандай? 📙 «Мўминнинг қалқони»Anonymous voting
  • Авратни беркитиш
  • Қатъий тақиқлаш
  • Ўзни тийиш
  • Энди билиб оламан
0 votes
Қуръон қайси ойда нозил қилинган? 📙 «Мўминнинг қалқони»Anonymous voting
  • Шаъбон ойида
  • Рамазон ойида
  • Шаввол ойида
  • Энди билиб оламан
0 votes
Набий алайҳиссалом қайси саҳобаларни Яманга юбораётиб, «Хушхабар беринглар, нафратлантирманглар, енгиллаштиринглар, қийинлаштирманглар», деганлар? 📙 «Мўминнинг қалқони»Anonymous voting
  • Муоз ибн Жабал, Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳуларни
  • Саъд ибн Абу Ваққос, Ибн Аббос розияллоҳу анҳуларни
  • Усмон ибн Аффон, Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуларни
  • Энди билиб оламан
0 votes
Эр-хотин орасида жанжал чиқди. Жаҳлдан ақлини йўқотиб, тилини тиёлмаган эр хотинига: — Сендан ажраламан! Ва сени фақат бахтсиз, нурсиз ва омадсиз бир кунда никоҳимга оламан!- деб бақирди. Аёл кўз ёши қилиб ота уйига кетди. Эр эса жаҳлдан тушиб, тинчлангач қилган иши, айтган гапидан пушаймонлик бўлди. Қишлоқ имомининг олдига бориб унга ҳамма гапни гапириб берган эди, имом: — Мен бунга фатво беролмайман, бундай кунни қаердан топамиз? Сен шаҳар муфтийсига бор, у бирор ечим топар,- деди. Эртаси куни йигит шаҳарга тушиб, муфтийга учрашди. Муфтий ҳам қишлоқ имомидан орттириб бир нарса демади. — Унақа кунни қаердан топамиз?- деди елкасини қисиб. Йигит муфтиятдан умидсиз алпозда чиқиб, бир дўкон ёнида узоқ ўтирди. Дўкон эгаси йигитни гапга солиб, дардини сўради. Қайғуси қалбига сиғмаган йигит дўкондорга ҳамма гапни айтиб берди. Дўкон эгаси йигитни эшитиб бўлгач, шундай деди: — Ҳу, анави юпун кийинган, сочлари пахмоқ, афт-ангори бир аҳволдаги одамдан дардингнинг давосини сўрагин, ундан бир гап чиқади... Йигит чиқмаган жондан умид, дея бориб фақирга қайғусини сўзлаб берди. Фақир киши ўйчан тинглаб турди-да, сўради: — Бомдод намозини ўқидингми? — Йўқ,- деди йигит. – Ухлаб қолибман, улгурмадим... — Бугун ота-онангдан ҳол –аҳвол сўрадингми? Ёки уларни дуо қилдингми? — Шаҳарга келишим керак эди, шунинг учун улар билан учрашгани вақтим бўлмади. — Йигит ҳайрон тикилди сўровчига. Фақир киши яна сўради: — Бугун Қуръон ўқидингми? — Вақтим бўлмади, ўқиёлмадим - деди йигит. Фақир киши таассуф билан бош чайқади: — Бор, рафиқангни никоҳлаб ол. Бомдод намози ўқилмаган, ота-онадан ҳол-аҳвол сўралмаган, уларнинг ҳақига дуо қилинмаган ва Қуръон ўқилмаган кундан бахтсиз, нурсиз ва омадсиз кун бўлмайди!.. https://t.me/sayyid_baraka
Show all...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
СУБҲАНАЛЛОҲ ВА БИҲАМДИҲИ Бир одам жаннатда сайр қилиб юрса юқоридан бир томчи сув томибди. У томчини ифори шунчалар ёқимлилигидан бутун борлиқ ажиб ифорга бурканди... Таажубда қолган одам ҳайратдан юқорига боқди. Шу пайт у фариштага савол берди. "Бу қандай ифор бўлди. Мен жаннатда бўлсамда бундай ғаройиб ифорни ҳидламагандим?" Фаришта аста жаннатий одамни қўлларидан тутиб биргаликда томчи томган томонга кўтарилади. Юқорида бояги одамни жаннатий ховлисидан минг баробар гўзал ва хушбўй ифорли жаннат турарди... Унда бир одам ўтирар эди. Шунда фаришта деди:.. "Сени жаннат ҳовлингга томган томчи ушбу мўминни пешона тери эди"... Таажубда қолган одам яна сўради: "Мен ҳам шу мўмин одам каби тириклигимда Аллоҳни буюруқларини бажарганман: Айтчи, уни мендан фарқи нимада? Нега унинг Жаннати олий? Шунда фаришта: "Аллоҳ ҳузурида ҳар иккингизни даражангиз бир. Аммо бу мўмин "СУБҲАНАЛЛОҲ"ни сендан бир неча марта кўп айтинг. https://t.me/sayyid_baraka
Show all...
01:20
Video unavailableShow in Telegram
Каналимизга аъзо бўлинг 👇👇👇 https://t.me/sayyid_baraka
Show all...
☪️ САОДАТ КАЛИТИ «Саодат калити ҳушёрлик ва фаҳму фаросатдадир. Бадбахтлик манбаси кибр ва ғафлатдадир. Банда учун Аллоҳ таолонинг неъматлари ичида иймон ва маърифатдан улуғи йўқдир. Унга эришиш учун бағрикенглик ва қалб кўзи ўткирлигидан бошқа васила йўқдир. Куфр ва маъсиятдан каттароқ бало ва офат йўқдир. Мазкур икки нарсага чақиришда қалб кўрлиги ва жаҳолат зулматидан бошқа нарса йўқдир. Зийрак кишилар Аллоҳ таоло уларни ҳидоятини ирода қилган ва қалбларини Исломга кенг қилиб қўйганлардир. Мутакаббирлар Аллоҳ таоло уларни залолатини ирода қилган ва қалбларини худди осмонга чиқаётгандаги каби тор ва танг қилиб қўйганлардир. Мутакаббир ўз ҳидоятига кафил бўлиши учун қалб кўзи очилмаган кишидир». Имом Ғаззолий @mehrob_himmati
Show all...
00:18