cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ

𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭. Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.

Show more
Advertising posts
1 220
Subscribers
+124 hours
-27 days
+830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!.. @fitratuz
Show all...
🥰 2
Саҳобалар ичида сиддиқ (содиқ) мақомини олган саҳоба ким?Anonymous voting
  • Усмон (розияллоҳу анҳу)
  • Aбу Бакр (розияллоҳу анҳу)
  • Умар (розияллоҳу анҳу)
0 votes
Дажжолни қайси пайғамбар ўлдиради?Anonymous voting
  • Мусо (алайҳиссалом)
  • Исо (алайҳиссалом)
  • Муҳаммад (алайҳиссалом
0 votes
Оҳир замон пайғамбари ким?Anonymous voting
  • Ҳорун (алайҳиссалом)
  • Муҳаммад (алайҳиссалом
  • Сулаймон (алайҳиссалом)
0 votes
ДОРИ ВА ШИФО – Мендан оғриқ ва аламнинг давосини сўрашса, мен уларга "сабр", деб айтаман. – Мендан муваффақиясизликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "қайтадан ҳаракат", деб айтаман. – Мендан ҳасаднинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "ўзини билмаганга солиш", деб айтаман. – Мендан камбағалликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "қаноат", деб айтаман. – Мендан заифликнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "иймон", деб айтаман. – Мендан хунукликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "ахлоқ", деб айтаман. – Мендан жаҳолатнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "илм", деб айтаман. – Мендан пасткашликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "сукут", деб айтаман. – Мендан адоватнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "хайр-эҳсон", деб айтаман. – Мендан кароҳиятнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "муҳаббат", деб айтаман. – Мендан азоб чекишнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "табассум", деб жавоб бераман. – Мендан бало ва офат дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "алҳамдулиллаҳ", деб жавоб бераман. – Мендан нафс шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "нафсни тийиш", деб жавоб бераман. – Мендан чарчоқнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "уйқу", деб жавоб бераман. – Мендан барча нарсанинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "эй Робб, деб айтинглар" деган жавобни бераман. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Show all...
3
• САЛОВАТ АЙТИШ ҲАҚИДА • Алҳамду лиллаҳ, барчамиз мўъмин-мусулмонмиз. Биз мўъмин-мусулмонлар Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаламга саловат айтишга буюрилганмиз. Агар бир марта саловат айтсак, бизга Аллоҳ ўн марта раҳмат йўллайди, ўнта гуноҳларимизни ўчирилади, ўн даража мартабимиз кўтарилади. • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта раҳмат йўллайди. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража мартабаси кўтарилади” (Имом Аҳмад ривоятлари).  Манбаларда қисқа салавот сифатида қуйидаги саловат берилади: اَللَّهُمَّ صل وَسَلِّمْ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّد Алло‌ҳумма солли васаллим ала‌ набиййина‌ Муҳаммад Маъноси: Эй, Аллоҳ! Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга раҳмат ва салом йўллагин! • Бугун энг камида 100 маротаба айтишга уриниб кўринг. Бундай имкониятни ўтказиб юборманг. ©Русатмжон Домла 🔎 @ShayhSaboqlari ✔️
Show all...
3🥰 1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бугунги жума кунида ўтганларимизга раҳмат, гуноҳларимизга мағфират, қарзимизга нажот, узун ва мазмунли ҳаёт, беморларимизга шифо, ёмон феълимизга даво сўраймиз! Ушбу кунда барчамиз орзиқиб кутган яхши ниятларимиз рўёбига эришиш насиб этсин!!! ••┄┄┄❅┄┄┄•• Охиратда Аллоҳ таоло сизга; Эшигингиз Райён, мукофотингиз Фирдавс, шаробингиз Кавсар, қўшнингиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ва соянгиз Раҳмоннинг Арши бўлишини насиб этсин. Яқинларингизга ҳам улашинг 👇👇👇 https://t.me/boxodirxoji_domla
Show all...
2🥰 1
Shariat ilmlarini internetdan o‘rganish
Show all...
‼️ Фотиҳа сурасини кўп ўқишга одатланинг ☪ Аҳмад Ийса Маъсаровий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Фотиҳа сураси турли касаллик ва бактерияларга, ғазаб ва нафратга барҳам беради. Хонадонларингизни Фотиҳа сурасини ўқиш билан муаттар ҳидга тўлдириб юборинг! Уни тўшакларингизда ҳам ўқинг! Муҳими – такрор, такрор ва бардавом ўқинг!". Каналга уланиш ⤵️ https://t.me/boxodirxoji_domla
Show all...
🥰 3👍 2 2