cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Madina Mo'minova

"Albatta, amallar niyatlar bilandir. Har bir kishiga niyat qilgan narsasi beriladi" --------------------------------------------------------------------- Ўзимман🥰 Instagram: https://instagram.com/madina__mominova?utm_medium=copy_link

Show more
Advertising posts
295
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
-1230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Ҳозирги кунда энг катта ғам ва муҳим вазифа болаларимизнинг тарбияси бўлиб қолди. Агар ундан ҳам муҳим нарса бор десангиз адашасиз. Жияним бор 15 ёшга тўлди. Бошқа давлатда яшагани боис мактабга бормади. Тўғри унда дунёвий фанларга лаёқат сезилмади. Аммо яна 3-4 кунда қуръонни ёдлаб бўлади. Ундаги хаё, ундаги раҳмдиллик, боладаги беғуборликни унинг тенгқур аьлочиларда кўрмадим. У билан гаплашсангиз енгил елпи қизиқиш, турли ушалмас , қуруқ орзулар эмас, охират ғамини сезасиз. Ортиқча эркалатилмади, қўлига пул бериб ховлиқтирмади, керак бўлса вақтида илмга мажбур қилинди ва мана натижа, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Жиянимни кўришга бориб, унга хавас қила-қила айтдим:” Болам дуо қилинг, мени болаларимга ҳам ёдлаш ва илмига амал қилиш саодати насиб қилсин”. Бу хавас шукуҳи неча кундирки қалбимни ёритиб турибти. Ота онасига эса жаннатда кийдирилажак яна бир тож муборак бўлсин! Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “ Эй, имон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақлангиз…”, дейди “Фарзандларингиз ва аҳлингизга яхшиликни таълим беринглар, уларга одоб ўргатинглар” (Абдурраззоқ ва Саид ибн Мансур). “Ота фарзандига гўзал одобдан кўра афзал нарса бера олмаган” (Имом Термизий). Ҳазрати Али р.а “Ўзингизга ва аҳлингизга яхшиликни таълим беринглар ва уларни одобли қилинглар”, деб айтганлар. Дунёнинг бошқа ишларига, инсонлар билан муносабатларга чалғиб яшадингизми, билинг кўп нарсани йўқотингиз, айниқса болаларингизни..
Show all...
👍 5 3🔥 2😢 2
Ниятнинг қанчалик муҳим аҳамиятга эга экани ҳақида бир гап айтайми? Болаларимнинг болалик пайтида келажак ҳақида ажойиб хаёллар қилар эдим. Тўғрироғи ният. Келин олсам ҳечқачон хайт дастурхони солиб, келин саломлар қилдирмайман, мебел ҳам деган ниятим бўлган. Аслида эса ўша пайтда оилавий ижарама ижара кўчиб юриб,яшардик. Мени бу ниятларимда зарра шубҳа бўлмаган, қачондир энг чиройли кунлар бўлади дердим. Ўшанда Болажонларим эндигина бирлари 10, кичигим 6 ёш эди. Қийинчилик бўлмади дейсизми? Эҳе, лекин барибир гумонларимнинг ҳаммаси яхшиликка бўлган. Ортга қарамасликка, кимларнидир айбдор қилмаслика , тақдирнинг яхши ёмонига шукр қилишга интилдим. Ҳозир эса қалбимда ажиб хотиржамлик. Сўрамаган қанча неъматларни берди Роббим, сўраганларимни эса ортиғи билан. Келинларим борасидаги ўша ниятимга ҳам етдим, алҳамдулиллаҳ. Бирлари Мадинада, бирлари Маккада. Улар менинг келиним эмас, биродарларим. Кўзларимнинн қувончлари, минг шукр. Эй қийинчилик бўсағасидаги сингилжоним! Кимлардир келиб сизга бахт туҳфа қилиб беролмайди, у туҳфага ният ва амал билан эришасиз. Тармоқларда ҳар кимга қармоқ отманг, келажакка халоллик , ирода ва сабот билан боринг. Вақт эса сизга қайта-қайта имкон бермаслиги мумкин! Ва 👇 яна бир бор эслатма бўлсин учун: Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишига ният қилган нарсаси бўлади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати дунё учун бўлса, унга эришади. Ёки аёл учун бўлса, уни никоҳлаб олади. Бас, унинг ҳижрати нима учун қилган бўлса, ўшанга бўлади», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган.
Show all...
8👍 5🥰 2
Мен хам Борайлии😭😭ииик😭
Show all...
8👍 2
Машаоллохххх😍😍
Show all...
1
Инсон ҳаётида кўп ишлар бўлади. Яхши-ёмон Синов-қувонч Қалбда эса нима бўлса,Аллоҳ шунга яраша неъматлар берар экан, ишонинг..!
Show all...
10🥰 2👍 1
Сиз қандай неъматни яхши кўрасиз?
Show all...
😍 9👍 2 2
Энг яхши кунинг – истовчи эмас, исталадиган одам бўлган кунларингдир..!
Show all...
👍 8 1
Соат минораси чироқлари ёнди бу эса Зулқаъда ойи кириб келганлигидан дарак. Хаж кунларига хам оз қолмоқда, кейинги Ой Зулхижжани 8-дан Хаж кунлари бошланади Иншааллоҳ Аллоҳ таоло барчаммизни уша кунларга етказсин.
Show all...
👍 7 4
Repost from Ikrom Sharif
Абу Бакр ибн Айёш ўлим тўшагида ётганида тепасида турган ўғлига шундай деди: — Қирқ йилдан бери ҳар кеча Қуръонни хатм қиладиган отангни Аллоҳ таоло зoе қилади деб ўйлайсанми?! @IkromSharif
Show all...
👍 8