Kutubun..✨
Closed channel
Ҳеч китоб ўқимаслик, Ҳеч сув ичмаслик кабидир. Иккиси ҳам инсонни қуритади.!
Show more202
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
202
Султон Сулаймон вафотидан олдин уч нарсани васият қилган экан:
1. Тобутини давлатининг энг зўр табиблари қабрга кўтариб боришини;
2. Бор бойликлари - жавоҳиру олтинларини қабргача борадиган йўлга сочиб қўйишларини;
3. Тобутидан икки қўлини чиқариб қўйишларини.
Сарой пешволари ҳайрон бўлиб, буни сабабини сўрашибди.
Султон Сулаймон қуйидаги жавобни берган экан:
1- Замонанинг энг зўр табиблари тобутимни кўтаришсин, одамлар кўришсин, энг зўр табиб ҳам Аллоҳдан келган ажал олдида ожиздирлар, ўлим ҳақ.
2-Бор бойликларимни йўлга сочиб қўйинглар, одамлар кўришсин, инсон ҳар қанча мол-дунё йиғиб ҳам, уни охиратига олиб кетолмайди.
3-Қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар, одамлар кўришсин, қандай катта давлат султони бўлиб, қандай катта бойликларга эга бўлиб, саройларда яшаган бўлсамда, қабрга қуруқ қўл билан кетаяпман.
Бу дунёда фақат яхшилик қолади. Яхшилик қилишдан хеч қачон чарчаманг.
202
Assalomu Alaykum VA Rohmatullohi va barokatuh hayrli jumalar. 🌚
Bu kunning hayri menga va sizlarga bo'lsin albatta bir jumangiz Makkada bo'lsin...
202
Nima deysizlar Kanaldagi hammani bloklab qaytadan ochamizmi shunda kimga kerak bo'lsa qo'shilardi kechki paytgacha fikringizni qoldiring man link tashlab qo'yaman! Gazga boshqa Choy qo'yiylar yangidan Choy ichamiz🙂
202
Ona qalbidan qimmati yòqdir....
Faqat ona mehrining minnati yòqdir ))
Assalomu Alaykum VA Rohmatullohi va barokatuh hayrli kun
202
#hikmat
Yiqildi deb o’ylamang,
O’ylamang sindim, cho’kdim.
Kelgusi Bahorgacha,
Faqat bargimni to’kdim.
©️Jaloliddin Rumiy
202
Буюк саҳобий йиғисининг сабаби
Тустар форсларнинг мустаҳкам қўрғонли шаҳарларидан бўлиб, мусулмонлар ушбу шаҳарни бир ярим йил давомида қамал қилиб турдилар. Шундан сўнг шаҳар мусулмонлар қўлига ўтди. Бу фатҳ ислом тарихидаги энг қийин фатҳлардан бири эди. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ушбу фатҳ кунини эсласалар йиғлаб юборар ва у кунни эслашни истамасдилар. Хўш, нега?
Тустарни қамал қилиб турган мусулмонлар шаҳар эшикларини бомдод вақти киришидан бироз олдин очишга муваффақ бўладилар. Мусулмон қўшини шаҳар ичига сел каби оқиб кириб борди. Ичкарига киргач, ўттиз минг кишилик мусулмонлар қўшини бир юз эллик минг сонли форс қўшинига қарши аёвсиз жангни бошладилар. Мусулмонларга ҳар лаҳза ўлим чанг солар, ҳар лаҳза хатар бор эди. Ҳа, вазият ниҳоятда оғир эди.
Аммо охирида Аллоҳнинг фазли билан мусулмонлар душман устидан узил-кесил ғалаба қозонишди. Бироқ бу ғалаба онлари қуёш чиқиб бўлган пайтларга тўғри келди. Ҳа, мусулмонлар шу куни бомдод намозини ўқий олишмаган эди. Шиддатли жанг асносида, қонсираган қиличлар орасида бомдодни ўқиб олишга имкон топа олмадилар.
Умрида бир марта бомдодни қазо қилган Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шу воқеа сабаб ҳўнг-ҳўнг йиғлардилар. У зот узрли бўла туриб йиғлардилар. Ҳа, мусулмонлар ўша онда узрли эдилар. Улар исломдаги энг улуғ амаллардан бири билан машғул эдилар. Лекин улуғ ибодат, буюк фарз қазо бўлди! Улар шунинг учун йиғлашарди.
Буюк саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга ушбу фатҳ зикр қилинса, “Менга Тустарни эслатманг! Дарҳақиқат, у бомдод намози вақтини зое қилишимизга сабаб бўлган. Дунёдаги жамийки нарсаларнинг меники бўлиши ушбу намозни ўз вақтида адо этишимдан кўра суюкли эмас!” деб айтардилар.
Ушбу воқеани ўқир эканмиз, уларнинг ғалаба қозонишлари сабабини англагандек бўламиз.
Хўш, бизнинг ҳаётимизда намознинг қадри, аҳамияти қай даражада?!
202
#Кайфият
🌟 Хайрли кун!
💐 Сизга сирен бервордим, қачон боришини билмайман лекин....
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу..
202
Ёшимиздаги рақамлар ҳеч нарсани англатмайди.
Биз вазиятларга қараб улғаямиз, ё кичкина бўламиз.
Суйган кишиларимиз билан бирга бўлсак ёш боламиз.
Дўст тутинган инсонларимиз билан бирга бўлсак ўсмир ёшдамиз.
Дунё кўзимизга тор кўриниб қолса кекса кишилармиз.
Шунинг учун ҳеч кимдан ёшини сўраманг!
