cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Ex-Muslims | Uzbekistan

Савол ва таклифлар учун (реклама олинмайди) @ExMuslimsAdmin Расмий чат гуруҳимиз. https://t.me/ateistchati Шахсий канал. https://t.me/+7L_jet_j-mVhZjNk

Show more
Uzbekistan10 327The language is not specifiedPolitics8 714
Advertising posts
2 378
Subscribers
No data24 hours
-237 days
-11630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

"Мамлакатлар бўйича энг кўп орзу қилинадиган касблар рўйхати эълон қилинди." АҚШнинг "Remiltly" молиявий хизматлари компанияси "Google" қидирув маълумотларидан фойдаланган ҳолда, ёшларни энг кўп орзу қиладиган касбларини эълон қилди. Афсуски Ўзбекистон бу рўйхатда етарли маълумот йўқлиги учун жой олмаган. Демак бизда орзу қилиш, ҳатто шунчаки google орқали касбларни қизиқиб, қидириб кўриш салоҳияти ҳам мавжуд эмас. Рўйхатга кўра ёшларни орзу қилган касблари: АҚШ, Канада, Англия - Учувчи, дастурчи ва ўқитувчилик. Исроил - Дастурчи ва тадбиркорлик, шифокор. Туркия, Миср - Актёр, футболчи. Қатар, Баҳрайн, С.Арабистон - Қуръон ҳофизи. Германия, Франция - Фан мутахассиси, профессор, адвокат. Швейцария, Норвегия, - Ўқитувчи, ёзувчи. Сезганингиздек ривожланган давлатларда асосан билим, дастурлаш, ўқитувчи, шифокор каби бизни диёрда менсилмайдиган касбларни кўпроқ хоҳлашади ва интилишади. Исломий давлатларда ёшларни кўпроқ қизиқиши Қуръон мутахассислиги. Шундан келиб чиқсак Ўзбекистонда ҳам актёрлик, футболчи, Қуръон мутахассиси каби касбларни ёшлар кўпроқ хоҳлашса керак. Ахир ким ҳам ўқитувчи ёки шифокор бўлгиси келар эди бу юртда.. @uzbekistonateistlari
Show all...
What Is The Number One Dream Job Worldwide?

Remitly used search data to find out which jobs and careers people are dreaming of the most around the world. See what we discovered here.

​​Пашшанинг бир қанотида заҳар бошқа қанотида зиддизаҳар бор - Ҳадисдан (видео таъбингизни хира қилиши мумкин) Гарчи бу борада бир нечта тажрибалар мавжуд бўлса-да, уларнинг ҳеч бири ушбу фаразни тасдиқламайди! Халқимиз чивин ёки пашша деб атайдиган ўшбу зараркунанда ҳашоратда кўплаб касалликлар, жумладан, куйдирги, сил, вабо, тиф, дизентерия ва яна 65 га яқин турли касалликларни юқтириши мумкин. Аслида пашшани икки қаноти ҳам энг кўп микроблар ер олган қисмлари эканлигини аввало келтириб ўтсак. Биз бу борада ислом диёри Саудия Арабистонининг Қоссим Университети ва Австралиялик тадқиқотчилар бу мавзу бўйича бир нечта турли жойларда олиб борилган баъзи тадқиқотларини ўрганишимиз жараёнида, уларнинг баъзилари ёки бузиб кўрсатилган ёки бирон бир академик манбага асосланмаганига гувоҳи бўлдик. Далил сифатида кўпроқ тажрибаларда, пашшаларнинг бир қонида антидот, иккинчисида заҳар (токсик-антитоксик) борлиги ҳақидаги гипотезани исботлаш мақсадида ўтказилган ҳеч бир тажрибада бу ўз исботини кўрсатмаган. (Тажриба номи остидаги уйдирма тадқиқотларда, пашшанинг бир қаноти аввал антибактериал этанолга ботирилади, бунинг натижасида эса бактерия кузатилмайди) Манбалар: Healthhype, Dr.chris. Ҳавола. Dd-Platform. Ҳавола. Cern Bilim. Ҳавола. Равшанбей Султан тайёрлади. @uzbekistonateistlari
Show all...

​​​​Дунёдаги ҳамма нарса аёлларнинг асаридир - Мустафо Камол Отатурк. (19-май Отатуркни хотирлаш, Ёшлик ва спорт байрами) 1. Аёлларимиз эркаклардан кўра кўпроқ ақлли, кўпроқ кучли ва кўпроқ олима бўлишга мажбурдирлар. 2. "Туркия давлати дунёвий жумҳуриятдир. Ҳар бир вояга етган киши ўз ихтиёри билан динини танлаши ёки ҳеч бир динга эътиқод қилмаслик ҳурриятига эга.  3. Ўз ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун диндан фойдаланаётган ҳукумат заифдир. 4. Шайхлар, қария раҳбарлар, саййидлар, амирлар томонидан судралиб, тақдири ва ҳаётини фолбинлар, сеҳргарлар, муллалар, табиблар, туморлар қўлига топширган кишилардан ташкил топган жамоани халқ деб аташ мумкинми? 5. Ҳа, Қорабакир, араб ўғлининг бемаъниликларини турк фарзандларига англатиш учун мен Қуръонни туркчага таржима қилдиртираман. Ва шу билан бирга турк тилида ўқиттираман. Бундан кейин аҳмоқ бўлиб, алданишда давом этмасинлар! 6. Агар бир кун менинг сўзларим илм-фанга тескари келса, илмни танланг. 7. Ҳаётда энг ҳақиқий муршид илмдир, фандир. 8. Ҳақиқий нажотга фақат жаҳолатни йўқ қилиш орқали эришиш мумкин. Жаҳолат йўқ қилинмагунча, жамият ўз ўрнида қолади, ҳанузгача турган нарса орқага қараб кетишини англатади... 9. Мени кўриш дегани мутлақо юзимни кўриш дегани эмас. Менинг фикрларимни, менинг туйғуларимни - тушунаётган ва ҳис этаётган бўлсангиз етарли. 10. Кўпчилик оилаларда жуда ёмон одат бор; Улар болаларига гапиришлари учун рухсат бермайдилар ва тингламайдилар. Мурғаклар аралашса, “Катталарнинг суҳбатига аралашма!”. дейишади, улар гапириш ҳуқуқидан мосуво бўлиб улғайишади. Қанчалар нотўғри, ҳатто зарарли тарбия! Аксинча, болаларни эркин гапиришга, ўзлари ўйлаган ва эшитганларини қандай бўлса, шундай ифодалашга ундашимиз шарт; Шундай қилиб, уларнинг хатоларини тўғрилаб, келажакда ёлғончи ва мунофиқ бўлиб қолишининг олдини олиш мумкин. Бир сўз билан айтганда, фарзандларимизни ўз фикрини иккиланмасдан айтишга, самимий фикрларини ҳимоя қилишга, бошқаларнинг самимий фикрини ҳурмат қилишга ўргатишимиз керак.Шу билан бирга, уларнинг покиза қалбларида - Ватан, миллат, оила, билим билан бирга ҳақиқатга, эзгу ва гўзал нарсаларга муҳаббат ва қизиқиш уйғотишга ҳаракат қилишимиз лозим. Назаримда, булар она бағридан тортиб, энг олий таълим масканларигача фарзандлар таълим-тарбиясида доимо эътиборга олинадиган муҳим жиҳатлардир. Ана шундагина фарзандларимиз эл-юртга фойдали ва комил инсон бўлиб етишишади.. Мустафо Камол Отатурк, Туркия Республикаси асосчиси ва биринчи президенти (1923–38), ҳарбий саркарда (1881-1938) у абадий турк халқлари қалбида яшашда давом этади. Равшанбей Султон тайёрлади. @uzbekistonateistlari
Show all...

00:32
Video unavailableShow in Telegram
Иккита одамни ўлим жазосига ҳукм қилиб, охирги сўзини сўрашибди. Биринчиси, "бунинг учун Аллоҳга шукур қиламан" дебди. Нариги дўсти эса, "наҳотки бундай ноҳақ жазога шукр қилиш мумкин? Биринчиси, "бизга шундай ўргатилган, кел дўстим сен ҳам шукр қил, нажот топасан", дебди. Ўлим ҳукми вақтида буни эшитган ўша давлат султони янги фармон чиқарибди. "Қатл бекор қилинди". Ҳалиги шукр қилган дўсти, "кўрдингми Аллоҳ нолаларимизни эшитди ва адолат қарор топди." Отлиқда келган мулозимлар эса янги фармонни ўқиб эшиттиришибди. "Дорга осиш ҳукми бекор қилинди, аммо энди уларни қозиққа ўтирғизиб ўлдириш буюрилди" дебди! Қиссадан ҳисса шуки, бу халқни шукр қилишга ўргатилиб, ходага ўтирғизиб си*ишмоқда. Бундай халқ эса ҳар қандай зулмга муносибдир.. Таржимон Равшанбей Султан. @uzbekistonateistlari
Show all...
4.77 MB
00:35
Video unavailableShow in Telegram
Истанбулда маккажўхори ҳайкалини ясаган ҳайкалтарош: "Очиқчаси ўзимга ҳам ёқмади, аммо исломда инсон ҳайкали ясаш гуноҳ, мусиқа асбоби гуноҳ, расим чизиш гуноҳ, аёл танаси гуноҳ, севиб-севилиб яшаш гуноҳ, кулиш гуноҳ яна нима ясашим керак эди? Макажўхорижга ҳайкал ясадим, шунда ҳам одамлар ғалати қараяпти." Кейинроқ, "маккажўхори шаҳватимизни қўзғатяпти" деб бузиб ташлашмаса яна билмадим. @uzbekistonateistlari
Show all...
1.00 MB
Изоҳсиз.. @uzbekistonateistlari
Show all...
1.97 MB
00:21
Video unavailableShow in Telegram
Бельгия мактабларидан бирида, ўрта мактабда "гомофобия ва ЛГБТга бағрикенглик" бўйича ўтказилган тадбир, мусулмон ўқувчиларининг «Аллоҳ Акбар» деб ҳайқириши ва ЛГБТ байроқларига тупуриб, камситилиши билан якунланди. Ғарб мусулмон қочқинларга нон, туз беради, бағрикенглик қилади! Аммо у фаросатсиз, билимсиз, виждонсиз қочқинлар, у давлат қонунларини менсимасдан, ўзини шариат тизимидаги қонунларни қумсаб қолади. Ваҳоланки қочган давлатида шариат қонунлари ҳукмрон эди, ислом ҳукмрон эди! @uzbekistonateistlari
Show all...
3.11 MB
2002-йил, Эрдўған: “ЛГБТ ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши керак, уларга қилинаётган зулмларни қоралайман” (1-видеода) Эрдўған даврида ЛГБТ! 31.05.2007-йилда Истанбулда 170 ўринли ЛГБТ меҳмонхонаси очилди. Бу Эрдўған соясида амалга ошди. 29.11.2011-йилда 6251-сонли ЛГБТ қонуни қабул қилинди. 02.05.2013. Эрдўған ҳукумати розилиги билан МЕŞCİD (Мусулмон гомосексуаллар уюшмаси) ташкил этилди. 19.09.2014 да ETCEP (Таълимда гендер тенглиги) Эрдўған ҳукуматининг маъқуллаши билан кучга кирди. 28/06/2015. Эрдўған ҳукумати рухсати билан ЛГБТ шарафи юришлар бошланди. Ва ҳозирги кунда Туркияда ҳукуматининг розилиги билан очилган ЛГБТ бирлашмалари сони 22 тага етган. Иккинчи видеода жинсини ўзгартирган машҳур Мадам Мариканинг Эрдўған учун овоз беришларини хоҳлаб, унинг партия биносида чиқиш қилганини кўришингиз мумкин. Жинсни ўзгартириш эса 4721-сонли, Турк Фуқаролик Кодексининг 40-моддасида тартибига асосан мумкиндир. Марҳамат хулоса ўзингиздан. Равшанбей Султан тайёрлади. @uzbekistonateistlari
Show all...
1.22 MB
1.99 MB
Биринчи сайловдан кейинги вазият ва умуман сиёсат ҳақида суҳбатлашамиз. Киринглар қизиқтирган савол ва фикрларинг бўлса. https://t.me/uzbekistonateistlari?livestream=b0c09b2d4fcc2b89e1
Show all...
01:09
Video unavailableShow in Telegram
"Мусулмонлар нега қолоқ?" Мана бу видеода Мубашшир Аҳмад сабаблари ҳақида гапирар экан, мусулмон давлатларида диктатура, сўз эркинлиги ва иқтисодий эркинлик йўқлиги, таълим сифати, коррупция, монополия каби омилларни сабаб қилиб кўрсатибди. Қизиғи шундаки бу шахс Ўзбекистонда диктатурани қўллаб-қувватлаб, референдумда "ҳа" деб овоз беришга чақирганлардан. Янада қизиғи, бошқа бир авторитар давлатдаги, 20 йиллик ҳокимият раҳбари Эрдўғанни қўллаб-қувватлаш билан овора. (Стокголм синдроми) @uzbekistonateistlari
Show all...
1.24 MB
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.