cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

Advertising posts
198
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

{ إِنَّ ٱللَّهَ وَمَلَٰٓئِكَتَهُۥ يُصَلُّونَ عَلَى ٱلنَّبِيِّۚ يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ صَلُّواْ عَلَيۡهِ وَسَلِّمُواْ تَسۡلِيمًا } [Сура Ал-Ахзаб: 56] Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг. Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир» [Сура Жума: 9] Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир Жумани заруратсиз тарк этса, ҳеч ўчирилмайдиган ва алмаштирилмайдиган китобга мунофиқ, деб ёзилур», дедилар». Шофеъий ривоят қилган. Абу Довуд ва Насаийнинг ривоятларида: «Ким бир Жумани узрсиз тарк қилса, бир динор садақа қилсин. Агар топмаса, ярим динор», дедилар».
Show all...
Бир нарсани билилар, мен бу гапим билан жиҳодни инкор қилмоқчимасман. Аллоҳ сақласин жиҳодни ёмон кўришликдан. Ҳар-бир мусулмон жиҳодни яхши кўриб шахидликка интилади. Бу дин илм ва қилич билан азиз бўлган, бундан кейин ҳам илм ва қилич билан азиз бўлади. Лекин ҳар-бир нарса ўзининг ўрнида ва ўзининг вақтида тўғри бўлади.
Show all...
САЛОҲИДДИН АЙЮБИЙ ҚУДДУС МУСУЛМОНЛАРНИКИ! ___ Яхшилаб тинглашиларни маслаҳат бераман. Салоҳиддин Айюбий Қуддусни озод қилиш учун аввало умматни ислоҳ қилиш, илм бериш, аскар тўплаб уларни қуроллантириш билан машғул бўлган. Яхши ҳолатга келгач сўнгра Қуддусдаги салбчилар томон юруш қилган. Бугунги кунимиздаги ҳеч нарсани билмай, ҳеч нарсага эга бўлмай, қуруқдан-қуруқ сафар қилайлик деганларни гапи билан шижоатланиб кетманг. Уламоларимиз бекорга аввало илм деб айтишмаган. Сиз билан биз ўзимизни, олдимиздагиларни ислоҳ қилмагунимизча, хаётимизга шариъатни олиб кирмагунимизча бундай фатҳга эга бўлолмаймиз. { إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوۡمٍ حَتَّىٰ يُغَيِّرُواْ مَا بِأَنفُسِهِمۡ } [Сура Ар-Роъд: 11] Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас. Аллоҳим бизни ислоҳ қилсин, илмларимизни зиёда қилсин. Уммати Муҳаммадййага ғалаба берсин. Фаластиндаги ва бошқа диёрлардаги биродарларимизга ўзи нусрат берсин. Бизларни моли ва жони билан динига хизмат қилувчи қилсин.
Show all...
#Олисдаги_Масжид Қуддуси Шарифнинг Эски шаҳар томонида жойлашган Масжидул Ақсо Маккаи Мукаррамадаги Масжидул Ҳаром, Мадинаи Мунавварадаги Масжиди Набавийдан сўнгги учинчи муқаддас макон ҳисобланади. Бунинг бир неча сабаблари бор. Биз уларнинг энг эътиборлиларини айтиш билан чекланамиз: Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг исро ва меърож кечаси. “Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот пок бўлди. Албатта, У эшитгувчи ва кўргувчи Зотдир” (Исро сурасининг 1-ояти); Пайғамбар алайҳиссаломга ваҳий тушган маконлардан бири. Абу Умама хабар беради: Пайғамбар алайҳиссалом: “Менга ваҳий уч жойда тушди: Маккада, Мадинада ва аш-Шомда”,  дедилар (Абу Довуд, Табароний); Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам ўзидан олдин келган пайғамбарлар алайҳиссаломлар билан шу ерда учрашади ва уларга имомликка ўтиб намоз ўқийдилар. Намоздан сўнг У зотга фаришталар пиллапоя бўлиб еттинчи қават осмонга кўтариладилар. Аллоҳ таолонинг ҳузурларига чиққанларидан сўнг Роббимиз севикли Расулига намознинг тартиб-қоидасини ўргатади; Масжидул Ақсо мусулмонларнинг Маккадан олдинги биринчи қибласи бўлган. Ал-Барра розияллоҳу анҳу: “Биз Аллоҳнинг Расули билан бирга ўн олти ёки ўн етти ой Байтул Мақдисга юзланиб намоз ўқидик, кейин юзимизни янги қибла – Маккага қараб ўгирдик”, дедилар (Бухорий); Масжидул Ақсога боришнинг фазилати. Абу Ҳурайро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кўч боғлаб бориш фақат уч масжидгагина бўлади; Менинг ушбу масжидимга, Масжидул Ҳаромга ва Масжидул Ақсога”, дедилар” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий).  Масжидул Ақсони ким, қачон қурган? Ана шу савол ҳар доим фикр эгаларини ўйлантириб келган. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ер юзида қурилган энг аввалги масжид ҳақида сўрадим. У зот: “Масжидул Ҳаром”, дедилар. “Сўнгра қайси?” дедим.  “Масжидул Ақсо” дедилар. “Ораларида қанча (вақт) бор?” дедим. “Қирқ йил”. Сўнгра: “Ер сенинг учун масжиддир. Сенга қаерда намоз вақти етса, ўқи”, дедилар” (Бухорий, Муслим, Насаий). Ушбу ҳадиси шариф юзасидан тадқиқот ишлари олиб борган атоқли олимлар турлича хулосага келганлар. Жумладан, Ал-Қуртубий “Жамийил аҳкомил-Қуръон” китобида: “Олимлар Қуддуси шарифга ким асос солгани ҳақида бир фикрга кела олмади. Аммо Байтул Ҳаромни Одам алайҳиссалом қургани айтилади. Эҳтимол, орадан қирқ йил ўтиб унинг ўғли Қуддусни қургандир. Шунингдек, Байтул Ҳаром барпо бўлганидан кейин, уни, балки Аллоҳнинг изни билан фаришталар қургандир. Шундай бўлиши ҳам мумкин, энг тўғрисини Аллоҳ билгувчидир”, деб ёзган. Ибн Хожар “Китобун аҳадисил-анбиё” асарининг бошида: “Ҳақиқатан, Масжидул Ақсога биринчи бўлиб Одам алайҳиссалом асос солган. Шунингдек, уни фаришталар қургани ҳам айтилади. Яна бошқа манбаларда унинг асосчиси Нуҳ алайҳиссалом дейилади. Бошқа манбада эса Яъқуб алайҳиссалом қургани ҳақида сўз боради” деб ёзган. Яна у айтадики: “Мен икки масжидни ҳам Одам алайҳиссалом қурган деган фикрнинг тасдиғини топдим: Ибн Ҳишом “Китобул-тижон” асарида бундай ёзган: “Одам алайҳиссалом Каъбани қурганидан сўнг Аллоҳ таоло унга бориб Қуддусни қуришни амр этди. У Қуддусни барпо этди ва ўша ерда сажда қилди”. Ас-Суютий “Сунани-Насаий” асарида: “Масжидул Ақсони, ҳақиқатан, Одам алайҳиссалом қурди. Иброҳим алайҳиссалом ва Сулаймон алайҳиссаломнинг қурилишлар эса масжиднинг янгиланиши эди, масжидни улар янгидан қурмаган”, дейди. Ислом тарихига оид манбаларда Масжидул Ақсони Сулаймон алайҳиссалом барпо этгани, аммо бунда масжид янгилангани, кенгайтирилгани ва келажак авлодларнинг ибодати учун тайёрлангани, лекин масжидга у асос солмагани айтилган.
Show all...
Yahudiylar ya’ni yevreylar 1944 - 1948 yillarda Falastinga mana shunday yalangoyoq, ishtonsiz xor holatda kelishgan edi. Musulmonlar ularga boshpana berishgandi o‘shanda. Endi esa Falastin bizning vatanimiz, Quddus bizning poytaxtimiz deya musulmonlarni quvg‘in qilishmoqda. #Quddus
Show all...
Рўзани бузадиган ва бузмайдиган амалларга оид савол жавоблар. Савол: Нафас қисиш оқибатида томоғига аэрозоль сепса, рўзаси очиладими? Жавоб: Томоқдан ичкарига ўтган ҳар бир нарса рўзани очади. Аэрозоль сепилганда ҳам дори ичкарига ўтади, шу сабабли рўза очилади. Шунинг учун бундай касалликка дучор бўлганлар қишнинг қисқа кунларида аэрозоль ишлатмасдан рўза тутишга қодир бўлишса, қазосини тутиб беришади. Агар қиш кунида ҳам аэрозоль ишлатмай тура олишмаса, рўза тутиб, эҳтиёт юзасидан ҳар кунига фитр миқдорича, яъни икки килограмм буғдойни ёки унинг қийматини фидя қилиб бериб турганлари афзал. Савол: Милки қонаб, қони ичкарига кетиб қолган кишининг рўзаси очиладими? Жавоб: Агар қон томоғидан ўтиб, ичкарига етса, рўза очилади. Тишлари орасидан қон чиқиб, халқумида қолса, ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди. Агар халқумдан ичкарига кетса, қон миқдори тупукдан кўп ёки тенг бўлса ёки қоннинг таъми сезилса, рўза очилади. Қон тупукдан оз бўлса, рўза очилмайди. Савол: Ғусл вожиб бўлган киши бурнига сув олганда сув ичкарига кетиб қолса, рўзаси очиладими? Жавоб: Ғуслда буруннинг юмшоғигача сув етказиш фарз, қаттиқ жойига сув етказиш эса суннат. Рўзадор рўзадорлигини билатуриб оғзига ёки бурнига сув олсаю, сув ичкарига кетиб қолса, рўзаси очилади, қазо лозим бўлади. Агар рўзадорлиги эсида бўлмаса, рўзаси очилмайди. Савол: Қулоқ ёки киндикка сув киргизилса, рўза очиладими? Жавоб: Киндикка сув киргизиш билан рўза очилмайди. Қулоққа ғусл пайтида сув кириб кетса ҳам рўза очилмайди. Лекин қасддан киргизилса ва мия тарафга етиб борса, рўзанинг очилиш-очилмаслигида ихтилоф бор. Хулоса шуки, қулоққа дори томизилса рўза очилишига, сув кирса очилмаслигига иттифоқ қилинган. Савол: Сигарет, нос чекиш билан рўза очиладими? Жавоб: Сигарет чекиш, тамаки ва носга ўхшаш воситаларни истеъмол қилиш билан рўза очилади. Савол: Рўзадор одам тиш пастаси билан тишини тозаласа бўладими? Жавоб: Рўзадор ҳолатда тиш пастасини ишлатиш макруҳ. Лекин томоғидан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди. Бирор нарсани оғзига солиб, татиб кўриш макруҳ, лекин бунда рўза очилмайди (лекин татиб кўрган нарсасини ютиб юборса рўза очилади). Савол: Укол (инъекция) қилиш билан рўза бузиладими? Жавоб: Уламолар мушаклар орасига, ёнбошга укол қилиш билан рўза бузилмаслигига иттифоқ қилишган. Тери орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди. Одатий йўллардан бошқа жойлар орқали терининг орасига нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши (томирдан чақса ҳам), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ қилишган. (Томирдан қилинса бузулади) Савол: Тиш олдирса рўза очиладими? Жавоб: Рўзанинг очилиш-очилмаслиги томоқдан бирор нарса ўтиш-ўтмаслигига боғлиқ. Тиш олдираётганда томоқдан бирор нарса ўтиб кетмаса, рўза очилмайди. Савол: Ғарғара қилиш билан рўза очиладими? Жавоб: Рўзадор кишининг ғарғара қилиши макруҳ. Ичкарига сув кетиб қолса, рўза очилади. Савол: Эсдан чиқариб еб-ичган одам эсига тушгач таомланиб қўйса, рўзаси очиладими? Жавоб: 1) Эсдан чиқариб еб-ичиш билан рўза очилмайди. 2) Эсдан чиқариб еб-ичгандан кейин «Рўзам очилди» деб ўйлаб таомланиб қўйса, қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди. 3) Эсдан чиқариб еб-ичиб қўйса рўза очилмаслигини билатуриб таом еб қўйса қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади. Қайт қилишнинг ҳукми ҳам шундай: қайт қилгач, «энди рўзам очилди» деб ўйлаб, таом еб юборса, қазо лозим бўлади, каффорат эмас. Лекин бу иш рўзани очмаслигини билатуриб таомланиб юборса, каффорат ҳам вожиб бўлади. «Мўминнинг қалқони» китобидан ©Ислом уз
Show all...
{ وَمَنۡ أَظۡلَمُ مِمَّن مَّنَعَ مَسَٰجِدَ ٱللَّهِ أَن يُذۡكَرَ فِيهَا ٱسۡمُهُۥ وَسَعَىٰ فِي خَرَابِهَآۚ أُوْلَٰٓئِكَ مَا كَانَ لَهُمۡ أَن يَدۡخُلُوهَآ إِلَّا خَآئِفِينَۚ لَهُمۡ فِي ٱلدُّنۡيَا خِزۡيٞ وَلَهُمۡ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ عَذَابٌ عَظِيمٞ } [Сура Ал-Бақара: 114] Аллоҳнинг масжидларида Унинг исми зикр қилинишини ман этган ва уларни бузишга ҳаракат қилгандан ҳам золимроқ одам борми? Ана ўшалар у жойларга фақат қўрққан ҳолларидагина киришлари керак эди-ку! Уларга бу дунёда хорлик бордир ва уларга охиратда улуғ азоб бордир.
Show all...
اللهم انصر شعب فلسطين على أعدائك أعدائهم اليهود، اللهم اجعل لأهل فلسطين النصرة والعزة والغلبة والقوة والهيبة في قلوب أعدائهم اللهم اشفي جرحاهم وأطلق أسر أسراهم اللهم انصر مجاهديهم في سبيلك في برك وبحرك وجوك يا رب العالمين أمين.
Show all...
Аллоҳ таолони ғазаблантирадиган ишлардан бири: Аллоҳ таоло бир бандасининг гуноҳларини кечасида яшириб қўйса-ю, у банда кундузида ўша гуноҳларини ошкора қилиб юрмоғлигидир !
Show all...
Ким бир одамдеги дардни гапириб масхара қилса. Аллоҳ таоло унга офият бериб, масхара қилувчини ўша дард билан балолаб қўйиши мумкун ! Ҳудди шунингдек ким бошқаларнинг гуноҳларини гапириб масхара қилса. Ўзи ҳам айни шу гуноҳ устида қоим бўлади.
Show all...