📚ХАДИСЛАР📚
Open in Telegram
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: "Ким мендан кейин унутилган бир суннатимни тирилтирса, мени яхши куради. Мени яхши курганлар эса мен билан биргадир. ✍️Ибн Можа ривояти. Хамкор канал: @Xikmatlarr_uz
Show more2 954
Subscribers
No data24 hours
-107 days
-5330 days
Posts Archive
2 954
#Ҳадис_1405
📚Расулуллоҳ ﷺ агар яхши нарсани кўрсалар: «Алҳамду лиллаҳиллазий биниъматиҳи татиммус солиҳат», деб айтардилар. Агар ёмон деб биладиган нарсани кўрсалар: «Алҳамду лиллаҳи ъала кулли ҳал. Рабби аъузу бика мин ҳали аҳлин нар», деб айтардилар.
✍Ибн Можа ривояти.
(Ойша розияллоҳу анҳодан)
@Xsdis_uz
2 954
#Ҳадис_1404
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ҳадялашинглар, бир-бирингизга муҳаббат қўясиз».
✍Имом Байҳақий ривояти.
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
@Xadis_uz
2 954
#Ҳадис_1403
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
“Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка яхшиликни эргаштир. Бу уни ўчиради. Одамларга чиройли хулқ ила муомала қил”.
✍Имом Термизий ривояти.
(Абу Зар розияллоҳу анҳудан)
@Xadis_uz
2 954
#Ҳадис_1402
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:“Сизнинг яхшиларингиз менинг асримдагилардир. Сўнгра улардан кейин келадиганлар, сўнгра улардан кейин келадиганлар.
Кейин шундай бир қавм келадики, улар гувоҳлик сўралмаган ҳолда гувоҳлик беришади, хиёнат қилишади, омонатдор бўлишмайди, назр* қилиб, вафо қилишмайди, уларда семизлик пайдо бўлади”.
Шарҳ: Уламолар ушбу ҳадисда касаллик ёки бошқа физиологик хусусиятлар туфайли туғма семизлик эмас, балки айнан овқатга очкўзлик ва нафсни тиймаслик, ортиқча овқатланиш натижасида орттирилган семизлик ҳақида гап кетаётганини айтишади.
Назр қилиш — Исломда бирор мақсадга эришиш ёки бирор ишни бажариш учун инсон ўз зиммасига юклайдиган, Аллоҳга қилинадиган ваъда ёки аҳддир. Масалан, "агар фалон ишим битса, битта қўй сўйиб қурбонлик қиламан" деб ният қилиш. Назрга вафо қилиш вожиб ҳисобланади.
✍Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти.
(Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан)
@Xadis_uz
2 954
#Ҳадис_1401
📚Расулуллоҳ ﷺ олдимдан ўтдилар. Мен бундоқ қилиб: чап қўлимни орқамга қўйиб, кафтимга таяниб ўтирган эдим. Шунда у зот: «Сен ғазабга учраганларга ўхшаб ўтирасанми?!» дедилар».
✍Имом Абу Довуд ривояти
(Шарид ибн Сувайд розияллоҳу анҳудан)
Шарҳ:
Чунки бу мутакаббирларнинг ўтиришидир.
Мўмин банда намозда ўтирганга ўхшаб, ёки чордана қуриб, ёки тиззаларини қучоқлаб ўтиради.
@Xadis_uz
2 954
#Ҳадис_1400
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:«Кимга райҳон тақдим қилинса, рад қилмасин, чунки уни олиб юриш осон, ҳиди эса хушбўйдир», дедилар».
✍Имом Муслим ривояти.
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
@Xadis_uz
2 954
🌱🌱🌱🌱🌱
🌿TAJVIDDAN HIFZGACHA🌿
🌱Tajvid – Qur’on o’qish qoidalari
🌱Tas’hih – o‘qishda to‘g‘rilik va aniqlik
🌱 Maxraj – talaffuzning mukammalligi
🌱 Hadis – nur baxsh etuvchi saboqlar
🌿Qur’on ilmini chuqur va chiroyli o‘rganing! Ijozali ustozalar bilan online kurslarga qabul boshlandi🌱
🕌Ayol-qizlar ilm va sakinat maskani🌷
🔭https://t.me/+0XcdfsZrPrg3MWVi
2 954
#Ҳадис_1399
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
'Қиёмат олдидан шундай кунлар бўладики, унда илм кўтарилиб, жаҳолат ёғилади, ҳарж зоҳир бўлади, ҳарж – қатлдир”.
✍Имом Муслим ривояти.
(Шақиқ розияллоҳу анҳудан)
@Xadis_uz
2 954
#Ҳадис_1398
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Умматимнинг умрлари олтмиш билан етмиш ўртасидадир. Озларигина ундан ташқарида бўладилар».
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ ва ҳазрати Умарлар олтмиш уч ёшларида вафот этганлар.
✍Имом Термизий ривояти.
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
@Xadis_uz
