en
Feedback
1 765
Subscribers
-124 hours
-17 days
-2530 days
Posts Archive
iqro114
1 765
Жонли видео бошлаяпман Ўтказиб юборманг https://youtube.com/live/4fjSb3FHwvQ

iqro114
1 765
photo content

iqro114
1 765
Биттами, иккитами? Йўқ, учта! Пайғамбаримиз а.с. «Видолашув Хутбаси»да умматга нима қолдириб кетаётганини баён қилади. Бу хутба уч ҳадис тўпламида уч хил келади: 1. «Мен сизларга БИТТА нарсани қолдириб кетяпман … Бу — Аллоҳнинг Китоби» 2. «Мен сизларга ИККИТА нарсани қолдириб кетяпман… Бу — Аллоҳнинг Китоби ва элчисининг суннати» 3. «Мен сизларга ИККИТА нарсани қолдириб кетяпман… Бу — Аллоҳнинг Китоби ва Аҳли-Байтим» Агар бу ривоятларнинг ҳаммаси тўғри бўлса, табиий савол туғилади: биттами ё иккитами? бизнинг жавобимиз эса қуйидагича: битта ҳам эмас, иккита ҳам эмас, балки росмана учта: 1. Аллоҳнинг Китоби 2. элчисининг суннати 3. аҳли-байт «Битта нарса» ёки «Иккита нарса» дейилган ривоятлар савол остида қолади. чунки ҳеч қачон 1=2=3 бўлолмайди. Аммо тақлидчи зеҳниятга бунинг фарқи йўқ, чунки унга сингдирилган рефлекс бор: 1400 ЙИЛДАН БЕРИ ОДАМЛАР ИШОНИБ КЕЛГАН-КУ. Бу рефлекс христиан таслис ақидасининг рефлексидир — улар 1=3, 3=1 деб эътиқод қилади, аргументи ҳам айни: 2000 ЙИЛДАН БЕРИ ОДАМЛАР ИШОНИБ КЕЛГАН-КУ…

iqro114
1 765
Бу ширк ҳақда сизга айтишганми? Ширк — банда бировни Аллоҳга тенглаштиришдан кўпроқ, банда ўзини Аллоҳ ўрнига қўйишидир. Дин уйдириб халол харом қўядиган мулла — Аллохнинг диндаги шериги бўлишга уринади. Ердаги ризқ ва неъматларни ишғол этиб, уларни халққа бермайдиган давлат ва банклар — Аллохнинг мулкдаги шериги бўлишга уринади. Бировни хуррият ва яшаш хаққидан махрум этгувчи хукумат ва махкамалар — Аллохнинг хукмдаги шериги бўлишга уринади. Ваҳоланки, Дин ҳам, Мулк ҳам, Ҳукм ҳам — Аллоҳнингдир. Буларда Аллоҳ билан шериклик ширкати қурмоқчи бўлганлар — инсонлар устига илоҳликни даъво қилган бўлади. Мана шу — энг улкан гуноҳ ва жиноятдир, ва ҳеч қачон кечирилмайди.

iqro114
1 765
«НЕВАРАГА УЙЛАНИШ» ҲАҚИДА «Сизларга оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз, хотинларингизнинг оналари, ўзингиз қовушган хотинларингизнинг қарамоғингиздаги қизлари ҳаром қилинди. Агар у(хотин)лар билан қовушмаган бўлсангиз, (қизларига уйланишингизда) гуноҳ йўқ. Ва пуштингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинлари, опа-сингилни қўшиб олмоғингиз ҳаром қилинди. Магар аввал ўтган бўлса, майли. Албатта, Аллоҳ маҳфират қилувчи ва раҳмли зотдир». (4:23) Оятда: 1- оналарингиз махрам дейилмоқда. Оналарга кимлар киради? Онанинг онаси, бувиси, энаси ва ота тарафдан отанинг онаси, бувиси, энаси ва ҳаказо. 2 — қизларингиз махрам дейилмоқда. Қизларга кимлар киради? Отанинг қизи, қизининг қизи ёкий ўғилинг қизи яни невара ва яна эвара, чевара ва ҳаказо. Хатто оятда ўз неварангиз тугул ака-укаларингизни қизлари, неваралари, чеваралари ёкий опа — сингилларингизни қизлари неваралари, чеваралари ҳам махрам дейилмоқда. Яна қўшимчасига яқинлик қилган ҳотинларингизни қизлари, неваралари, чеваралари ҳам махрамдир. Бундан кейин ҳам невара маҳрамлиги Қуръонда йўқ деган кимса мусулмон эмас. Сабаби ўз неварасини фарзанд деб ҳисобламаган бўлади. Саломлар… (Фарҳод Аслий)

iqro114
1 765
photo content

iqro114
1 765
Бу расмда нима кýряпсиз?
Бу расмда нима кýряпсиз?

iqro114
1 765
Repost from Qurʼon izidan
Анқара Бош прокуратураси томонидан ўтказилган йирик амалиёт доирасида жами 49 кишини қўлга олиш бўйича қарор чиқарилган. Тинтув мобайнида кўплаб қурол-яроқлар топилган. 100 000 000 000 TL (2 000 000 000 $) дан кўп пул-маблағ чет элга ноқонуний чиқарилгани ҳамда И*роил давлати билан яқин алоқалари аниқлангани айтилмоқда. Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида: Сулаймончилар тариқатининг диний раҳбари Алиҳан Куриш билан бирга 30 киши қўлга олинган ва ҳибсга олинган. Гумонланувчиларнинг 3 нафари хорижда эканлиги аниқланган. Қолган 10 кишини ушлаш бўйича қидирув ва тезкор-қидирув ишлари давом этмоқда. Амалиёт Туркиянинг 17 та вилоятида бир вақтнинг ўзида ўтказилган ва молиявий ҳамда жиноий гуруҳ тузиш айбловлари билан боғлиқдир.
Фарзандингизни Туркия давлатига диний таълим олишга юборишда ҳар қандай тариқатчиликдан эҳтиёт бўлинг ва доимо назорат қилиб туринг. Акс ҳолда нотўғри ва адашган оқимларга қўшилиб, дунё ва охиратини вайрон қилиши мумкин. Туркия давлатида қатъий тақиқланган ва энг хавфли деб билинган жамоа Нурчилар эди. Энди Сулаймончилар тариқати ҳам қўшилиши мумкин.

iqro114
1 765
бугунги аҳли сунна вал-жамоа мана шу Муовия динидир https://www.youtube.com/watch?v=yIBchZVCQYs