cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

«ИЛМ БЎСТОНИ» | Расмий канал

Андижон вилояти Бўстон(Бўз) тумани “Абдулазизхон” жоме масжидининг расмий телеграм канали Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин! Мурожаат учун: @ilm_bostonibot

Show more
Advertising posts
234
Subscribers
No data24 hours
-27 days
-1030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

00:34
Video unavailableShow in Telegram
#МУТОЛАА_ВАҚТИ ҲАР БИР МЎМИН БИЛИШИ КЕРАК! (2 қисм) Аллоҳ сенга раво кўрганига рози бўл! Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: “Аллоҳ сенга тақсимлаб қўйганига рози бўл, одамларнинг энг бойи бўласан. Аллоҳ сенга ҳаром қилган нарсалардан четлан, одамларнинг энг тақводори бўласан. Аллоҳ сенга фарз қилган нарсаларни тўкис адо эт, одамларнинг энг обиди бўласан”. Сенга энг меҳрибон бўлган Зот устидан сенга раҳм қилмайдиганларга шикоят қилма! Аллоҳдан ёрдам сўра, Аллоҳга таян, шунда Унинг хос бандаларидан бўласан! Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу айтадилар: “Одамларнинг қўлидаги нарсадан умидингни бутунлай уз, зотан шу ҳақиқий бойликдир. Таъмагирликдан, ҳожатларингни одамлардан сўрашдан сақлан, зеро, бу айни фақирликдир. Намоз ўқисанг охирги намозингни ўқиётгандек ўқи!”... 🖥 БАТАФСИЛ MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
ҲАР БИР ДУОНИНГ БОШИДА ВА ОХИРИДА САЛАВОТ АЙТИШНИНГ ХОСИЯТИ Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен намоз ўқиётганимда жаноб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ерда эдилар. Ҳазрати Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо ҳам у зот билан бирга эдилар. Ўтиргач, Аллоҳга сано (айтиш) ни бошладим. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтдим. Сўнг ўзим учун дуо қилдим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тилайвер, (тилаган нарсанг) сенга берилгайдир!Тилайвер, (тилаган нарсанг) сенга берилгайдир!", - дедилар». Ҳасан-саҳиҳ ҳадис. Аҳмад ибн Ҳанбал бу ҳадисни Яҳё ибн Аҳмаддан қисқа тарзда ривоят қилганлар. Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Дуо осмон билан ер орасида тўхтатиб турилгайдир. Токи Пайғамбаринг соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтмагунингча бу дуодан бирор сўз (осмонга) чиқмас». Сунан Термизий, «Шамоили Муҳаммадийя» китобидан олинди. •┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈• Мелибоев  Абдукарим Бўстон туманидаги “Абдулазизхон”   жоме масжиди имом-хатиби. ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/bostonziyo
Show all...
#jannat_darvozasi 🌙 АЛЛОҲГА ТАВАККАЛ ҚИЛИНГ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
(Аллоҳга қарз берувчи борм?)
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти). اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика #дуо MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
👍 1
НАМОЗДА РУКУЪГА БОРАЁТГАНДА ВА УНДАН ҚАЙТАЁТГАНДА ИККИ ҚЎЛНИ КЎТАРИШ МАСАЛАСИ Бу масала ҳам кўплаб тортишувларга сабаб бўлгани ҳаммамизга маълум. Авваллари ҳамма Ҳанафий мазҳабига амал қилар ва ҳеч ким намозни бошлаш пайтидаги такбири таҳримадан бошқа пайтда икки қўлини кўтармас эди. Ҳамма номозхонлар тинчгина, қўлдан келганича ўз намозларини адо этиб юрар эдилар. Кейинчалик эса, аввал айтиб ўтганимиздек, фиқҳий мазҳабларни, уларнинг асосчилари бўлмиш буюк мужтаҳид уламоларимизни инкор қилиб, ўзларича Қуръон ва Суннатга амал қилишни ва бошқалар ҳам уларга эргашиши лозимлигини даъво қилувчиларимиз пайдо бўлдилар. Улар намозда рукуъга кетишдан олдин ва ундан қайтаётганда икки қўлни кўтармаслик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига хилоф эканлиги ҳақида баҳс юрита бошладилар. Ҳанафий мазҳаби уламолари мазкур масала бўйича мухолиф томонларнинг далилларини муноқаша қилиб, уларга раддия берибгина қолмай, ўз ҳукмларини тасдиқлаш учун ҳужжат-далиллар ҳам келтирганлар. Қуйида эътиборингизга улар келтирган далиллардан бирини ҳавола қиламиз: Имом Муслим Жобир Ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг ҳузуримизга чиқдилар ва: «Нима учун мен сизларни қўлларингизни худди асов отнинг думига ўхшатиб кўтараётганингизни кўрмоқдаман?! Намозда сокинлик ила туринглар!» дедилар», дейилган. Маълумки, намоз янги фарз бўлган пайтда ҳозирги каби тўлиқ бўлмаган. Баъзи ҳолатларда ҳар хил майда овоз чиқариш ёки ҳаракатлар ҳам бўлиб турган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ундоқ ишларни қилган одамларга аста-секин тарбия бериб, хатоларини тузатиб борганлар. Бу маънода ҳадис китобларимизда бир қанча ривоятлар келган. Ушбу биз таҳлил қилаётган рукуъга кетишда ва ундан қайтишда қўлни кўтариш масаласи ҳам аввалда бор бўлиб, кейин мансух қилинганлигини мана шу ҳадисдан билиб олсак бўлади. Бу ҳукмнинг мансух бўлгани, амалдан қолганидан бехабар баъзи саҳобийлар аввалгидек рукуъга борганда ва ундан қайтганда қўлларини кўтариб, намоз ўқиётганларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳужраларидан кўриб турганлар. Кейин ташқарига чиқиб, уларга ушбу ҳадисда келтирилган гапларни айтганлар. “Ихтилофлар, сабаблар, ечимлар” китоби асосида тайёрланди Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. •┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈• Мухамадали домла Ўсканов Бўстон туман бош имом-хатиби. https://t.me/bostonziyo
Show all...
00:29
Video unavailableShow in Telegram
⏱ ...Ўтаётган ҳар бир лаҳза инсон ҳаёти ва умрининг бир қисмидир. 🧮 У қиёмат куни инсоннинг фойдасига ё зарарига гувоҳлик беради. Уламолар ўтаётган вақт ҳақида бундай деганлар: “вақт бетараф бўлмайди, ё сенга қадрдон дўст ёки ашаддий рақиб бўлади”. Яъни ўтган вақт инсоннинг ё фойдаси, ё зарарига ҳужжат бўлади. 🤷Кўпчиликнинг вақтга бепарво бўлишига асосий сабаб уларнинг ҳаётда мақсади йўқлигидир. Инсон дунёга нима учун келган, бир мартагина бериладиган ҳаёт неъматини беришдан кўзланган буюк ҳикмат нимада? Табиийки, бу саволга энг тўғри жавобни инсонни яратган, унга ҳаёт ато этган Зотнинг Ўзи бериши мумкин. Мана, ўша энг тўғри жавоб: «Жин ва инсонни Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зориёт сураси, 56-оят). ☪️Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ бундай деганлар: Бошланаётган ҳар бир кун шундай нидо килади: “Эй одам боласи, мен янги кунман, сенинг амалинга гувоҳман, мендан фойдаланиб қол, агар ўтиб кетсам, қиёмат кунигача қайтмайман”. 🕓 Умрни қадр-қиммат ва нафисликда ҳеч нарса ила ўлчаб бўлмайди. Агар минг йилни беҳуда сарфлаб, сўнг тавба қилиб, сизга умрингизнинг охирида саодат насиб этса, абадул-абад жаннатда яшайсиз. Шунда (сиз учун) энг шарафли нарса охирги лаҳзадаги мана шу ҳаётингиз эканини биласиз. Вақт энг мукаммал неъматдир. Унда ҳеч қандай айб йўқ. Айбдор ундан фойдаланмаётган инсоннинг ўзидир. Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари бундай деб марҳамат қилганлар: “Ким вақтини зое кетказса, вақт унинг душманига айланади, нафаснинг зое бўлишига йўл қўйманг ва ундан эҳтиёт бўлинг”... 🖥 БАТАФСИЛ #maqola #vaqt #lahza #umr MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
00:36
Video unavailableShow in Telegram
#duo 💬 ҚАРЗГА ЁКИ ҒАМГА БОТГАН БЎЛСАНГИЗ ✅ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бирига: “Аллоҳ ғамларингни кетказадиган ва қарзларингни узадиган калималарни ўргатиб қўяйми?” дедилар. “Ҳа, ё Аллоҳнинг Расули!” деди у. Набий алайҳиссалом: “Тонг отганда ва кеч кирганда: Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман, дегин”, дедилар. #qarz #mahzunlik #dangasalik #panoh MUSLIM.UZ ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Ҳадис Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ жаннат аҳлига: «Эй жаннат аҳли!» дейди. Улар: «Лаббайка Роббана ва саъдайка!» дейишади. «Рози бўлдингизми?» дейди. «Яратганларингдан ҳеч кимга бермаганингни бизга берасан‑у, нега рози бўлмайлик?» дейишади. У Зот: «Сизларга бундан ҳам афзалини бераман», дейди. Улар: «Эй Робб, қайси нарса бундан афзал экан?» дейишади. У Зот: «Сизларга розилигимни нозил қиламан, бундан кейин сизлардан ҳеч қачон норози бўлмайман», дейди». Имом Бухорий ва Муслим ривояти. ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal | @andijonhanafiylari
Show all...
00:34
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #таҳорат 🎙Таҳоратнинг тартиби бузилса қабул бўлмайдими? Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси,
🗣 😎 OBUNA BO'LING▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Огоҳ бўлинглар! Албатта, жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. Қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур. Огоҳ бўлинглар! Ўша нарса қалбдир" дедилар. Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилганлар. @bostonziyo
Show all...