en
Feedback
Dunyoning ishlari. Шоира Хасанова канали

Dunyoning ishlari. Шоира Хасанова канали

Open in Telegram

Қалбга таъсир қилувчи ибратли ҳикоялар.Диний ва дунёвий ҳаётдан сабоқлар.Ҳар куни фикр.. Олий тоифали педагог, сенарист, ижодкор Шоира Хасанова муаллифлик канали Admin @Shoira_Xasanova Бизнинг хамкор каналимиз: https://t.me/iymonli_qalb_egasi

Show more
924
Subscribers
-124 hours
-117 days
-4130 days
Posts Archive
Кимни гаплари таъсирлироқ.. Комментарийга ёзиб қолдиринг.. @dunyoningishlar

КЎНГЛИ СИНГАНЛАРГА...  Масъудий ўзининг "Муружуз заҳаб" номли ажойиб китобида келтиради: "Қадимдан араб аёллари боласини йиғлаётган ҳолда ухлатмас экан. Йиғлаётган болани ухлатса, унинг жисмига ғам ўрнашиб қолади, деб эътиқод қилишар экан. Олдин болани овутиб, кулдириб кейин ухлатишар экан. Ана шунда боланинг руҳи ва қони тоза бўлади, дейишар экан!". КЎНГИЛ оғриқларингиз ва кўз ёшларингизга енгил қарайдиганлардан узоқроқ бўлинг. Қалбингизни синдиришга, кўзингизни ёшлатишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Энг ёмони, аксар инсонлар буни меҳр-муҳаббат номи билан қилишади. Аслида эса севган киши азият етказмайди. Бизларнинг ҳар биримиз хотиржам яшашга ҳақлимиз! @dunyoningishlar

#мулоҳаза Ҳар қанча ўргансам, борган сари билмаслигимни англаб боравердим. Илмнинг қизиқ томони ҳам шу экан: билиминг ортгани сари, билмаганларинг ундан ҳам кўплигини кўрасан. Балки ҳақиқий билим — кўп нарсани билишда эмас, ҳали қанча нарсани билмаслигингни англашдадир. @dunyoningishlar

Ассалому алайкум яхшилар... @dunyoningishlar

Салом, ЮРАК. Ураяпсанми? Беролдингми оғриқларга дош? Сени юрак дея ким айтган? Сен БАРДОШСАН! Улкан бир БАРДОШ! Не кўйларга с
Салом, ЮРАК. Ураяпсанми? Беролдингми оғриқларга дош? Сени юрак дея ким айтган? Сен БАРДОШСАН! Улкан бир БАРДОШ! Не кўйларга солдилар улар, Улар фақат жонинг олмади! Бунча узоқ тунлар, кундузлар, Умримиз ҳам тугай қолмади! Шу сафари бўлсин сўнгиси, Сева кўрма энди, керакмас. Жонга тегмай сен ҳам тўғриси, Кўксимда сал уриб турсанг бас! @dunyoningishlar

#Дуо_энг_яхши_ҳадя Ассалому алайкум хайрли кун қадрлигим... СИЗ УЧУН ... Гоҳида сиз ухлаётган бўлсангиз ҳам, ўнлаб дуолар сиз учун осмон эшикларини тақиллатаётган бўлади. Булар – сиз ёрдам берган муҳтож, сиз унинг қалбига сурур киритган маҳзун, сиз унинг даволанишига ёрдам берган бемор ва ҳоказо, сиз уларнинг мушкулларини енгил қилган инсонлар томонидан қилинган дуолардир. 🤲 @dunyoningishlar

Ассалому алайкум омонмисиз олисдаги дилдошим... Аллох инъом этган яна бир нурафшон кунингиз файзли ўтсин.... @dunyoningishlar

2026-2027 ўқув йилини хам бошлаб олдик алҳамдилиллаҳ.. @dunyoningishlar

#қироат Хашр сураси 20-24-оятлар. Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг оттирганда уч марта «Аъузу биллаҳис-самийъил алийм минаш шайтонир рожийм» деб туриб, «Ҳашр» сураси охиридан уч оятни тиловат қилса, Аллоҳ унга етмиш минг фариштани вакил қилиб қўяди. Улар унга кеч киргунча саловот айтадилар. Агар у ўша куни ўлса, шаҳид ҳолида ўлади. Ким ўшаларни кеч кирганда айтса, худди ўшандоқ бўлади», дедилар». Иккисини Термизий ривоят қилганлар. Аллоҳ билгувчироқдир. Муқаддамхон отинойи томонидан махсус қироат қилинди. @dunyoningishlar

Мустақиллигимизга тамал тошини қўйган инсон.. Шундай инсонни унитиб бўладими? @dunyoningishlar

Кўп истиғфор айтсангиз: 1. Ғамингиз кетади. 2. Қарзингиз узилиши осон бўлади. 3. Хатоларингиз кечирилади. 4. Барча яхшиликка муяссар бўласиз. 5. Само эшиклари сизга очилгай, дуоларингиз қайтарилмайди — ижобат бўлади, иншааллоҳ. Истиғфорни қандай айтасиз? Истиғфор лафзларидан баъзилари: 1. «Астағфируллоҳ» (Аллоҳдан мағфират сўрайман). 2. «Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи» (Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан). @dunyoningishlar