cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Namangan shahri

Aссалому алайкум! Сиз Наманган шаҳрининг энг оммабоп каналидасиз👌 Реклама ва мурожаат учун: @uzooqdaman

Show more
Advertising posts
3 767
Subscribers
+18624 hours
-8477 days
-3 80230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

«Бир соат қийнаб, қўлига 10 минг сўм бериб кетган» – Намангандаги 68 ёшли шахс бошқа қизга ҳам тегажоғлик қилгани айтилмоқда 7 ёшли қизнинг холаси Наманганда шу ёшдаги бошқа бир қизга уятсиз ҳаракатлар қилишда гумонланаётган 68 ёшли эркак 6 ой муқаддам синглисининг қизига ҳам тегажоғлик қилганини айтган. Аёл ўша вақтда ИИБга қилинган мурожаат натижа бермаганини билдирган. Каналга уланинг:👉@namangan_shahri
Show all...
#FlowerFestNamangan «63-Халқаро гуллар фестивали бу сафар ҳар қачонгидан ўзгача бўлади» 19 майдан 23 июнгача 40 кун давом этадиган фестиваль бир-биридан қизиқарли тадбирларга бой ўтади. Наманганда сизни кутамиз. П.с.: Монтажга + чексиз балл бердим. Каналга уланинг:👉@namangan_shahri
Show all...
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🍃 🌥 Шанба тонги муборак бўлсин! Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲🏻 @namangan_shahri
Show all...
Наманган вилояти прокуратураси органлари томонидан жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга оширилаётган ишлар. Каналга уланинг:👉@namangan_shahri
Show all...
Уйчи тумани ва Наманган шаҳрида чарм соҳасида янги лойиҳалар лозим даражада ташкил этилмаган Бугун - 2024 йил 10 май куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллий саноат тармоғидаги ички имкониятларни сафарбар этиш орқали аҳолини ишли ва даромадли қилиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда давлатимиз раҳбари икки йил олдин 155 гектар жой ажратилиб, чармга ихтисослашган 16 та кичик саноат зонаси ташкил қилинганини таъкидлади. Оҳангарон ва Ургут туманларида лойиҳалар бошланган бўлса-да, Нурафшон шаҳрида, Уйчи, Ангор, Қўқон, Қўштепа, Олтинкўл, Шароф Рашидов туманлари, Наманган шаҳри, Шаҳрихон, Самарқанд, Ҳазорасп, Бухоро, Нукус туманлари, Қарши шаҳрида бу ишлар лозим даражада ташкил этилмагани танқид қилинди. Соҳада янги лойиҳалар учун 40 миллион доллар арзон ресурс ажратилгани, халқаро кредит линияларидан 100 миллион доллар жалб этилганига қарамай, мутасаддилар бу борада сусткашликка йўл қўяётгани кўрсатиб ўтилди. Каналга уланинг:👉@namangan_shahri
Show all...
Пилла харид нархи 25 фоизга оширилди Президент фармони билан пиллакорлар даромад ва ижтимоий солиқлардан озод қилинди, тутзорлар учун ер солиғининг 10 фоизи тўланади. Шунингдек, мутасадди ва ҳокимларга янги тутзорлар ташкил қилса бўладиган 105 минг гектар ер ажратиш топширилган. Бу ерлар лотларга бўлиниб, аукционда берилиши ҳам айтилмоқда. Каналга уланинг:👉@namangan_shahri
Show all...
🌤 ☀️🌦 Наманганда 10 май куни ҳарорат 28 даража иссиқ бўлади, тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда Республика Гидрометеорология маркази 10 май, жума куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Наманган вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 23-28 даража бўлади. Каналга уланинг:👉@namangan_shahri
Show all...
🔰 Наманганлик талабалар робот машина ихтиро қилишди ▫️Наманган муҳандислик-технология институтининг бир гуруҳ иқтидорли талабалари томонидан муассасада илк бор робот машина яратилди. Умумий оғирлиги 45 килограмм, узунлиги 110/50 см бўлган ушбу қурилма масофадан бошқарилади. У 80-110 килограмм вазндаги юкни ҳеч қандай қийинчиликсиз белгиланган манзилга етказа олади. Талабалар кашф қилган робот қувватни тўла аккумулятордан олади. Электр ҳамда юк кўтариш имкониятини ошириш мақсадида талабалар қурилмадаги электродвигателлар сонини оширишган. Қулай томони, роботни оддийгина смартфон орқали ҳам бошқариш мумкин. Ихтирочи талабалар ўз янгиликлари билан илк совринни қўлга киритишга ҳам улгурдилар. Жорий йилнинг 2-4 май кунлари пойтахтимизда ўтказилган «Мудофаа саноатида инновацион технологиялар фестивали»да ОТМ жамоаси Робототехника йўналишида ўтказилган мусобақада фахрли иккинчи ўринни эгаллаб, йирик миқдордаги пул мукофотини қўлга киритди. Каналга уланинг:👉@namangan_shahri
Show all...
#Жума_муборак Бошланган кунимиз барокатли саодатли бўлсин, Жума айёмингиз қутлуғ бўлсин ЯҚИНЛАРИМ🤲 Каналга уланинг:👉@namangan_shahri
Show all...
“Мотамсаро она” ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ўтказилди 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Наманган вилояти раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларни хотирлаш, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотираси олдида ҳурмат бажо келтириш рамзи сифатида “Мотамсаро она” ёдгорлик мажмуаси пойига гулчамбарлар қўйилди. Каналга уланинг:👉@namangan_shahri
Show all...