Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси
Open in Telegram
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжидининг расмий канали. Имом хатиб: Исмоил Муҳаммад Юсуф Hazratim.uz - web sayt Facebook.com/hazratim.uz Instagram.com/hazratim_uz https://tt.me/hazratim_uz https://www.youtube.com/hazratim_uz
Show more8 766
Subscribers
+324 hours
-197 days
-10530 days
Posts Archive
Юртимиз масжидларида мавлиди шарифлар ўқилди
Бугун, 4 сентябрь куни юртимиздаги қарийб 2100 та жомеъ масжидда файзли жума намози доимгидан-да, ўзгача маънавий шукуҳ билан адо этилди. Уларда «Мавлиди шариф фазилатлари» мавзусида жума мавъизалари қилиниб, 10 дан зиёд жомеъ масжидда ушбу жараён интернет тармоқлари орқали тўғридан-тўғри узатилди.
Муборак Рабиул аввал ойи муносабати билан имом-хатиблар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сийратлари, гўзал хулқлари ҳамда мавлид маросимининг моҳияти ҳақида сўзлаб беришди.
Жамоат намози олдидан минглаб мўмин-мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар айтишди.
Жума намозлари якунида юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, мавлиди шарифлар давомли бўлишини сўраб хайрли дуолар қилинди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
+9
Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар
🇪🇬Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган анжуман асосий қисмида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари маъруза қилдилар. Шунингдек, Миср муфтийси Назир Муҳаммад Айёд, Миср Вақфлар вазири Усома Азҳарий, Халқаро Ислом фиқҳи академияси бош котиби доктор Қутб Мустафо Сано, Ал-Азҳар шайхи вакили Шайх Айман Абдулғаний, Мусулмон олами уюшмаси Бош котиби ўринбосари доктор Абдурраҳмон ибн Абдуллоҳ аз-Зайд ва Абу-Даби Ислом ишлари раиси, доктор Умар Ҳабтур ад-Дариъий кабилар нутқ қилдилар.Муфтий ҳазратлари муҳокама қилинаётган оила, аёллар ҳуқуқи ва фарзанд тарбияси масаласи ғоят долзарб эканига урғу қаратдилар. Хусусан, турли минтақаларда оила институти инқирозга юз тутаётгани, ёшларнинг оила қуришга қизиқиши пасайиб, ажрашишлар сони ортиб бораётгани жиддий хавотир уйғотаётгани таъкидланди. Қайд этилишича, бу синов бутун инсоният олдида турган умумбашарий муаммога айланмоқда.
Шу муносабат билан Муфтий ҳазратлари томонидан бир қатор долзарб таклифлар илгари сурилди:
– Қўшма фатво ишлаб чиқиш:
илмий асосланган ҳамда илғор тажрибаларни ўзида жамлаган қўшма фатво ишлаб чиқиш зарурлиги маълум қилинди. Ушбу ҳужжатни турли тилларга таржима қилиб, ОАВ, рақамли платформалар, маърифий тадбирлар ва жума хутбалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш таъкидланди.
– Ёшларни оилага тайёрлаш дастурлари:
турмуш қуриш остонасида турган ёшларнинг диний, миллий ва ижтимоий масъулиятини юксалтиришга қаратилган махсус курслар ва психологик-маърифий маслаҳат дастурларини йўлга қўйиш таклиф этилди.
– Фатво марказлари ва ОАВ ҳамкорлиги:
миллий қадриятлар ва исломий таълимотларни ёшларга замонавий, таъсирчан усулларда етказиш учун фатво марказлари билан ОАВ ўртасидаги ҳамкорлик лозимлигига эътибор қаратилди.
Шу ўринда,
Ўзбекистонда мазкур йўналишларда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар ҳам баён қилинди.Халқаро анжуман иштирокчилари Муфтий ҳазратлари томонидан илгари сурилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, оила институтини мустаҳкамлаш борасидаги ишларга юқори баҳо бердилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати @hazratimuz
Ўзбекистон делегацияси мисрдаги халқаро анжуманда иштирок этади
Жорий йилнинг 2–3 сентябрь кунлари Қоҳира шаҳрида Бутунжаҳон фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти ташаббуси билан нуфузли халқаро анжуман бўлиб ўтади.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси иштирок этади. Маълумки, жорий йил июль ойида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Бутунжаҳон Фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти аъзолигига қабул қилинган эдилар.
Халқаро йиғинда дунёнинг таниқли муфтийлари, фатво ва фиқҳ марказлари уламолари, халқаро ташкилотлар вакиллари, Ал-Азҳар дорулфунуни каби нуфузли олийгоҳлар профессорлари ҳамда соҳа мутахассислари жам бўлади.
Кун тартибида сунъий интеллект, жадал рақамлаштириш ва замонавий биоэтика замонида оила институти мустаҳкамлигини таъминлаш, аёллар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, ёшларни зарарли иллатлардан асраш ҳамда маънавий инқирозларга исломий қадриятлар асосида шаръий ва илмий ечимлар топиш масалалари атрофлича муҳокама қилинади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
✨ Vatan ozodligi – bebaho ne'mat!
Suhbatni «Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidi imom-xatibi ustoz Ismoil Muhammad Sodiq olib boradilar
📹 Jonli efirni ko'rish
#juma
@islomuz & @hazratimuz
