cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжидининг расмий канали. Имом хатиб: Исмоил Муҳаммад Юсуф Hazratim.uz - web sayt Facebook.com/hazratim.uz Instagram.com/hazratim_uz https://tt.me/hazratim_uz https://www.youtube.com/hazratim_uz

Show more
Tajikistan260The language is not specifiedReligion & Spirituality7 135
Advertising posts
12 434
Subscribers
-924 hours
-637 days
-25930 days
Posts Archive
Repost from Muslim.uz
Photo unavailableShow in Telegram
🌙 ИСЛОМИЙ ФИҚҲ АКАДЕМИЯСИ ҚАНДАЙ НУФУЗГА ЭГА? Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мусулмон дунёсида катта мақомга эга бўлган Исломий фиқҳ академиясига қабул қилинганлари ҳақида олдин хабар берган эдик. 📋 Таъкидлаш керакки, ушбу эътироф Муфтий ҳазратлари фаолиятлари давомидаги учинчи нуфузли ташкилотга қабул қилинишларидир. Аввал Халқаро мусулмон уламолари кенгаши, Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзоликларига қабул қилинганлари ҳақида маълумот берган эдик. 📝 Муҳтарам мухлисларга, Исломий фиқҳ академиясининг тузилиши, мақсад ва вазифалари ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
🟢Исломий фиқҳ академияси – Ислом олами уюшмаси (Робитат ал-олам ал-исломий)га қарашли Ислом дунёсининг таниқли фақиҳ ва етук уламоларидан ташкил топган мустақил, юридик мақомга эга бўлган нуфузли илмий ташкилотдир.
📍Академия 1977 йил 10 декабрда ташкил этилган. Унинг қароргоҳи Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган. Академиянинг мақсадлари: 🟢 Исломий фиқҳнинг эътироф этилган манбаларидан бутун дунё мусулмонлари дуч келаётган замонавий муаммолар, таҳдидлар ва юзага келаётган долзарб муаммоларга оид ҳукмларни ишлаб чиқиш; 🟢 Ислом фиқҳининг кенг қамровлилигини ва унинг мусулмонлар олдида турган масалаларни ҳал қилишдаги аҳамиятини кўрсатиш; 🟢 Ислом фиқҳий меросини тарғиб қилиш ва қайта талқин қилиш, атамаларига аниқлик киритиш ҳамда уни давр тили, тушунчаларига мослаштириш; 🟢Исломий фиқҳ соҳасидаги илмий тадқиқот ва изланишларни рағбатлантириш, ишлаб чиқилган фиқҳий тадқиқотлар, ечимларни оммалаштириш. ⚡️ Батафсил Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
👍 16 15 1💔 1
Repost from Muslim.uz
🌙 Исломий фиқҳ академияси анжумани бошланди 📍Бугун, 20 апрель куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги пойтахтида энг нуфузли ташкилот – Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилиши бошланди. 🌙 Риёз шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда дунёнинг турли мамлакатларидан келган таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, етук экспертлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда халқаро исломий ташкилотлар етакчилари иштирок этмоқда. 🟢Хусусан, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Бош муфтийси, Йирик уламолар кенгаши раиси, Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академияси президенти  Абдулазиз бин Абдуллоҳ Ол Шайх, Исломий фиқҳ академияси Бош котиби Абдураҳмон бин Абдуллоҳ аз-Зайд, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги халқаро Ислом фиқҳи академияси Бош котиби Қутб Мустафо Сону кабилар иштирок этмоқда. 🟢Ислом олами уюшмаси Бош котиби, Мусулмон олимлар ҳайъати раиси, Шайх Доктор Муҳаммад Абдулкарим ал-Исо жанобларининг таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу анжуманда қатнашмоқда.
Нуфузли тадбирда уммат учун энг муҳим бўлган масалаларни муҳокама қилиш баробарида тинчлик-осойишталикни таъминлаш, халқлар дўстлигига эришиш, электрон воситалар билан савдо қилиш, замонавий телескоп ва рақамли технологиялар орқали ойни кузатиш, вақф мулкий муносабатлари, тана аъзоларини ўзгартириш, закот тўлашга оид ҳукмлар ҳамда намоз ва хутбаларда овозли экранлардан фойдаланиш каби муҳим масалалар кўриб чиқилади.
🚛Анжуман жараёнлари ва натижалари ижтимоий тармоқларимиз орқали ёритиб борилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
👍 21 3💯 1
Repost from Muslim.uz
Photo unavailableShow in Telegram
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСЛОМ ОЛАМИ УЮШМАСИ АНЖУМАНЛАРИДА ИШТИРОК ЭТАДИЛАР 🛫2024 йилнинг 20-23 апрель кунлари Мусулмон дунёсидаги энг нуфузли ташкилоти ҳисобланган Ислом олами уюшмаси Бош котиби Шайх Доктор Муҳаммад Абдулкарим ал-Исо жанобларининг таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Саудия Арабистони Подшоҳлиги пойтахти Риёз шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирларда иштирок этадилар. Шу боис, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Жанубий Корея давлатидаги сафарларини якунлаб, Саудия Арабистони Подшоҳлигига йўл олдилар.
📝 Халқаро анжуманларда мусулмон олами учун долзарб бўлиб турган масалаларни таниқли уламолар, турли давлатлар муфтийлари, дин ва давлат арбоблари ва соҳа экспертлари томонидан муҳокама қилинади.
🖥️ Сафар жараёнлари ва муҳокама этилган мавзулар ижтимоий тармоқларимиз орқали ёритиб борилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
👍 16 2
04:45
Video unavailableShow in Telegram
#МУСЛИМШОШ_ХАБАРНОМАСИ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллигида 2024-йил 1-апрельдан 15-апрельгача бўлган давр давомида бўлиб ўтган воқеалар ҳақида. ✅ Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
Show all...
Muslimshosh xabarnomasi 1-15 aprel tg.mp420.36 MB
👍 5 5
Repost from Muslim.uz
02:46
Video unavailableShow in Telegram
Қалбга таскин бўлган суҳбатлар, соғинч тафтини босган меҳр ва уммат равнақи йўлидаги келишув - Жанубий Корея сафари 2024 йил 16-18 апрель кунларидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Жанубий Корея сафари тафсилотлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
Show all...
Korea Full HD 2024 sd.mp417.68 MB
👍 11 4🔥 1👏 1
Ватандошлар билан мулоқот Бугун, 17 апрель куни Жанубий Кореянинг Кимхе шаҳридаги “ал-Бухорий” масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ватандошлар билан суҳбатлари ташкил этилди. Муфтий ҳазратлари сўз аввалида уларга халқимизнинг саломларини етказиш баробарида илм олиш ва ҳалол ризқ талабида касбу ҳунар қилаётган мусофирларимиз эгаллаган билим-малакаси билан келгусида юртимиздаги турли соҳалар ривожи ҳамда аҳоли фаровонлигига ҳисса қўшишлари зарурлигига урғу қаратдилар. Шу боис, асл мақсад-муддаодан чалғимасдан бугунги мураккаб даврда турли фитна ва хуружлардан ўзларини муҳофаза қилишлари муҳимлигини таъкидладилар. Учрашувда диёримизда амалга оширилаётган диний-маърифий жабҳадаги янгиланишларни сўзлаш баробарида ватандошларимизга яшаётган мамлакат қонун-қоидаларига амал қилиш, мусулмонлик одобига риоя этиш ва миллат шаънини сақлаш каби долзарб масалаларни ҳам баён этдилар. Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳамюртларимизнинг савол ва таклифларига жавоб бериб, ўзлари таълиф этган “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими”, “Раббоний нидолар”, “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ”, “Аллоҳ мени кўриб турибди” ва "Исломда Ватан тушунчаси" номли адабиётларни масжид кутубхонасига ҳадя қилдилар. Учрашув якунидаги хатми Қуръон дуоларида Ҳақ таолодан бутун дунёга, хусусан, юртимизга тинчлик-фаровонлик, ватандошларимизга соғлик-омонлик ва илм ва касб-ҳунарларига қут-барака сўраб дуо қилдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
Show all...
👍 23 6💯 1
Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси билан меморандум имзоланди Шу йил 16 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Жанубий Корея сафари бошланди. Куннинг биринчи ярмида муфтий ҳазратлари Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси президенти Хванг Бёнг Ха-Аҳмад жаноблари ва Жанубий Корея мусулмонлари жамоати бош имоми Ли Жу Хва-Абдураҳмон Ли билан учрашув ўтказдилар. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22037 🕋 @islomuz
Show all...
👍 35 4👏 3😍 1
Repost from MuslimShosh.uz
02:38
Video unavailableShow in Telegram
#РАМАЗОН_ҲАЙИТИ_2024 #ВИДЕО_РОЛИК 🤲Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусовнинг Рамазон ҳайити табриклари (2024 йил 10 апрель) ┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉ ✅  Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
Show all...
59.mp417.59 MB
16👍 4
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjididagi hayit namozidan fotolavha Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
Show all...
21👍 8