cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ХАМД жоме масжиди

Мурожаат учун: @HamdMasjidi_murojaatuchunbot Инстаграм саҳифамиз: https://www.instagram.com/hamd_masjidi/ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Тошкент тумани "ҲАМД" жоме масжидининг телеграм канали @hamd_masjidi

Show more
Advertising posts
2 451
Subscribers
-224 hours
-27 days
+130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Иброҳим алайҳиссалом Лут алайҳиссаломга ким эдилар?Anonymous voting
  • Тоға
  • Қайнаға
  • Амаки
  • Ота
0 votes
👍 5
Ҳадисларга кўра, жаннатдаги ҳар бир эркакнинг ёши нечада бўлади?Anonymous voting
  • 20-25
  • 30-33
  • 25-27
  • 35-40
0 votes
👍 1😢 1
АҚИҚА НЕЧА КУНЛИГИДА ҚИЛИНАДИ? АЗОН ҚАЧОН АЙТИЛАДИ? Азизлар динимизда амаллар ШОРИЪ томонидан бошқарилади. ШОРИЪ- АЛЛОҲ ВА УНИНГ РАСУЛИ томонидан жорий қилинган қону ва қоидалар асосида ҳаёт кечирамиз! Агар шариат қоидалари бандасига қўйилса , ҳар ким ҳар хил амал қила бошлайди. Мисол учун чақалоқни қулоғига азон айтиш ёки ақиқаси каби суннат амаллар. Одамлар ўзларича амал қила бошлади кимдир чақалоқ туғилиши билан озонни туғруқхонада айта бошлади, яна кимдир ақиқани уч кунлигида қудалар қовудоғ қилиб келишганда ўтқазиб олайлик деб шунга амал қилиш ҳозирда кўзга ташанмоқда . Хўш аслида шариатимиз бу борада нима дейди. “ Ҳар бир чақалоқ ақиқасига гаровлангандир. Унинг номидан туғилганининг ЕТТИНЧИ (7) кунида жонлиғ сўйилади, боланинг сочи олиниб, унга чиройли ва маънодор исм қўйилади (Имом Абу Довуд ривоятлари) ЕТТИНЧИ (7) кунида ўнг қулоғига азон айтилади , чап қулоғига такбир айтади ширинлик билан ибодатли, тақволи яхши бир инсон танлагини кўтаради. Демак азон чақириш, такбир айтиш, исм қўйиш, сочини олиш , танлагини ширинлик билан кўтариш каби суннат амаллар ЕТТИ (7) кунлигида қилинади . Ақиқа эса етти кунлигида ёки ўн тўрт кунлигида ёки йигирма бир кунлигида қилинади. Агар имконияти бўлмаса кейинчалик қачон имконияти бўлса ўшанда адо қилса бўлади. Демак бугунги кунда базилар томонидан туғилиши билан азон айтиш ёки уч кунлигида ақиқа қилиш тўғри эмас!!! Уламолар нега етти кунлигида қилинади дейилганда чунки дунёнинг бари етти кундан иборатдир дейдилар! АЛЛОҲИМ барчамизни ҳар бир ишимизни шариатимзга мувофиқ ҳолатда адо этишимизни насиб ас айлагин!!! “ ҲАМД” жоме масжид имом хатиби Абдусамад домла Жўрақулов https://t.me/hamd_masjidi
Show all...
ХАМД жоме масжиди

Мурожаат учун: @HamdMasjidi_murojaatuchunbot Инстаграм саҳифамиз:

https://www.instagram.com/hamd_masjidi/

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Тошкент тумани "ҲАМД" жоме масжидининг телеграм канали @hamd_masjidi

👍 2
01:31
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari 🌙 КИМ ИЛМ ЎРГАНСА МУАММОЛАРДАН ОМОНДА БЎЛАДИ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
ILM+.mp49.49 MB
👍 3
Муҳаддис Розин ал-Абдарий ўзининг жомеъсида келтиради: Бемор бўлган киши тоза сувга Фотиҳа сурасини 7марта, Оятул-Курсини 7марта, Фалақ ва Нос сураларини 7мартадан ўқисин. Ўқилган сувни 3кун эрталаб оч қоринга ичсин. Аллоҳу таоло унга ҳар қандай балодан офият беради.
Show all...
👍 1
​​МОМОЛАРИМИЗ ЭРКАКЛАРНИ МАНА ШУНДАЙ ТАРБИЯ ҚИЛИШГАН 🌷 Абу Язид Бистомий ҳазратлари болалик чоғлари оталаридан етим қоладилар. Оналари фозила обида аёллардан эди. Балоғат ёшига етганида хурсандлигидан оналарининг олдига келиб: Онажон! Мен эркак бўлдим, дейди. Оналари: Нима, Расулуллоҳни кўрдингми, дейди. У: Киши Расулуллоҳни кўрмагунича эркак бўлолмайдими, деди. Оналари: Ҳа, деди. У: У зотни қандай қилиб кўраман, деди. Оналари: У зотга кўп саловот айтишинг билан, деди. Онасининг сўзини тинглаб, ибодатида ва Расулуллоҳга саловот айтишга анча тиришди ва ниҳоят Набий алайҳис саломни тушида кўрди. Яна аввалгидек хурсанд ҳолида онасига хабар бергани келиб: Онажон! Ана энди эркак бўлдим. Набий алайҳис саломни кўрдим, деди. Оналари: Уйғоқлигингда кўрдингми ё тушдами, деди. У: Тушимда, онажон! деди. Оналари: То уйғоқлигингда кўрмагунингача ҳечам эркак бўла олмайсан, деди. У: Ахир, қандоқ қилиб, онажон?! деди. Онаси: Ахир ҳар намознинг аттаҳиётида "Ассаламу алайка айюҳан набийю ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу"ни ўқимайсанми. Қандай қилиб йўқ кишига салом берасан, деди. Шунда у намозини хушуъ билан пухта адо этадиган бўлди ва "Ассаламу алайка айюҳан набий"га етганида кўзларидан ёшлари шашқатор бўлиб оқадиган даражага етти ва ниҳоят Набий алайҳис салом унга алик олаётганларини кўрадиган бўлди. Шунда онаси келиб: Ана энди эркак бўлдинг. Сенга энди хавфсирамасаям бўлади, деди. Момоларимиз фарзандларини шу йўсинда тарбия қилиб дунё улар олдида тиз чўкадиган ЭРКАКларни етиштириб беришган. Аллоҳим! Ўзимизни ҳам фарзандларимизни ҳам аждодларимиз йўлидан юриб Сенинг розилигинга эришишимизга Ўзинг кўмак бер! Омин.🤲🏻 КЎНГИЛ ЯҚИНЛАРГА ҲАМ УЛАШИНГ! https://t.me/hamd_masjidi
Show all...
ХАМД жоме масжиди

Мурожаат учун: @HamdMasjidi_murojaatuchunbot Инстаграм саҳифамиз:

https://www.instagram.com/hamd_masjidi/

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Тошкент тумани "ҲАМД" жоме масжидининг телеграм канали @hamd_masjidi

👍 6
Тириклар тиллодан қош қўйсам дейди, Бўйнига марварид тош қўйсам дейди. Ўликлар орзуси - дунёга қайтиб, Бир бора саждага бош қўйсам дейди! © Абдуллоҳ Юсуф
Show all...
👍 7
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровийнинг машҳур сўзларидан: — Агар ҳақни айтишга қодир бўлмасанг, ботилга қарсак чалмай тургин; — Агар сени ёмон кўрувчи инсон бўлмаса, билгилки сен муваффақиятсиз инсонсан; — Аллоҳнинг мулкида биров фақат Аллоҳ ирода этган нарсанигина қила олади; — Аллоҳ таолога бериши учун эмас, балки рози бўлиши учун ибодат қилинг. Агар рози бўлса, берганлари билан сизни ҳайратга солади; — Мусулмонлар юртида камбағални кўрсангиз билингки, демак у ерда унинг молини ўғирлаётган бой бор. — Отаси йўқ ташвишга тушмасин. Парвардигори бор одам нимадан ташвиш чекади?! — Башарнинг чора кўришидан безовталанманг. Уларнинг энг қодир бўлгани Аллоҳнинг амрини ижро қилиш бўлади. https://t.me/hamd_masjidi
Show all...
ХАМД жоме масжиди

Мурожаат учун: @HamdMasjidi_murojaatuchunbot Инстаграм саҳифамиз:

https://www.instagram.com/hamd_masjidi/

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Тошкент тумани "ҲАМД" жоме масжидининг телеграм канали @hamd_masjidi

👍 4
АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА КИМЛАР? “Аҳли сунна вал жамоа” арабча ибора бўлиб, “Суннатга амал қилувчи ва жамоатга эргашувчи кишилар”, деган маънони англатади. Аҳли сунна вал жамоа – барча даврларда мусулмонларнинг катта қисмини ташкил қилган. Улар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва хулафои рошидин: Абу Бакр, Умар, Усмон, Али разияллоҳу анҳумнинг суннатларини маҳкам ушлаганлар. Улар – дин пешволари бўлмиш саҳобалар, тобеъинлар ва тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаб имомлари йўлларига эргашган жамоадир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом мусулмонларнинг катта жамоасини маҳкам ушлашни таъкидлаб, шундай дейдилар: “Агар ихтилофни кўрсангиз, катта жамоани лозим тутинг” (Имом Ибн Можа ривоятлари). Демак, ҳозирги кунгача ҳам ва ҳозирги кунда ҳам катта жамоат – Имом Мотуридий ва Имом Ашъарийларнинг ақидада тутган йўллари ҳамда фиқҳда тўрт мўътабар мазҳаб (Ҳанафий, Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалий)ларга мувофиқ келади. Мана шулар Аҳли сунна вал жамоани ташкил этади. Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Show all...
👍 2
Ўзингдаги оғриқларни яшир Суфён ибн Абдуллоҳ Сақафий розияллоҳу анҳу айтади: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга бир ишни айтинг, уни маҳкам тутай”. У зот: “Аллоҳга иймон келтирдим, деб айт ва устувор бўл (ўлгунингча шу иймонингга кўра яша)”, дедилар. “Аллоҳ учун Унинг тоатида устувор бўлганлар”. Абул Олия Риёҳий: “Оятнинг маъноси – динни, даъватни ва амални Аллоҳ учун холис қилганлар, дегани”, деб айтган. Устувор бўлишнинг асоси учта нарсада бўлади: Қуръон ва суннатга эргашиш ҳамда жамоатни лозим тутиш. Билки, банда учун энг яхши нажот йўли – илмга амал қилиш, Аллоҳдан қўрқиб ёмон ишлардан четланиш ва Аллоҳ азза ва жалла билан бой бўлишдир. Ҳолингни ислоҳ қилиш билан шуғуллан, Роббинг қаршисида хокисор тур, шубҳалардан сақлан, одамларга бўлган эҳтиёжларингни камайтир, ўзинг учун нимани раво кўрсанг, одамларга ҳам шуни раво кўр, нимани ёмон кўрсанг, улар учун ҳам ёмон кўр. Ҳеч кимнинг айбини ошкор қилма. Ёмон иш қилишни кўнглингга тугиб қўйма, кичкина гуноҳларни такрор-такрор қилаверма. Ҳар қандай ҳолда Аллоҳга шошил, Ундан ҳожатингни сўра. Барча ишда Аллоҳга таваккал қил. Ҳавои-нафсни қўй. Ўзингдан қониқиб, кутиб юраверма. Зикрингни махфий тарзда қил. Аллоҳга доим шукр қил, истиғфорни кўпайтир, фикрлаб ибрат ол. Одамлар шошадиган вазиятларда сен хотиржам бўл, одамлар билан муомала қилганингда одоб билан муомала қил. Нафсинг учун одамларга жаҳл қилма. Аллоҳ учун ўзингга ғазабинг келсин. Ҳеч кимга яхшилиги эвазига ёмонлик қилма. Ўзини яхши билмаган одамни асло мақтама, ўзинг учун ҳам мақтов қабул қилма. Кулишни, ҳазил-мутойибани камайтир. Ўзингдаги оғриқларни яшир, ўзингни соғлом қилиб кўрсат. Ишончни яшир, одамларнинг молидан умидингни уз, гўзал фақирликни ўзингда ҳис эт. Бошингга тушган мусибатга сабр қил, Аллоҳ сенга тақсимлаб берганига рози бўл, Аллоҳнинг ваъдасига ҳеч шубҳасиз ишон, амлларингдан қўрқувда бўл. Сенга алоқаси бўлмаган ишни қилишга уринма, сендан талаб қилинган ишни зое қилма. Ҳар бир инъомида Аллоҳга муҳтож бўл ва нажотни Ундан иста. Сенга зулм қилганларни кечириб юбор, сендан қизғанганларга ҳам сен беравер, сен билан алоқани узганларга Аллоҳ йўлида силаи раҳм қил, сени яхши кўрганларни Аллоҳ учун Афзал кўр, ўзингни ва молингни биродарларинг учун сарф эт, дининг хусусида сенга бош бўлганларнинг ҳақларига риоя қил. Қилган яхшилигинг кўзингга катта бўлиб кўриниб кетмасин, қилган ёмонлигингни кичкина санамагин. Амал билан ужуб қилишдан эҳтиёт бўлганингдек, илм билан зийнатланишдан ҳам эҳтиёт бўл. Ҳеч қачон одоб илмга зид келади деган тушунчага борма. Одамларга бўйсунмаслик бирла Аллоҳга итоат қил, лекин Аллоҳга маъсият бўладиган ўринда одамларга бўйсунма. Аллоҳ йўлида кучингни аяма. Амалларинг борасида ўзингдан рози бўлма. Намозингда Аллоҳнинг ҳузурида бутун вужудинг билан тур. “Метин қоялар” китобидан КЎНГИЛ ЯҚИНЛАРГА ҲАМ УЛАШИНГ! https://t.me/hamd_masjidi
Show all...
ХАМД жоме масжиди

Мурожаат учун: @HamdMasjidi_murojaatuchunbot Инстаграм саҳифамиз:

https://www.instagram.com/hamd_masjidi/

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Тошкент тумани "ҲАМД" жоме масжидининг телеграм канали @hamd_masjidi

👍 6
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.