cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

МИБ Фарғона хабарлари. Расмий канал

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармасининг расмий ахборот канали. веб сайт: www.mib.uz

Show more
Advertising posts
774
Subscribers
+124 hours
+157 days
+430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

01:09
Video unavailableShow in Telegram
МИБ Эксперт" барча саволларингизга жавоб топасиз. 5-қисм ⁉️ Ижро ишини юритишни қўзғатишнинг тартиби қандай 📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!        👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram
Show all...
MIB ekspert 6.mp418.07 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Бешариқда 33 нафар ишчи-ходимларнинг халол меҳнатлари ила топилган иш ҳақлари МИБ аралашуви натижасида ундириб берилди
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамланган. Меҳнат кодексига кўра иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу кодексда кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги, меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланиши ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатилган.
Бироқ, айрим иш берувчилар томонидан ходимларнинг иш ҳақларини нотўғри ҳисоблаш ёки ўз вақтида бермаслик ҳолатлари ҳам учраб турибди. Бюро органлари аралашуви натижасида ана шундай ходимларни иш ҳақларини ундириш чоралари кўрилмоқда. Суд қарорларига асосан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлар ижросини таъминлаш назорат олинган. Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 29.04.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор "B. M. S. P" МЧЖдан, ундирувчилар 33 нафар ишчи-ходимлар фойдасига тўланиши лозим бўлган 231.649.740 сўм иш ҳақларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Бешариқ туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Мазкур ижро ҳужжатлари дархол ижрога қабул қилиниб, ижро ишлари қўзғатилган ва ижро ишлари Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 251-моддасига асосан бирлаштирилган. Қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамларининг чиқиш қисмига инкассо топшириқномалари қўйилган. Бундан ташқари,қарздор ихтиёрий равишда иш ҳақи ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, Бешариқ туман бўлими давлат ижрочиси Ш.Абдурахимов томонидан жамиятга тегишли мол мулклар хатланиб, “E-auksion” электрон савдоларига чиқарилган. “E-auksion” электрон савдоларида сотилган мол-мулклар ҳисобидан тушган 231.649.740 сўм пул маблағлари жамиятининг ишчи-ходимларининг иш ҳақлари, 99.414.306 сўм солиқ қарздорликлари ва 52 та ижро иши бўйича 37.184.933 сўми давлат божлари учун йўналтирилди ва ижро ишлари амалда тўлиқ ижроси таъминланди.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
☄️🔤🔤🔤 биз ҳақимизда: "Фарғона ҳақиати" газетасининг 2024 йил 12 июль кунги 29-сонида Узоқ айрилиқдан сўнг қизалоқ она бағрига қайтди. ✍🏻Фурқат туман бўлими давлат ижрочиси Хасанжон Турсунов
Show all...
00:08
Video unavailableShow in Telegram
ХАЙРЛИ ТОНГ! Ассалому алайкум! Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Show all...
т.mp42.57 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#ANONS #MIB Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларингизга жавоб беради (аудио трансляция) Бюронинг Фарғона туманлараро ихтисослаштирилган бўлим ходимлари томонидан ижро ҳужжатларини ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида ижро этишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот беради. 11.07.2024 йил соат 18:30 да. Telegram
Show all...
👍 1
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига келгач, янгидан очилиб, илк бор йирик ҳаво кемасини қабул қилган Қўқон аэропортидаги шароитлар билан танишди. — Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Ферганскую область и ознакомился с созданными условиями во вновь открывшемся аэропорту Коканда, который впервые принял крупный самолет. #Mirziyoyev #safar #Fargona #aeroport Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:👇 Fargona.uz|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube|
Show all...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
"ҲуқуқҲ газетасининг 28-сонида: Кафилнинг мулки хатлангач... ✍🏻Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими бошлиғи К.Эшонхонов
Show all...
👍 1
Энди “ MAZDA 5 AT” бегонанинг уйига яшириб қўйилгани аниқланди Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг ажримига асосан қарздор “G.F”МЧЖ га тегишли бўлган “ MAZDA 5 AT” русумли автомашинасини хатлаш белгиланган. Сабаб шундаки, у «Мадад Инвест Банк" АТБдан кредит олган ва уни ўз муддатида қайтармаган. Шу сабабли, кредит қарздорлигини гаров мулкига қаратиш белгиланган. Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Фарғона вилояти бошқармаси АМИБ бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган. Ижро ҳаракатлари давомида, Бошқарманинг қидурув шўъбаси томонидан ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга бир неча маротаба бориб кўздан кечирилганда, автомашина йўқлиги аниқланган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасига кўра, ушбу автомашина 10.07.2024 йилда Марғилон шаҳрида бегона фуқаронинг яшаш хонадонига яширилгани аниқланиб, қидирув шўъбаси инспектори томонидан хатланган ва сақлаш учун жарима майдончасига олиб кирилган. Бошқарма инспектори Сардорбек Сирожиддинов 📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!        👉Telegram | Facebook |🌐 Instagram
Show all...
👍 1
Худдики, уни энди ҳеч ким қидирмайдигандек! ☄️Алимент пулини тўламаётган кўпгина эркаклар билан суҳбатлашилганида, аксарияти собиқ турмуш ўртоғига бир сўм ҳам бермаслигини айтади, алимент турмуш ўртоғига эмас, балки фарзандига беришини тушунтириш қийин кечмоқда. Шу сабабли, қарздорларнинг кўпи яшаш жойидан чиқиб кетиб, Мажбурий ижро бюроси ходимларидан яширинмоқда. ☄️Худдики, уни энди ҳеч ким қидирмайдигандек ва топаолмайдигандек! ☄️Масалан, Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан Д.Т. 18 195 439 сўм, Марғилон шаҳар бўлими томонидан О.Б. ва Ёзёвон туман бўлими томонидан О.И.ларга нисбатан эълон қилинган қидирув тадбирларида барчаси ушланди. ☄️Уларнинг барчасига қонуний чоралар кўрилиши бирга, алимент пулини ўз фарзанди учун тўлаши лозимлиги, оталик масъулияти ҳақида тегишли тушунчалар берилди. Бошқарма инспектори Саидрасул Гияев 📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!        👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram
Show all...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Қарздор алимент қарзини тўлади ва жазодан қутилиб қолди Бир дунё орзу-хаваслар ила оила қурилади, фарзандлар дунёга келади, эр-хотиннинг ўзаро арзимас келишмовчиликлари сабаб оилалар пароканда бўлади, гулдай фарзандлар аро йўлда қолади, айрим қарздорлар томонидан фарзандининг моддий таъминоти эсидан чиқади. Хусусан, Ўзбекистон туманлараро судининг қарорига кўра, қарздор А.Ш.дан ундирувчи Ш.И. фойдасига икки нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган бўлиб, қарздорга Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими ижрочиси томонидан алиментларни муддатида тўлаб бориши лозимлиги, тўлашдан бош тортса маъмурий ва жиноий жавобгарлик келиб чиқиши мумкинлиги ҳақида тушунтиришлар бериб, қарздорлик 12 млндан зиёдрок бўлиб қолганлиги ҳақида огоҳлантирилган. Қарздор ўзига хулоса чиқарган холда 10.07.2024 йил куни алиментдан бўлган 12 млн сўм карздорликни тўлик тўлаб берди. Қўқон шаҳар бўлими давлат ижрочиси А.Юлдашев 📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!        👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram
Show all...
👍 2
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.