en
Feedback
✨Umida Kadyri✨

✨Umida Kadyri✨

Open in Telegram

Бу ерда сиз билим оласиз, куласиз, йиғлайсиз, тафаккурингиз кенгаяди, орзулар қиласиз, ўзингиз билан танишасиз✨ Олий маълумотли психолог ва позитивга бурканиб яшовчи Умида KADYRI✨ Консультация ва мурожатлар учун👇🏻 @assistent_psixologa

Show more
8 141
Subscribers
-624 hours
-637 days
-17930 days
Posts Archive
Сизнинг орзуларингиз ҳам фақат хаёл бўлиб қолмасин. 🤍 «Орзулар харитаси» орқали ўзингиз учун муҳим бўлган истакларингизни бир жойга жамлаб, келажакда қандай ҳаётни хоҳлашингизни аниқроқ кўриб чиқасиз. Бу жараёнда энг муҳими - чиройли расмлар эмас. Энг муҳими - ўзингизни эшитиш. Агар сиз ҳам ўз орзуларингиз билан ишлашни бошламоқчи бўлсангиз, бизда «Орзулар харитаси» учун махсус бокслар мавжуд. ✨ 📩 Батафсил маълумот олиш учун ёрдамчимизга «ОРЗУ» деб ёзинг.

Орзулар харитаси нима учун керак? ✨ Чунки баъзи орзуларимиз фақат хаёл бўлиб қолиб кетади. Биз эса уларни қоғозга тушириб, кў
Орзулар харитаси нима учун керак? ✨ Чунки баъзи орзуларимиз фақат хаёл бўлиб қолиб кетади. Биз эса уларни қоғозга тушириб, кўз олдимизда аниқ тасаввур қилиб, ўзимиз учун муҳим мақсадларни белгилаб олишимиз мумкин. Орзулар харитаси - ўзингиз хоҳлаётган ҳаётни кўриш, ҳис қилиш ва унга йўналиш олиш учун бир восита. Балким, сиз ҳам анча вақтдан бери ичингизда сақлаб юрган бир орзуингизни бугун биринчи марта жиддий ўйлаб кўрарсиз. 🤍

Шунда ўз орзуларингиз харитасини тузиш сизга ёрдам беради. ✨ Орзуларингизни аниқ кўриш, мақсадларингизни бир жойга жамлаш ва
Шунда ўз орзуларингиз харитасини тузиш сизга ёрдам беради. ✨ Орзуларингизни аниқ кўриш, мақсадларингизни бир жойга жамлаш ва улар сари қадам ташлаш учун Орзулар харитаси сизга яхши йўл-йўриқ бўлади. 🤍

Кўпчилигимиз яхши даромад, хотиржам ҳаёт, ўз уйимиз, саёҳатлар ва яқинларимизга кўпроқ имконият яратишни хоҳлаймиз. Лекин хоҳ
Кўпчилигимиз яхши даромад, хотиржам ҳаёт, ўз уйимиз, саёҳатлар ва яқинларимизга кўпроқ имконият яратишни хоҳлаймиз. Лекин хоҳишни аниқ мақсадга айлантириш учун аввало уни кўз олдимизга келтиришимиз керак бўлади! Шундай эмасми?

Кичик маслаҳат: Молиявий фаровонликни хоҳлашнинг ўзи етарли эмас. Ҳар куни шу мақсадингиз учун кичик бўлса ҳам бир қадам ташл
Кичик маслаҳат: Молиявий фаровонликни хоҳлашнинг ўзи етарли эмас. Ҳар куни шу мақсадингиз учун кичик бўлса ҳам бир қадам ташланг. Даромадингизни ошириш учун янги кўникма ўрганиш, ортиқча харажатларни назорат қилиш ёки янги имконият излашдан бошланг. Катта ўзгаришлар кичик қадамлардан бошланади. ✨

Балким, бу шунчаки овоз эмасдир. Балким, бу - сиз ҳозир энг кўп ўзгартиришни хоҳлаётган соҳангиздир. ✅

Молиявий фаровонлик энг кўп овоз тўплади - демак, кўпчиликнинг қалбида молиявий эркинлик, барқарорлик ва фаровон ҳаётга бўлган хоҳиш бор. 🤍

Ҳозир ҳаётингизда қайси соҳа энг кўп ўзгаришга муҳтож?
Anonymous voting

Бугун ўзингизга савол беринг: Агар ҳеч қандай тўсиқ бўлмаганида, мен қандай ҳаётни танлар эдим? ✨
Бугун ўзингизга савол беринг: Агар ҳеч қандай тўсиқ бўлмаганида, мен қандай ҳаётни танлар эдим?

Шунинг учун фақат орзу қилиш эмас, орзуни аниқлаш ва унга йўналиш бериш ҳам муҳим. Кўпинча биз нимани хоҳлаётганимизни эмас, нимани хоҳламаслигимизни яхши биламиз. Тўғрими?

Мақсад эса - «Мен бу ҳаётга эришиш учун мана шу қадамларни ташлайман» деган қарор.

Орзу - «Мен шундай ҳаётни хоҳлайман» деган истак.

Орзу билан мақсаднинг фарқи нимада? 👇👇👇👇

Ассалому алайкум, азизларим! 🤍 Бугун сиз билан жуда муҳим мавзу ҳақида гаплашамиз - ОРЗУЛАР ҳақида. Сиз охирги марта ўзингиздан: «Мен аслида қандай ҳаётни хоҳлайман?» - деб қачон сўрагансиз? Баъзида кундалик ишлар, масъулиятлар ва ташвишлар орасида ўз хоҳишларимизни ҳам унутиб қўямиз. Бугун эса ўзимиз учун бироз тўхтаймиз. 🌷 Орзуларимиз ҳақида ўйлаймиз ва уларни яна бир бор ўзимизга эслатамиз. Хўш тайёрмисиз?

💡 Кичик эслатма: Шукроналик - ҳаётимиздаги бор нарсаларни оддий қабул қилмай, уларнинг қадрини ҳис қилишдир. 🤍 Бугун сизда
💡 Кичик эслатма: Шукроналик - ҳаётимиздаги бор нарсаларни оддий қабул қилмай, уларнинг қадрини ҳис қилишдир. 🤍 Бугун сизда бор бўлган соғлик, оила, яқинлар, тинчлик ва ҳатто оддий бир бахтли лаҳза учун ҳам Алҳамдулиллах дейишни унутманг. Бор нарсангизга шукр қилсангиз, қалбингиздаги хотиржамлик ҳам кўпаяди. 🫂🤍

Бугун яқинларингиздан бирини бағрингизга босиб, унга шунчаки: Сизни яхши кўраман. Ҳаётимда борлигингиз учун жуда миннатдорман
Бугун яқинларингиздан бирини бағрингизга босиб, унга шунчаки: Сизни яхши кўраман. Ҳаётимда борлигингиз учун жуда миннатдорман 🤍 - деб айтинг. Баъзан биз энг яқин инсонларимизга меҳримизни айтишни унутиб қўямиз. Аслида эса улар билан ўтказаётган ҳар бир оддий кунимиз - катта неъмат. 🫂 Бугун яна бир бор тўхтаб, оилангиз, яқинларингиз ва бирга ўтказаётган гўзал лаҳзаларингиз учун шукр қилишни унутманг.🤍

Шунинг учун бугун бир лаҳза тўхтаб, ўзингиздан сўранг: Мен оилам билан ўтказаётган бугунги кунларимнинг қадрига етиб яшаяпман
Шунинг учун бугун бир лаҳза тўхтаб, ўзингиздан сўранг: Мен оилам билан ўтказаётган бугунги кунларимнинг қадрига етиб яшаяпманми? Яқинларингизни бағрингизга босинг. Уларга меҳрингизни сўз билан айтинг. Чунки вақт ўтади, фасллар алмашади, аммо бирга ўтказилган самимий лаҳзалар қалбимизда қолади. 🤍

Балким бу ёзда сиз оила аъзоларингиз билан кўп вақт ўтказгандирсиз. Балким бирга саёҳат қилгандирсиз. Ёки шунчаки ҳар куни би
Балким бу ёзда сиз оила аъзоларингиз билан кўп вақт ўтказгандирсиз. Балким бирга саёҳат қилгандирсиз. Ёки шунчаки ҳар куни бир дастурхон атрофида жам бўлиб, оддий суҳбатлар қилгандирсиз. Лекин айнан шу оддий лаҳзалар кейинчалик энг қиммат хотираларга айланади. 🤍

✨Чунки инсон улғайгани сари ҳақиқий бойлик қиммат нарсаларда эмас, балки оила билан бир дастурхон атрофида ўтиришда, бирга ку
✨Чунки инсон улғайгани сари ҳақиқий бойлик қиммат нарсаларда эмас, балки оила билан бир дастурхон атрофида ўтиришда, бирга кулишда, суҳбатлашишда, яқинларингизнинг овозини эшитишда эканини янада чуқурроқ тушуниб боради.

Ассалому алайкум, хайрли тонг, қадрли азизлар! 🤍 Бугунги тонгни жуда илиқ бир фикр билан бошламоқчиман. Кеча сизларга: Бу ёзда сиз учун энг қимматли бўлган нарса нима? деган саволни бергандик. Ва энг кўп овоз тўплаган жавоб - Оила билан ўтказилган вақт бўлди. 🥹🤍 Бу жавобнинг ўзиёқ жуда кўп нарсани англатади…