cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

🔴 KUN YANGILIGI 🎥РАСМИЙ КАНАЛ

Eng DOLZARB va Eng SOʻNGGI YANGILIKLAR. Biz bilan zerikmaysiz 100% Reklama uchun. 901101573

Show more
Uzbekistan74 278The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
163
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

❗️Ижтимоий тармоқларда “Самарқандда бир кишини аёвсиз калтаклашмоқда” сарлавҳаси остида тарқалган видеолаҳа юзасидан маълумот 2021 йил 27 февраль куни соат 23:00ларда Самарқанд шаҳрининг Панжикент кўчасида жойлашган ошхоналарнинг биридан 1994 йилда туғилган фуқаро А.Ш. маст ҳолатда чиқиб, ушбу ошхонадан чиққан 1973 йилда туғилган К.Б.ни ҳақорат қилиб, ёқасидан ушлаган. Ҳолатни кўрган Қ.Б.нинг яқинлари уларни ажратган. Шу вақт А.Ш. билан бирга ошхонага келган таниши Б.Б. ҳам маст ҳолатда келиб, фуқаро Қ.Б.ни ҳақоратлаган. Натижада ўзаро жанжал келиб чиққан. Жанжалда иштирок этган барча фуқаролар ИИБга олиб келиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 7-сон ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг❗️👇 @BUKUN_KUNUZ_ZAMON
Show all...
Чироқчида Соҳибқироннинг қаровсиз ҳайкали бор "Биз Маданият вазирлигига хат билан чиқамиз. Бу ҳолатга бефарқ қараб бўлмайди. Бу баланд тоғларга мос ҳайкал керак", — Зойир Мирзаев. Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг❗️👇 @BUKUN_KUNUZ_ZAMON
Show all...
"Бир аёл чиқди уриб хушдан кетказдик. Яна бир аёл чиқди. Уни ҳам уриб хушсиз қилдик" Самарқандда аёллар бор хонадонга бостириб кирган босқинчилар қўлга олинди. Улар аёлардан бирининг қўл ва оёқларини чангюткич сими билан боғлаб, темир сейфдан 42 500 $ ҳамда қимматбаҳо буюмларни олиб чиқиб кетишган. Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг❗️👇 @BUKUN_KUNUZ_ZAMON
Show all...
6.20 MB
❗️Фарзандига зулм қилаётган она видеоси бўйича Тошкент ИИББ маълумот берди. Аниқланишича 35 ёшли Шахло Э. ва 45 ёшли Зайниддин Э. ажрашиш ёқасидаги оила. Шахло Э. муқаддам хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларга мурожаат қилган ва унга ҳимоя ордери берилган. Шунингдек, эр-хотин ўзаро жанжали жараёнида 9 ёшли вояга етмаган фарзандидан фойдаланаётганлиги аниқланган. Видео ўтган йили суратга олинган бир нечта видеотасвирлардан монтаж қилинган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан бола таҳсил оладиган мактаб ўқитувчилари билан ўтказилган суҳбат жараёнида, сўнгги вақтларда бола хулқидаги ўзгаришлар уларни ташвишга солаётганлигини маълум қилишган. Боланинг ота-онаси билан суҳбат ўтказилди. Боланинг ўзи билан психологлар ишламоқда. Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг❗️👇 @BUKUN_KUNUZ_ZAMON
Show all...
«Биз охирги 10-15 йил ичида жиловини қўйиб юбордик» – президент онкология соҳаси ҳақида «Мени онкология соҳасидаги муаммолар хавотирга солаяпти. Яқинда янги қарор чиқади. Бу соҳада кўплаб муаммолар йиғилиб қолган. Биз охирги 10-15 йил ичида ушбу соҳа жиловини қўйиб юбордик», – деди давлат раҳбари. Ўзбекистонда ҳар йили 3,5 мингдан ортиқ аёллар кўкрак бези саратони, 1,5 мингга яқин хотин-қизлар эса аёллар касалликларидан вафот этаётгани айтилди. Бундан ташқари, президент қишлоқ жойларида, олис ва чекка ҳудудлардаги хотин-қизларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати талаб даражасида эмаслигини таъкидлади. Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг❗️👇 @BUKUN_KUNUZ_ZAMON
Show all...
Депутат Расул Кушербаев президентликка номзодини қўядими? "Биринчидан менда ҳохиш йўқ". Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг❗️👇 @BUKUN_KUNUZ_ZAMON
Show all...
a097593ee999c4672b7e24d5a5116dc1_out_762875079.mp41.38 MB
⚡️1-мартдан таълим сифати паст мактабларга бориб ишловчи ўқитувчиларга устамалар тўланади Бошқа туман ва шаҳарлардан келиб ишлайдиган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз; Бошқа вилоятдан келиб ишлайдиган ўқитувчиларга 100 фоиз махсус устамалар тўланади. Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг❗️👇 @BUKUN_KUNUZ_ZAMON
Show all...
Salom biz yana boshladik
Show all...
Энди Тошкент метросида узоқроқ юрган йўловчи кўпроқ пул тўлайди Тошкент метросида 2021 йилнинг июн ойига қадар табақалаштирилган тариф тизими йўлга қўйилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон транспорт вазири вазифасини бажарувчи Илҳом Маҳкамов маълум қилди, дея ёзмоқда «Дарё». «Бугун метро йўналишлари узунлиги ортмоқда. Аммо бир-икки километр юрган одам ҳам 1400 сўм тўлайди, 10—15 километр фойдаланган одам ҳам 1400 сўм тўламоқда. Яқинда автоматлаштирилган тўлов тизимини татбиқ қилдик. Бу бизга таҳлил қилиш имкониятини яратиб беради», — дейди Маҳкамов. Унинг сўзларига кўра, икки-уч ойлик таҳлиллардан сўнг, «кимнинг қанча масофа юргани ва унинг таннархга таъсиридан келиб чиқиб», табақалаштирилган тариф тизимини йўлга қўйиш режалаштирилган. «Бу тизим шу йилнинг ярмигача ҳам бормай амалиётга жорий қилинади», — деди у. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили декабрь ойи охирида Тошкентда яна бир Сергели йўналиши очилганди. Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг❗️👇 @BUKUN_KUNUZ_ZAMON
Show all...
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна ошди Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 12 январ кунидан кучга киради. Унга кўра, долларнинг расмий курси 23,76 сўмга ошган ва бир доллар 10 473,20 сўмни ташкил қилди. Евро курси 34,26 сўмга кўтарилиб, 12 796, 16 сўмга тенг бўлди. Рубль курси эса 0,84 сўмга қимматлаган ва 1 рубль 141,29 сўмни ташкил этган. Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг❗️👇 @BUKUN_KUNUZ_ZAMON
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.