Abror Pir Muhammad
Open in Telegram
ЎФА Тиббий Қўмита раиси, адиб, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, "Локомотив" ПФК бош шифокори Аброр (Муҳаммадович) Пирриевнинг расмий телеграм канали. instagram.com/abrorpirmuhammad
Show more1 284
Subscribers
-324 hours
-57 days
-3230 days
Posts Archive
1 284
Ўзида кўп миқдорда калий ва магний сақловчи шафтоли мавсумини шунчаки ўтказиб юборманг!
Анемия, юрак хасталиги ва стрессдан химояловчи, ажин тушишдан асраб тери яшаришига сабаб бўлувчи шафтолидан хозир тўйиб олмасангиз, кун келиб терингиздаги ажинларни кўриб, асабингиз бузилиб, юрагингиз безовта қилганда кеч бўлади.
@abrorpirmuhammad
1 284
Хуллас янаги ҳафта ЖЧ ҳам, шу қаторда ёзнинг иссиғи ҳам роса авжига чиқади. Шу ўринда спортсеварларга қайта эслатмалар:
Куннинг ёруғ маҳали шундоқ ҳам иссиқдан қийналаётган организмингизга қўшимча синов яратиб: кўча-куйда терга ботиб югуриб юрманг; копток кетидан чопиб, синтетик қопламанинг тафтли чангини ютганингиздан наф йўқ.
Ушбу кунларда ҳаракатнинг энг мақбули эрта тонгда ёки кечки маҳал сайр қилиш, бадан тарбия билан машғул бўлиш ёки ёпиқ, салқин бинода шуғулланиш. Етарли миқдорда сув ичиш, бошни қуёш тафтидан асрашни унутмаган ҳолда албатта.
Болалар мураббийлари: Ёзнинг энг иссиқ кунларида майдондаги машғулотларни бекор қилганингиз, юкламани эса сузиш ҳавзасига кўчирганингиз ёки биргалашиб ЖЧ ўйинларини томоша қилиб, ёшлар билан фикр алмашганингиз энг мақбули!
Ҳарқалай ЖЧ олдидан иссиқ сабаб машғулотларни бекор қилган Норвегия футболчиларида "мастерство" йўқолиб қолмаганидай, ёз чилласидаги машғулотларни ўтказиб юборган ёш шогирдларингизда "талант" йўқолиб қолмаслиги аниқ!
@abrorpirmuhammad
1 284
Yana bir bor amin bo'ldik-ki, futboldagi eng xavfli hisob 2:0 hisobi!!!
O'yin esa "finaldan oldingi final" bo'ldi.
Messi - "kimsaan...!?
@abrorpirmuhammad
1 284
АҚШ "бир оёқда" устун келган Парагвайга енгилган немислар, Япониянинг аламли мағлубияти, Марокашнинг эса иродали ғалабаси.
Қайсидир мамлакат ғалабани нишонлаб дам олиш куни эълон қилса, бошқа давлат ишқибозлари муҳокамалар гирдобида.
Хуллас, Жаҳон Чемпионати қизғин паллада!
@abrorpirmuhammad
1 284
Хьюстон ўйлаганимдан ҳам иссиқ экан. Эртага ўйин маҳаллий вақт билан қоқ тушлик маҳали - 12:00 да бўлади. Бугун айнан шу пайт ўйин бўлиб ўтадиган стадионга ва унинг ёнидаги "ФИФА фан зонаси"га бордим. Юриш тугул, нафас олишга қийналдим. "Фан зона"да махсус салқинланиш жойлари, қуёшга қарши геллар суриш ҳудулари қилинган. Алқисса, гўё ёз чилласида Дубайга келиб қолгандек: иссиқ ва юқори намлик.
Ташкилотчилар стадионда ҳаво ҳарорати мўътадил бўлади дейишмоқда... Хуллас, эртага йигитларга осон бўлмаслиги аниқ. Лекин ишқибозлар-бутун халқимиз қўллови ила матонат ва иштиёқ устун келишига ишонамиз. Муҳим баҳсда жамоамизга омад!
@abrorpirmuhammad
1 284
Бундан роппа-роса 20 йил аввал, 2006-йил 16-июнда 18 ёшлик Месси Жаҳон чемпионатида дебют қилган.
Буни қарангки, 20 йил ўтиб, айнан 16-июнь кунида ЭЧда 38 ёшлик Месси "хет-трик" қайд этмоқда.
@abrorpirmuhammad
1 284
Ва ниҳоят узоқ кутилган Жаҳон Чемпионати бошланди ва мезбонлар ғалабаси билан.
Буёғига уйқусиз тунлар, ўйинлар борасидаги мунозара ва муҳокамалар...
Хуллас байрам, футбол байрами бошланди! Асосийси эса биз ҳам шу байрам иштирокчиларимиз!
@abrorpirmuhammad.
1 284
Жаҳон Кубоги аввалида "сеҳрли диёр"да йиғин ўтказаётган жамоаларни иссиқ ҳаво бироз қийнамоқда.
Умуман олганда ЖЧ қитъадаги энг иссиқ мавсумга тўғри келмоқда. Қитъанинг шимолий тарафларида амалласа бўлади-ю, аммо жанубий томонларда ўтадиган ўйинларда тўп суриш - қоқ чиллада "Сурхон"га меҳмон бўлишдек гап.
Хуллас, жамоамиз бу ЖЧда Канададаги совуқни бошқа ҳис этмаслиги аниқ, иссиқ эса бизга бегона эмас.
@abrorpirmuhammad
