cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

YURIST MASLAHATI

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган. Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Show more
Advertising posts
317 317
Subscribers
-1 78324 hours
+4 9447 days
-2 10830 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Каробка ҳолатдаги уйларни субсидия асосида сотиша рухсат берилган. Президентининг қарори, 22.09.2022 йилдаги ПҚ-377-сонли қарорига асосан, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилган. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
33 840239Loading...
02
#Бизнес_солиқ АМЕРИКАДАН ЮБОРИЛГАН ПУЛ УЧУН СОЛИҚ ҲИСОБЛАНАДИМИ? Ассалому алайкум Америкада грин карта билан кетиб ишлаётган фукаро, Америкадаги корхона орали узининг иш хакисини Узбекистондаги банк хисоб ракамига (вкладига) кўчирганда ЖШДС тулаши керакми? 📍ЖАВОБ: Солиқ кодексининг 364-моддаига асосан Ўзбекистон Республикаси резидентлари Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олган даромади бўйича ҳам солиқ тўловчи ҳисобланадилар. Тегишли мақоми ўзига нисбатан белгиланган солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кет ўн икки ойлик давр давомида жами бир юз саксон уч календарь кундан кўпроқ Ўзбекистон Республикасида ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилади. Агар жисмоний шахс тегишли солиқ даврида Ўзбекистон Республикасида жами бир юз саксон уч кундан кам бўлиб, бироқ ушбу туриш муддати унинг бошқа бирор-бир давлатда турган муддатидан кўпроқ бўлса ҳам, у Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилади. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси резиденти талаббларига жавоб берсангиз 12 фоизлик ставкда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлайсиз. Норезидент жисмоний шахслар фақат Ўзбекитон Республикасида олган даромади бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлайдилар. Яъни сизнинг даромад солиғи тўлашингиз Ўзбекистон Республикаси худудида солиқ резиденти бўлиш бўлмаслигингизга боғлиқ. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
37 90453Loading...
03
#Кадровик "Больничный" нинг энг узоқ муддати Ходим қанча муддат меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлиши мумкинлиги жуда кўп кадровикларни ва умуман ишчи ходимларни қизиқтиради. Мазкур муносабатлар "Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага асосан тартибга солинади, айнан бир касаллик бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври узлуксиз тўрт ойни ташкил қилган тақдирда, айнан бир касаллик бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври танаффус билан ўн икки ой мобайнида жами олти ойни ташкил қилган тақдирда бемор тегишли тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига, ТИЭКга, юборилади Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар, шунингдек нохуш клиник прогнозли беморлар юқорида кўрсатиб ўтилган муддатлар ўтмасдан туриб ҳам тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига юборилиши мумкин. Ушбу шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишга қабул қилиш тўғрисидаги қарор ТИEК раиси томонидан қабул қилинади. Бемор ТИEКга юборилганда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномасининг муддати бемор ТИEКга юборилган кундан бошлаб тўхтатилади. Мазкур беморлар ҳужжатлари ТИEКда қабул қилинган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда тиббий кўрик ўтказилади. ТИEК томонидан ногиронлик белгиланмаган, лекин вақтинча меҳнатга лаёқатсиз деб топилган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсизлик варақаси даволаш-профилактика муассасаси томонидан беморнинг ҳужжатлари ТИEКда қабул қилинган кундан бошлаб унинг меҳнат қобилияти тиклангунга қадар, аммо икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади. Яъни бу ерда қуйидагича хулосаларга келиш мумкин. Ходим меҳнатга қобилиятсизлик даврида агар узликсиз тўрт ой давомида бўлган тақдирда унинг ҳужжатлари ТИEКга юборилади ва ходим тиббий кўрик ўтказилади. Кўрик натижасига кўра ё ходимга ногиронлик берилади ёки меҳнатга қобилиятсизлик даври яна 2 ойга узайтирилиши мумкин. Яъни барча меҳнатга қобилиятсизлик даври 6 ойни ташкил қилади Бунда сил касаллиги билан боғлиқ ҳолатлар мустасно улар учун алоҳида тартиб мавжуд. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
42 476447Loading...
04
Фармон билан тўқимачилик соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорларга катта имтиёзлар берилмоқда. 1. 4% лик кредитлар ажратилади. Тўқимачилик саноат зоналари дирекцияларига 10 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 4 фоиз ставкада ва қолган давр учун йиллик 5 фоиз ставкада – тадбиркорлар талаблари асосида ишлаб чиқариш биноларини, шунингдек, сув тозалаш иншоотларини қуриш учун. 2. Аукционсиз бино иншоотлар 7 йил муддатга ижарага берилади. Тўқимачилик саноат зоналарида қуриладиган ишлаб чиқариш бино-иншотлари тадбиркорларга тўғридан-тўғри 7 йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш ёки ижара асосида берилади. 3. Кредитнинг 5% гача қисми давлат томонидан компенсация қилиб берилади. Газлама, трикотаж мато, тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва бўяш учун асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида хорижий валютада ажратиладиган кредитларнинг 7 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган қисми бўйича фоиз харажатларининг 6 фоиз банддан юқори қисми, бироқ 5 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ томонидан компенсация қилиб берилади. 4. Мол-мулк солиғи, Ер ва сув солиғидан озод қилинади. 2026 йил 1 январга қадар тўқимачилик саноат зоналари дирекциялари ва уларда ташкил этиладиган корхоналар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилади. 5. Божхона божидан озод қилинади. Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган, импорт қилинадиган хомашё ва бошқа материаллар, бутловчилар ва эҳтиёт қисмлар 2027 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинсин. 6. Солиқ текширувлари ўтказилмайди. 2024 йил 1 майдан бошлаб 2026 йил 1 майга қадар "А" ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно), шунингдек, ушбу тоифадаги тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) бир кун муддатда текширувларсиз амалга оширилади. Ана имтиёзу мана имтиёз Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
59 188193Loading...
05
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 майдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-71-сон Фармони
55 385103Loading...
06
Кадастр агентлигида долзарб 40 кунлик эълон қилинди 🔺 Унга кўра ҳудудларда ер ва кадастр назорати тадбирлари кучайтирилади. 📃 Жумладан: 👉 45 та дрон ёрдамида назорат тадбирлари олиб борилади; 👉 Ўзбеккосмос агентлиги томонидан тақдим этилган космик суратларни таққослаш орқали қонунбузарликлар аниқланади; 👉 Ер назоратчи инспекторлар томонидан аниқланган ҳолатлар жойига чиққан ҳолда махсус планшетлар ёрдамида “Э-Ер назорат” ахборот тизимига киритилади ва онлайн назорат қилинади; 👉 Жиноят аломатлари бор яъни, суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ва унда ноқонуний қурилиш қилиш ҳолатлари Прокуратура органларига юборилади. PS: "Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинишидан олдин Кадастр агентлиги тозалаш тшларини олиб бораётган кўринади. Ўзбошимчалик билан ерларни эгаллашдан тийилинг Ер қонунчилигини бузганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
65 341406Loading...
07
Эндиликда хорижий сармоядорлар учун ерларни ижарага бериш муддати 25 йилдан 49 йилгача, яъни, икки баробар узайтирилади. Бунда, қонунлар билан кафолатланган амалдаги имтиёз ва преференциялар тўлиқ сақлаб қолинади. 🗣Бу ҳақида Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтаётган учинчи Тошкент халқаро инвестисия форумида Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
39 68013Loading...
08
#Бизнес_солиқ Pudrat tashkilotlarining soliq hisobotlaridagi ishchi xodimlar haqidagi maʼlumotlari “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimida aks etadi “Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish boʻyicha davlat dasturlarini shakllantirish va amalga oshirish jarayonlarini samarali tashkil etishning qoʻshimcha choralari toʻgʻrisida”gi Prezident Qarori qabul qilindi. 👉 PQ-165-son, 29.04.2024-y. Qarorga koʻra, pudrat tashkilotlari tomonidan bajarilgan ish turlari, hajmlari va qiymatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni soliq organlariga taqdim etilgan elektron hisobvaraq-fakturalar asosida shakllantirgan holda “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimiga yuborish tartibi belgilanmoqda. Shuningdek, Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi vazirligining axborot tizimlariga vazirlik va idoralarning o‘zaro integratsiya qilingan axborot tizimlari orqali taqdim etiladigan qo‘shimcha ma’lumotlar roʻyxati ham tasdiqlandi. Unga ko‘ra, Soliq qoʻmitasi quyidagi maʼlumotlarni taqdim etadi. 🔹 “Qurilish resurslari milliy klassifikatori” elektron platformasiga: ▫️Mahsulotlarning yagona elektron milliy katalogidagi qurilish resurslariga oid (mahsulot nomi oʻlchov birligi, narxi) maʼlumotlar. 🔹 “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimiga: ▫️Budjet tizimi budjetlari hisobidan moliyalashtiriladigan dasturlar doirasida bajarilgan qurilish-montaj ishlarini tasdiqlovchi EHFlar va ularga ilovalar; ▫️Loyiha va pudrat tashkilotlarining JSHODS hisobotlaridagi ishchi xodimlar haqidagi maʼlumotlari. Ushbu roʻyxatda keltirilgan maʼlumotlar begʻaraz (bepul) taqdim etiladi. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
40 88027Loading...
09
Президентнинг хатто БМТ минбарида ўзбек тилида сўзлаётган бир вақтда норматив хужжатларнинг баъзиларининг ҳали ўзбек тилидаги вариантининг йўқлиги ачинарли
38 60619Loading...
10
Ижтимоий тармоқларда “Энди квартплата (уй-жой коммунал хизматлари учун тўловлар)ни тўламаганлар электр энергиясидан узилади” мазмунида тарқалаётган ахборот ҳуқуқий асосга эга эмас деб ҳисоблаймиз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 августдаги ПҚ-278-сон “Кўп квартирали уйларни бошқаришни янада самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида кўп квартирали уйларни бошқаришни янада самарали ташкил қилиш юзасидан “Йўл харитаси”нинг 2-бандида 2023 йил 1 октябрга қадар Навоий шаҳрида эксперимент тариқасида кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулкини сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ва тўловлардан қарздорлиги мавжуд мулкдорларни электр тармоқларидан ўчириш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига юклатилган эди. Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси(lex.uz)дан 03.05.2024 йилга қадар эълон қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ичида юқоридаги топшириқ ижроси бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас. Агар ушбу топшириққа мувофиқ ҳужжат қабул қилинган тақдирда ҳам, бу фақат Навоий шаҳрида эксперимент тариқасида жорий этилиши керак. Яъни тарқалган ахборотдаги “...Бу тартиб Навоийда аллақачон жорий қилинган...” дейилиши ҳам ҳуқуқий асосга эга эмас. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги ПФ-5-сон Фармонида чиқинди хизматлари бўйича қарздорлиги бўлган истеъмолчиларни ҳам электр энергиядан узиш эмас, балки қарздорлик вужудга келганлиги тўғрисида олдиндан электрон тўлов тизимлари орқали огоҳлантирилган, чиқинди хизматлари бўйича қарздорликни бартараф этмаганига қадар уларнинг электр энергияси учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиётини қуйидаги босқичларга мувофиқ жорий этиш белгиланган: 1-босқичда — Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида 2024 йил 1 июндан бошлаб чиқинди хизматлари бўйича 6 ой давомида шаклланган қарздорлик учун; 2-босқичда — республиканинг барча ҳудудларида 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб чиқинди хизматлари бўйича 3 ой давомида шаклланган қарздорлик учун; 3-босқичда — республиканинг барча ҳудудларида 2025 йил 1 январдан бошлаб чиқинди хизматлари бўйича 1 ойлик қарздорлик учун. Қолаверса ушбу тартибларни бутун республикага жорий этиш Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларига тегишли ўзгартириш киритишни талаб этади. ❗️ Ушбу масаласа юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигидан расмий муносабат кутиб қоламиз. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
49 729183Loading...
11
2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 30.04.2024 йилдаги ПФ-70-сон
46 651563Loading...
12
Ойликлар кечикяптими? Иш берувчини огоҳлантириб қўйинг Кечиктирилган ойликлар учун компенцатция тўланиши керак. Қонун талаби бўйича кечиктирилган иш ҳақи учун компенсация тўловлари амалга оширилиши лозим. Меҳнат кодексининг 333-моддасига асосан Иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
75 1061 205Loading...
13
Хоn Saroy компанияси навбатдаги лойиҳани қуриб битказди! 🎉 ⚡️Хоn Saroy компанияси ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолатда яна бир тантанали очилиш маросими ўтказди ✨ Эстрадамиз ёрқин юлдузлари ва блогерларнинг чиқишлари очилиш маросимига ўзгача шукуҳ бағишлашди.  Батафсил маълумот учун: ☎️ 712007400 ☎️ 555017400 🌐 xonsaroy.uz
45 26113Loading...
14
❗️Жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитлари ажратилади 🔰 Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан қурилиш ташкилотларига “яшил” уй-жой стандартлари талаблари асосида кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан бир фоиз бандга юқори ставкада кредитлар ажратилади. 📄 2024 йил 1 октябргача “яшил” уй-жой стандартлари тасдиқланади. ✳️ 2025 йил 1 апрелгача “яшил” уй-жой стандарти талаблари асосида қурилган уй-жойларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитларини ажратиш амалиёти йўлга қўйилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
42 514182Loading...
15
❗️Ипотека кредитига бирламчи уй-жой бозоридан олинган ипотека предметини суғурта қилиш талаби бекор қилинади 🏢 Фармонга кўра, Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармаси (Жамғарма) ташкил этилади. 🗓 2024 йил 1 майдан қуйидаги тартиблар ўрнатилади: 🔹бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинади; 🔹кўп қаватли уй-жойларни қуриш ҳуқуқи “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги электрон рейтинг баҳоси “С” ва “СС” бўлган қурилиш ташкилотларига ҳам берилади. ❕Бунда, электрон рейтинг баҳоси “С” бўлган ташкилотларга 5 қаватдан юқори бўлмаган, “СС” бўлган ташкилотларга – 9 қаватдан юқори бўлмаган уй-жойларни қуришга рухсат этилади; 🔹2025 йил 1 январгача белгиланган янги қурилиш ва махсус техникаларнинг импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади; 🔹“Янги Ўзбекистон” массивларида кўп қаватли уй-жойлар қурилишида иштирок этадиган қурилиш ташкилотларининг айланма маблағларини тўлдириш учун бюджетдан 500 миллиард сўм маблағ йўналтирилади. 🔹қурилиш ташкилотларига Тошкент шаҳрида – 9 ва ундан юқори, бошқа шаҳарларда – 7 ва ундан юқори, қишлоқ жойларда – 5 ва ундан юқори қаватли уй-жойлар қуриш учун ажратилган миллий валютадаги кредитлар бўйича 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга “1+1” тамойили асосида ҳудудларнинг тоифасидан келиб чиқиб кафиллик ва компенсациялар тақдим этилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
42 200276Loading...
16
❗️Субсидия учун ариза топшириш 15 майдан бошланади Уй-жой олиш учун субсидияга аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади 📝 Фармонга мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади: 🔹субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади; 🔹2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади; 🔹бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.
49 4981 480Loading...
17
Фармонга кўра, ➖ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади; ➖ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
37 673593Loading...
18
⚡️Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади — Президент Фармони. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
39 555301Loading...
19
❗️Aҳоли ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминланади “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.) қабул қилинди ✔️ Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури (Дастур) доирасида, қуйидагилар амалга оширилади: 🔹ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади; 🔹қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар ича тақдим этилади; 🔹кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади; 🔹ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади; 🔹камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади; 🔹банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириш механизмларидан кенг фойдаланилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
54 617367Loading...
20
#Бизнес_солиқ Корхонамиз чет давлат компаниясидан карз олмокчи 200 минг АКШ доллари. Карз учунн хисобланадиган фоизи 20 минг АКШ доллари. Корхонамиз солик агенти сифатида нерезидентларга туланган даромаддан фойда солиги тулаб берадими. Тулаб берса канча тулайди? 📍ЖАВОБ: Ҳа, 10% даромад солиғи ушлаб қолиниши керак батафсил асослантираман. Солиқ кодексининг 351-моддаси биринчи қисмига асосан норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган ва доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан олинадиган солиқ норезидентга даромад тўловчи солиқ агенти томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва ушлаб қолинади. Солиқнинг ушлаб қолиниши солиқ тўловчининг даромадларидан бундай даромадларнинг ҳар бир тўлови пайтида амалга оширилади. Бундай даромадлар жумласига, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларидан ва якка тартибдаги тадбиркорларидан олинган ҳар қандай турдаги қарз мажбуриятлари (шунингдек фойдада иштирок етиш ҳуқуқини берувчи облигациялар ва конвертация қилинадиган облигациялар) бўйича фоизлар киради. Юқоридагиларга кўра, солиқ агенти томонидан (яъни сиз томонигиздан) норезидентга ҳар бир фоиз даромадини тўлашда, тўлов манбаидан Солиқ кодексининг 353- моддасида белгиланган 10 фоизлик ставкада солиқ ушлаб қолиниши лозим. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
42 69111Loading...
21
Эндиликда хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар бўйича солиқлардан уч йил муддатга озод этилади - Шавкат Мирзиёев 👉 @yuristlar_maslahati 👈
44 17413Loading...
22
Ўзбошимчалик билан эгалланган ерда қурилган бино иншоотларга коммунал тизимларни улаш мумкин эмас Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилган бинолар ҳамда иншоотларни электр энергияси, иссиқлик ва газ таъминоти ташкилотлари томонидан электр, иссиқлик ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан улаш, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваридан саксон беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 101-моддаси Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
56 449157Loading...
23
⚡️Eнг кам пенсия миқдори ошди Президент Фармони билан 1-майидан қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди: 👉 иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм; 👉 боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди. Бу минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорида белгиланганлиги билан боғлиқ. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
69 186353Loading...
24
ЭРИМ БИЛАН КЎРИШИШГА РУХСАТ БЕРИШАДИМИ? Assalomu aleykum. Mani xo'jaynimi firmasida soliq to'lanmagani u.n qamab qo'yishdi. Tergov paytida ulani borib ko'rsam bdimi? 📍ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикасининг "Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида"ги Қонунининг 22-моддасига кўра, Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларга ҳимоячиси, қонуний вакили, қариндошлари ҳамда бошқа шахслар билан учрашувлар берилади. Ҳимоячи ва қонуний вакил билан монеликсиз ва холи учрашувлар уларнинг сони ҳамда давом этиш муддати чекланмаган ҳолда берилади. Ушлаб турилганга жиноят ишини юритаётган мансабдор шахснинг ёки органнинг ёзма рухсати асосида қариндошлари ва бошқа шахслар билан ойига давом этиш муддати икки соатгача бўлган битта учрашув берилиши мумкин. Қариндошга ёки бошқа шахсга — жиноят ишини юритаётган мансабдор шахснинг ёки органнинг ёзма рухсатини ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатганда учрашув белгиланади. Бу вазиятса сиз эрингизни ишини тергов қилаётган терговчининг қарори асосида эрингиз билан учрашишингиз мумкин. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
52 08650Loading...
25
Ўтган йили 1 май санасида уй жой учун субсидияга ариза топшириш очилганди (Ресурс ажратилганди). Кўпчилик ариза топшириш очилишидан умид қилаётган субсидиядан ҳозирча дарак йўқ. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
43 65484Loading...
26
Қонунчиликлардаги беқарорлик нафақат ривожланишга тўсиқ балки, инвесторларни ҳам мамлакатга киришга чўчитади. “Ўзбекистонга келадиган чет эллик инвесторларни энг кўп хавотирга соладиган омил – бу солиқ қонунчилигининг беқарорлиги. Муттасил ўзгариб туради, йилига юздан ортиқ ўзгартириш киритилади: қандайдир нормалар қўшилади, бекор қилинади, яна киритилади... Мижозларимиз ҳайрон: нега сизларнинг қонунларингизда стабиллик йўқ, деб. Масалан, инвестор 100 млн доллар сармоя тикмоқчи. Сўрайди: “Фалон иш билан шуғуллансам, қанча солиқ тўлашим керак бўлади, қанча фойда оламан?” Ўша пайтдаги қонунчилик бўйича ҳисоблаб берамиз. Ишни бошлайди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай солиқ турлари, миқдорлари ўзгаради ёки кечагина амалда бўлган имтиёз бекор бўлади!.. Менинг жуда кўп кейсларим шунақа ҳолатлар билан боғлиқ”. “Dentons” халқаро юридик фирмаси юристи, адвокат Нодирбек ХУДОЙҚУЛОВ (Мақоланинг тўлиқ матнини “Advokat” журналининг 2-сонида ўқинг). Манба Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
48 00019Loading...
27
Кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорлари белгиланди.
43 244170Loading...
28
#Бизнес_солиқ Қандай қилиб фойда солиғидан айланмадан тўланадиган солиққа ўтиш мумкин? Солиқ кодексининг 462-моддаси саккизинчи бандига асосан Қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий равишда ўтган солиқ тўловчилар, башарти жорий солиқ даври якунлари бўйича товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган жами даромадлари бир миллиард сўмдан ошмаган бўлса, айланмадан олинадиган солиқни тўлашга камида ўн икки ойдан кейин қайта ўтишга ҳақли. Мазкур модданинг иккинчи бандига асосан Айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиш учун солиқ тўловчилар айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиши тўғрисида солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда, бироқ айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтилаётган навбатдаги солиқ даври бошланишига қадар ўн кундан кечиктирмай хабардор қилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
42 67042Loading...
29
Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарида ходимлар сонининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом муҳокамага қўйилди. Унга кўра, энг кам ишчилар меъёри юқоридаги расмда белгиланган тарзда аниқланиши режалаштирилмоқда. Буфарқ бўлманг ўз фикрингизни муҳокама жараёнида қолдиринг. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
54 965140Loading...
30
Низоли ерни давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин эмас. Ўтган кун фермер хўжалиги ва маҳаллий ҳокимият органи ўртасидаги бир низоли масала билан танишди. Қизиқ томони ер устида ҳокимият ва тадбиркор (фермер) ўртасида суд жараёнлари кетмоқда аммо ер аукционга чиқарилиб сотиб юборилмоқда. Хатто ер кадастрдан аукциондан ютиб олган шахсга расмийлаштирилиб берилмоқда. Олий судда эса фермер ютиб чиқмоқда. Бу ёғда ер кодекси «йиғламоқда» Чунки: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 35-моддасида давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкаси кимга тегишли эканлиги тўғрисида низо борлигидан далолат берувчи ҳужжатлар мавжудлиги, шунингдек давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкаси қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжудлиги ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олишни рад этиш учун асос бўлиши белгиланган. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
45 155114Loading...
31
#Кадровик Сўнги кунларда Президент ёрдамчисининг имзоси билан тарқалган қисқартириш тўғрисидаги ҳужжат кўпчиликда хавотир уйғотди. Шу ўринда иш берувчилардан қисқартиришга тушган ходимларнинг меҳнат кафолатларини тўлиқ таъминлаган ҳолда улар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш лозимлигини эслатиб ўтмоқчимиз. Қуйида қисқартиришга тушган ходимларнинг меҳнат кафолатларига доир энг муҳим қоидаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 1. Қисқартиришга тушган ходимларнинг икки ой давомида ўртача ойлик иш ҳақлари тўлиқ сақланади. МКнинг 100-моддасига асосан технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши сабабли ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда 2 ой давомида, иш қидириш жараёнида, ўртача ойлик иш ҳақларининг сақланиши белгилаб қўйилган. 2. Икки ой олдин ходимни ёзма тарзида огоҳлантириши шарт. Меҳнат кодексининг 165-моддасига асосан Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ бўлган ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда ходим икки ой олдин ёзма огоҳлантирилиши шарт. 3. Кимни ишда қолдириш керак деган танлов пайдо бўлганда малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимлар олиб қолиниши керак. Меҳнат кодексининг 167-моддасига асосан Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ ҳолда ташкилот, якка тартибдаги тадбиркор ходимларининг сони (штати) ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдиришга доир имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади. (Бу қонуни талаби иш берувчига ёққан одам эмас малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходим қолиши керак) 4. Қисқаришга тушган ходимларга. МК 100-моддасининг 4-қисмига кўра Агар ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ўттиз календарь кун ичида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, улар маҳаллий меҳнат органи томонидан берилган маълумотнома бўйича учинчи ой учун ҳам аввалги иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақини олиш ҳуқуқига эга бўлади. . Яъни 3 ойга ҳам ойлик олиш ҳуқуқингиз бўлади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
51 097615Loading...
32
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга мулк ҳуқуқини суд тартибида олишдаги муҳим қоида. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк ҳуқуқини тан олишга оид ишларни кўришда иқтисодий судлартомонидан қонун ҳужжатлари қўлланилишининг айрим масалалари тўғрисида” 2010 йил 19 ноябрдаги 220-сонли қарорининг 12.4-бандида ФК 212-моддаси бешинчи қисмининг мазмунига кўра, ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайдиган ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмайдиган бўлса, ушбу иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи юқорида келтирилган модданинг тўртинчи қисмига асосан суд томонидан тан олиниши мумкинлиги, шу боис, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилинганда, даъвогар қурилган иморатлар архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларига жавоб бериши, иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларининг бузилишига сабаб бўлмаслиги ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаслигини исботлаб бериши лозимлиги, агар даъвогар қайд этилган ҳолатларни исботлаб бера олмаса, бундай ҳолда даъво асоссиз ҳисобланиши ва уни қаноатлантириш рад қилиниши ҳақида тушунтириш берилган. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
57 935481Loading...
33
Энди қуёш панеллари орқали олинган электрни давлатга 1000 сўмдан сотса бўлади “Қуёшли хонадон” дастурига кўра, қуёш панели ўрнатган аҳолидан ҳар бир кВт·соат электрни 1000 сўмдан сотиб олиш тизими йўлга қўйилди. Ҳозирги вақтда 11 мингга яқин хонадон эгалари бу имкониятдан самарали фойдаланяпти. Хонадонларга қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатишда ҳам жисмоний шахсларга бир қатор имтиёзлар жорий қилинмоқда. Юристга боғланиш👇 @yuristlar_maslahati
49 583109Loading...
34
2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
71 7761 227Loading...
35
❗️Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилади “Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш жараёнларини самарали ташкил этишнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-165-сон, 29.04.2024 й.) қабул қилинди 🔰 Қарорга кўра, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида, Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари ҳамда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган дастурларга мувофиқ қиймати 10 миллиард сўмдан юқори бўлган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ваколатига эга лойиҳа офиси ташкил этилади. ✔️Шунингдек, қуйидаги тартиблар ўрнатилади: 🔹2025 йил 1 январдан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва объектларни фойдаланишга қабул қилишда қурилиш харажатларни баҳолашнинг “ҳажм” услубига (ҳажм ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олишга) ўтилади; 🔹2024 йил 1 июлдан объектларнинг смета қиймати “Қурилиш ресурслари миллий классификатори” электрон платформаси маълумотлари асосида шакллантирилади; 🔹2024 йил 1 октябрдан қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилган ҳолда, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг “Қурилишда давлат назорати” электрон платформаси орқали расмийлаштирилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
44 11966Loading...
36
Яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида қуйидаги таклифлар ҳам киритилмоқда: ➖ товар ва хизматларнинг умумиий қиймати 3000 АҚШ долларидан ошганда тўловларни фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали амалга ошириш; ➖ барча бюджет ташкилотлари (шу жумладан қуролли кучлар), олий таълим муассасалари ҳамда йирик солиқ тўловчилар ишчи ходимларига ойлик иш ҳақини 100 фоиз миқдорда банк карталари орқали тўлаш. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
46 15375Loading...
37
#Бизнес_солиқ БИЗ СОЛИҚ ТЎЛАШИМИЗ КЕРАКМИ? Ассалому алайкум Бизнинг корхона Экспортёр корхона чет элга хул мева экспорт киладилар бу меваларни Дехкондан накт пулга сотиб оладилар Саволим шундан иборатки Дехконлардан олинадиган Даромад солиги туланиши керакку шу канчадир суммагача туланмас экан шу тартиби хакида маълумот бера оласизларми олдиндан рахмат. 📍ЖАВОБ: Солиқ кодексининг 378-моддаси 8-бандига асосан уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган ҳолда сотишдан олинадиган даромадларга солиқ солинмаслиги белгиланган.Жисмоний шахсларнинг меваларни сотиб олиб, қайта сотишдан олган даромадлари бошқа даромадлар таркибига киритилади ва солиқ агенти томонидан белгиланган тартибда 12 фоизлик солиқ ставкасида (Кодекснинг 381-моддаси) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади. Бундан давлат рўйхатидан ўтиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектлари мустасно. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
45 08123Loading...
Каробка ҳолатдаги уйларни субсидия асосида сотиша рухсат берилган. Президентининг қарори, 22.09.2022 йилдаги ПҚ-377-сонли қарорига асосан, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилган. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Show all...
👍 67 2
#Бизнес_солиқ АМЕРИКАДАН ЮБОРИЛГАН ПУЛ УЧУН СОЛИҚ ҲИСОБЛАНАДИМИ? Ассалому алайкум Америкада грин карта билан кетиб ишлаётган фукаро, Америкадаги корхона орали узининг иш хакисини Узбекистондаги банк хисоб ракамига (вкладига) кўчирганда ЖШДС тулаши керакми? 📍ЖАВОБ: Солиқ кодексининг 364-моддаига асосан Ўзбекистон Республикаси резидентлари Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олган даромади бўйича ҳам солиқ тўловчи ҳисобланадилар. Тегишли мақоми ўзига нисбатан белгиланган солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кет ўн икки ойлик давр давомида жами бир юз саксон уч календарь кундан кўпроқ Ўзбекистон Республикасида ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилади. Агар жисмоний шахс тегишли солиқ даврида Ўзбекистон Республикасида жами бир юз саксон уч кундан кам бўлиб, бироқ ушбу туриш муддати унинг бошқа бирор-бир давлатда турган муддатидан кўпроқ бўлса ҳам, у Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилади. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси резиденти талаббларига жавоб берсангиз 12 фоизлик ставкда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлайсиз. Норезидент жисмоний шахслар фақат Ўзбекитон Республикасида олган даромади бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлайдилар. Яъни сизнинг даромад солиғи тўлашингиз Ўзбекистон Республикаси худудида солиқ резиденти бўлиш бўлмаслигингизга боғлиқ. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Show all...
👍 49🤬 9🤩 5 3😨 3🎉 2
#Кадровик "Больничный" нинг энг узоқ муддати Ходим қанча муддат меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлиши мумкинлиги жуда кўп кадровикларни ва умуман ишчи ходимларни қизиқтиради. Мазкур муносабатлар "Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага асосан тартибга солинади, айнан бир касаллик бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври узлуксиз тўрт ойни ташкил қилган тақдирда, айнан бир касаллик бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври танаффус билан ўн икки ой мобайнида жами олти ойни ташкил қилган тақдирда бемор тегишли тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига, ТИЭКга, юборилади Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар, шунингдек нохуш клиник прогнозли беморлар юқорида кўрсатиб ўтилган муддатлар ўтмасдан туриб ҳам тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига юборилиши мумкин. Ушбу шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишга қабул қилиш тўғрисидаги қарор ТИEК раиси томонидан қабул қилинади. Бемор ТИEКга юборилганда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномасининг муддати бемор ТИEКга юборилган кундан бошлаб тўхтатилади. Мазкур беморлар ҳужжатлари ТИEКда қабул қилинган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда тиббий кўрик ўтказилади. ТИEК томонидан ногиронлик белгиланмаган, лекин вақтинча меҳнатга лаёқатсиз деб топилган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсизлик варақаси даволаш-профилактика муассасаси томонидан беморнинг ҳужжатлари ТИEКда қабул қилинган кундан бошлаб унинг меҳнат қобилияти тиклангунга қадар, аммо икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади. Яъни бу ерда қуйидагича хулосаларга келиш мумкин. Ходим меҳнатга қобилиятсизлик даврида агар узликсиз тўрт ой давомида бўлган тақдирда унинг ҳужжатлари ТИEКга юборилади ва ходим тиббий кўрик ўтказилади. Кўрик натижасига кўра ё ходимга ногиронлик берилади ёки меҳнатга қобилиятсизлик даври яна 2 ойга узайтирилиши мумкин. Яъни барча меҳнатга қобилиятсизлик даври 6 ойни ташкил қилади Бунда сил касаллиги билан боғлиқ ҳолатлар мустасно улар учун алоҳида тартиб мавжуд. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Show all...
👍 70 4🔥 1😨 1
Фармон билан тўқимачилик соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорларга катта имтиёзлар берилмоқда. 1. 4% лик кредитлар ажратилади. Тўқимачилик саноат зоналари дирекцияларига 10 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 4 фоиз ставкада ва қолган давр учун йиллик 5 фоиз ставкада – тадбиркорлар талаблари асосида ишлаб чиқариш биноларини, шунингдек, сув тозалаш иншоотларини қуриш учун. 2. Аукционсиз бино иншоотлар 7 йил муддатга ижарага берилади. Тўқимачилик саноат зоналарида қуриладиган ишлаб чиқариш бино-иншотлари тадбиркорларга тўғридан-тўғри 7 йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш ёки ижара асосида берилади. 3. Кредитнинг 5% гача қисми давлат томонидан компенсация қилиб берилади. Газлама, трикотаж мато, тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва бўяш учун асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида хорижий валютада ажратиладиган кредитларнинг 7 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган қисми бўйича фоиз харажатларининг 6 фоиз банддан юқори қисми, бироқ 5 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ томонидан компенсация қилиб берилади. 4. Мол-мулк солиғи, Ер ва сув солиғидан озод қилинади. 2026 йил 1 январга қадар тўқимачилик саноат зоналари дирекциялари ва уларда ташкил этиладиган корхоналар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилади. 5. Божхона божидан озод қилинади. Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган, импорт қилинадиган хомашё ва бошқа материаллар, бутловчилар ва эҳтиёт қисмлар 2027 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинсин. 6. Солиқ текширувлари ўтказилмайди. 2024 йил 1 майдан бошлаб 2026 йил 1 майга қадар "А" ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно), шунингдек, ушбу тоифадаги тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) бир кун муддатда текширувларсиз амалга оширилади. Ана имтиёзу мана имтиёз Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Show all...
YURIST MASLAHATI

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 майдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-71-сон Фармони Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈

👍 65 11👏 1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 майдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-71-сон Фармони
Show all...
👍 28
Кадастр агентлигида долзарб 40 кунлик эълон қилинди 🔺 Унга кўра ҳудудларда ер ва кадастр назорати тадбирлари кучайтирилади. 📃 Жумладан: 👉 45 та дрон ёрдамида назорат тадбирлари олиб борилади; 👉 Ўзбеккосмос агентлиги томонидан тақдим этилган космик суратларни таққослаш орқали қонунбузарликлар аниқланади; 👉 Ер назоратчи инспекторлар томонидан аниқланган ҳолатлар жойига чиққан ҳолда махсус планшетлар ёрдамида “Э-Ер назорат” ахборот тизимига киритилади ва онлайн назорат қилинади; 👉 Жиноят аломатлари бор яъни, суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ва унда ноқонуний қурилиш қилиш ҳолатлари Прокуратура органларига юборилади. PS: "Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинишидан олдин Кадастр агентлиги тозалаш тшларини олиб бораётган кўринади. Ўзбошимчалик билан ерларни эгаллашдан тийилинг Ер қонунчилигини бузганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Show all...
👍 92🤬 19 6😢 3😨 1
Эндиликда хорижий сармоядорлар учун ерларни ижарага бериш муддати 25 йилдан 49 йилгача, яъни, икки баробар узайтирилади. Бунда, қонунлар билан кафолатланган амалдаги имтиёз ва преференциялар тўлиқ сақлаб қолинади. 🗣Бу ҳақида Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтаётган учинчи Тошкент халқаро инвестисия форумида Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Show all...
👍 28😢 10 3🙈 3🤬 1
#Бизнес_солиқ Pudrat tashkilotlarining soliq hisobotlaridagi ishchi xodimlar haqidagi maʼlumotlari “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimida aks etadi “Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish boʻyicha davlat dasturlarini shakllantirish va amalga oshirish jarayonlarini samarali tashkil etishning qoʻshimcha choralari toʻgʻrisida”gi Prezident Qarori qabul qilindi. 👉 PQ-165-son, 29.04.2024-y. Qarorga koʻra, pudrat tashkilotlari tomonidan bajarilgan ish turlari, hajmlari va qiymatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni soliq organlariga taqdim etilgan elektron hisobvaraq-fakturalar asosida shakllantirgan holda “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimiga yuborish tartibi belgilanmoqda. Shuningdek, Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi vazirligining axborot tizimlariga vazirlik va idoralarning o‘zaro integratsiya qilingan axborot tizimlari orqali taqdim etiladigan qo‘shimcha ma’lumotlar roʻyxati ham tasdiqlandi. Unga ko‘ra, Soliq qoʻmitasi quyidagi maʼlumotlarni taqdim etadi. 🔹 “Qurilish resurslari milliy klassifikatori” elektron platformasiga: ▫️Mahsulotlarning yagona elektron milliy katalogidagi qurilish resurslariga oid (mahsulot nomi oʻlchov birligi, narxi) maʼlumotlar. 🔹 “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimiga: ▫️Budjet tizimi budjetlari hisobidan moliyalashtiriladigan dasturlar doirasida bajarilgan qurilish-montaj ishlarini tasdiqlovchi EHFlar va ularga ilovalar; ▫️Loyiha va pudrat tashkilotlarining JSHODS hisobotlaridagi ishchi xodimlar haqidagi maʼlumotlari. Ushbu roʻyxatda keltirilgan maʼlumotlar begʻaraz (bepul) taqdim etiladi. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Show all...
👍 33😁 3🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Президентнинг хатто БМТ минбарида ўзбек тилида сўзлаётган бир вақтда норматив хужжатларнинг баъзиларининг ҳали ўзбек тилидаги вариантининг йўқлиги ачинарли
Show all...
👍 81😁 48🤬 42🤔 15😢 8😨 6 1🤩 1
Ижтимоий тармоқларда “Энди квартплата (уй-жой коммунал хизматлари учун тўловлар)ни тўламаганлар электр энергиясидан узилади” мазмунида тарқалаётган ахборот ҳуқуқий асосга эга эмас деб ҳисоблаймиз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 августдаги ПҚ-278-сон “Кўп квартирали уйларни бошқаришни янада самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида кўп квартирали уйларни бошқаришни янада самарали ташкил қилиш юзасидан “Йўл харитаси”нинг 2-бандида 2023 йил 1 октябрга қадар Навоий шаҳрида эксперимент тариқасида кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулкини сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ва тўловлардан қарздорлиги мавжуд мулкдорларни электр тармоқларидан ўчириш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига юклатилган эди. Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси(lex.uz)дан 03.05.2024 йилга қадар эълон қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ичида юқоридаги топшириқ ижроси бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас. Агар ушбу топшириққа мувофиқ ҳужжат қабул қилинган тақдирда ҳам, бу фақат Навоий шаҳрида эксперимент тариқасида жорий этилиши керак. Яъни тарқалган ахборотдаги “...Бу тартиб Навоийда аллақачон жорий қилинган...” дейилиши ҳам ҳуқуқий асосга эга эмас. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги ПФ-5-сон Фармонида чиқинди хизматлари бўйича қарздорлиги бўлган истеъмолчиларни ҳам электр энергиядан узиш эмас, балки қарздорлик вужудга келганлиги тўғрисида олдиндан электрон тўлов тизимлари орқали огоҳлантирилган, чиқинди хизматлари бўйича қарздорликни бартараф этмаганига қадар уларнинг электр энергияси учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиётини қуйидаги босқичларга мувофиқ жорий этиш белгиланган: 1-босқичда — Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида 2024 йил 1 июндан бошлаб чиқинди хизматлари бўйича 6 ой давомида шаклланган қарздорлик учун; 2-босқичда — республиканинг барча ҳудудларида 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб чиқинди хизматлари бўйича 3 ой давомида шаклланган қарздорлик учун; 3-босқичда — республиканинг барча ҳудудларида 2025 йил 1 январдан бошлаб чиқинди хизматлари бўйича 1 ойлик қарздорлик учун. Қолаверса ушбу тартибларни бутун республикага жорий этиш Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларига тегишли ўзгартириш киритишни талаб этади. ❗️ Ушбу масаласа юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигидан расмий муносабат кутиб қоламиз. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Show all...
👍 74 3👏 2🤬 1🎉 1